Предыдущая публикация
Ортимдан ғийбатим қилган "одамлар".
Сўзингизда пичинг, вужуд киборли,
Гуноҳдан оғирлаб борар қадамлар.
Кулганим ёқмайди сизга, биламан,
Ҳурсанд бўласизми, ғуссага ботсам?
Мен жим ортингиздан дуо қиламан,
Тош ҳам хайф бўлади, гар сизга отсам.
Мана мен!
Қораланг, ҳох тун, ҳох саҳар,
Юракка қадалган нишни терайми.
Сиз шундан баҳтиёр бўлсангиз, агар,
Сиз учун бир бора синиб берайми?
Эҳ, нима топасиз қалбларни ўйиб,
Айтинг, мана сизга юрак ёряпман.
Отган тошларингиз пойимга қўйиб,
Кун сайин юксакка ўсиб боряпман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев