МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
38-қисм
Икки қиз бир бирига қараб кулиб юборди.
-Аниқ шундайми?
Анора ўйчан бўлиб қолди.
-Буни исботлаб бераман. Мен устаси фарангман бу борада.
-Энг ёмони Козим Отабекни қайнукаси бўлиб чиққанида.
-Йўғеэе.
-Шундай.
Анора кийинишга ўтиб кетди. Кўзгуга қараб кўйлакни ечаркан кўзидан оқарди.
-Отабек бу жуда узоқ муддат. Мен адо бўляпман. Сизсизликда тугаб битяпман. Лекин мажбурман. Менда танлаш имконияти йўқ.
Анора ерга ўтириб қолди. Бошини қўллари орасига олди.
***
Козим ҳуш кайфиятда, чиябўри билан ҳориж купюрасини санаяпти.
-Қассоб бу дейман яқинда тўйингни кўрамизми?
-Ҳали синовимдан ўтса. Юрак “жиз“ этгани рост. Онаси ўпмаганларданам бор захира. Аммо бунга қизиққанчалик уларга эътиборим йўқ. Вақт кўрсатади.
-Менга қара анави қизни қотилини топишдими?
Жалил ўйланиб қолди.
-Менимча топишган ёки иш ёпилган.
Жалил кулди.
-Саволимни қара қотил ёнимдаю, яна сўрашимни.
-Оббо деворниям қулоғи бор.
-Аҳмоқсан, иш битди, олиб бориб қўй дедим. Нима қилдинг сен?
-Қассоб, шу гапни яна ковламанг. Биласизку қизиққонман. Итариб юборгандим қайтиб турмади. Ўзиям роса қарғади, онамга ўтгач чидолмадим.
-Яхшики вақтиза тозаладинг. Ҳатто экспертларам тополмади. Қойил сенга.
-Биринчи марта эмаску.
Иккови ҳам кулиб юборди. Кейин пулни деворга ўрнатилган, кўз илғамас жойдаги сейфга жойлашди.
-Бу сени улушинг. Доим яхши ишлайсан.
Жалил пулларни чўнтагига соларкан кулди.
-Мен яхши ишламайман, Аждарни издошиман ҳолос. Одамларни ўзи аҳмоқ бўлса айб мендамас.
-Устозинг зўрда.
-Албатта сувдан қуруқ чиқади.
Улар кулишганча хайрлашишди.
***
Отабек асабийлашганча у ёқдан бу ёққа бориб келади.
-Ойим наҳот бир оғиз айтолмайдилар. Бу нимаси энди?
-Ўғлим онангни доим койирдим. Шошқалоқсан деб. Ўйламай иш қиларди. мана оқибат. Уйдаги бор пулни жўнатган. Камига ўн миллион қарз ҳам олибди. Уфф бошим оғриб кетяпти.
-Дада уларни устидан ёзиб берсакчи.
-Фойдаси бор дейсанми?
-Ҳар холда уриниб кўрардик
-Ишхонадан аванс олмасам бўлмайди. Уйда ҳеч вақо йўқ.
-Менам оламан дада.
Отабек ўйланиб қолди. Қирқ миллион оз мунча пулмас. Осонликча ўтказиб берилганини ўйласа асаблари қақшайди.
***
Шодиев олинган янги маълумотларни кўриб ўтирибди.
-Устоз жуда кўп бора картадан пул ечиш бўйича ариза тушган. Фақат бизнинг ҳудудда эмас, бошқа ҳудудлардаям аҳвол шу. Кредит олиниши бўйича ҳам кўплаб маълумотлар бор.
-Қўрқаманки улар кўпчилик дея. Аммо илдизи битта бўлса марра бизники.
-Қассобни ниқобини ечганимизда тинчгина ухлайман.
-Қассобни ўз ипига ўраймиз ҳали. У даражада айёр инсонни кўрган эмасдим.
-Пихини ёрган экан жуда.
-Шодиев мана бу далилларни ҳам делога кирит. Одамларимиз ишончимизни оқлади.
***
Лобар асабий бўлиб укасига бақираяпти .
-Эсинг жойидами? Нега Анорага ёпишиб олдинг?
-Лобар ўчириб ўтир. Биласан мен бир нимани билмасам ўйин бошламайман.
-Нима қилардинг уни олиб бориб?
Козим кулди.
-Эринг тезроқ совиса умидини узади. Сени ўйладим мен.
39-қисм
Анора Отабекни суратларини томоша қиляпти. Отабек то унга эришмагунча тинимсиз ҳаракат қилганди. Ҳатто курсдошлари билан неча марта ёқавайрон бўлган. Қиз тутқич бермасада қайсарлик ила юрагига сўроқсиз бостириб кирганди.
-Отабек нега тақдиримиз бундай ўзгариб кетди. Балки ҳақиқатни билсанг мени кечирарсан. Аммо сени жуда соғиндим . Телефондаги расмингга термулиб чарчадим . Ҳар куни телефон рақаминг устига чақирув тугмасини босолмай тураман . Бунга ҳаққим йўқ. Лекин қалбим Лобарни кўриб ёнмаяпти. Мен ҳотиржамман. Мени олиб кирган юрагингга уни кира олмаслиги ҳақиқатдир.
Анора анча ўйланиб ётдида кейин Козимни уйига йўл олди.
Мана эшик қаршисида турибди. Калитни солиб очиб кирди. Козим бу пайтда уйда бўламан деганди. Адашмапти. Мана Козим диванда ухлаяпти. Анора индамай ишини қилаверди. Козим чўчиб уйғонди.
-Ассаламу алайкум.
-Яхшимисиз?
-Яхши.
Анора ишида давом этди
-Анора бош оғриққа дори топиб бера оласизми?
-Бошиз оғрияптими?
-Ҳа.
-Ҳозир тепадан олиб тушаман.
Анора зумда қўлида дори билан қайтиб келди.
-Мана ичиб олинг.
Дори бериш баробарида қизнинг қўллари Козимнинг қўлларига тегиб кетди. Дарров тортиб олди. Козим эса ичида кулиб қўйди.
-Бунча тортинчоқсиз? Мен одам емайман.
-Дори таъсир қилса бош оғриғингиз қолади. Мен қандай дори ичишингизни билмасдим рости.
-Рахмат.
Анора стол устига стул қўйиб пардаларгача тозалай кетди. Қандиллар чангигача артиб чиқарди. Козим бир икки эснадию қайта ўзини диванга ташлаб қотди қолди. Анора эса ишга киришиб кетди.
Козим уйғонганида ошхонадан ёқимли шўрвани ҳиди келиб турарди.
-Анора
Козим беихтиёр қизни чақирди. Аммо бу вақтда Анора кетиб бўлганди.
-Козим сен унга ўрганиб қолишим мумкинмас. Вақтинчалик ҳамроҳинг бўлиши мумкин. Лекин бир умрга эмас.
Козим ҳаёли Анорага кетиб қолаверарди.
***
Отабек эрта тонгда келиб ёзув ёзаётган қизни олдига кирди.
-Салом.
Кирдию эшикни қулфлади. Анора унга ҳайрон қаради. Лекин ёзишда давом этди. Отабек тезда уни олдида пайдо бўлди.
-Ақлдан оздирасан мени.
Анора эса бепарво эди.
-Бу нимани ўзгартиради.
-Ҳеч нимани.
Отабек Анорани қўлидан ушлади.
-Сени соғиндим.
Анора қўлини тортиб олмоқчи эди Отабек қўйиб юбормади. Қизни қўлидан тортиб турғаздида қучоқлаб олди. Анорани сочларини силади, ҳидлади. Анора ҳайкалдек қотганди. Кўзлари ёшга тўлган кўйи Отабекни қучиб тутарди.
-Ҳаммаси туш бўлса. Уйғонганимда ёнимда бўлсан...
-Бўлсангиз...
-Сени қўйиб юбормасам...
-Мени қўйиб юборманг...
Иккиси ҳам жим қолди. Юраклар суҳбатга кирди гўё. Кейин эса бир-бирларига қараб қолишди.
-Ўзингни асра.
Отабек Анорани пешонасига лаб босганча чиқиб кетди. Анора жойида қотди.
-Демак у билган.
Кейин эса ўтириб йиғлаб юборди.
-Қийналиб кетдим
***
Анорани хонасидан чиққан Отабекни Лобар кутиб турарди.
-Уни хонасида нима бор?
-Ҳеч нима.
Отабек ҳисоб бергиси келмади.
-Отабек ғурурим билан ўйнаш ишингга йўл қўймайман.
-Бу сен ўйлаган нарса эмас. Хавотир олма.
Отабек Лобарни айланиб ўтиб синфига кирди. Кейин эса бошлиққа қўнғироқ қилиб олдиндан аванс сўради.
Лобарни жахлдан кўзлари қисилиб кетди. Нима қилиб бўлса ҳам Анорани бу ердан йўқотиш керак.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5