МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
93-қисм
Козимнинг қўлидан пичоқ тушиб кетди. Юраги бир зумда ўзига бўйсунмади. Ҳисларига енгилди. Растани айланиб ўтдию аввалгиданга гўзаллашиб кўзлари чақнаб турган бу парирухсорни бағрига босди. Анора нима бўлганини англаб ҳам етолмай қолди. Бир зумда ўзини қучган инсонни итарди. Аммо бақувват қўлларга кучи етмади. Таниш ифор, у адашмайди. Бу Козим эди.
-Сени изладим. Кетиб қолибсан. Қишлоғингдан қаердалигингни билолмадим.
Анора сассиз турарди.
-Сен доим меники бўлган ҳеч қаерга қўйиб юбормайман.
Козим доимгидек худбинлик ниқобини тақди. Анора кулиб юборди.
-Мендан сўрадингизми?
-Нимани?
Козим атрофда одамлар бор деб истиҳола қилмаётганди. Унинг наздида ҳозир вақт ўз аҳамиятини йўқотган, одамлар гапи ҳам бир тийинлик қизиқмасди.
-Сизники бўлишимни.
-Бошқа чоранг бордек гапиришингни қара.
Козим қизни қўлларидан маҳкам ушлаб олганди.
-Турмушга чиққан бўлсамчи?
Козим қаҳ қаҳ отиб кулиб юборди.
-Нега куласиз?
-Мени кимлигимни унутдинг чоғи, эри бор аёлни фарқлай оладиган қобилиятим бор.
-Чалғитманг, гўшт берасизми менга?
Козим аразлагандек қаради.
-Сени соғиниб ақлдан озай дедимку, сен гўшт сўрайсан.
-Рости бувимга бозорлик қилиб келаман деб чиққандим.
-Қаерда яшаяпсан?
Козим фартугини ечиб ичкарига отди.
-Йигитлар ўзларинг эплайсанлар, мени янгангизда ишим бор.
Козим қизни қўлини қўйиб юбормаган кўйи уни олиб кета бошлади.
-Қаёққаа? Мен уйга қайтишим керак.
-Ўзим олиб бориб қўяман.
Козим қизнинг қўлларига лаб босди. Анора ўзига тушунмасди. Нега Козимни ҳукмронлигига рад жавобини бера олмаяпти?
Анора ич-ичидан титраб кетди. Козимнинг ҳаракати уни ҳайратга солди. Юраги шиддат билан урар, лекин овоз чиқариб қаршилик қилолмасди.
— Қўйиб юборинг, Козим, — деди у астойдил.
Лекин Козим унга тикилиб турарди. Унинг нигоҳларида анчадан бери йўқотган туйғулар чақнарди.
— Йўқ, сени энди қўйиб юбормайман, — деди у қатъий.
Анора ўзини бўшатишга ҳаракат қилди, лекин Козимнинг қўллари уни маҳкам тутган эди. Атрофдагилар ҳам уларнинг суҳбатига қизиқиб қарай бошлашди.
— Козим, одамлар қараяпти…
— Одамлар? — Козим кулимсиради. — Менга барибир. Муҳими, сен мендан қочма.
Анора унинг кўзларига тик қаради.
— Сиз ўзгармайсиз,— деди ниҳоят.
— Ҳа, — бош ирғади Козим. — Бу табиий, мен ўзгаролмайман сени борангда.
Анора жилмайди.
-Қамоқ тасир қилмаптияаа.
-Қилган, аммо туйғуларга эмас.
Козим истироҳат боғининг тинчроқ жойига ўтишди. Ўриндиқлардан бирига ўтиришди.
-Бироз менга вақт ажрат.
Ниҳоят Козим тилга кирди.
-Ҳудди ихтиёрни менга бериб қўйгандек сўзлайсиз.
-Унда эшит, - Козим қизга термулиб қолди. Беихтиёр қизнинг сочларини қулоғи ортига ўтказди. - Мен қилган хатоларимни англаб етганман. Хатоларим сабаб синглимни бой бериб бадалини тўладим. Менга қимматга тушди бу. Қўлимда ҳеч вақо қолмади. Ҳунаримдан бошқа. Сенга бой бадавлат ҳаётни ваъда қилолмайман. Аммо тинчгина, ҳалол турмуш қуриш таклифини бераман. Қинғир йўл барибир бир куни фош бўлар экан. Панжара ортидаги кунлар ва одамлар мени буткул қарашларимни ўзгартирди. Сени йўқотишни истамайман. Рад этишнинг мумкин. Лекин буни қабул қилмасдан ҳам иложинг йўқ.
Козим ўзига ишонган ҳолда гапирди. Анора айни дамда бир оғиз ҳам гапира олмай турарди.
94-қисм
-Сени қийнамай, уйинг қаерда олиб бориб қўяман. Аввал гўштнинг мазали жойидан кесиб берай. Қани юр
Ўша куни Козим Анорани яшаб турган жойини билиб келди. Ўз машинаси бўлмагани учун ҳар куни такси билан қиздан хабар олиб келарди.
***
Анора дарслари тугаб ўқитувчилар хонасига кирганди. Унинг муҳокамаси бўлаётганини беихтиёр эшитиб қолди.
-Мен буни туппа тузук десам, ғирт бузуқи экан. Яна биттасини топиб олибди шекилли ҳар куни келади.
-Эе бунақаларга худо бас келмаса, бандасини гапирганини фойдаси йўқ.
-Эри бўлмагач мингтасига осилиб юрадида.
Анора уларнинг гапидан қалби оғриди. Хонага ҳам кирмай тўғри уйига кетди.
Тинч кунлар ҳам омонат экан. Музроб синглисини аламида ҳамон ёнарди. У айбдорни исмини Козим деб эшитгани учун , уни қамоқдан чиққанини аламини минг чандон оширганди. Козимни бир ҳафта кузатиб Анора билан кўргач, унга ҳам яқинини йўқотиш зарбасини бериш адолатли деган фикрга келганди.
Неча кунлик кузатишларидан сўнг ишдан қайтаётган Анорани ўғирлаб кетди. Музроб синглисини ўлдирилганидан кейин ҳудди жиннидек бўлиб қолган, ҳатти ҳаракатини кўпам назорат қилолмасди. Ички ишларда ишлайдиган синглиси Комила эса, доимам акасига энага эмасди. Агар Комила билан яқин бўлганида Анорани кимлигини билган бўлармиди?
***
Анора кўзини очганида оёқ қўли стулга боғланганча хароба уй ичида турарди. Анча пайт турди ҳамки ҳеч ким келмади. Оғзи скотчланган қизнинг уринишлари зое кетиб стул билан бирга ағанагани қолди ҳолос. У бир кун шу таҳлит ётди. Ҳеч ким ёрдамга келмади. Анора уни қутқаришларидан умиди узиб бўлганди.
***
Козим ҳавотирда, Анора икки кундан бери изсиз ғойиб бўлган. Амора яшайдиган уйдаги кампир ҳам ҳеч нимани билмас экан. Анора қишлоғига ҳам бормаган.
Қиз қаерда?
-Анора нимага жимиб кетдинг? Ёки мендан хафа бўлдингми? Ёки рад жавобини шу йўл билан беряпсанми?
***
Козим ҳамма ерни тинимсиз излади. Кейин ўйлай ўйлай Отабекни олдига борди.
-Анора қаерда?
Козим ўйлаб ўтирмай Отабекни ёқасидан олди.
-Нима? Унга нима ишинг бор сени?
-Яхшиликча айт?
Козим ўзини босолмасди.
-Эсингни едингми? Мен қаердан биламан.
-Чинданми?
Козим бироз пасайди. Уни ҳаёлини телефон қўнғироғи бузди.
-Алло
-Ҳа бойвачча қалайсан? Яқинидан ажралиш бахтини тотиб кўриш ёқимлими?
-Кимсан ит? Гапиииир
Козим телефонга ўшқирди.
95-қисм
Козимнинг юраги ғаш эди. Телефон гўшагини маҳкам сиқиб, ўзини босишга ҳаракат қилди. Нотаниш овоз унинг ғазабини қўзғаб, қўрқувини оширарди.
— Ким бўлсанг ҳам, Анорани қаерга олиб кетган бўлсанг, айт! Бўлмаса, ёмон бўлади!
— Ҳа-ҳа, энди қадрига етяпсанми? Лекин кеч. Ҳаммаси учун жавоб берасан. Сени касрингга бечора қиз қолди. Агар очликдан ўлмаган бўлса.
Қўнғироқ узилди. Козим асабий ҳолда Отабекка қаради.
— Ким эди бу? — сўради Отабек.
— Билмадим, лекин Анора хавф остида.
Козим қаттиқ асабийлашарди
Отабек жиддийлашди.
— Демак, бу қасос. Кимдир ўтмишдаги дардини Анорадан олмоқчи.
— Лекин ким?!
Козим қаттиқ ўйлай бошлади. У Аноранинг ҳаётида кимлар борлигини эслашга ҳаракат қилди. Шу пайт Отабек паст овозда сўради:
— Козим, бу сен билан боғлиқ эмасми?
-Жиннимисан? Нима деганинг бу?
Козим ўша рақамга қайта терди. Аммо жавоб бўлмади. Учинчи марта дағал овоз жавоб берди.
-У қаерда?
-Ҳозирча эски уйда. Аммо мен ҳозир бу уйни ёқиб юбораман. Истасанг қутқаришинг мумкин. Манзил эски тегирмон. Кўл томонда.
Алоқа якунланди. Козим ўйлаб ўтирмай Отабекни қўлидаги калитга ёпишиб машина томон чопди. Отабек ҳам ортидан машинага чиқди.
***
Анора бутунлай ҳолдан тойган эди. Оғзи боғлиқ бўлгани учун чанқоғи баттар азоб берарди. Қорнидан очлик ғулдираб чиқарди. Кўз олди қоронғилаша бошлади.
Ташқаридан эшик очилган овози эшитилди. Бир оздан сўнг бир киши хонага кирди. Бу Музроб эди. Унинг кўзларида нафрат ва ғазаб ёғдуси бор эди.
— Қани, қандай ҳис қиляпсан? Яқинларингдан айрилиш нақадар оғир эканини биласанми энди?
Анора ҳеч нимани тушунмасди. Унинг ёноқларидан ёш думалаб тушди.
— Менинг синглим ҳам сени севган йигит томонидан ташлаб кетилганди. Шунчаки ташлаб эмас, ўлдириб кетилган.
Аноранинг юраги шув этиб кетди. Музроб секин-секин унга яқинлаша бошлади.
-Сен ўлсанг у ҳам қийналади. Мен буни кўриб маза қиламан.
Музроб қаҳ қаҳ отиб кулди. Кейин қўлидаги бензинни уй атрофига сепа бошлади.
-Бу уй ёғочдан. Тез ёнади. Бу деганим тез ўласан. Азоб чекмайсан.
Музроб бурчакларга бензин қуйиб ташқарига чиқиб кетди. Ташқарига чиққач эса гугуртни олиб ёқди. Ерга ташлади. Бир зумда олов кучайиб кетди. Музроб эса бу ерда ортиқ турмай жуфтакни ростлади
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4