Кунлардан бир кун уруш бўлиб, ўғиллари жангга сафарбар бўлишибди. Шунда катта ўғли оламдан ўтганининг хабарини қилишганда:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.
Маълум бир вақт ўтгандан кейин яна бир ўғли оламдан ўтибди. Унинг хабари берилганда ҳам:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.
Бирин-кетин бошқа ўғиллари ҳам ҳалок бўлиб. Уларнинг хабарига ҳам бир муносабат билдирибди. Бироқ, кенжа ўғлининг ҳалок бўлганининг хабарини беришганда дод солиб йиғлаб юборибди. Шунда:
– Олампаноҳ, шунча ўғлингиз ҳалок бўлганида йиғламаган эдингиз, нимага айнан кенжангиз ҳалок бўлганида йиғлаяпсиз? Ёки уни бошқаларидан ортиқ кўрар эдингизми? – деб сўрашибди.
Подшоҳ:
– Аслида, ҳаммасини бирдек яхши кўраман. Бироқ, кенжа ўғлим бенамоз эди. Шунга унинг нариги дунёда қандай жавоб беришини ўйлаб йиғлаяпман... – деб жавоб қилибди.
P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, ўлим даҳшат эмас, бенамоз бўлиб ўлиш ҳақиқий даҳшат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев