МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
76-қисм
Суд тергов ишлари бошланиб кетди. Қизиғи Козим ҳаммасини олдиндан режа қилганми? Ёки ўзидан айбни соқит қилиш мақсадида бу ишларга қўшилмаганми уни айбини исботлаш қийин бўлди. Кредитлар масаласидан ҳам ҳаммаси Жалилга бориб тақалди. Кейин қотилликни очишди.
Солиева Жалил билан севишиб қолган. Жалил унга ўзини Козим яъни аждарман деб танитган. Уларни муносабати чуқурлашган вақти Жалил уни эрта тонгда чақирган, кейин ниятига етган. Энг ёмони ўша куни қиз билан уришиб қолишган. Ачинарлиси Жалилни олдига қизни Козим элтиб қўйган. Ўша тезлик камераси бор жойда шув этиб ўтгани видеога тушган. Жалил мурдани қайта очиб экспертиза ўтказамиз дейишганида рад этди. Чунки кўплаб далиллар унга қарши бўлиб турганди.
Козим эса қотилликни яширгани учун, бир нечта товламачиликлар ҳисобига қамаладиган бўлди.
Жалилни қўл остидаги одамларни кредит олдириб чув туширганлар ҳам қўлга олдинди. Ариза келиб тушганларни моддий зарари қоплаб бериладиган бўлди. Козимнинг бир қанча мол мулки сотувга қўйилиб, банкдаги пуллари билан жабрланганларга берилди. Уларнинг орасида Аноранинг оиласи борлиги Анорани ҳайратини минг чандон оширди. Анора суд залида Козимнинг кўзига қарай олмади, ўз вақтида Козим ҳам унга қараёлмади .
Суд Жалилни қотиллик қилгани учун узоқ йилга озодликдан маҳрум қилди. Козим ва унинг шерикларига эса 3 йилдан беш йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Жазони умумий колонналарда ўташи белгиланди.
Анора суд залини тарк этгач, юраги ғаш бўлиб, бир чеккада ўтириб қолди. У ниманидир йўқотгандек ҳис қиларди, аммо айнан нимани – буни англаш қийин эди. Бир неча ой аввал унга меҳрибонлик кўрсатган, баъзан эса сирли ва совуқ бўлиб қолган Козим энди тамом, унинг ҳаётидан бутунлай ўчирилган эди.
Козим эса суд залидан чиқаётиб, яна бир бор атрофга нигоҳ ташлади. Унинг кўзлари Анорани қидирди, аммо қиз аллақачон чиқиб кетганди. Ичида нимадир узилгандек бўлди. У сўнгги марта ўзи учун яқин бўлган одамга – Анорага – ҳеч бўлмаса бир марта юракдан қарашни хоҳлаганди. Аммо энди кеч эди.
Жалил бошини эгиб, қўриқчилар етакловида суд биносидан олиб чиқилди. Унинг юрагида на афсус, на пушаймон бор эди. У бу натижага аллақачон тайёр эди. Фақатгина битта нарса уни тинч қўймаётганди – Лайло… Унга чиндан ҳам меҳр қўйиб, у билан янги ҳаёт бошлашни хоҳлаган эди. Аммо ўша куни ҳаммаси бузилди. Энди у билан бошқа кўришмаслигини тушунди. У энди йўқ...
***
Кунлар ўтди. Ҳаёт яна ўз изига тушди. Жабрланганларнинг зарари қопланиб, одамлар бир иккитаси енгил тин олди. Аммо Анора ҳали ҳам бўлиб ўтган воқеалардан қутула олмасди. У ўзини йўқотиб қўйганди, кўнглида бўшлиқ бор эди. Козимга ачинишми ёки ундан нафратланишми – буни билмасди.
Бир куни у эски хотиралар ёзилган дафтарчани титкилаб, ичидан бир сурат топиб олди. Суратда у ва Козим бирга кулиб турган эди. Ўша вақтда у бутунлай бошқа инсон эди – содда, беғубор, ишонувчан… бу суратни улар боғга айланишга борганда тушишган. Негадир Анора кераксиз ҳисоблаб дафтар орасига беркитганди.
Шу куни Анора ҳаётида бир қарор қилди. У ўзини йўқотмаслиги керак эди. Ўтмиш уни маҳв этмаслиги лозим эди. Эртаси куни у шаҳар четидаги мактабга борди ва орзу қилган ишига – болаларга дарс беришга киришди. Бу ерда инглиз тили ўқитувчиси етишмасди.
Кўчада эса куз шамоли эсиб, дарахтлардан сўнгги баргларни узиб кетаётган эди…
77-қисм
Козим қамалиб кетди. Анора ҳам четдаги қишлоқда иш бошлади. У энди ота уйида бемалол юрормасди. Ажрашган дея турли ҳил гаплардан безиб кетганди.
-Анорахон дарсизни ўтиб бўлган бўлсангиз сиз билан овқатланишга борсакми дегандим
Юсуф келган кунидан бери Аноранинг атрофида ўралашгани ўралашган.
-Узр, ишларим бор.
-Анора бир дўст сифатида йўқ деманг.
Анора терс қараб кетиб юборди. Бу кунгача Отабек уни икки бора излаб келди. Кейин ажрим масаласида гаплашилди. Отабек рад этсада имкони йўқ эди.
-Сизга бахт тилайман.
Анора ичидан зил кетсада кулиб сўзлади.
-Анора бу қадар тез ажралиб кетамиз деб кутмагандим.
Анора бир муддат Отабекнинг табассуми ярашган юзига қараб, ҳисларига асир бўлай деди.
-Нима бўлганда ҳам сизни ташлаб кетмаганимни унутмасангиз бас. Шуни билганизни ўзи етарли менга
-Анора балки...
Отабек ер чизди.
-Нима?
-Ҳаммасини бошидан бошлармиз.
Анора пичинг аралаш гапирди.
-Мени бировни савдоси ўртасига кирганимни ҳеч вақт кўрганмисиз? Мен бу даражада паст кетмайман. Яхшиси ўша нарсадан воз кечаман оримни солгунча. Хайр, соғ бўлинг.
Анора тез юрганча ичкарига кириб кетди. Кейин йиғлаб юборди. У кучли бўлиб кўринишдан чарчаганди.
***
Илмира опа хастаҳол бўлиб қолган.
-Эҳ Козим ўғлиииим, энди сен куйдирдинг мени...
Она бошини ёстиққа қўйганча хўрсинади.
-Ойи сиқилманг, ҳадемай озод бўлади.
-Ҳамма нарсаси қўлдан кетди. Ўзи панжара ортида. Қандай сиқилмай? Бу ёқда синглинг ўзини ҳаётига нуқта қўйди. Ота қарғишини олган мен нодонман.
Илмира опа яна йиғлашга тушади. Лобар уни нима деб овитишни билмайди.
78-қисм
Козим қамалиб кетди. Анора ҳам четдаги қишлоқда иш бошлади. У энди ота уйида бемалол юрормасди. Ажрашган дея турли ҳил гаплардан безиб кетганди.
-Анорахон дарсизни ўтиб бўлган бўлсангиз сиз билан овқатланишга борсакми дегандим
Юсуф келган кунидан бери Аноранинг атрофида ўралашгани ўралашган.
-Узр, ишларим бор.
-Анора бир дўст сифатида йўқ деманг.
Анора терс қараб кетиб юборди. Бу кунгача Отабек уни икки бора излаб келди. Кейин ажрим масаласида гаплашилди. Отабек рад этсада имкони йўқ эди.
-Сизга бахт тилайман.
Анора ичидан зил кетсада кулиб сўзлади.
-Анора бу қадар тез ажралиб кетамиз деб кутмагандим.
Анора бир муддат Отабекнинг табассуми ярашган юзига қараб, ҳисларига асир бўлай деди.
-Нима бўлганда ҳам сизни ташлаб кетмаганимни унутмасангиз бас. Шуни билганизни ўзи етарли менга
-Анора балки...
Отабек ер чизди.
-Нима?
-Ҳаммасини бошидан бошлармиз.
Анора пичинг аралаш гапирди.
-Мени бировни савдоси ўртасига кирганимни ҳеч вақт кўрганмисиз? Мен бу даражада паст кетмайман. Яхшиси ўша нарсадан воз кечаман оримни солгунча. Хайр, соғ бўлинг.
Анора тез юрганча ичкарига кириб кетди. Кейин йиғлаб юборди. У кучли бўлиб кўринишдан чарчаганди.
***
Анора хонасига кириб, эшикни ёпиши билан елкалари титраб кетди. Ўтирган жойида қўлларини юзига босди. Бу кунларни орзу қилмаганди. Бу қадар тез, бу қадар оғриқли якун бўлишини кутмаганди. “Отабек шунчаки кетиб қолди...“ Шу фикр юрагини яна эзиб юборди.
Телефоннинг титраган овози уни ҳушёр торттирди. Қўлига олса, экранда “Отабек“ номи турган эди. Бир лаҳза иккиланиб, кейин қўйиб қўйди. “Энди нима ҳақида гаплашамиз? Барибир ҳаммаси тугадику!“
Эртаси куни Ишхонада ҳам тинчланолмади. Дарс бераётган бўлса ҳам, ўқувчиларнинг гаплари, ҳаракатлари хаёлининг чеккасига ҳам илашмаётганди. Кўнглининг бир чети Отабекка тортарди. Аммо юраги ҳар сафар рад этарди. “Бўлди, тугади!“ У ўзини ишонтиришга ҳаракат қиларди. Унинг Лобари бор. Сен унга ҳеч ким эмассан энди. Ажрим ҳал бўлиб бўлган. Бошқа чора йўқ.
Юсуф эса ҳар куни атрофида айланаверди. У шунчаки дўстона муомала қиларди, лекин Анора юрагининг ярим қисмида Отабекнинг шарпаси ҳали ҳам тирик эди. Шунинг учун Юсуфнинг эътиборига жавоб бермасликка уринди.
— Анорахон, бугун ҳам рад этасизми? – Юсуф кулимсираб қаради.
— Ҳа, мен бандман.
— Ўзингизни бунчалик ёлғизликка маҳкум қилманг...
— Юсуф, илтимос, мени тушунинг. Мен ҳеч ким билан ҳеч қандай муносабат қурмоқчи эмасман.
Юсуф ўзини тушунганини билдириб бош ирғади. Лекин юрагида умид ҳали ўлмаганди...
***
Илмира опа хастаҳол бўлиб қолган.
-Эҳ Козим ўғлиииим, энди сен куйдирдинг мени...
Она бошини ёстиққа қўйганча хўрсинади.
-Ойи сиқилманг, ҳадемай озод бўлади.
-Ҳамма нарсаси қўлдан кетди. Ўзи панжара ортида. Қандай сиқилмай? Бу ёқда синглинг ўзини ҳаётига нуқта қўйди. Ота қарғишини олган мен нодонман.
Илмира опа яна йиғлашга тушади. Лобар уни нима деб овитишни билмайди.
Илмира опа эса ҳар куни деворга тикилиб, ўғли ҳақида ўйларди. Остонада турган қизи Лобар онасига қараб оҳиста гапирди:
— Ойи, илтимос, овқат енг.
— Уят... Уят! – Илмира опа ёстиққа юзини босиб, яна йиғлаб юборди. – Мен фарзандларимни бахтли кўраман, деб умид қилгандим. Энди бири панжара ортида, бири ер остида... Мен қандай яшайман, Лобар?!
Лобар нима дейишни билмай, онасининг ёнига чўкди. Козим панжара ортида. Синглиси эса... У бу фикрни тугатишни ҳам истамасди.
Остонада кимнингдир товуши эшитилди. Лобар дарвозага қараб юрди ва эшикни очди. У ерда Отабек турарди.
— Ассалому алайкум... – Отабек секингина гап бошлади.
— Киринг...
Отабек ичкарига кирар экан, Илмира опанинг йиғи овози ҳали ҳам эшитилиб турарди...
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2