МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
87-қисм
Отабек Лобарнинг ўзгариб қолганига ҳайрон бўлди.
-Лобар ҳаёлинг жойида эмас. Нима қийнаяпти сени?
Лобар ерга қаради.
-Отабек ҳар қандай ҳолатдаям менга ишонасизми?
-Албатта, нима бўлди гапир.
-Айтолмайман. Аммо нимадир билиб қолсангиз ўзимдан сўранг. Ҳеч кимга ишонманг.
-Хўп, фақат сен ҳавотир олма.
Отабек Лобарни қўлини сиқиб қўйди. Лобар барибир тинчланолмади. Бу бежизга эмас экан. Лобарга оқ кўйлакни кийиш насиб этмади. Пулни олиб бормагани учун видео тўғридан тўғри Отабекни қўлига келиб тушди. Унда Лобар чет элдан эндигина келган чоғи саналар ўша вақтни кўрсатарди. Отабек аниқлаштириш учун Лобарга қўнғироқ қилди.
-Лобар.
-Отабек тинчликми?
Лобарни юраги шув этиб кетди.
-Сен чет элдан қачон қайтгансан?
-Ўша сиз билан кўришган кун.
Отабек ҳеч нима демади. Шунчаки телефонни ўчирди. Демак Лобар алдади. Бу эса видеони тасдиқлаб берди. Отабеклар автоҳалокатга учрашидан олдин Лобар келган. Аллақандай кепка кийган шахсга пул берди. Кейин ўзи узоқроққа кетди. Кейинги кадрда эса ўша бола Отабекни машинаси ишхонаси олдида турганида эшикни бемалол очиб нимадирлар қилди. Отабекни ҳаёлида Аноранинг сўзлари айланди.
“Тормоз ишламай қолганди“
-Жин урсин.
Отабек ерни тепди.
-Минг лаънат. Нималар қилиб қўйдим? Нималар қилдииим.
Отабек онасига телефон қилди.
-Ойи
-Тинчликми болам. Овозингга нима қилди?
-Тўй бўлмайди.
-Ҳов бола эсингни едингми?
-Едим. Тўй пўй бўлмайди.
Отабек онасининг ҳайратга тушган овозини эшитмади ҳам. Телефонни ўчириб, хонага хомуш тикилиб қолди. У ўзини алданган ҳис қилди. Кўнгли ўзга нарсани айтса ҳам, кўз олдида турган видеодан қочиб қутула олмасди.
Лобар эса, қўнғироқдан кейин юраги нотинч бўлиб қолди. Отабек ниманидир билиб олган эди. Уни қўрқитаётган ҳам шу эди – ҳақиқатни тушунтиришга улгура олмаслиги.
***
Эрталаб Лобар ҳали ҳам умид билан Отабек билан гаплашмоқчи эди. У унга яна қўнғироқ қилди. Бироқ Отабек телефонини кўтармади. Лобар ҳаяжон билан онасига қаради.
– Ойи, нимадир бўляпти… Отабек телефонимни ҳам олмаяпти.
– Сабр қил, қизим, балки шунчаки асабийдир. Ахир тўйга яқин қолди, бир-бирингиз билан дўстона гаплашиб оласизлар.
Лекин орадан бир неча соат ўтиб, кутилмаган хабар келди:
“Тўй бўлмайди. Нарсаларингни юк машинада жўнатиб юбордим“
Лобар телефонини қўлидан тушириб юборди. Кўзлари жиққа ёшга тўлди.
– Йўқ… бу бўлиши мумкин эмас…
Онаси хабарни ўқибоқ қаттиқ жаҳл билан қизига ўгирилди:
– Сен нима қилиб қўйдинг, Лобар?!
Лекин Лобарнинг ўзи ҳам нима рўй бераётганини тушуна олмасди.
***
Отабек автомашинасида узоқ жойга кетаётганди. У бутун умри давомида шундай қарорни қабул қилиш қийин бўлишини билмаган эди. Юрагининг бир қисми ҳануз Анорани севишини сезарди.
Машина йўл четида тўхтади. Отабек бошини рулга қўйиб, чуқур хўрсинди. Шунда телефонига янги хабар келди:
«Сиз тўйни бекор қилдингиз, демак, баъзи сирлар ҳам очилиши керак. Ҳали ҳам Лобар ҳақиқий айбдор эканига ишонмаяпсизми?»
Отабек бир зум титраб кетди. Ким бу? Қайси сир ҳақида гапиряпти? У шошиб жавоб ёзди:
«Сен кимсан?»
Бир неча дақиқа ўтиб, яна хабар келди:
«Агар билишни истасанг, соат 8:00 да шаҳар ташқарисидаги эски омборхонага кел. Асл ҳақиқатни кўрасан.»
Отабек юрагидаги оғриқни босишга ҳаракат қилиб, узоқ ўйланиб қолди. Унга ёлғон гапирилгандек ҳис қиларди…
Шу заҳоти у машинасини бурди ва омборхона томон йўл олди.
88-қисм
Отабек айтилган жойга бориб улгурмади.
"Ҳа югургилаб кетдингми? Сени оввора қилмай, телеграмга кир"
Отабек машинани кескин тўхтатди. Телефонини олиб юборилган видеони , хабарларни кўра бошлади.
***
Анора мактабда дафтарга ёзиб ўтирибди.
-Анорахон сизга осилишга бошқа одам қурилганми?
-Нима?
Анора ҳайрон бўлди.
-Ўв мегажин, Юсуфдан узоқроқ юр.
Анорани асаби бузилди.
-Сен нима деяпсан? Юсуфинг менга нега керак?
-Эринг билан ажрашибсанку. Юсуф керак бўлмай ким керак бўлсин. Тағинам эр кўрган жувонсан.
-Менга қара керак бўлса Юсуфингни йиғиштириб ол. Мени сенлардан бошқа ташвишим ҳам ўзимга етиб ортади .
Анора дафтарларини йиғдида чиқиб кетди.
Аммо у чиқа туриб Отабекка рўбарў келаман деб сира ўйламаганди. Анора уни кўриб ҳайратини яшира олмади.
-Сиз бу ерда? Эрта тўйи бўлувчи одам?
Отабек индамай Анорани қўлидан ушлаб машина томон тортқилади.
-Қўйворинг.
-Юр.
Отабек қизга қулоқ солмай уни ортидан эргаштириб кетаверди. Кейин машинасига ўтиргизди.
-Нима истайсиз мендан?
-Никоҳимизни қайта тиклашни.
Анора унга тикилиб турди. Кейин тилга кирди?
-Нима гап?
-Мен тўйни тўхтатдим.
-Нега?
-Бу хато эди.
Анора кулди. Қаҳ қаҳ отиб кулди.
-Қизиқ, сиз тўйни мен учун тўхтатмаганиз аниқ. Сабибини айтинг. Билгим келди.
Отабек жим қолди. Аста тилга кирди.
-Сен ҳақ экансан. Бу уюштирилган экан.
Анора дастлаб нима эканини билолмади.
-Нималар деяпсиз?
Отабек чуқур нафас олди. Унинг кўзлари чарчоқ ва изтиробга тўла эди.
— Мен Лобарни ёлғон гапиришда ушладим, – деди у сокин оҳангда. – Видеоларни кўрдим, сен айтган гаплар ҳақиқат экан.
Анора Отабекнинг юзига тикилди. Ҳали ҳам унга тўлиқ ишониб бўлмасди.
— Демак, энди келиб никоҳни тиклашни истаяпсиз? Лобарни севмасангиз, нега у билан унаштирилган эдингиз?
Отабек бошини эгди.
— Мен Лобарни севаман деб айтган эмасман… Лекин ишончимни йўқотдим. Энди унга тўлиқ ишониб яшай олмайман.
Анора елка қисди.
— Тўғрисини айтсам, бу менинг муаммойим эмас.
— Йўқ, бу сенинг ҳам масаланг. Чунки мен ҳали ҳам сени яхши кўраман, Анора.
Анора беихтиёр кулиб юборди.
— Яхши кўрасизми? Тўй куни қолдирилгандан кейин эсингизга тушдимми?
— Йўқ, мен ҳар доим сени яхши кўрганман…
— Мен сизга ишонмайман, Отабек.
Отабек унга жиддий нигоҳ билан тикилди.
— Ишонмасанг ҳам, менга бир имкон бер. Ҳеч бўлмаса, ҳақиқатни тушунишинг учун.
Анора сукут сақлади. Юраги нимадир дея қичқиргандай бўлди, аммо бу сафар у фақат онги билан фикрлашни истарди.
— Сиз мендан нима кутяпсиз?
— Никоҳимизни қайта тиклашни.
Анора ҳафсаласи пир бўлиб бош чайқади.
— Йўқ, Отабек. Барча ўтган хатоларни унутиб яшаш осон эмас. Мен бундай қила олмайман.
Отабек чуқур хўрсинди.
— Мен сени тушунаман, лекин илтимос, ҳеч бўлмаса, мен билан гаплашиб тур.
Анора жим қолди. У ўзига ишонса ҳам, юраги ҳамон изтиробда эди… у Отабекни олдида айни дамда ҳеч нарсани ҳис қилмади.
89-қисм
-Дунёни ўз қаричингизда ўлчаганингиз етар!
Илтимос, ўзгалар ва туйғуларни қаричламанг.
Улар сизни ўлчовларингизга сиғмайди барибир...
-Анора.
-Отабек шунчалар ҳис туйғуларим билан ўйнашдингизкииии, қалбимда сизга нисбатан ҳеч нарса қолмади.
Отабек қизга қараб қолди.
-Шунақа де. Унда Козим қалбингда қолдими?
Анорани юзи ўзгарди.
-Нима? Уни нима алоқаси бор бу ерда?
-Биласанми нима? Мен у билан қаймоқлашиб юрганингни билсамда ёнингга келдим. Козимни билмайманми? Ғирт безори таксалтанг бола бўлиб сени уйида шу ҳолича ишлатиб қўймагандир?
Анора тутақиб кетди.
-Шунақа денг?
-Шундай.
-Энди эшитинг ўша безори бўлсада ёмон кунимда ёнимда турган. Отам учун пул берган операцияга. Мен бегона эдим унга. Аммо у мени ташвишимни сизга ўхшаб четдан кузатиб турмади. Рахмат Отабек асл юзингизни яна бир бора кўрсатдингиз. Онангизга рахмат айтинг. Сизни бошқага уйлантирмоқчи бўлиб мени кўзимну очдилар.
Анора жахл билан машинадан тушиб кетди. Отабек эса айтган гапларига пушаймон бўлганча қолаверди.
***
Козим ўша ўзига “ака“ қилиб олган одам олдида ўтирибди.
-Ҳаётинг олдинда. Мен қилган хатони қилма.
-Ҳалол яшаш осон эмас.
-Мен умрим сўнггида этикдўзлик қилмоқчи эдим. Аммо қўйишмади. Мен қиморбоз эдим. Унча бунчаси менга бас келолмасди. Шу иллатим ортидан оиламни йўқотдим. Улар заиф нуқтам эди. Улар билан тахдид қилиб мени ўйинга қўшишарди. Кейин бирин-кетин улар қурбон бўлди. Ўзим ҳам қиморга муккамдан кетдим. Мол дунёни чеки йўқ эди. Аммо ҳозирги вақтимда пулни мен учун сариқ чақалик аҳамияти йўқ. Ёшлигим қайтиб келса оддий касб эгаси бўлсамда оилам ёнимда бўлсин дердим. Пулга мехр қўйган инсон ҳеч қачон бахтга эришмайди. Бир бурда қотган нонинг бўлсин вафоли ёринг бўлсин. Пулинг кўплигида ёнингда юрганларни ҳаммаси ҳам сенга дўст эмас.
Козим ҳар куни бу одам билан суҳбат қурарди. Унинг сўзлари Козимга янги режалар тузишига ҳизмат қиларди.
***
Лобар икки кундан бери ётибди.
-Шарманда бўлдим. Мен сенларни роҳат кўраман деб туғсам баринг куйдирдинг. Нима номақулни нонини единг жувонманрг, гапирсангчи.
Лобар индамай ётаверарди.
-Гапир деяпман
Илмира опа Лобарни туртди.
-Ҳой сенга айтяпман.
-Ойи сизам юрагимни сиқманг.
Лобар бошига кўрпани тортиб ётаверади.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3