МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
72-қисм
Аноранинг наздида ишлар жуда секинлик билан кетарди. Тезроқ Козимни қўлга олишсаю, тезроқ бари якун топса дерди.
***
Зулайҳо опа ўзини елпиб ўтирибди. Отабек уни олдида.
-Айтдингми тўйни?
-Ойи ҳозир шароит ҳам йўқку. Сиз тўй дейсиз.
-Эе кредит оламиз. Шуни ҳам ўйлайсанми? Икковингиз ишлаяпсиз етиб ортади. Менга тезроқ келин келиши муҳим.
-Улар азадор
-Исломда аза уч кун. Жаа бошимни қотирма.
-Ойи анави дугонангиз Зарифа опани ўғли билан гаплашудим. Ўша дугонангизни ҳам фирибгарлар алдаб кетибди.
-Нима? Йўғеэе.
-Ҳа ойи. Ҳозирда ўшанақа ҳабарлар кўпчиликка юборилаётган экан. Айрим содда одамлар чиндан пул беради деб ишониб чув тушушяпти.
-Сизга ўхшаганлар деявер.
-Ойиии.
-Бўлди, чарчадим кириб ухлай.
Ўрнидан туриб ичкарига кириб кетди.
***
Козим Анорани кутиб ўтирибди. Томоғидан овқат ўтмади. Кейин сабри чидамай қўнғироқ қилди.
-Алло Анора.
-Лаббай Козим ака?
-Келяпсанми?
-Ҳа ҳозир бораман.
-Уй кийимида эмас бошқа кийим кийиб кел. Уйдан овқатлангим келмади.
-мен... Мен бормасамчи?
-Илтимос...
Анора йўқ деёлмади. Маррага етганда таслим бўладими?
Анора юрагини босиб, чуқур нафас олди. Козимнинг «илтимос» дея юмшоқ оҳангда гапириши ғалати эди. У одатда буйруқ берарди. Лекин ҳозир... бу нималарнинг белгиси?
У кўзгуга қараб олди. Оддий кийим кийгиси келарди, аммо бу шубҳа уйғотиши мумкин эди. Шунинг учун узун кўйлак ва оддий туфли танлади. Сочларини елкасига тушириб, юзида табиий жилмайиш пайдо қилишга ҳаракат қилди. Ўзини хотиржам тутиши керак эди.
Ташқарига чиқаётганда, Комилага тезкор хабар ёзди: “Кетяпман. Агар бир гап бўлса, сигнал бераман.“
Козим уни машинаси ёнида кутиб турган эди. У Анорага синчковлик билан тикилди.
— Яхши кўринаяпсан, — деди жилмайиб.
— Раҳмат, — Анора зўрға жавоб берди.
Улар ресторанга йўл олишди. Ичкарига киришгач, Козим унга столни кўрсатди.
— Хўш, нималар билан банд бўлдинг бугун? — сўради у, чой қуяркан.
Анора тайёрлаб қўйган жавобини айтди:
— Дадамнинг дориларини олишга бордим, кейин озроқ бозорда юрдим. Ва дорини уйга жўнатдим .
Козим унга диққат билан қаради.
— Ҳм... Чарчаганга ўхшайсан.
Анора хотиржам жилмайишга ҳаракат қилди.
— Ҳамма нарса жойида, — деди секин.
Козим қаҳвасидан бир ҳўплам олиб, жим бўлиб қолди. Унинг кўзларида қандайдир ўй бор эди.
— Биласанми, Анора... Сен бошқаларга ўхшамайсан, — деди у охири.
— Нима демоқчисиз? — Анора ўзини бепарво тутишга ҳаракат қилди.
— Оддий қиз эмассан. Яширишга уринма, мен ҳамма нарсани ҳис қиламан, — Козим унга яқинроқ эгилди. — Нега мен сени бунчалар қизиқтириб қолдим?
Анора юрагини ҳовучлаб олди. Бу гаплар ортида нимадир бор эди.
— Билмайман... Балки сиз... ёқимлисиздир, — зўрға деди у.
Козим кулиб қўйди. Лекин бу кулги Анорага ғалати туюлди. Ундан қандайдир совуқлик уфуриб турарди.
— Демак, шундай-а? — деди у.
Анора ҳеч нарса демади. У фақат бир нарсани тушуниб етди: Козим шубҳалана бошлаган эди...
-Сиздаги қатъият ҳаммада ҳам топилмайди.
Анора кулиб деди.
73-қисм
Козим Анорага тикилиб қаради.
-Сизнингча мен ёмон одамманми?
-Нега бундай деяпсиз?
-Синглим мени касримга қолди.
Анора тилини тишлади. Ҳеч нима деёлмади. Мана Козим синглисига куйиняпти, Солиева ҳам кимнидир жигари эди. Козимга далда беришга ожиз айни чоғда.
***
Отабек Анорани соғинди. Бирга ўтган кунларини, ҳазилларини, мехрини. Уларни ҳеч бирини Лобарда кўрмаяпти. Лобар ўзини жуда севувчи аёл. Унга атрофдагиларни фикри умуман қизиқ эмас.
Лобар Отабекни шароитидан келиб чиқиб бирор нарса хоҳламайди. Кунда бирор ерга борайлик деб тураверади. Аноранинг оддий сайр ҳам бўлаверади деган гаплари Лобар учун ёт.
-Отабек янги очилган салондан келин кўйлак кўряпман. Ҳозирча группасида кўрдим. Чет элдан келтирилган. Шунақанги чиройликииии, кўзларим қолиб кетди кўйлакда ..
Отабек Лобарни эшитардию, ҳаёли бошқа ерларда бўларди. Қулт этиб ютиниб қўйди. Чет элдан келтирилган кўйлак ҳам осмон нархда бўлса керак. Отабекда ҳозир чўнтак масаласи чатоқ.
***
Жалил Лайлони ўлимидан озгина ғамга чўкди. У қизга уйланиб аждарга янада яқин бўламан деганди. Аммо қизнинг бунақа қилиши етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди.
-Эҳ Лайло, Лайло ҳали тўйимиз бўлиши керак эди. Жуда шошдингда...
Жалил ароқ ичиб аламини босаркан Козим экспертизага рухсат бермаганига қувонди. Ҳозирам Козимга ўша йигитни излаяпман деяптию, ялло қилиб юрибди. Ўша йигит ўзи бўлса, тағин қаерданам изларди?
***
Анора Козим билан гаплашиб ўтирибди. Козим Лайлони эслаб гапириб беряпти.
-Лайло жуда беғубор эди. Лобарга ўхшамасди.
-Козим ака уйизда камера йўқми?
-Нега сўраяпсан?
- Лайло ким биландир гаплашган бўлса ўша йигит шу атрофларга келган бўлиши мумкинку, Лайлони кузатган, ёки кутган.
-Рости шуни ўйлаб кўрмапман.
Телефонимга ҳам камералар уланган.
Козим телефонини олиб камераларни кузата бошлади. Ташқари тинч. Ҳеч қандай шубҳали нарса йўқ.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3