Кўзингиз лиммо лим қонга тўлса ҳам .
Мардлик ғолиб келиб, қўрқув ўлса ҳам,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг!
У сўзда жаннатнинг ҳурлари ётар ,
Уруш жанжал билан Шайтон қаҳ отар.
Ўша пайт тарбиянг кимлигинг айтар ,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг !
Майли сизга қилсин қанчалар бўҳтон ,
Тиллари ҳам тинмасин сайрашдан бир он .
Кимнидир кўрсангиз жуда ҳам ёмон ,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг !
Ер юзи ларзага келармиш бунда ,
Момо Ҳаво кўз ёш тўкармиш кунда .
Хулоса чиқариб олинг бир зумда ,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг !
Ёмон сўзга Оллоҳ лаънатлар ўқир ,
Сўкинган одамнинг қалб кўзи Сўқир!
Шайтоннинг малайи гап билан чўқир ,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг !
Онада не айб , этасиз абгор ,
Она бўлиб яна нега Айбдор ?
Тўпланган савоб ҳам кетмасин бекор ,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг !
Нафсоният ёмон эгиб қўйсангиз ,
Наҳотки шу қадар пасткаш бўлсангиз .
Онаси йўқни ҳам Хато сўксангиз...
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг.
ИБРАТ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев