МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
63-қисм
Анора бир нуқтага тикилганча ўтирибди. Карахт, Козимни бу важоҳатини илк бора кўриши. Уни яхши йигит дея адашганди. Эшикка чиқса қулф экан. Қайта ўтириб қолди.
-Келса мени ўлдирадими? Ўлдирсин... Қутулай бу дунёсидан. Тўйиб кетдим. Бу азоблар толиқтирди мени.
Анора телефонини олиб қаради ўчиб қолибди. Қувватлагичга қўяман деб унутганди. Қани энди бу ерда бирорта қувватлагич бўлса...
Шунга ҳам ҳафсаласи бўлмади. Қўлини силтаганча ўтирди. Бутун дунё билан иши йўқ эди. Йўқ бўлиб қолишни. Ёлғиз қолишни кўнгли тусарди айни дақиқаларда.
Икки кун шу таҳлитда ўтди. Анорага ҳам кун ва тунни фарқи қолмади. Бошидан ўтган ситамларни барчаси уни қаттиқ стрессга солиб қўйганди. Эшик очилди. Секин қадамлар билан уйга Козим кириб келди. Бошини қўллари орасига олиб ўтирган қизни кўриб фикри тиниқлашди.
-Анора...
Ўтинчли овозда деди. Қиздан садо бўлмади. Козим икки ҳатлаб уни ёнида пайдо бўлди.
-Анора?
Анора бошини кўтариб қаради. Иккисининг ҳам кўзларида дард алам бор эди. Иккиси ҳам изтиробда эди. Козим бошидаги дўппини стол устига отди.
-Кечир ...
Анора индамади. Бир нуқтага тикилиб тураверди. Козим бошқа сўз айтолмади. У ҳам Анорани олдига чўкканча оёғини узатиб деворга суянди.
-Синглимдан айрилдим.
Анора жим эди.
-Ўзини осиб қўйибди.
Илк бора Козим йиғлади. Неча кун ўзини мардона тутган йигит айни чоғда ожиз болакайдек ҳис этди ўзини. Кейин Анорани оёқларига бошини қўйди
-Уни кимдир алдаган. Чидолмапти.
Козимни кўзларидан ёш томчилади.
Анора шундагина бу ҳаётга қайтгандек бўлди.
-Жойи жаннатда бўлсин. Сизларга Аллоҳ сабр берсин.
-Мен уни бу кўйга тушишга мажбур қилган одамни топиб ўлдираман.
-Ўлдиринг, жавоб берсин қилмишига.
-Уни яшашга ҳаққи йўқ.
-Албатта, уни деб бир қиз ўладию, у бемалол яшайверадими?
Анора агар ҳозирги ҳолатида бўлмаса балки Козимни бу йўлдан қайтарарди.
Козим илкис ўрнидан турди. Кейин илк маротаба қизни қучди. Йиғлади. Айрилиққа чидолмай йиғлади. Анора деворга ҳиссиз кўзларини тикканча қотиб тураверди. Улар узоқ вақт шу таҳлитда қолиб кетишди. На Анора турди ўрнидан ва на Козим.
***
-Бирор нима едингми?
Анора қилт этмай ўтирарди.
-Чарчадим.
-Тушунмадим?.
Козим тез ўзгарувчан феъл атвор эгаси, у оптимист бўлиб ҳар доимам тезда ўзини қўлга ола билади.
-Сизнинг жонингизга тегмадими?
-нима?
-ҳаммаси...
Козим жим эди.
-Менинг жонимга тегди...
Шунчаки яшашни хоҳладим, дардлардан йироқ, қалб оғриқларидан ҳоли...
Қалбимга яқин инсонлар билан!
Бунча бешафқат бўлмасанг,
Бунча мушкулликлар солмасанг ҳаёт!
Шу бир жонимми кўз тикганинг,
Уни яратганга ҳавола этдим... (Қалбим қадар)
-Анора сенга нима бўляпти? Сен ўзингда эмассан.
-Мен ҳеч қачон бу даражада ўзимда бўлмаганман. Козим пичоғиз ёнизда бўлса мени ўлдиринг. Ҳаммасидан қутулай.
Козим уни кўзларига қараб қолди. Шунчалар дард , ачиниш билан қарадики, Анора буни сезмасди.
Кейин Козим ўзини қўлга олди. Бориб қизни силтади.
-Нима жонингга тегди? Ота онанг тирикку, тўрт муччанг соғ. Сен керак бўлган инсонлар бор. Дарров таслим бўлиб ўлиб кетиш осон. Аммо ҳаётда яшашни ҳаммага ҳам чиқармаган. Ҳозир аламимни кимдан олишни билмаяпман. Балки нишоним сен бўларсан? Кел ўлиш қанақа азоблигини сенга ҳис эттираман.
Козимни қўлида яна пичоқ пайдо бўлди.
64-қисм
Козим пичоқни маҳкам сиқиб, Аноранинг кўзларига тикилди. Унинг юраги ғазаб ва изтироб билан урарди. Қиз эса ҳали ҳам деворга тикилганча, ҳиссиз турарди. Гўё ҳеч нарса бўлмагандек.
— Нимага жим турибсан? — деди Козим тишларини ғижирлатиб. — Мени қўрқитяпсанми? Ўлишни истаётган бўлсанг, олдимда тиланчидек ёлворма! Ўзинг ҳаракат қил!
Анора аста унга қаради. Кўзларида чуқур, қоронғу тубсизлик бор эди.
— Қўлингиздан келармиди? — паст, лекин аниқ оҳангда сўради у.
Козим бирдан тўхтади. Бармоқлари титраб, пичоқни маҳкам ушлади. Унинг юраги қизғин урарди, лекин бир нарса уни тўхтатиб турарди. Аноранинг нигоҳи... Бу нигоҳда таслим бўлиш бор эди. Балки умидсизлик, балки чидаб бўлмас оғриқ, лекин у илтимос қилмаётганди. У шунчаки ҳаётдан чарчаганди.
Козим аста пичоқни туширди.
— Сен... сени тушунмаяпман, — деди у ғамгин оҳангда.
Анора кулимсиради.
— Ҳеч ким мени тушунмайди.
Ҳатто ўзимни ўзим тушунмаяпманку.
У чуқур нафас олди ва жойидан турди. Қадамларини секин босиб, деразага яқинлашди. Ташқарида қоронғу тун, кўчада эса бир неча одамлар шошилиб ўтиб боришарди. Ҳаёт уларни кутаётгандек, фақат уни эмас...
— Яшашни истамайсан, мендан ўлимни сўраяпсан, — деди Козим. — Балки сен яшаш учун сабаб топмагандирсан?
Анора орқасига ўгирилди.
— Сабаб?..
Козим чуқур нафас олди.
— Ҳа, сабаб. Балки мен сенга уни топишга ёрдам берарман...
Анора унга тикилди. Сўзсиз. Сўнгра секин бошини қимирлатди.
— Уриниб кўринг.
Унинг овози шунчалар сокин эшитилдики, гўё умидсизликнинг тубидан келаётгандек эди.
Козим пичоқни столга ташлади ва қизнинг олдига яқинлашди.
— Мени қўрқитаётган бўлсанг, эплаёлмайсан, Анора, — деди у жиддий. — Сен бу ҳаётдан чарчаган бўлишинг мумкин, лекин мен сени бу ботқоқдан чиқариб олишга ҳаракат қиламан. Хоҳлайсанми ёки йўқ... Фарқи йўқ менга буни.
Анора унга бир лаҳза тикилиб турди. Сўнг кўзларини юмди ва аста пичирлади:
— Уриниб кўринг.
Ташқарида тун сукунати ҳукмрон эди. Ичкарида эса икки юрак курашни бошлаётган эди. Козим унга яқин келди. Бағрига босди.
-Сени кўрмасам яшай оламанми? Сенсиз яшай оламанми?
Анора ҳамон жим турарди.
***
Отабек кўзини очганида ёнида ётган Лобарни кўриб кечаги тунни эслолмади.
65-қисм
Азага бир ҳафта бўлганди. Лобарни онаси касалхонада. Лобар Отабекни йиғлаб чақирди. Қўрқаяпман деди. Кейин Отабек борди. Кейин... Лобар йиғлади. Ичди, Отабек билан ичди. Оёғида туролмайдиган даражага етиб келди. Тинмай йиғлади. Синглисини ҳар ерда кўринаётганини, Козимнинг уйга келмаётганини, онаси касаллигини айтиб йиғлайверди. Отабекни қучоқлади. Кўз кўзга тушди.
Номаҳрам икки киши ўртасида учинчиси шайтон бўлади. Ўша тун гуноҳ содир бўлди. Неча кунки аёл зотига яқин йўламаган Отабек бу гал ўзини қўлга ололмади.
Кўзини ишқаб ёнидаги ноз уйқуда ётган Лобарга яна бир бор қаради.
Энди ҳаммаси тамом. Энди орада ҳеч нарса қолмади. Анора элтар йўллар тақа тақ беркилди.
Лобар керишиб ўрнидан турди. Унда уялиш, тортиниш умуман кўринмасди.
-Нега туриб олдиз. Ҳали ётаверинг.
Лобар Отабекни қучоқлади.
Отабек ҳиссиз ўтирарди.
-Биз хато қилдик.
Лобар ажабланиб қаради.
-Қандай хато? Яқинда тўйимиз бўлса, бир-биримизга бефарқ эмасмиз. Севишганлар ортасида бир-бирига талпиниш оддий ҳолат.
Лобарда барибир икки йиллик чет эл ҳавоси уфуриб турарди.
-Тўғри айтасан.
Отабек қизни ўкситгиси келмади. Индамай ўрнидан турди.
-Ишга кеч қоламан. Аввал ҳаммом киришим керак.
-Ванна бу томонда.
Лобар устига ҳалатини илиб очиқ елкаларини беркитди. У аллақачон Отабекнинг пушаймонлигини сезиб бўлганди. Лекин у ниятига етди. Отабекка ўзини бағшида қилди. Энди Отабек виждон азоби важидан ҳам Лобардан узоқлаб кетолмайди. Лобар Отабекни ҳаммом киритиб қўйгач ўзи кўзгуга тикилди.
-Гўзалсан Лобар.
Отабек ҳаммомда муздек сувни юзига ураркан, юрагидаги таҳлика ортиб борарди. Лобар билан бўлган тун—ҳаддан ошган бир лаҳза эди. Энди ҳаммаси ўзгарди. Анора... У ҳақида ўйлашга ҳам ботинолмади. Анорани эсласа юрагида оғриқ туряпти.
Бироқ Лобар виждон азобидан йироқ эди. У кўзгуда ўз аксини кузатиб, сочларини тўғрилади. Шу пайт телефонига хабар келди. Кўз югуртирди. “Эртага пулни берасизми?“ Хабар муаллифининг исмини ўқиб, жилмайди.
“Албатта бераман“
Отабек ҳаммомдан чиқиб, кийинишга тушди. Лобар эса унга суйкалиб:
— Ҳали бирга нонушта қиламиз. Қаёққа?
— Йўқ, — деди Отабек жаҳлини босишга ҳаракат қилиб. — Ишга кеч қоляпман.
Лобар эркалик билан лабини бурди:
— Тўйимиздан кейин ҳам шунақа қочадиган бўлсангиз, мен сизни қўйиб юбормайман.
Отабек унга жавоб бермай, шошиб чиқиб кетди. Кўчага чиққан заҳоти чуқур нафас олди. Юрагида боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис бор эди. Анорани ўйларкан, беихтиёр қўллари мушт бўлиб тугилди.
-Анора кечир...
***
Лобар эса хонада ёлғиз қолгач, яна ўз аксини кўзгу орқали кузатди. Сезиб турарди: Отабек бугундан бошлаб ундан қочишга ҳаракат қилади. Лекин бундай бўлишига йўл қўймайди. У ўз ниятига етган. Энди Отабек ундан узоқлаша олмайди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3