МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
82-қисм
Отабек чуқур нафас олди. У Лобарнинг гапларини тинглар экан, юраги ғаш бўлиб кетди. “Онасининг аҳволи оғирку... Наҳотки у шунчалик бепарво бўлса?“
— Лобар... Сен ҳақиқатан ҳам онангни ёлғиз қолдиришни истайсанми?
Лобар унинг саволига жавоб беришга шошилмади. Ўзи ҳам ҳайрон эди. Онаси доим қаттиққўллик билан қарор чиқарарди. Унинг дилини оғритиб бўлсада, ўз сўзида турарди. Лобар эса шу пайтгача унга итоат қилган, бирор марта норозилик билдирмаган эди.
— Отабек, мен ҳам ўзимни ўйлашим керакку!
— Лекин...
Отабек сўзини тамомламай, бош чайқади. Бир неча дақиқа ўтиб, хайрлашди. У ич-ичидан ўзини ғаш ҳис қиларди.
Лобар эса алоқа тугагач, чуқур ўйга толди. Онасининг йиғидан намланган кўзлари, ҳаётдаги оғир синовлари, қарғиш ва қисмати уни ҳам ўйлантирди. “Мен ҳам шу йўлдан кетайми? Мен ҳам онам каби пушаймон бўлайми?“
Бу ўйлар уни қийнарди. Лекин айни дамда яна бир нарса уни безовта қиларди – Отабекнинг кўзларидаги совуқлик.
***
Шу пайт номаълум шахс шаҳарнинг четроғида жойлашган эски уйнинг олдида тўхтади. У елкасидаги эски сумкасини ерга қўйиб, атрофга кўз югуртирди. Орадан бир неча сония ўтиб, эшик секин очилди ва ичкаридан қора кийимдаги киши чиқди.
— Тайёрланаяпсизми? – деб сўради номаълум шахс.
— Ҳа. Режа бўйича кетамиз.
— Ҳамма нарса жойида бўлсин. Уни олдиндан тайёрлаб қўйинг.
— Хавотир олманг, мен барчасини назорат қиламан.
Номаълум шахс жилмайиб қўйди.
— Унда ҳаракатни бошлаймиз...
Шундан сўнг у ортига ўгирилмай йўлида давом этди. Эшик эса яна шивирлагандек оҳангда ёпилди...
***
Илмира опа дераза олдида ўтириб, узоқ-узоқларга тикилди. Яна Лайло эсига тушди. Кўз олдида қизининг беғубор чеҳраси, кулиб туриши гавдаланди. “Эҳҳ, қизим... Қачон бу оғриқлар босилади?“
Ичидан зил кетиб, яна овоз чиқариб йиғлаб юборди.
Лобар эса ўз хонасида, ғижимланган кўрпа устида ўтириб, чуқур ўйга толиб борарди. У ҳаётининг бурилишида эди. Ё онасининг айтганига кўниб, Отабекдан воз кечади, ё Отабек билан кетиб, онасини ёлғиз ташлаб қўяди...
Қайси йўлни танлаш керак?
Тўй бўлса онаси ёлғиз қолади. Аммо илож қанча. Лобар бу тўйни саккиз йилдан бери кутади
83-қисм
-Уйдаги шароит камфорт. Ойим қийналмайдилар.
Лобар ўзига ўзи далда берди.
***
Ҳар қандай инсонни кийим очиши Семён тимсолида кўринди. Сартарош кириб, костюм шим кийган бу одам, аввал сим карта олди. Кейин банкка бориб карта очтирди. Карта қўлга теккунича нотаниш уни ароқ билан таъминлаб турди.
Кейинги ўлжа қаровсиз кампир бўлди. Уни ҳам озиқ овқат билан аврашди. Ана шундай қилиб фирибгарлар ўзларини айбдан соқит қилиш йўлини топишди.
Картадан ўтказилган пулларни банкоматдан қийинчиликсиз ечиш муаммо туғдирмади. Чув тушган одамлар карта рақамини беришган. Яъни қайси карта рақамига ташлашганини. У картани излашганда эса аллақайси бомж, қаровсиз қария, касалванд кампир ва ҳоказолар. Улар ўзини эплай олмаган бир даврда картани қаердан эпласин. Шу жойиза фирибгарларни изи йўқоларди. Аммо Семён тузоқ эди. Жалилни энг катта хатоси Семёнга учрагани бўлган. Шундан сўнг қолган карталарни очиш муаммо бўлмади. Козим эса бир икки жойдан кредит олиб пул ишласа бўлади дея ҳом ҳаёлда юраверганида, Жалил аллақачон бу ишни пири бўлин улгурганди.
***
-Анорахон эриз келиб кетдими олдизга? Жуда чиройли йигит экан
-Собиқ эрим
-А? Сиз ҳали ажрашганмисиз?
-Ҳа.
-Эссиз, шундай чиройли эрдан қуриқ қопсиз. Бировга бериб юбораверасизми?
-Чиндан севса кетармиди?
-Курашиш керак барибирам. Бу туришда ундан қуруқ қоладиз.
-Гўзал опа, маслаҳатизга зор эмасман. Мени ҳаётимни сизга умуман қизиғи бўлмасин. Ўз ҳаётизда яшанг.
Анора дафтарларни йиғиштирганча ўқитувчилар хонасидан чиқиб кетди.
-Одамларгаям ҳайронсан, нима қилади бировни ҳаётига қизиқиб?
Аммо бу гап шу ерда қолмади. Француз тилига талаб камайгани, дарс соати камайгани алам қилиб юрган Гўзал Анорани ортидан бир дунё иғво тўқиди.
-Янги устозча кибрга берилган экан. Болаларгаям тузук дарс ўтмайди.
Ўқитувчилар билан овқатланиб ўтирганда Гўзал ёрилди.
-Йўғеэ.
-Ҳа, ўзим гувоҳман. Гапирсам ишинг бўлмасин деди. Камига Юсуфга суйкалади.
Ҳилолани ичаётган чойи томоғига тиқилди. У ишга келганидан бери Юсуфдан умидвор.
-Юсуф ҳам қарарканми унга?.
Ҳилола аранг сўради
-Конечно қарайди. Шундай чиройли бўладию, камига ўзи кўз сузадиюуу қарамайдими?
Гўзал атай Ҳилолани ичига олов ёқди.
84-қисм
-Гўзал опа нималар деяпсиз? Юсуф акам мендан бошқага қарамайди.
-Унинг нигоҳи аллақачон бошқаларни нигоҳини сезди. Сен эса қолавердинг.
Ҳилола жим қолди. Кейин кузата бошлади. Чинданам Юсуф Анорани олдида кўп ўралашиб юраркан.
***
Тўй тараддуди бошлаб юборилди. Онаси Козимни олдига борганида Козим тўйни қилаверинглар, мен қачон чиқсам ҳақим токчада бўлсин деб ҳазил қилибди .
-Шундай кунлар ҳам бормиди пешанамда?
Илмира опа ёлғиз ўзи қизини узатаётганидан ўксинди. Ҳеч йўқ Козим олдида турганида эди. Илмира опа ҳаёллар билан ўтирар экан Лобар кийиниб чиқди.
-Ойи кетдим.
-Қаерга?
-Отабек билан кекин кўйлак кўргани.
-Яхши бориб кел.
Лобар чиқиб кетди. Отабек ташқарида кутиб турарди.
-Салом.
Лобар ҳеч бир такаллуфсиз машина олдига ўтирди.
-Чиқишинг қийин бўлиб кетди.
Отабек кутганига шама қилди.
-Биласизку бизби кўзгу севади, вақтимизни олади шунга.
-Ҳм. Қайси келин кўйлаклар салонига ҳайдай.
-Фарқи йўқ.
Отабек таажубланди.
-Нега бу фикрга келдинг?
-Отабек макияж биринчи ўринда. Келинни кўйлак эмас макияж очади. Мен эса Машхурга ишонаман.
-Машхур? Машхурами?
-Йўғеэ ўғил болаю.
-Ўғил бола қизлар сартарошими?
-Ҳозир бу трендда, қизлардан кўра йигитларби қўли гул.
Отабек ичидан қирринди ўтаётганини сездирмади. Яқин атрофдаги келин кўйлаклар салонидан кўйлак танлаб чиқишди.
-Сени инжиқ деб ўйлардим. Анора мени роса югуртирган.
Отабек гапирдию жим қолди. Лобарни юзи ўзгарди. Энди уларни ўртасида доим Анора борми? Уни эслаб ўтишадими бир умр?
Отабек жим қолди. Лобар эса хаёлларига ғарқ бўлди. «Анора мени роса югуртирган» дегани нимани англатади? Уни ҳали ҳам унутолмаганми? Лобар юрагига бир нарса санчилгандек ҳис қилди, аммо ўзини билдирмасликка ҳаракат қилди.
— Машинага ўтирамизми? — деди Отабек, жимликни бузиб.
Лобар енгилгина бош ирғади. Улар машинага ўтиришди, аммо йўл бўйлаб ҳеч ким гапирмади. Отабек ҳам, Лобар ҳам ўз хаёлларига берилган эди. Отабек орқа ойнага қараб қўйди, сўнгра секин гап бошлади:
— Сен ҳам бир нарсани тан ол, Лобар. Ҳали ҳам мендан шубҳаланаётгандек қараяпсан.
Лобар ялт этиб унга қаради.
— Ҳеч кимдан шубҳаланаётганим йўқ. Фақат...
— Фақат нима?
Лобар бир оз ўйланиб турди, сўнг кўзларини олиб қочди:
— Йўқ, ҳеч нарса.
Отабек кулимсиради.
— Анорани шунчаки мисол тариқасида айтдим. У ўтмишда қолиб кетган. Энди мен учун фақат келажагим муҳим.
Лобар бу гапга ишонгиси келди, лекин юрагида ҳали ҳам қандайдир гумон бор эди. Кўнглига ғашлик оралаган бўлсада, ўзини йўқотмасликка ҳаракат қилди.
***
Тўйга тайёргарлик авжида эди. Лобар онаси билан келинлик сарпосини тартибга солаётганида телефонига хабар келди. У шошилиб очди. Хабар Отабекдан эмас, Анорадан эди:
«Сен бахтли бўлишингга ишонасанми?»
Лобарнинг қўллари титрай бошлади…
85-қисм
***
Юзимда табассум кўзим тўла ёш,
Ғалати одамман ва оламан тан…
Етмай қолаяпти гоҳида бардош,
Севги ва нафратнинг орасидаман…
Ясемин
Анора Отабекни тўйи яқинлигини Комиладан эшитди. Улар аввал бир-бирини ёқтиришмаган бўлса ҳам, иш сабабли яқин бўлиб қолишганди.
-Анош анави алвастини тўйи бўляпти. Аммо мен уларни бир-бирга мос жуфтлик деб билмайман.
-Қўяверинг, мен бахт тилайман ҳолос.
-Яна де Машхур уни макияжини, сочини тахларкан. Кўрамизда қанақа бўларкин.
-Мени энди улар билан ишим йўқ. Қонунан ажрашдим.
-Вой, мен эрингни севасан деб юрардим.
-Севгининг сўнгги нуқтаси нафрат бўлар экан. Шу ергача етиб келдик чоғи.
-Ҳа майли, кетадиган одамга ачинмаям, ушлаб қолишгаям уринма. Борингда қадрингга етмадими ҳали кўп афсус чекади.
-Майли уни қўйинг ўзизни тўёз қачон?
-Қайдам, акам розимас.
-Нега?
-Куёв аёллар сартароши деб ёқтирмаяпти.
-Комила сабабниям зўрини айтибдиларда.
-Машхур ҳам ҳамма пул шу касбда деб шунга ёпишиб қолган. Э майли бир гап бўлар, ишдаман гулим. Гаплашамиз.
Анора алоқа тугагач ижара уй эгаси бўлмиш Мунира бувини олдиларига ўтди.
-Буви зерикиб қолмадизми?
-Йўғеэ нега зерикай, саловат айтиииб ўтирибман. Ҳар куни пойга ўйнайман.
-А?
Анора ҳайрон бўлди.
-Кечагидан кўп айтаман бугун дея ўзим билан мусибақалашаман. Ютсам хурсандман, ютқизсам хафа.
-Қойил қоламан сизга.
-Сенам айт. истасанг бирга мусобақа қиламиз.
-Майли буви.
Анора ҳам қўлига электрон тасбеҳни олганча саловат айтишга киришди.
***
Тўйга бир ҳафта қолган. Ҳамма нарса тайёр. Лобар ўзида йўқ хурсанд. Телефонига келган хабар уни чўчитди. У келаётган хабарлар Анорага тегишли деб ўйлаб адашганди.
*-Сен бахтли бўлишинг учун уни сотиб олишинг керак“
Лобар хабарни ўқиб асаби бузилди.
“Анора билан ўйин қилма“
Шундай дея жавоб йўллади.
86-қисм
Шу пайт Лобарнинг қўлидан телефон тушиб кетди. У юраги дўпиллаб, экранга тикилди. Бу шунчаки бир ўйинми ёки ҳақиқатдан ҳам кимдир уни огоҳлантиряптими? Ёки у уйлаган, қўрққан нарса содир бўлдими?
Телефон яна жиринглади. Лобар ҳеч нарсани ўйламасдан қайта ўқиди:
“Мен сенга қайтадан огоҳлантиряпман, мен айтган жойга пулни олиб кел"
У ҳайрон бўлди. Қўрқув ва хавотир қалбини қамраб олди. Ҳаммасини Анорадан сўрашга қарор қилди. Унга қўнғироқ қилди, лекин у трубкани кўтармади.
***
Анора бугун ҳам Мунира буви билан саловат айтиб ўтирганди. Бу унинг қалбини тинчлантирар, шу ерда ўзини хавфсиз ҳис қиларди. Бир пайт телефон жилдирлади. У қараса, Лобар қўнғироқ қилаётган экан. Бироз иккиланиб турдию, кейин унинг ҳозирга нега телефон қилаётганига ҳайрон бўлди.
— Ҳа, Лобар?
— Анора, бу сенинг ишингми?
— Нима ҳақида гапиряпсан?
— Билмасанг яхши. Огоҳлантириш учун қўнғироқ қилгандим. Бахтимга ғов бўлма!
— Лобар, мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Агар кимдир сени безовта қилаётган бўлса, бу сенинг масаланг.
— Сендан шубҳаланишимнинг ўзи кифоя!
Қиз телефонни ўчириб ташлади. Анора ҳали ҳам тушуна олмасди. Нима бўляпти? У Лобарнинг тўйига ҳеч қандай аралашмаганди. Лекин кимдир у ҳақида ёлғон хабар тарқатаётганга ўхшарди.
***
Лобар асабий ҳолда хонанинг бир бурчагига ўтирди. Унинг фикрлари ғира-шира эди. Нега айнан ҳозир бундай хабар келяпти? Ким унга пул тама қиляпти?
Эртаси куни у тўйга икки кун қолганда шу хабарлар келган рақамга қайтадан ёзди:
— Сен кимсан?
Беш дақиқа ўтмади, жавоб келди:
— Агар ростдан ҳам бахтли бўлмоқчи бўлсанг, унда айтганимни қил. Менга 5.... Ақш доллари келтириб бер.
Лобар деворга суяниб ўтириб қолди.
-Бар бир ит-итлигини қиларкан.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2