Мирзо Карим
Оналар гўдагин бўғдилар,
Аломат бўлмайин нима бу?!
Сингиллар акадан туғдилар,
Қиёмат бўлмайин нима бу?!
Каззоблар олимга қарз берса,
Номардлар мардликдан дарс берса,
Оталар боладан арз берса,
Қиёмат бўлмайин нима бу?!
Хиёнат одатий хол бўлди,
Ўспирин фахш кўриб чол бўлди,
Одамга хайвонлар лол бўлди,
Қиёмат бўлмайин нима бу?!
Дўст деган дўстини тунайди,
Зар деб қиз жимога унайди,
Жувонлар бўйдоқни синайди,
Қиёмат бўлмайин нима бу?!
Қалбимиз кибрга қул бўлса,
Барчани хаёли пул бўлса,
Эр ўлмай хотинлар "тул" бўлса,
Қиёмат бўлмайин нима бу?!
Етимлар ризқи ҳам талондир,
Меҳрни баҳоси фалондир,
Қорин ҳуш, қадрлар нолондир,
Қиёмат бўлмайин нима бу?!
Шошмай ҳам ёлчимас эрга ҳам,
Кўтарар осонмас ерга ҳам,
У гаплар сиғмайди шеърга ҳам,
Қиёмат бўлмайин нима бу?!
Яхшиям яхшилар кўп хали,
Қавмини гунохин тўккали,
Синса гар иймонни гавҳари,
Қиёмат бўлмайин нима бу?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев