Предыдущая публикация
Гул бўйлари таралган,
Гулдан чиройлигинам.
Сиз мен учун яралган,
Фариштасиз, фариштам.
Нур ёғдириб умримга,
Чек қўйиб қаро кунга,
Кириб келган қалбимга,
Фариштасиз, фариштам.
Ибо безаган ҳуснин,
Ҳаё ўраган жисмин,
Ўзгача айтар исмим,
Фариштасиз, фариштам.
Ҳурларга тўла дунё,
Лекин, сиз битта, танхо,
Мени қилган маҳлиё,
Фариштасиз, фариштам.
Тунда ой, кундуз қуёш,
Дардкашим, ғамхўр, сирдош,
Елкамга қўйгувчи бош,
Фариштасиз, фариштам.
Бу изҳорим дилдаги,
Сиз жуфтим, орзудаги,
Бутун коинот, ердаги,
Фариштасиз, фариштам.
Сиз ҳузур, халоватим,
Мўжизам, дил рохатим,
Ҳақ берган омонатим,
Фариштасиз, фариштам.
Кўксимда урар жоним,
Кулгуси беғуборим,
Ўзимни мехрибоним,
Фариштасиз, фариштам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев