⚜ Бироқ атрофимизда биз у қадар эътибор бермайдиган шундай нарсалар борки, уларнинг нархи кумушникидан бир неча ўн баробаргача қиммат бўлиши мумкин.
🔱 Заъфарон 🔱
♻️ Заъфарон ёки шафран дунёнинг энг қиммат зиравори сифатида эътироф этилади.
⚠️ Унинг қимматбаҳолигига сабаб - териб олишнинг ўта қийинлиги ва ўсимликнинг кам экилиши.
⏩ Заъфарон гуллагандан сўнг зудлик билан гулнинг ичидаги ипсимон қизилранг чангчиларни қўлда териб олиш зарур. Бир килограмм заъфарон йиғиш учун 150,000 дона гулнинг чангчиларини териб чиқишга тўғри келади.
♾Бундан ташқари заъфароннинг гуллари атиги уч кун очилиб туради, холос ва улардаги чангчиларни фақат куннинг маълум соатларида териб олиш зарур. Буларнинг бари мазкур зиравор нархининг осмонга сакрашига таъсир қилади.
💲Заъфарон қаерда етиштирилганига қараб, зираворнинг дўконлардаги бир грамм учун нархи $5 дан $25 га қадар тебраниб туради.
🔘 Овқат шинавандалари томонидан юқори баҳоланувчи зираворнинг бир килограммини $2,000 дан $15,000 гача сотиб олишингиз мумкин.
➰ «Заъфарон териб олиш жуда нозик иш. Бу учун ўзига хос маҳорат талаб этилади,» изоҳлайди зираворлар бўйича мутахассис Арун Капил.
👁🗨 Сўнгги йилларда заъфароннинг тушкунликни енгиллаштириши, кўз гавҳарини ҳимоя қилиши ва семизлик муаммосини бартараф этишига далиллар кўпайиб бормоқда.
❌ Зираворнинг қимматбаҳолиги ва одамлар томонидан қадрланиши фирибгарлар эътиборини тортмай қўймаган, албатта.
❗️Охирги йиллар сохта заъфарон билан савдо қиладиган қора бозорлар гуллаб-яшнамоқда. Бундай савдоларда усталик билан заъфарон чангчиларига ўхшатиб тайёрланган рангли ипак, бошқа гуллар чангчилари ва қисмларини лаққа тушиб, катта пулга сотиб олишингиз мумкин. Яқинда ўтказилган таҳлил давомида ўрганиб чиқилган заъфароннинг деярли ярми сохта бўлиб чиқди.
©Манба
📲 @zafaron_uz
https://telegra.ph/Ozbekistonda-dorivor-osimliklarni-yetishtiruvchi-klasterlar-tashkil-etiladi-01-10
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев