ёхуд ЖУДА АЧИНАРЛИ ТАҚДИР...
Йиғлаб ўтган кунларингдан оғринма юрак, Хўрлигинг келиб йиғлама унсиз,
сассиз... Шундоқ ҳам армонга
айнан сен керак, Сени бутунлай
забт этмоқ ҳажр кўксидаги тилак... Йиғлама... йиғлама кўксим чалажон, Йиғлама юрак ахир сен қанчалар нимжон... Йиғлама бахт, йиғлама орзу, йиғламагин ишқ, Ахир узилмоққа шай мендаги бу жон... Уриб тургин, тўхтаб қолма ҳатто бир зумга, Вужудимни эгалламоқда дахшатли қўрқув, Тугагани йўқ ҳамон сокинликни қидирув, Тингани йўқ қулоқларим остидаги дахшатли чақирув...Йиғлама!!! Йиғламасангчи юрагим, Не керак, етишмаяпти айтгин нелар? Ғаминг аримасму энди сени ювсада йиллар? Қатингдаги гард ўчмасму
ёғсада селлар??? Бас!!! Қулоғим
беркитиб ҳайқираман титраб, Ҳатто ер юзи тушади бир қалқиб, Мени унсиз чорловлардан кетаман қўрқиб, ЙЎқ, яшашим керак...Нафас оламан тиниқиб... Орзулар...Саноғи йўқ умид, илинжлар, Шулар учун ҳеч бўлмаса интилиш жоиз, Ноҳуш ҳаёлларга қолдирмаслик
керак из, Сароб пойига оҳиста
чўкмасданоқ тиз... Мен эплайман, уддалайман албад, Ўлимдан келажак сари қоча оламан, Ва бир кун бу дахшатни унута оламан, Яна севаман, яна битаман шеърлар, Мен ҳали яшайман жуда кўп йиллар...Кечаси билан юрак санчиғидан мижжа қоқмай чиқган Баҳора тонгги тўртларда ҳовлига чиқди. Ҳовлининг бир четидаги ўрик дарахти танасини сийпаб, унга ниманидур шивирлаб, унсиз йиғлаб ўтирган дадасини кўрдию юраги увишди. Атроф ҳали зим-зиё бўлгани учун Баҳодир ака Баҳорани чиқганини пайқамади. У киши қизлари эккан иккита ўрик дарахтининг ўртасида ўтирарди. Негадур Баҳора эккан дарахтни танасини қучоқлаб олганди. Баҳора дадаси томонга
яқинлашди. Баҳодир ака эса ўрик
дарахти танасини қучоқлаб
олганча оҳиста силарди. -Нега
қуриб қоляпсан? Яшнаб турсанг нима қиларди? -Баҳодир ака ўксиб - ўксиб йиғларди. Баҳорани кўнгли бўшаб, унинг ҳам кўзлари намланди. Чунки, ҳақиқатдан ҳам Баҳора эккан дарахт ушбу йил баҳорда гулламаган эди..
Кун сайин бир уюм ўтинга айланиб
бораётганди. Баҳора кўз ёшларини тезда артиб дадасини
ёнига бориб ўтирди. Дадаси ҳам
кўз ёшларини тезда артиб, озгина сурилиб Баҳорага жой ажратди. Баҳора дадасини бўйнидан қучиб, елкасига бошини қўйди.
-Дадажоним... яна йиғлаяпсизми? Нимадан сиқиляпсиз?
-Мени қўявер қизим, эркак
дардларини ичига ютгани билан
баъзи - баъзида йиғлаб ҳам
туради она қизим.
-Нимадан бунча қийналяпсиз?
Ахир ҳаммаси жойидаку,
дадажон.
-Баҳора, ахир мен онангга
вада берганман. Қизларимизни ҳеч кимдан кам қилмайман, деб.
-Вой дадажонимей, кимдан кам
эканмиз? Ўқидик, устимиз бут,
қорнимиз тўқ. Ортиқ бўлсак
ортиқмиз-ки, бошқадан кам
жойимиз йўқ.
-Тўғри, лекин сизларни бахтингизни кўришни истайман. Нигора иккаланг чиройли келинчак бўлсанг, мен эса оқ фотиҳа бериб, узатсам. Ана шундан кейин тинчгина, оёғимни
узатиб ётардимда қизим.
-Вой дадажонимей, ажойибсизда.
Менга совчи келмаётганидан
ташвишдамисиз? Ҳали қараб
туринг, Нигора 2 йилдан кейин 18
га кирсин, келган совчиларга жой
топа олмай қоламиз. У ақлли,
ширинсўз, чиройли қиз. Кейин
узатамизда, иккимиз мен ҳақимда бош қотирамиз. Мен
ҳам ушбу остонадан оппоқ
кийимда, гўзал келинчак бўлиб
чиқиб кетаман. Шохона
машинада мени олиб кетишади.
Маҳаллани қизлари ҳасаддан
куйганини кўрасиз ҳали дадажон.-
ҳазил қилгандек кулиб сўзларди
Баҳора. Лекин кўнглининг бир
чеккаси симиллабгина оғриб
турарди.
-Қизим... Балки чет элга ҳам бир
кўрсатармиз юрагингни, балки
улар даволай олишар?! -ўзини
қийнаётган мавзуга бурди
гапни.
-Э, сизга ким айтди мени касал
деб дадажон? Шу докторларга
ишонасиз-а? Мен ҳеч қандай
касал эмасман. Докторлар кўпи
билан 3 ой умри қолди,
дейишганди
Мана шу гапга ҳам олти ой бўлди. Тирикман, ёки арвохимми ёнингиздаги дадажон? -дадасига таскин беришга уринарди. Овутишга, юрагидаги ғашликни
тарқатишга ҳаракат қиларди. Лекин ўзи ишонмасди ўзи айтаётган гапларига.
-Баҳора, биласан онангдан
кейин жуда қўрқоқ бўлиб қолганман.
Яъни, сизларни йўқотишдан қўрқаман. Сен тушунишга
ҳаракат қилмаяпсан, ёки
тушунсанг ҳам тушунмаганга оляпсан. Сени юрагингдаги ўша нўхотдек нарса, ойингни юрагида ҳам бор эди. Кейинчалик бу нарса
каттариб, анжирдек ҳолатга келди. Сен рози бўлганингда, яна
апаратга тушурардик. Балки
умуман йўқолиб кетгандур,
нима дединг?!
-Дадажон, у апаратни боши
айланиб қолибди, у ўша ўсмами,
ўсимтами деб аниқлаган
нўхотдек нарса, мени.. муҳаббатим...
Тушуняпсизми дада?
Муҳаббат шу кўринишда
юрагимда турибди. -гапни буриб,
дадасини чалғитишга уринди
Баҳора.
-Қани энди шундай бўлса қизим,
қани эди... -афсус билан бош чайқади Баҳодир ака.
-Дарахтни меҳр билан экмабманда дада, қуриб
қолганини қаранг. -йиғлаётган
Баҳора кўз ёшларини дадаси
кўрмаслиги учун дарахти
томонга бурилиб, унинг баланд
шохларига қаради. -ЙЎқ, қизим.
Аксинча жуда меҳр билан экиб,
парвариш қилгансан. Шунинг учун ҳам Нигорани дарахтидан кўра сеники тезроқ ўсди. Қара, қанча баланд. Ҳатто осмонни ўпаман дейдия.
-Ҳа, лекин 10 йилдан буён бир дона ҳам мева тугмади. -ачиниб
дарахтга тикилиб тураверди. -10 йил дема қизим. Нигорани дарахти ҳам 3 йил олдин ҳосилга кирди-ку.
Ҳали сени ўригинг уникидан кўпроқ мева беради. Мана
кўрасан. -Бунга ўзингиз ҳам
ишонганингиз йўқ, қандай мени ишонтира олишингиз мумкин? Ахир қуриб қолган-ку. -
у дарахт атрофида айланиб, уни
кўздан кечирарди. -Дадажон, эслайсизми Нигорани дарахти илк бор баҳорда гуллаганига ҳасад қилиб, шохларини синдириб
ташлагандим. Лекин у мендан
кўпроқ умр кўрётгани учун асло ҳасадим келмаяпти дадажон. Аксинча, уни жуда бахтли бўлишини истайман дадажон. У мендан кўпроқ яшаётгани учун ҳасад қилмаяпман дадажон. -унинг кўзидан оқаётган ёшларнинг сўнгги йўқ эди. Ўзини
дадасининг бағрига отди. Баҳодир ака эса унсиз, сассиз
йиғларди. Баҳора эса ҳамон
шивирларди:
-Менинг умрим уникидан қисқалиги учун унга ҳасад қилмаяпман дадажон. Бу дунёдан кечолмайин у дунёга кетяпман, Ота илиқ бағрингиздан совуқ қабрга кўчяпман, Оппоқ қанотимла самоларга учяпман, Сизни ташлаб кетгим келмаяпти
отажон.
Мен ҳам бошқалардек узоқ
умр кўргим келяпти, Ушалмаган орзуларим бағрим тиляпти, Муҳаббатим бу кун исён қиляпти, Ҳали ёшман, ўлишни истамайман отажон...
Орадан икки кун ўтди. Баҳора ҳовлида куймаланиб юрарди. Чала ишларини битириб, ҳовли ва уйларни ораста қилишдан чарчамасди. Синглисига атаб
узун хатлар ёзди. Соат тонгги
бешга яқинлашгач хатларни
ҳар жойга беркитиб чиқди. Бирини синглисининг атир - упалари турувчи ойна олдига, бирини кийимлари орасига, бирини оёқ кийимлари орасига, яна бирини китоб жавонига, қолганларини ошхона анжомлари орасига беркитди. Тонг ёришиб қуёш чиқа бошлади. Нонушта
тайёрлашга киришиб кетган
Баҳора пирог, печонни ва кекс
тайёрлади. Ўзи эса ойна олдига
ўтириб сочини чиройли турмак
қилди. Бир неча ойдан буён бўялмаган кўзларига сурма
тортди. Энг яхши кўрган мовий
ранг тошлар билан безатилган оқ
кўйлагини кийди.
Соат 7:30 бўлгани учун Нигорани
хонасига кирди. Синглиси ширин
уйқуда эди. Тим қора, узун
сочларини силади. Оппоқ, тиниқ
юзларидан ўпди. Чиройли қош -
кўзларига қараб тўймасди.
Узоқ тикилиб ўтирди. Сўнг дарсга
кечикишини ўйлаб уйғотишга
тушди.
-Ҳой уйқучи, турмайсанми энди. -Опа, яна озгина, ооозгина. -Соат тўққиз бўлди десамчи? -Доим шунақа
дейсиз, ҳозир камида энди олти
бўлган.
-Етти ярим бўлди, турақол, кейин бирга кетамиз. - кейин Нигора тезда туриб, ўтириб
олди. "Институтга бормайман, кўпроқ вақтимни уйда
ўткизишни истайман!"
деб 2 ҳафтадан буён уйдан
чиқмаган опасининг бу қарори
уни қувонтирган эди.
-Сизга йўл бўлсин? -у ҳам севинч, ҳам ҳайрат билан сўради. -Институтга.жилмайди Баҳора. -Яна ўқишга қарор қилдингизми? -хурсанд
бўлиб кетди Нигора.
-Ҳа. -яна жилмайиб қўйди опа. -Унда мен тез ювинай, бирга кетамиз.
- Хоп. -Баҳоранинг кўнгли вайрон
бўлиб кетарди. Наҳот энди
бундан кейин синглисини тонгда
уйғота
олмайди. Нигора ювиниб келгач опаси тайёрлаб қўйган кийимларни кийди. Ошхонага
ўтиб, оилавий овқатланишди.
Баҳодир ака бугун қизига бошқачароқ термулди. У жуда
чиройли бўлиб кетганди. Худди
ҳозирни ўзида ундан айрилиб
қолаётгандек, уни бошқа
кўрмайдигандек кўз узмади.
- Опа, бугун нима байрам
борми? -стол устидаги
нарсалардан аралаштириб
еяётган Нигора хурсанд
бўлиб сўради.
-Яшаётган ҳар бир кунимиз байрам-ку, сингилжон. - шундай дея
синглисини бурнини чимдиб қўйди.
Баҳора синглиси билан хайрлашар
экан, узоқ қучоқлаб турди.
Қаттиқ бағрига босди. Нигора
ҳам ниманидур сезгандек
опасини бағридан чиқгиси
келмасди.
-Жоним мени, ширин
синглим. Ўзингни эҳтиёт қил!
Сени яхши кўраман. -унинг
кўзидан бир томчи ёш сизиб
чиқди.
-Опа, мен ҳам сиз билан
борай.
-ЙЎқ, дарсингдан қолма
Нигор.
-Опа, паркга борайлик. -
опасини қўйиб юбормаслик
учун ҳар хил гаплар билан
ушлаб турарди..
-Кеч қоласан Нигора. -
Ўзингизни эҳтиёт қилинг! - югуриб келиб яна опасини
қучди
-Хоп. Баҳора кетар экан, Нигора уни ёнига қайтди.
-Опа! -Яна нима? -жилмайди
Баҳора.
-Қачон турмушга чиқасиз?
-Вой, бу қизни иситмаси
бор шекилли. -кулиб юборди
Баҳора.
-Тўйингизда мен ўйнаб бераман, Лолани
"Опажон" деган қўшиғини
куйлайман, майлими?
-Худо хохласа! -синиқ жилмайди. - Энди борақол, кеч қоласан. Баҳора институтга боргач аудиторияга чиқиш учун зинадан кўтарила бошлади. У хонага кирганда дарс ҳали бошланмаган эди. Ҳамма ўз иши билан оввора.
Фақат дераза олдида турган Фарходгина ўз ҳаёллари билан
банд эди. Баҳора сездирмай
бориб уни кўзларини беркитди. -Баҳор... -Фарход уни таниди. Жуда севиниб кетганидан уни қучиб олгиси келди.
-Айёр, кўриб қолдингизми? - қўлини Фарҳодни
кўзлари устидан олиб, ёнига
ўтиб, шўхчан термулди.
-Келдингми, ёлғончи? -хомуш
кўзларини, соғинч тўла нигоҳларини севганининг
қорачиқларига тикди.
-Келдим. Лекин нега мени ёлғончи дедингиз? - аразлагандек юзини
бурди у.
-Параллел гуруҳдаги Шавкатни севгисини қабул қилдим, дегандинг-ку. У эса йўқ рад этди деди.
-Ҳммм, умиии? -энсасини қотирди Баҳора. Фарҳод эса кулиб юборди.
-Яна лағмон тайёрлашни
бошладингми? Ёки тайёр лағмонни қулоғимга илиб қўя
қоласанми? -жилмайиб кўзларига
тикилди
-Жинни! Шу вақт хонадагилар эътибор бериб, Баҳорани кўриб қолишди- ю, суҳбатлари бўлинди. Баҳора эса "Нега келмай қўйдинг?
Соғиниб кетдик-ку! Энди дарс
қолдирмайсанми?" деган
саволларга кўмилиб қолди. Бир
амаллаб курсдошлари
қуршовидан чиқган Баҳора,
яна Фарходни ёнига қайтди
- Сени ҳар куни мендан сўрашади. Баҳора худди менга бирон нима деб қўйгандек. У бизни одам ўрнида ҳам кўрмайди, доим сирли равишда йўқолиб қолади. Рақами эса ишламайди.
-Фарход гапирганда негадур кўзини олислардан олмасди. Деразадан эса кенг шаҳар, ўз ташвишлари ила банд бўлган одамлар, беғам қушлар кўриниб турарди. Баҳора ўнг қўлини секин Фарходни қўли
томон чўзди ва унинг қўлидан
тутди. Фарход ҳам унинг қўлини
маҳкам тутди. -Сизни яхши
кўраман Фарход ака. -у секин
шивирлади. -Кўзинг соғ бўлгандан кейин кўрасанда. Мен эса севаман. Қўлингни қўйиб юборсам, мени ташлаб кетиб қоладигандексан. Гапларинг ҳам кетадиган одамникидек. Нега? -Бу шунчаки тасодиф, менимча. -
ҳурсинди Баҳора.
-Ойимлар эртага боришади. - деразадан олис-олисларга боқиб турган Фарҳод Баҳоранинг кўзларига қаради.
Баҳоранинг нигоҳида афсуслар мужассам эди.
-Ўқишни битириб олаверингчи,
совчилик қочмас.
-Нега энди битириб олинг?! Нега
ўзингни қўшмаяпсан?
-Битириб олайлик, демоқчи эдим.
-Битиргунимизча сен
бошқасига.....
-ЙЎқ, йўқ, йўқ, йўқ! -шу вақт
ўқитувчи келди-ю, дарс бошланди.
Баҳора севганининг кўз-
қошларига тез-тез ўғринча
қараб оларди. У негадур янада
истарали, янада хушбичим кўринарди кўзига. У қўл чўзса
етадиган даражада яқин бўлсада, Баҳора учун олислар осилиб турган юлдуздек узоқ туюларди. Қўл чўзади, лекин етмайди...
Фарход домла ўқиётган лексияни дафтарга туширар экан,
севгани қайтганидан мамнун
эди. Баҳоранинг ичидан нималар
ўтаётганини сезмасди ҳам.
Улар доимгидек чорраҳагача
бирга келишди. Сўнг иккиси ҳам
ўз манзили томон кетишди.
Иккаласи ҳам ортига тез-тез
қараб
қўйишарди. Худди бу сўнгги
учрашув... сўнгги
дийдордек.Баҳора уйига
келганда соат
14:10, уйда эса ҳеч ким йўқ
эди. Дадаси ишда. Синглиси
дарсда.
Баҳодир ака бир соатларда
қайтади. Синглиси эса 16:ларда
уйга кириб келади. Улар
келгунча
овқат тайёрламоқчи бўлди.
Ўйлай-ўйлай чучвара
тайёрлашга қарор қилди. Ахир бу
дадажонининг энг севимли
овқати.
У жуда кўп чучвара тугди,
тахминан уч кунга етадиган.
У хамирларни ёяр экан, қатра-
қатра кўз ёш тўкарди.
Ниманидур сезаётгандек,
юм-
юм йиғлар эди.
Кечга тайёрлагулик қолдириб,
қолганини музлатгичга жойлади.
У
ишини тугатиши билан дадаси кириб
келди. Салом ва алик, хол-аҳвол
сўрашдан кейин Баҳора
дадасига овқатни пишириб берди
ва ухламоқчилигини айтди.
-Қизим, соат 15:30. Ҳа демай
кеч тушади, ухламай қўяқол.
-негадур безовта бўлди ота.
-Холсиз бўляпман дадажон,
дам
олақолайин.
Баҳодир ака истамайгина бош
силкиб, хўп ишорасини бергач
хонасига кириб кетди Баҳора.
-Қизим, соат 21:40
бўлди. Опангни уйғот. Қорни
очиб кетгандур. -Хўп, дадажон.
Баҳорани хонасига кирган
Нигора - опасини ширин ухлаб
ётганини кўриб уйғотишга,
уйқусини бузишга кўзи қиймади.
-Дадажон, бир ширин ухлаб
ётибдилар, қўяверинг, уйқуга
тўйса уйғонар. Баҳодир акани
ичига чироқ ёқса ёришмас
эди. Кечаси бир кўзи илинган
экан, рахматли хотини Муниса
опа тушига кирибди. Кўнгли ғаш
бўлиб яна қизлари эккан ўрик
дарахти остига бориб юм-юм
аччиқ кўз ёш тўкди.
Кўзларига уйқу илинмаган
Нигора у ёққа ағдарилди, бу
ёққа ағдарилди. Ҳечам
уйқуси келмасди. Юраги
нимадандур безовтадек тинмай
типирчилар эди. Қўлларини
шунчаки ёстиқлари остига тиқди.
Қўлига бир парча қоғоз
илашгандек бўлди. Қўлига олди,
чироқни ёқди. Бежирим гулли митти
қоғозда опасининг дасхатида
ёзилган сўзлар бор эди. "Ҳа
уйқучи? Дарсга кечикдингми?
Тезроқ ҳаракат қил! Ҳе, уйқучи.
Кунинг жуда чиройли ўтишини
тилаб қоламан. Сени жуда яхши
кўраман сингилжоним!" Нигорани
юраги "шиғ" этдию, кўзларини
чирт юмди. Соат эндигина тунги
иккига бонг ура бошлаган эди.
У ўрнидан туриб опасининг
хонасига югурди. Баҳодир ака
Нигоранинг югуриб Баҳорани
хонасига ўтганини кўриб, ғаш
дили янада қоронғулашди.
Нигора чироқни ёқганда опаси
худди ўша холатида қимир
этмай ёдарди. -Опуув, -
негадур кўзи намланди. -
Опажооон. -икки томчи ёш
шошиб юзларида думалади. -
Опошааа. -овози титраб,
эркаланиб чақирар экан, у
томон секин юра бошлади. -
Опажон. -у опасининг юзларидан
ўпди-ю, лаблари музлаб кетди.
Опасини жонсиз танасини
тўшакдан кўтарганча ўзи
ўтирди, у ётган ўринлар ҳам
муздек эди. Баҳорани муздек
жасадини қучди, қаттиқ қучди.
Сел бўлиб йиғлай бошлади. Кўз
ёшлари Баҳорани юзларига
тушарди. Опасини юзига яна
лабини босди. Лаблари сесканиб
кетди. -Опажон, совқотиб
кетибсиз-ку, келинг сизни иситиб
қўяман. Тафтим билан иситаман
опажоним. - у йиғлаганча
Баҳорани қучиб турарди.
Негадур ўзи ҳам музлаб
кетарди. Ҳавотир билан югуриб
келган Баҳодир ака хонага
кирди. Нигора бағрида олиб
ўтирган Баҳорани кўриб эси
кетди, оёғидаги дармон кетиб
ўтириб қолди. Нигорани бир қўли
унинг бўйнидан ўткирилган эди,
Баҳоранинг боши осмонга
қараганча жонсиз ликиллаб
турарди. Қўли эса осилиб турарди. -
Болам... Болааам!
Баҳора вадасини
устидан чиқди. У айтганидек
оппоқ кафанда, шохона тахти
равон бўлмиш тобутда бу уйни
тарк этди. Кенг уйни келинчаги
бўламан деган эди, қабр унинг
макони бўлди... Нигора энди ҳар
куни дарсга кечикарди. Бир кун
шошилиб, оёқ кийимлари
орасидан қўлига илашганини олди.
Ичида мактуб бор эди. "Яна
кечикяпсанми шумтака?
Илтимос, буни кийма! Қара,
пуштилиги учун, кийимларингга
мос тушмаяпти, оқ туфлингни
кияқол, хоп". У дили вайрон
бўлиб, оқ туфлисини олди. Унинг ичи ҳам бўш эмас эди. "Кунинг
ажойиб ўтсин. Жилмайиб юр! Югур
энди, кечикяпсан.". Нигора
холсиз қадамлар ила уйдан
узоқлашди. Бир неча кун ўтди.
Соат жиринглагач Нигора
шошилиб турди. Бугун опасининг
туғилган куни. У юз - қўлини
ювиб, пардоз ойнаси олдига
ўтирди. Ойна олдида турган
нарсаларни чанг босиб
кетганди. Шу жумладан
мактубни ҳам. Уни шошилиб
ўқий бошлади. "Ооо, нимани
шарофати билан эрта турдинг?
Пардоз қилмоқчимисан?
Бемалол. Қаердан билдим
айтайми? Вақтинг бемалол
бўлган вақтларгина пардоз
қиласанда. Майли, бугунги
ишларингга омад!" Нигора
мактубни бағрига босганча,
юм-юм йиғлади. "Туғилган
кунингиз билан опажон. Сизни жуда
соғиндим, соғиниб кетдим".
Ойлар кетидан ойлар ўтиб, баҳор
келди. Баҳодир ака хотиржам,
жилмайганча ухларди. Чунки,
тушига қизалоғи Баҳора кирган
эди. У жилмайганча, "Дадажон,
менинг дарахтим ҳам гуллади,
энди у ҳам мева тугади." дея
мамнун эди. Унинг уйқусини
Нигоранинг шодон овози бузди:
"Дадажон, опамнинг дарахти
қуримабди, қаранг оппоқ бўлиб
гуллади. Жуда кўп мева беради
энди. Худди опам истаганидек,
оппоқ бўлиб гуллади. Ҳовлини эса
гулларнинг ифори тутиб кетди, худди
опажоним орзу қилгандек,
дадажон!" у шундай дея
оппоқ бўлиб гуллаган каттакон
ўрик дарахти остида шодон
айланарди...
Кечиринг мени,меҳрибон дадажон,
Билмагандим, омонатлигин
тандаги жон.
Авф этинг, шодон кунлар бера олмадим,
Истасамда ёнингизда қола олмадим.
Жоним синглим,эркатойгинам,
Кўзларингда асло қалқмасин нам.
Сени жондан азиз ардоқлар эдим,
Иложи бўлганда, қолган умримни
ҳадя қилар эдим.
Кечиринг мени жоним, суйганим,
Оғир ботмасин сизга бевақт ўлганим...
Ишонинг бир бор ҳам қилмадим хиёнат, Шунчаки тақдир менга қилмади адолат...
ТАМОМ.
ШОХРУХБЕК...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4