Бугунги кун туйғулари: хурсандчилик, завқ, хотиржамлик, ғайрат, журъат, меҳр, шукр.
Кечаги кун туйғулари: айбдорлик, ёмон ҳаёллар, кутиш, қарғаш, кечирмаслик, “нега?!” деб савол беравериш, ўзини айблаш, бахтсиз сезиш.
Ертанги кун туйғулари: кутиш, умид, раҳм, режалаштиравериш, хавотир, қўрқув.
Қайси дунёда яшаяпсиз? Кечаги кунда қолиб кетибсизми? Ўлган дақиқаларни таҳлил қилиб ёмон ҳаёл ва сўнгсиз “нега?!” деган савол билан бахтсиз бўлмоқдамисиз?
Хали туғилмаган эртанги кунга бахтли бўлиш дақиқаларини қолдириб, бахтли онларни кечиктираяпсизми? Қандай қайтасиз бу кечаги азадан, келажакда учиб юришингиздан мен билолмадим. Аммо битта тўғри йўлни биламан, борингиз билан бугуноқ бахтли бўлинг.
Қизингизнинг ним табассумига қараб, қаердан пул топиб уни турмушга бераман деган қайғуга чўкманг. Ўша нима табассумга ошиқ инсонлар топилишига юз фоиз ишонинг. Яхши инсон сиз қайғурган мол-дунёга эмас, меҳрли қизингизга ошиқ бўлади. Буни унутманг. Муносабат тилингиз қайғу тили эмас, лотин тили эмас, меҳр тилига айланади. Муносабати қайғу тили билан бошланиб, мол дунё тилига айланиб, қайғу билан тугалланадиган муносабатлар ҳам бор. Танлов сизда.
“Бахт нима?” деган саволга ҳамма ҳар хил жавоб беради. Аммо унинг таркибий қисми битта, яшашни исташ, келажакка катта ниятлар қилиш, қувнаш, завқ олиш ва албатта, шукронлик билан дунёга боқиш.
“Бахтсизлик нима?” деган саволга ҳам ҳамма ҳар-хил жавоб беради. Аммо бахтсизликнинг ҳам таркибий қисми бир хил: ҳаётдан қониқмаслик, ёмон фикрлар чулғаши оқибатида яхши ният қила олмаслик, хавотир, қўрқув билан яшаш, борига кўнмаслик, хўрланиш, ўзини эзилган ва жафо кўргандек хис қилиш, тухмат балосидаман деб ундан қутула олмаслик, ёлғон қурбонига айланиш, ёлғон билан яшаш, айблов, кучсизлик, бахллик, қисқаси, бир сўз билан айтганда ношкурлик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев