МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
79-қисм
Лобар Отабекни онасининг олдига бошлаб кирди.
-Ассаламу алайкум.
Илмира опа ўзини тутиб олди.
-Ваалайкум. Келинг болам. Тузукмисиз?
Отабек қўлидаги егуликларни Лобарга узатди. Ҳайҳотдек ҳовли бефайз кўринарди айни дамда.
-Шартмасди.
Лобар ожизона сўзлади. Отабек парво қилмади.
-Болам сизни ҳам уринтириб қўйдик.
-Йўғеэ унақа деманг.
-Ўғлимни иши бўйича янгилик йўқми?
-Агар ўзини тутиши, тарбияси яхши бўлса авфга тушади дейишяпти.
-Боламга тузмат қилишган. У бундан қинғир ишлар қилмасди.
Илмира опа ўғлининг айбига ишонмасди. Отабек кун ора бу аёлдан хабар олади. Икки боласидан айрилгани аёлни анча эзиб қўйган.
***
Козим бир нуқтага термулиб ётиб. Ҳар замон чуқур ух тортади.
-Ука намунча ух тортасан?
Козим бу одамга бир назар солдию индамади.
-Бу дунёда ҳамма нарсани жавоби бор. У дунёда ҳам. Жиноят қилдими унинг жазоси бўлиши керак.
-Унда сиз нега бу ердасиз? Яхши билар экансизку
-Мен шу ерда тинчимни топганман. Ташқари мен учун эмас.
Козим бу одамга ҳайрон қаради. Озодликдан кечиб бу ерни афзал билган одам ҳам бор эканда?
***
Зулайҳо опа тўй бошлайлик деб ундагани-ундаган.
-Бу туришда қачон тўй қиламиз?
-Ойи...
Отабекка ойисининг бу гапи ёқмади.
-Нима ойи? Нима ойи? Қачонгача ўзим келин бўлиб ҳизмат қиламан? Менам дам олишни истайман.
-Ойи вазиятни биласизку.
-Сен бахона қилма. Анавинингдан кўнгил узолмаяпман деб қўяқол ундан кўра.
-Сизга гап уқтириб бўлмайди.
-Бўлмайди вассалом. Тушиндингми бўлмайди.
Отабек нима деярини билмасди.
-Сен аввал ҳам бу савдони бузгансан. Совчи бўлиб бораман деганимда бошқасини топгансан.
Отабек индаёлмай чиқиб кетди. Отаси ишда, у уйда бўлганида бирор нима деган бўларди.
***
Семён ерда ётган бакалашкаларни йиғиб юрибди.
-Бугун топширсам ароққа етарли пул бўларди. Битта буханка оламан.
Семён ортидан тушган одамни пайқамади ҳатто.
80-қисм
Алоқалар қай даражада кучли бўлса, муносабатлар қай даражада чуқур бўлса, унинг азияти ҳам шу даражада озор еткизишга қодир. Кўнгилдан йироқларни осон кечира оламиз. Сабаби, улар биз учун у даражада аҳамиятли эмас. Қалбимизга яқинларни қай даражада кучли қадрласак, шу даражада кучли нафратлана оламиз ҳам. Бежиз айтилмаса керак: “Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам“, дея. Кечира олиш ҳам шу жумладан назаримда... (Қалбим қадар)
Анора Отабекни кечира олмади. Ўзи айбсиз айбдор бўлгани учунми? Ёки Отабек орага бошқани қўшгани учунми кечирмади. Мана суд залидан чиқишяпти. Ташқарида Отабекни Лобар кутиб турибди.
-Салом Анора.
Анора ўзини мағрур тутганча жилмайди.
-Салом.
-Укамни уйида айғоқчи бўлиб, энди маза қилиб юрибсанми?
Анорага бу гап қаттиқ тегди.
-Ақлинг етмаган нарсага аралашма.
-Сендақаларни нонкўр дейишади.
Лобар Анорани ортидан гапирди.
-Ҳа мен нонкўрман, аммо сенларга ўхшаб харомхўр эмас. Билсанг агар баринг бир гўрсан.
Анора бир бир босганча юриб кетди. Отабек бирор сўз айтолмади. Лобарни олдида гапини ичига ютди. Анора кетиб борар экан қарорининг тўғри эканига яна бир бора амин бўлди
-Сен учун курашмаган инсон учун сиқилма. Зеро у сиқилишингга арзимайди.
Анора автобусга ўтирганча ҳозир қўналғаси бўлган макон томон кетмоқда. Йўлда турфа одамлар. Мана битта бомж ахлат титяпти. Бир ораста кийинган одам уни ёнига яқинлашди. Бомжни чақириб унга нималардир демоқда.
Мана икки севишган қўл ушлашиб кетишяпти.
Анора кўзини юмди. Қани энди олис бир давлатга кетиб қолса. Ҳаммадан олисга. Барча дардларини унутиб қайтиб келса.
***
Семён кеча ароқ ололмади. Бугун ахлат титиб қоғоз,картон тўпламоқчи. Зора ароққа етар пул ишласа.
-Ака менга ёрдам бера оласизми?
Семён иркит уст бошига ахлат теккан қўлларини артганча унга гапирган одамга сарғиш тишларини кўрсатиб жилмайди.
-Нимаа керак?
-Сизга ёрдам бераман. Сиз менга ёрдам бера оласизми?
Семён қаршисидаги уст боши топтоза, оёқ кийимида ҳам гард йўқ одамга кўзини қисиб тикилди.
-Қандай?
-Мен сизга ароқ ва егуликлар олиб бераман. Эвазига банкка кириб карта очтириб беришингиз керак.
Семён илжайди.
-Ароқ олиб берасанми?
-Ҳа.
-Кетдик.
-Бу уст бошда эмас.
Семён қаҳ қаҳ отиб кулди.
-Мени бошқа кийимим йўқ.
81-қисм
Номаълум шахс кулди. Кейин эса сўзида давом этди.
-Бу пулни олинг. Унга овқат ва ароқ оласиз. Мен сизга кийим олиб келаман. Сиз эса уни кийиб сартарош ҳам кириб чиқасиз.
-Бер пулни.
Бомж пулни юлиб олиб дўконга югуриб кетди. Йигит эса ёнига чирт этиб тупурди.
-Фуу сассиқ.
Кейин эса аллақаерга йўл олди.
***
Лобар онаси билан ўтирибди
-Ойи.
Гапни нимадан бошлашни билмай дастурхон четидаги попукни ўйнайди.
-Чайналма.
-Отабекни онаси тўй қилайлик деяётган экан.
-Тўй бўлмайди де. Унга тегмайман деб айт.
Лобар ҳайрон қолди.
-Нега ойи?
-Калланг ишламадими шунга ҳам?
-Тушунмадим?
Лобар чиндан ҳам онаси нега бунақа деди тушунолмади.
-Бизни қийин вақтимизда шундай деган экан, бизга ундай қудани кераги йўқ.
-Ойиии, мени бахтимчи?
-Сен онангни шу ҳолида ташлаб кетиб бахтли бўласанми?
Лобар жим қолди.
-Ҳеч йўқ уканг чиқсин эди.
-Ойи уни қачон чиқиши аниқ эмас.
-Бўпти ўзингам жон деб турган экансанда. Айт тўйга розиман.
Лобар ойисининг бирдан ўзгаришига таажубланди
-Ойиии.
-Ёлғиз қолмоқчиман.
Лобар ух тортганча чиқиб кетди. Илмира опа йиғлаб юборди. Ҳа у қилмишлари жабрини тортаётганди. Отаси қишлоқнинг қаттиққўл одами эди. Қамчисидан қон томарди. Шундай инсонни қизи бўлса ҳам Илмира севиб қолди. Оддий чўпон болага кўнгил қўйди. Аммо отаси Аъзам ака билиб қолиб Илмирани савалади. Афсуски бу таъсир қилмади ошиқ қизга.
Бир куни кечаси қиз суюклиси билан гапни бир жойга қўйиб қочиб кетди. Отаси билиб қолиб уни қарғаган. Бахт юзини кўрма дея.
Чиндан Имира бахт юзини кўролмади. Эри юрумсоқ чиқди. Бутун қишлоққа гап сўз бўлди неча марта. Кейин бу ерларга келишди. Шунда ҳам эри одам бўлмади. Доим хотинини куйдириб келди. Ичиб бўкиб ўлиб қолгунича Илмира ит азобида яшади. Энди бахтим кулди деганда Лайло ўлди. Козим қамоқда.
-Ўшанда отамни норизо қилмаслигим керак эди. Отам мени кечирмаганди. Бахтиқаро бўлдим. Болаларим ҳам мени касримга қолди.
Илмира опа сим сим йиғларди. Лобарни эса айни дамда онаси билан иши йўқ, Отабекка янгиликни очиқларди.
-Бирам хурсандман . Ойим майли тўйни сурмайлик дедилар.
-Тўйдан кейин ойингни бир ўзлари яшайдиларми?
-Уйимиз тўрт томони ўралган. Яшайверадилар.
Отабек жим қолди. Лобарни бу қадар бағритош деб ўйламаганди
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3