old bollywood actress then and now
    1 комментарий
    2 класса
    Ўлмай туриб ажалин тилаб, Қабрига зор бўлмасин Aёл... Қорни эмас, қадрига йиғлаб, Меҳрга зор бўлмасин Аёл..   Зийнатларга тўлиб қучоғи, Ҳасратларда сўлиб қучоғи.. Ёрга интиқ - ўчиб ўчоғи... Меҳрга зор бўлмасин Aёл... Бўлмаса ҳам тунар макони, Қийналсада муштипар жони, Шукридадир.. - бир бурда нони... Меҳрга зор бўлмасин Aёл... Бедор тунлар аламин тутиб, Ёр йўлини интизор кутиб, Тўшагида қора қон ютиб Меҳрга зор бўлмасин Aёл... Ҳувилласа ҳайҳотдай юрак, Унга бир оз эътибор керак. Армони йўқ севгидан бўлак, Меҳрга зор бўлмасин Аёл... Асал, қандинг у учун оғу, Кўринади қасринг қоронғу, Бойлигингга тупуради у, Меҳрга зор бўлмасин Aёл.... Давлат асли - аёлнинг боши, Роҳат асли - аёлнинг боши, Тўкилмасин кўзидан ёши, Меҳрга зор бўлмасин Aёл!
    6 комментариев
    38 классов
    5 комментариев
    4 класса
    3 комментария
    8 классов
    🥀МУСОФИР АЁЛЛАРГА 🥀 Бир кунингиз асрларга татир гўё, Сабрингизга тиз чўкяпти ҳатто дунё, Нигоҳлардан соғинч ўти боқар қиё, Овутишга ожиз сизни бу тилларим, Мусофирда юрган опа, сингилларим. Дилда гап кўп лекин бир сўз дегингиз йўқ, Овқатингиз совуб қолар егингиз йўқ, Жасурликда, матонатда тенгингиз йўқ, Овутишга ожиз сизни бу тилларим, Мусофирда юрган опа-сингилларим. Яйраб кулиб юролмайсиз кўча кўйда, Жигарингиз кўролмайсиз байрам, тўйда, Қўлларингиз юмушда-ю, хаёл уйда, Овутишга ожиз сизни бу тилларим, Мусофирда юрган опа-сингилларим. Йўқлолмайсиз аммалар-у, холангизни, Соғиниб зор ухлолмайсиз болангизни, Ҳақдан бошқа эшитмайди нолангизни, Овутишга ожиз сизни бу тилларим, Мусофирда юрган опа-сингилларим. Омадингиз чопар бир кун шуни билинг, Фақат ширин хаёлларда учиб, елинг, Уйингизга соғ саломат қайтиб келинг, Овутишга ожиз сизни бу тилларим, Мусофирда юрган опа-сингилларим.
    27 комментариев
    18 классов
    Хозир менга деманг бирон сўз Хозир дунё кўзларимга тор. Бахтимиздан бураяпмиз юз, На сизда мен, на менда сиз бор! Биласизми, ишқ сизга хато, Ва мен қилган орзулар эсиз! Икки шахар аросат аро, На мен боргум, на келасиз сиз! Зарур эмас ҳеч қандай изоҳ, Баҳоналар кимга ҳам керак?! На мендаю, на сизда гуноҳ, Буйсунмайди бизларга юрак! Кўп  куюнманг, ҳаммаси яхши, Эҳ, неларга қилмадик тоқат! Битта кўнгил синса, синибди, Ўлса, ўлар битта мухаббат! Қайтаверар беор баҳорлар, Ҳеч ғурурни ғамини емай. Тунни бадном қилар наҳорлар, На мени деб, на сизни демай! Борлигим ғам, йўғингиз қайғу, Кимдан чиқди ўзи бу қарор! Иккимиз ҳам яшаяпмизу, На мен бахтли, на сиз бахтиёр! Малика Тавфиқ
    1 комментарий
    5 классов
    🍃🌹🍃Ассалому алайкум яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган яқинларим!🌸 🍃🌹🍃Бугунги кунингиз баракотли ва омадли келсин! Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...❤️ 🥰ХАЙРЛИ ТОНГ🥰 🕊🕊🕊🕊🕊
    8 комментариев
    7 классов
    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух хайрли тонг азиз қадрдонларим. Аллоҳим бизларни Ўзинг севган бандаларингнинг энг севимлиси қилгин. Бизларга Ўзингнинг энг яхши бандаларингни хамроҳ қилиб, ёмон бандаларингдан йироқ қилгин. Аллоҳим қалбларимизга роҳат бахш этгин, йўлларимизни мунаввар қилгин, ишларимизни осон қилгин ва ҳар қандай ёмонликларни биздан йироқ қилгин. Аллоҳим бизларга барака ато этгин ва бизларни Ўз ҳифзингда сақлагин.
    4 комментария
    8 классов
    УНУТМОК МУШКУЛ... Унутмок истайман унутмок мушкул. Сенинг ёдинг ила утар хар нафас. Дунёда борингга айлайман шукур. Гарчи сен бегона меники эмас. Унутмок истайман унутмок мушкул. Дилимда жарохат сендан колган из. Осмоним офтобсиз айлабон буткул. Олисдан порлайсан мисоли юлдуз. Унутмок истайман унутмок мушкул. Бу дардлардан халос булмогим гумон. Очилмай сулдику ишк аталмиш гул. Мени унутолдинг шунчалар осон. Унутмок истайман унутмок мушкул. Ишкингла яшайман кутиб улимни. Ким билан булсангда доим бахтли бул. Факат кайтариб бер ошик дилимни. ФАКАТ КАЙТАРИБ БЕР ОШИК, ДИЛИМНИ !
    0 комментариев
    11 классов
    19 комментариев
    10 классов
  • Класс
03:53
old bollywood actress then and now
0 просмотров
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё