Биргина рўмоли сабаб оиласи ўлимдан сақланиб қолишди, қирқ киши мусулмон бўлди, тақвоси барчага ибрат бўлди
- Бу суратдаги қиз кимлигини биласизми?
У суриялик қиз Хала Отиқ (Атиқ) қизидир. Унинг отаси 1955 йилда оиласи билан Суриядан АҚШда яшаш учун кучиб кетишга қарор қилган экан. Отиқ, унинг хотини ва уч кизи ҳижрат килишга карор килишди. У хотинига улардан олдинрок Калифорнияга уй-жой ва жихозларни тайёрлаб туриш учун боришини ва 3 хафтадан кейин қизларини олиб боришини айтди.
- Уч ҳафта ўтди. Она нарсаларини чамаданга жойлаб, қизларини олиб Сурияни тарк этди ва самолёт Нью-Йоркка қараб йул олди. Нью-Йорк аэропортига етиб келишгач грин кард учун суратга олиш мақсадида ундан ва қизларидан ҳижобни ечиш талаб килинди. Она иккиланиб, саросимага тушди, лекин охири ҳижобини ечиб суратга тушди. Навбат биринчи опага, сўнг иккинчисига келди. Навбат кичик ёшдаги Халага келди. У ҳижобни ечишни рад килди! Уни кундиришга уринишди. Лекин у қатъиян рад қилиб: агар Америкада қолишим учун динимдан кечишимни шарт қилинадиган бўлса Сурияга кайтиб кетаман, деб қаттик туриб олди. Онаси уни кундиришга уринди! Уни кундириш учун юкори мансабдаги зобитлар ва расмийлар келди. Уни ёлғиз ўзини бир хонага камаб қўйишди. Агар рад этаверса уни Сурияга қайтариб юбориш билан таҳдид килишди. Буларнинг ҳеч бири фойда бермади, кичик кизалок Халани кўндиришолмади. Охири кўндира олмасликка кўзлари етгач, ўзингиз куриб турган мана шу суратни олишди.
- Бу Америка тарихида грин кард учун ҳижоб билан олинган биринчи сурат эди. Табиийки, бу оила Нью-Йоркдан Калифорнияга учган самолёт бортидан тушириб қолдирилган эди. Самолет уларсиз йул олганди. Чунки улар Халанинг рад этиши сабабли рейсдан кеч колишди. Ўша самолёт йулда қулаб тушиб, ундаги ҳамма одам ҳалок бўлди. Субаҳааналлоҳ!
Хала уларга шундай деди:
-Аввало Аллоҳнинг фазли ила, қолаверса хижобим туфайли биз бу ўлимдан нажот топдик!
- Одамлар бу воқеани эшитгач, ўша пайтда йигирма нафар киз Исломга кириб, ҳижоб ўраган эди.
- Бу ҳодиса сабабли яна йигирма киши Исломни кабул килди ва қиска вакт ичида бу суратни қирк миллион киши кўрди.
- Бу ҳодисани бир америкалик киши ўзининг дустларига инглиз тилида сузлаб берди. Мен хам уни сизларга кандай эшитган бўлсам шундай сўзлаб бермокдаман.
(C) Шомаҳмуд таржимаси
Ҳижоб бу дунёда иззат ва иффатингизни сақлагани каби, охиратда сизни жаҳаннамдан сақлайди. Икки дунёда нажотингизга сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло қизларимизни шундай тақволи ва иболи бўлишларини муяссар қилсин. Бошларидаги рўмолларидан асло воз кечмайдиган муслималардан бўлишсин. Қийинчилик ва мусибатларини Ўзи осон қилсин.
🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев