МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
51-қисм
Козим қизга термулиб вақтни унутди. Бутун олам аҳамиятини йўқотди гўё. Қиз қанча турса шунча тураверди машинадан тушмай.
Анора эти жунжикдими кейин ичкарига кириб кетди. Козим шундагина машинадан тушди. Унинг елкаларига тушган ёмғир совуқлигини ҳис қилиши биланоқ ичкарига югурди.
-Бу қиз эсини еганми?
Аммо у билмасдики Анора шу ёмғир остида бироз енгиллашганини. Козим уйига кирибоқ кийимини ечиб ташлади.
-Ёмғирда туриш менгамас экан.
Кўзларини юмганча Анорани ҳаёлига келтирди.
***
Комила Машхур билан ўтирибди.
-Комила бунақа юришни йиғиштирамиз.
-Хўш нима қилмоқчисиз? Ажраламизми?
-Жиннимисан, совчи юбораман.
-Менимча ҳозир мавриди эмас.
Комилани кўзларига ғам соя солди.
-Тақдир экан. Қўлимиздан нима ҳам келарди.
-Йўқ, бу осонликча эмас, оз қолди. Жудаям оз.
Комила чуқур хўрсинди.
-Акам ҳамон безовта. У ниманидир билади. Аммо айтмаяпти.
-Нима деб ўйлайсан?
-Менимча қотилни.
Машхур ғалати бўлиб кетди.
Комила Машхурга парво қилмай қўлидаги коладан хўплади.
***
Козим бугун Анорани кўрмагани учун ғалати бўлди. Телефони ҳам ўчиқ. Кечда уй тозалашга ҳам келмади. Эртаси куни кунни зўрға ишларига уннаб кеч қилган йигит мана Анорани эшиги тагида турибди. Эшикни тақиллатишга қўлини узатадию, яна ортга олади. Иккилана иккилана эшикни қоқди. Эшикни Комила очди. Козимни кўриб кўзларида ғазаб учқунласада мажбуран жилмайди.
-Келинг. Ким керак?
Козим бошини қашлади.
-Ҳалиги, менга Анора керак эди.
Комила чимирилиб қаради.
-Унга ким бўласиз?
Козим нима дейишини билмади.
-Дўстиман. У уйимда ишларди.
-Ҳм.
Комила қўлини чалиштирганча унга бошдан оёқ тикилди.
-Анора бетоб. Қаттиқ шамоллабди. Ҳозир ишга чиқолмаса керак.
Козимни юраги ғалати уриб кетди.
-Докторга бордими?
-Қаёқда боради. Ўрнидан туролгани йўқ.
Козим қизни турганча ичкарига кирди.
-Ҳоой бу қизларни уйи. Кирманг.
Аммо Козим тўғри Анорани олдига борди. Анора ўзини билмай ётар, иссиғи жуда баланд эди.
-Анош яхшимисан?
Уларни ортдан Комила нафрат билан кузатиб турарди.
-Анош.
Анора ожизона инграб қўйди. Козим эса қараб турмади. Қизни даст кўтарди.
-Ҳооой қаёққа олиб кетяпсиз?
-Докторга, иссиғи баландку.
-Ҳозир дори бердим. Шошманг терлаган устига нарса ташлайлик.
Комила покривални Анорага ташлади ҳамки Козим тезликда уйдан чиқиб кетди.
Комила эса аламдан ўзини қўярга жой тополмасди.
-Аблах.
***
Анора бироз ўзига келганида қаерда ётганини англай олмади.
52-қисм
Бир кишилик хонада ёлғиз ётар. Афтидан хусусий клиниканинг люкс палатаси эди. Ўрнидан турмоқчи эди боши айланиб кетди. Кейин бу ерга қандай келиб қолганини эслолмади.
Эшик очилиб ҳамшира қўлида мева кўтарганча кириб келди.
-Гўзал қиз ўзизга келиб қолдизми? Кеча ҳаммани юрагини ёрдиз ўзиям.
Анора тушунқирамай қаради.
-Мени ким бу ерга олиб келди.
-Бир кетворган йигит олиб келди. Севганиз шекилли. Сизга россааа қайғурди. Тонггача шу ерда ўтириб чиқди.
-Мени севгилим йўқ.
Анора ҳақиқатни тан олди.
-Иее бу қанақаси, менимча у бегона эмасди сизга. Ҳа майли уришиб қолган бўлсангиз ярашиб олинг. Шундоқ яхши йигитни қўлдан чиқариб юрманг дейманда.
Ҳамшира меваларни арчиб Анорани олдига қўйди. Кейин шарбат қуйиб узатди.
-Буни ичиб, еб олинг. Ҳозир анави йигит овқат олиб келса керак. Яна битта османи олсангиз кетсангиз ҳам бўлади.
-Ҳозир кетсамчи?
-Вой мана бу қизни гапиничи? Йигит келсин олиб кетади. Бу аҳволда қаерга кетасиз?
Шундагина Анора устидаги кийимга қаради. Одмигина ёпиқ пижамада эди. Устида ўзининг кўрпаси ҳам бор экан.
-Шунчалик иссиғим чиқдими?
-Ҳа тезликда тушмади.
Ҳамшира чиқиб кетди. Унинг ортидан бир марталик идишларни қадоқлатиб олганча Козим кўриниш берди.
-Салом.
-Ассаламу алайкум.
Анора устидаги кийимидан уялиб кўрасини кўкси узра кўтариб олди. Бу албатта Козимнинг сезгир нигоҳларидан четда қолмади.
-Яхши бўлиб қолдингизми? Росса қўрқитдингиз.
-Рахмат сизга. Мен учун қайғуриб шу ергача олиб келибсиз.
-Одамийлик юзасидан. Ўша куни ёмғирда камроқ туриш керак эди.
Анора ҳайрон қаради.
-Сиз қаердан биласиз?
-Кириб кетаётганизда келгандим.
-Ҳм.
-Еб олинг..
Козим иссиққина шўрва ва кабобни Анорани олдига қўйди.
-Негадир иштаҳам йўқ.
-Агар емасангиз едириб қўйишим мумкин.
Кейин қўшиб қўйди.
-Мажбурлаб.
Анора номига тотинган бўлди.
-Кетсак дегандим.
-Яна уколларингиз бор. Уларни олмай кетолмайсиз. Беҳол бўлиб юрсангиз ишга қандай борасиз? Мени уйим ҳам ачинарли аҳволда.
Козим кулиб гапирарди. Анора эса бу йигитни нима хоҳлашини узоқ вақт ўйлаб ўйига етолмасди.
53-қисм
-Балки бошқа одам ёлларсиз...
Анора ожизона сўзлади.
-Йўғеэ сиздан бошқаси керакмас. Қани гапга чалғимай тез еб олингчи.
Анора яна бир икки қўшиқ хўплади. Козим уни кузатиб турди. Кейин эса телефон бўлгани сабабли чиқиб кетди. Анора Козимни олдида ўзини ноқулай сезарди. Нима қиларини билмай қолар, энг муҳими йигитни умидлантиришни истамасди.
***
Комила Анора телефон қилгани сабаб уни кийимларини олиб касалхонага борди. Айни дамда Козимни турқини кўргиси келмасди. Аждарга нисбатан нафрат бутун юрагини эгаллаб олганди.
Мана Козим машинасига суянча телефонда гаплашяпти. Комила уни ёнидан сўзсиз ўтиб кетди. Имкон бўлсаю йигитни уриб ўлдириб қўйса. Афсуски бунга вақти йўқ.
Вақтиданам кўра ҳозирча ҳаққи йўқ. Комила қўлидаги сумка тутганча Анора ётган хонага кирди.
-Саломлаар.
-яхшимисиз? Сизни ҳам безовта қилдим.
-Йўғеэ, нега унақа дейсиз? Анча яхшимк ахволиз? Йигитиз шарт кўтариб кетворди ҳайҳайлашимга ҳам қарамай.
-Билиб туриб гапиришизни қаранг.
-Ҳа энди...
Комила атрофни сканер қилди.
-Йигит чатоқку а? Бу унча мунча клиника эмас.
-Қарздор бўлиб қоляпман.
-Ўйламай қўявер, йигитни кўзи сендан ўзгани кўрмай қўйганига мен кафил.
-Комилаа.
Анора аразлаганнамо қараш қилди.
-Бўпти кетдим, соғайиб кет.
Комила чиқиб кетди. Анора эшикни қулфлаб кийиниб олди. Шкаф кўзгусидан ўзига қараб сўлғин юзга тикилиб қолди.
Қандай қиз эдинг а Анора. Қандай буюк севгинг бор эди. Аммо олдингда эмас ҳозир. Қўл етмас масофада у. Аммо сен истамаган кимсалар сенга ошиқ бўляпти. Қайнонанг бошиданам сени чиқиштирмасди. Ўғлини қизғонарди. Эндичи, Отабек бахтли бўлдими? Бахтлими? Мен Отабекни Кумуши бўлиб севилишни истагандим. Аммо... Насиб эмас экан.
Анора ҳаёлларини йиғиб эшикни очди. Кейин қайта жойига ётди.
-Жуда зерикарли бу ер.
***
Козим телефонда гаплашяпти.
-Эсингни едингми? Нима деганинг бу?
-Тузоққа тушиб қолибди. Эсидан чиқиб ўзини картасини бериб юборган экан.
-Ўзинг ҳал қил. Биласан мен бу ишдан йироқман.
Козим телефонни ўчирди.
-Аҳмоқлар. Ўзини ғалвасига мени аралаштиради.
Козим гўшт тарқатадиган дўконларини бир бир кўриб чиқяпти. Қўл остидагилар яхши ишлашяпти.
-Болалар гўштлардан яроқсиз чиқмаяптими?
-Ҳаммаси жойида ака.
-Калла почани кўтарасига топшириб юборинг. Умуман турмасин дўконларда, ҳиди чиқиб ҳаридорни қочирмасин.
-Хўп.
Козим неча кундан бери бормадим дея машинасини ота уйига ҳайдади. Уйга кирганида Лобар тирноғини бўяганча ўтирарди.
-Сениям кўрар кун борми?
Лобар укасига пичинг қилди.
-Келганимдан бошлама.
54-қисм
Анора ҳали ҳам ўзини бироз беҳол ҳис қиларди. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Козим нима хоҳлаётганини тушунмасди. Қолаверса, унинг бу меҳри қанчалик самимий?
Эшик тақиллади. Анора ҳеч кимни кутаётмаган бўлса-да, "Киринг", деди.
Козим кирди. Ҳар доимгидек ишончи комил, кўзлари ўткир, худди ўлжасини пойлаб тургандек Ундан таралаётган ифор Анорани яна ҳам ноқулай ҳолатга соларди.
— Қандайсан? — деди Козим илтифот билан.
— Яхши, раҳмат, — деди Анора паст овозда.
— Доктор сени яна бир кун кузатишимиз керак деди. Аммо ўзингни яхши ҳис қилаётган бўлсан, эртага уйингга кетасан.
— Ҳм... Яхши. Рахмат ҳаммаси учун.
Козим бироз сукут сақлади, кейин эса тўғридан-тўғри гапга ўтди:
— Нега ўзингга бефарқсан, Анора? Ёмғир дардларни ювади деб ўйладингми?
— Нима?
— Ҳеч кимга керагим йўқ, деб ўйлайсанми?
Анора унинг кўзларига қараб турди. Бу сўзлар унга оғир ботди. Бир пайтлар у ҳам кимгадир жуда керак эди. Отабек уни ҳамиша ҳимоя қилишини айтган, лекин...
— Бу ҳақда гапириш шарт эмас, — деди Анора. Мен ёмгирни яхши кўраман. Болалигимдан.
— Мен шунчаки... — Козим икки қўлини ёнбошига қўйиб, паст овозда гапирди. — Биласанми, сенга қараб туриб, ўзимни тушунмаяпман. Ҳар сафар кўрганимда, сени яна кўришни хоҳлайман. Ҳеч кимга боғланишни хоҳламасдим, лекин сен... Кечир...
Анора у билан кўз очишишдан қочди.
— Козим, мен бундай гаплардан йироқ юриш тарафдориман.
— Мен сени ҳеч нарсага мажбурламоқчи эмасман. Фақат, ўзинг ҳақингда ўйла. Қачонгача ўзингни жазолайсан?
— Мен ҳеч кимни жазолаётганим йўқ. Нега бунақа фикрдасиз?
— Отабекни унута олмаяпсанми?
Анора ютинди.
— Бу унга алоқадор эмас.
Козим бироз жим қолди, кейин башарасига табассум ёғдириб, юмшоқ овозда гапирди:
— Майли. Бу ҳақда ҳозир гапирмаймиз. Бироқ бир нарсани унутма, Анора: сен бугун ҳам, эртага ҳам ёлғиз эмасан.
Анора унинг гапларидан таъсирланди, лекин сир бой бермади.
— Ҳа, тушундим. Энди дам олсам бўладими?
— Албатта. Фақат бир шартим бор.
— Яна нима?
Анора ҳайрон қаради.
— Эртага мен яна келаман.
Анора унинг бу қатъийлигига ҳайрон бўлди.
— Майли, — деди у жавоб қайтариб.
— Ана шуни эшитиш яхши. Ҳозир кетаман. Дам ол.
У чиқиб кетгач, Анора ички дунёсидаги нотинчлик билан ёлғиз қолди. У ҳақиқатдан ҳам ўзини жазолаяптими? Ёки у ҳақиқатдан ҳам ҳеч кимга керак эмасми?
Кўкрагини қаттиқ оғриқ босди.
"Нега менга осойишталик йўқ?" Отабекни юрагимдан чиқариб ташлашим керак. Кейин эса телефонни олиб таниш рақамларни терди.
-Алло.
-Ассалому алайкум. Сизга айтмокчи бўлган гапларим бор...
55-қисм
***
Отабек уч кундан бери Анорани кўрмаганига ғалати бўлди. Рақамини устига қўлини қўйиб турибдию, телефон қилишга ботинолмаяпти.
-Отабек бугун айланишга чиқсак, ёки бирор кафеда ўтирамизми, нима дейсиз?
Лобар Отабекни билагига осилди. Отабек истамаса ҳам қизни ранжитмаслик учун рози бўлди.
-Қаерга борамиз?
-Фарқи йўқ, сизни олдингизда бўлсам бўлди.
Отабек иккаласи машинага ўтиришди.
-Козим жуда сахийми дейман?
-Биздан пулни аямайди. Бирорта марта бундан муаммо бўлмаган.
Лобар машинасини эпчиллик билан бошқарарди.
-Сенда чет элни об ҳавоси сезилади барибир.
-Кийинишимни гапирманг фақат. Козим ҳит қилиб ташлади шундай.
Отабек индамади. Бироз сайр қилишгач таммади қилишга киришди.
-Бу ер бизни севимли жойимиз эди.
-Эсимда,- кулди Отабек.
-Отабек ўшанда сизни қўйиб юбормаслигим керак эди. Сизни қанчалар севардим.
Лобар илк бора тан олди. Отабек унга қараб қолди.
-Биз дўстмиз деб юрардим.
-Йўқ, фақат сиздан садо бўлмагач мен сир сақлаганман ҳолос.
Лобар кулганча пирожнига санчиқини ботирди.
-Айтиш керак эди. Балки Анора кирмасдими ҳаётимга.
-Афсус чекканман. Аммо бу хатони тўғирлашга киришганман. Муҳими энди биргамиз.
Лобар Отабекни қўлини мехр билан сиқиб қўйди.
***
Зулайҳо опа Илмира опа билан берилиб суҳбат қуряпти.
-Вой қудажонимеэеэ, ҳеч нарса керакмас. Оввора бўлманг,- ичида жон деса ҳам сиртига чиқармасди Зулайҳо опа.
-Йўғеэе қизимга орзу ҳавас қилганман. Бундай деманг.
-Энди барибир бизга ноқулайда.
-Ҳечам ноқулай бўлмасин. Қилсам ўз боламга қилибманда. Қуда яна бир гап...
Илмира опа жимиб қолди.
-Нима гап?
Зулайҳони ичи қизиди
-Тўйдан кейин аввалги келиниз яшаган уйда яшамасами дегандим. Ҳар холда кўнглига олмасин.
-Вой ўзим айланай қудамдан. Сиз хавотир олманг. Ўзимни уйимни бўшатиб бераман Лобарга. Уни келинмас қиз қиляпманку ўзимга.
Икки қуда берилиб гаплашарди.
***
Лайло Жалил билан болани олдиришга борди.
-Балки бу хатодир.
-Лайлош жоним ҳозир бизга бола керакмас. Козим билса нақд теримга сомон тиқади. Ўлдиришдан ҳам тоймайди у.
-Айб менда, сизга бекор ишондим.
Жалил қизни иягидан сиқди.
-Менга қара, мен сени ташаб кетмаяпман. Бошимизга бало бўладиган болани олдир деяпман. Нима бунча битта гапни чайнадинг?
-Бола бўлмасачи? Биринчи болани олдириб бўлмайди дейишади.
Жалил асабий деворни тепди.
-Бўлади, мен сенга кафолат бераман. Бир икктасида бўлган ҳам.
Лайло Жалилга тикилиб ўзидан нафратланди. Демак Жалилда бу биринчиси эмас.
-Эртага келайлик, кеч қолдим. Акам қайтган бўлса яхши бўлмайди.
-Хўп кетдик.
Жалил аждарни яхши билгани учун ҳам эътироз билдирмади. Улар уйга қайтишди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3