МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
96-қисм
***
Козим ва Отабек машинани учириб борар, ҳар бир сония улар учун муҳим эди. Эски тегирмон томон шиддат билан юрган машина ичида оғир сукунат ҳукм сурарди. Козимнинг қўллари рулни маҳкам ушлаган, кўзлари эса оловдек ёнарди. Отабек ҳам буни ҳис қиларди.
— Тезроқ, Козим! Вақтимиз кам! — дея шошилди Отабек.
Ташқарида эса тун зулмат эди. Шамол эса ўша ёқдан тутун ва оловнинг ҳидини олиб келарди...
***
Яқин атрофдаги уйдагилар аллақачон оловни ўчиришга киришган. Ўт ўчирувчи машиналар ва ИИБ ҳодимлари ҳам келиб бўлишганди. Фақатгина масофа сабаб Козим йўлда эди.
-Бу эски тегирмон. Ҳеч ким ишлатмасди.
-Ичкарида одам йўқмиди?
-Бу ерга ҳеч ким кирмасди.
Одамлар оловни муҳокама қилишар, олов борган сари забтига оларди.
***
Анора қулоқларига етиб келаётган оловнинг шовқинини эшитиб, юраги баттар тез урарди. Кўзлари беқарор, нафас олиши оғир, томоғи қуруқ эди. Кўзларидан ёшлар тинмасди. У умидини йўқотмасликка ҳаракат қиларди.
Олов аста-секин яқинлашиб, ёнғин кучайиб борарди. Атрофни қуюқ тутун қоплаган, ҳаво оғирлашган эди. Анора бор кучи билан стулни суришга уринди, аммо ҳаракатлари зое кетарди.
Бу пайтда ўт ўчирувчилар ишлари ҳам бефойда бўлиб олов забтига оларди. Эски чириган деразалар бир зумда аланга оларди. Фақатгина пасти қумлоқ бўлган жойга олов келмай, иссиқлиги уриб турарди. Анора тутундан нафас ололмай ҳушини йўқотди.
***
— Анора! — деб бақирди Козим машинадан туша солиб.
Одамлар бу икки йигитга ҳайрон қаради. Козим олов томон юрганда йўлини тўсишди.
-Ичкарида ҳеч ким йўқ.
Козим ўзини қўярга жой тополмасди.
-Козим балки бошқа ердадир?
Козим ўйловда қолди.
-Ичкарини текширдизми?
-Ҳа деразадан қараганда биров кўринмади.
Козим бошини ушлаганча у ёқдан бу ёққа борарди. Оломон эса бу йигитга ҳайрон қараб турарди. Отабек милиция билан гаплашиб бўлган гапни айтди. Козимни икки бора йўлдан қайтаришди.
-Эски бино эканку ёниб кетаверсин.
Бир икки киши гапга аралашди. Аммо шу вақтда ҳаммани чалғитиб Козим ўзини ичкарига урди.
97-ҚИСМ
Атрофда ғўнғир-ғўнғир овозлар эшитилди:
— У ақлдан озганми? Ичкарида ҳеч ким йўқку!
Аммо Козим ҳеч нарсани эшитмади. Юраги шунчалар тез урардики, у ҳатто оловнинг жазирамасини ҳам сезмай қолганди. Кўринмас тутун парда каби унинг йўлини тўсарди, аммо у изидан борарди. Кўзлари ачишиб кетсада, суюклисини излади.
— Анора! — деб бақирди у.
Жимлик. Фақат оловнинг ғазабнок шитирлаши.
Аммо бирдан у бир бурчакда йиқилиб ётган Анорани кўрди! У ҳушсиз эди. Козим юраги орқасига тортилиб кетганини ҳис қилди. Ҳеч нарса ўйламай, қиз томон югурди.
— Анора! — деб уни чайқади. Лекин жавоб йўқ. Анора жоним мени қўрқитма. Сенга нимадир бўлса мен нима қиламан?
У қизни елкасига олди ва ортга қайтишга шайланди. Аммо ортга йўл йўқ эди—олов эшикни тўсиб қўйганди.
***
Отабек ташқарида, асабий қадам ташлаб, Козимни кутарди. Унинг ҳар сонияси абадиятга айлангандек эди.
— Нега чиқмаяпти?! — деди у тишларини ғижирлатиб.
— Эшик тўсилган бўлса керак, — деди ёнидаги бир ўт ўчирувчи. — У чиқолмайди.
Отабекнинг юраги сиқилиб кетди.
— Мен ҳам кираман!
— Йўқ, бу аҳмоқлик!
Лекин шу пайт ичкаридан қаттиқ овоз келди. Барчанинг нигоҳи деразага қадалди. Бир сония ичида дераза шиша чақмоқдек синиб кетди. Кейин эса тутун ичидан Козим ва Анора кўриниш берди.
Отабек дарров югуриб бориб, уларга ёрдам берди. Бошқалар ҳам тўпланишди.
— У ҳушсиз! — дея бақирди Козим. Козимни юзлари қизариб олов тафтида куйган. Кийими эса йўқ. Эди. Олов Анорани ёнигача етиб бормаган бўлса ҳам қиздиқиб юборган, тутун ҳушсиз ҳолга келтирганди.
— Тез ёрдам чақиринг!
Бир неча дақиқа ичида Анора хириллаб нафас ола бошлади. Кўзларини секин очиб, нимадир деб пичирлади.
— Ҳаммаси тугади, Анора, — деди Козим. — Энди сен хавфсизсан.
Отабек ёнида туриб, Анорани қўлини ушлаганди. Козим уни қўлини олиб ташлади. Козим жароҳатларга қарамай ҳамон қизни қучиб турарди.
-Йигит қизни қаттиқ севаркан
-Севгини қудратини қаранг.
Одамлар ҳайратда гапиришарди.
Аммо Козим кўзларини қисди.
— Ҳаммаси тугамади…
— Нима?
Унинг кўзларида совуқ нафрат йилтиради.
— Уни бу кўйга солган ҳали ҳам тирик… Ва мен уни топаман!
98-қисм
Тез ёрдам машинаси ярадорларни тезликда касалхонага олиб борди. Козим ва Анорага биринчи ёрдам кўрсатилди.
****
-Солиевани акаси бизга билдирмай ишга киришибди.
-Қайердан билдинг?
-У Козимни севгилиси деб Анорани ўғирлаган.
-Оббо, шу етмай турганди. Кейинчи?
-Комила кетди акасига тушунтиргани, бирор ҳафта қамаб қўйсак ўзига келади. Комила афсусда ҳақиқатни айтмадим деб. Ҳа айтгандай буюртмачини ҳам топдик.
-Ким экан?
-Машина тормозини бузган Комилани назоратидаги Машхур бўлиб чиқди. Комила вазифасини аъло даражада уддалади.
Усмонов шогирдини елкасига қоқиб қўйди.
-Демак бу ёғи тўй де.
-Э устоз.
-Сен бола устозниям ортда қолдирдингку.
Шодиев кулиб қўйди.
***
Анора ўзига келганида қўлида ачишиш сезди. Аммо қимирлашга мадори йўқ. Битта қўлига осма уланган. Анора жуда чанқаганди. Чақирай деса овози хириллаб қолибди. Узоқ кутмади ҳамшира кирди.
-Ўзизга келдизми? Икки кун ҳушсиз ётдиз.
-С... С...сув
-Ҳозир.
Ҳамшира Анорага сув ичирди.
-Аҳволингиз қандай?
Анора бошини қимирлатди. У ҳеч нимани эслай олмасди.
-Мени ким ... Ким олиб келди.
-Севгилиз. Ўлай агар ҳавас қилдим. Агар мениям биров шунақа севса жон дердим. Козимчик машхур қаҳрамон бўлиб кетди. Иккиланмай олов ичига отганини ҳамма гапиряпти. Қойил.
Анора ҳам буни кутмаганди.
-Қаҳрамонни чақирай, зора сизни кўриб укол олишга кўнса. Бирам қайсар экан. Куйган жойини переваска қилишгаям аранг кўндирдик.
Бироз Ўтиб ҳамма ери бинт билан ўралган Козим кириб келди. Анора уни кўриб жилмайди.
-Шукр ўзингга келибсан.
Козим ўтириб Анорани қўлини ушлади. Қизнинг юзи буришди.
-Узр. Бу ерда жароҳатни кўрмапман.
-Нега бундай қилдингиз?
-Сенсиз қолдириб кетмоқчимидинг? Айтганманку мендан қочолмисан деб
Анорани кўзидан ёш думалади. Козим артиб қўйди.
-Нега йиғлаяпсан?
-Шунча жабр кўрибсиз, шартдими?
-Кўнглимни бир четида сени ўша ердалигингни айтиб турган фикр бор эди. Мен у ерга ўлимни бўйнимга олиб кирдим. Агар сени олиб чиқолмасам ўзим ҳам олдингда қолардим..
Охирги сўзларни шунақа самимий айтдики Анорани юраги тез уриб кетди. Ҳатто аппаратларда ҳам билинди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2