Сўнгги пайтларда Испания футболида товон пули қийматини осмонга чиқариш анъанага айланмоқда. Фати шартномаси бунга яққол мисол, аммо бошқа футболчилар ҳам бор.
«Барселона» Европа Лигасига тушиб кетди, энди жамоада муаммолар бор: Ансу Фати ўйин вақтидан қониқмаяпти, шунинг учун клубни тарк этиши мумкин.
Diario Sport хабарига кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш агар вазият ўзгармаса, Фати кетиши мумкинлигини ўйлаётгани ҳақида клубни огоҳлантирган. 2022/23 мавсумида Ансу 11 та ўйинда майдонга тушди, бироқ умумий ҳисобда атиги 364 дақиқа ўтказди – у жароҳатидан апрелда тўлиқ тикланган бўлса-да, асосан захирадан туширилмоқда.
«Барселона» раҳбарияти хотиржам, Фати шартномаси 2027 йилгача амал қилади, товон пули эса 1 миллиард еврога тенг. Клубнинг фикрига кўра, дунёнинг ҳеч бир клуби, айниқса, жароҳатга мойил бўлган футболчи учун бундай қийматни тўламайди.
Компенсация ҳақиқатан ҳам жуда катта миқдорда белгиланган. Бундай футболчилар яна борми?
Ҳа, 8 нафар футболчида шундай шартнома бор ва уларнинг барчаси «Реал» ёки «Барса» вакили.
https://youtu.be/ZWrCoHf878c
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2