тинглашни истайсизми?
Имом Доримий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ Таоло менга Кавсар деб аталган дарёни ато этди. Умматимдан қайси бири ўша Кавсарнинг жилдираган товушини эшитишни хоҳласа, албатта эшитади»дедилар.
Мен:
«Қандай қилиб?» деб сўрадим.
У Зот:
«Икки бармоғингни қулоқларинг ичига тиқиб, уни ёпиб ол. Қулоғингга эшитилган нарса Кавсарнинг жилдираган товушидандир» дедилар.
Қаранг, бизнинг тушкунлик кўп тарқалган, тинмай қаердан ҳаловат топай дея турли хил даво воситаларига мурожаат қилиб юрган ушбу давримизда бу суннатга амал қилишга нақадар муҳтожмиз... Келинг, кўзларимизни юмайлик..., қулоқларимизни севимли Рaсулимиз соллаллоҳу алайҳи Вассаллам ўргатганларидек ёпайлик ва...Ва Кавсарнинг жилдираган товушини эшитайлик!...
Ин Шаа Аллоҳ....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев