Бағримни ўртайди бадбахтнинг сози,
Бошқа ҳеч нарсага бўлмайман рози,
Севаман демасанг бўлмайди жоним!
Мени ёлғизликка қўйма кўндириб,
Муштдек юрагимда гулхан ёндириб,
Юзу-кўзларимга қувонч қўндириб,
Севаман демасанг бўлмайди жоним!
Соғинчинг зулмлар қилмоқда, билсанг,
Қахратон кунлари гуллайман келсанг,
Ишқимни озгина назарга илсанг,
Севаман демасанг бўлмайди жоним!
Минг жонон ҳажрингда бўлса ҳам адо,
Минг санам васлинга бўлса ҳам фидо,
Сени ёлғиз менга яратган Худо,
Севаман демасанг бўлмайди жоним!
Икки қулоғинга қуйиб ол шуни,
Ўлиб-тириламан ишқда ҳар куни,
Барибир ҳеч кимга бермайман сени,
Севаман демасанг бўлмайди жоним!
Кел энди шу бугун жонимдан тўймай,
Айтган сўзларингни ёлғонга йўймай,
Қўй, хозир кимнидир ўлдириб қўймай,
Севаман демасанг бўлмайди жоним!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3