Булутга айландим ёғиб бермоққа!
Севмадинг дейишга ҳаққинг йўқ сенинг,
Ҳаққим бўлмагандек сени севмоққа!
Виждонинг гапирса хозироқ айтсин,
Қадрим ҳузурингда кулми, кукунми...
Ичимга ҳар куни ўт кетса кетсин,
Аммо қўлларингдан тутмоқ мумкинми?
Қалбинг қарорига шошилмай турсин,
Бир куни англайсан барин ниҳоят.
Сени бахтим дейиш бир ёқда турсин,
Ҳатто соғинмоқ ҳам оғир жиноят!
Соғинчлар бир куни ҳаддидан ошиб,
Мени аждарҳодек ютмайдиларми...
Тилимга ололмас исмингни қўшиб,
Шеър битсам маломат этмайдиларми?
Ишқинг юрагимни юборди ёриб,
Ошиқ бўлганларнинг ҳаммаси хорми?
Бир бор нигоҳингдан пўлатдек эриб,
Сўнг музлаб қолмоққа ижозат борми?!
Кетиб, не кўйларга қўйдинг...
Келиб кўр,
Мени қай кунларда қолдирганингни.
Қарая, тупроқни куйдирмасин деб,
Ер ҳам олмаяпди ўлдирганингни!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев