Предыдущая публикация
Сизни эслаб борсам жоним ачийди,
Қабристон саҳрою, чўлга ўхшайди.
Мени кўнглим гоҳо,сизни қумсайди,
Сиз йўқ дунёларда, йўқман онажон.
Мени дилим ночор,кўнглимда озор,
Бу дунё аслида,савдойи бозор.
Сизни олиб тўпроқ, тўлдими мозор,
Сиз йўқ дунёларда,йўқман онажон.
Табиат ҳам букун,мен бирла йиғлар,
Етим кўнгли гўё,кўз ёшдан қақшар,
Шаррос қуйган ёмғир,дилгинам тиғлар,
Сиз йўқ дунёларда,йўқман онажон.
Эккан андуҳ гуллар,хазон юз тутди,
Сиз йўқ ҳовлиларим, излар унутди.
Ўлим қайдан келиб,онамни тутди,
Сиз йўқ дунёдарда,йўқман онажон.
Она деб опамга,бор меҳрим ортар,
Синглим кўрганимда,сизни эслатар.
Энди кўриш насиб,жаннат кўрсатар,
Сиз йўқ дунёларда,йўқман онажон...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1