Экма заъфароннинг аҳамияти:
▫️Ўсимлик ўзига хос хушбўй ҳиди, ёрқин ранг ва таъм бериши боис турли таомларга қўшилади.
▫️Ундан қандолат маҳсулотлари, кремлар, музқаймоқ тайёрлашда ҳам фойдаланилади.
▫️Заъфарон қўшилган озиқ-овқат маҳсулотлари бир неча кунгача сифатини йўқотмайди.
▪️Юқорида қайд этилган биологик активлик ва хусусиятлари ушбу ўсимликнинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлиб, ушбу ўсимлик ўз таркибида эфир мойлари, каротиноидлар, флавоноидлар, В ва В2 витаминлари, ёғ, азотли моддалар, қандлар, микро ҳамда макро элементлар сақлаши адабиётлардан маълум.
🔹Экма заъфарон ўсимлигининг қизил рангли гул чангчиси йиғиб олиниб қуритилади ва “зафарон” тайёрланади.
🔸 Зафарон тиббиётда енгил тетиклаштирувчи, аёлларда гинекологик жараёнларини мўътадиллаштирувчи, туғриқдан кейин оғриқни қолдирувчи, гепатит, қонли ич кетишининг олдини олишда ва ундан тайёрланган суртма эса тухумдон шамоллаши, гемаррой, томир тизимининг тортишиш касалликларида, кўз касалликларида қўлланилади.
🔸Заъфарон гули тумшуқлари эритмаси инсон организмига зарур бўлган каротин, тиамин, рибофламин, флавоноидлар, кальций, фосфор каби моддаларга ва турли витаминларга бой.
🔸Тўрт минг йиллик ишлатиш тарихида унинг тўқсон хил турли касалликларни даволашда қўлланиши аниқланган.
🔸Ўсимликнинг сувли эритмаси тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ич кетиш, сийдик ҳайдовчи антиспазматик, антисептик хусусиятга эга.
🔸Зафарон эритмаси стенокардия, юрак функционал касалликларида, қон касалликларида (лейкемия), жинсий аъзолар функциясини кучайтирувчи восита сифатида, буйрак ва ўт пуфагини тозаловчи, онкологик касалликларнинг олдини олувчи (ўсмага қарши таъсир кўрсатади ва саратон ҳужайралари ўсишига тўсқинлик қилади) сифатида қўлланилади.
🔸Заъфароннинг хушбўй ҳидини ҳидлаш инсонни нафас олиш органларига ижобий таъсир қилиб тинчлантиради ва уйқусизликдан қутилишга ёрдам беради.
🔸Кучли бош оғриғида ва қулоқ шамоллаганида заъфарон сувида пахта ёки юмшоқ матони ҳўллаб оғриқли аъзога босилса, оғриқни қолдиради.
▫️Ушбу ўсимлик хом ашёси ўзига хос хушбўй ҳидга эга бўлганлиги, таомга ёрқин ранг ва таъм берганлиги сабабли ошпазликда турли таомларга қўшилади.
▫️Қандолат маҳсулотлари: кекс, пирог, турли булочка ва турли кремлар, музқаймоқ тайёрлашда кенг қўлланилади. Шунингдек, сарёғ, пишлоқларга ранг беришда, салқинлантирувчи ичимликларга ҳушбўйлик беришда, ҳатто чой ва кофега ҳам қўшилади.
⚠️ Заъфарондан меъёрдан ортиқча фойдаланиш асабийлашиш, сезги аъзоларининг зўриқишини келтириб чиқариши мумкин.
⚠️ Бундан ташқари, заъфарондан таомга кўп қўшилса, таъмини бузиш билан бирга, заҳарланишга ҳам олиб келади. Шунинг учун кучли таъсир қилувчи бундай восита вақт-вақти билан ҳомиладор аёлларга қатъиян тақиқланади.
☢ Заъфароннинг 3-5 граммдан ортиғи организмга заҳарли таъсир кўрсатади.
Заъфарон (шафран, saffron) доривор гиёҳи ҳақида кўшимча маълумотлар ва уни харид қилиш бўйича ☎️ +998909309389 👈рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
📲 Яқинларингизга улашинг
🔻 Каналга марҳамат 👇 https://t.me/zafaron_uz/1076
https://telegra.ph/Ozbekistonda-dorivor-osimliklarni-yetishtiruvchi-klasterlar-tashkil-etiladi-01-10
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев