Эртага, яъни 10 январ куни соат 10:00дан бошлаб Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида юрак туғма нуқсони билан оғриган 18 ёшгача бўлган бемор болалар имтиёзли (бепул) чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилар экан. Кўрик Болалар миллий тиббиёт марказининг хорижда малака оширган тажрибали эхокардиографист ва кардиожарроҳи Юсупов Алишер Давлетович иштирокида ташкил қилинмоқда.
Ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра, ҳозирда жарроҳлик амалиётига муҳтож деб топилган бемор болалар вилоятнинг ўзида ҳамда Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт марказида имтиёзли йўлланма (ордер) асосида даволаниб келишлари ташкил этилади.
«Боламнинг юракчасида пароги бор», дея тўрт томонга югуриб юрган ота-оналарни кўп кўрганман. Бу хабарни имкон қадар тарқатайлик, шундайларга етиб борсин ва улар ҳам бу имкониятдан фойдаланиб қолишсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев