МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
8-қисм
Анора бир нуқтага ҳисссиз тикилиб турарди. Отабек уни олдидан ўтиб кетди. Анора юрагини ушлади.
-Менга нимадир бўлди. Ҳудди... Отабекни нафасини ҳис қилгандекман. Анорани кўзлари ёшланди.
**
Отабек кетаркан жахлдан гапирарди.
-Онам тўғри айтган эканлар. Мана ҳатто кўрмаганга олди. Худди мен борлигимни билимагандек тутди ўзини.
Онасини гаплари эсига тушди.
-Болам у сени ногиронглигинг учун ташлаб кетди. Мен уни кечирмайман бу қилмишини. Сен унга мухтожлигингда сени ташлаб кетди. Ҳатто ҳомиладор экан. Бола тушганидан хурсандлигини билдирди.
-Ойи нималар деяпсиз?
-Ха болам бу ҳақиқат. У ўз оғзи билан шундай деди.
Ўшанда Отабек озмунча қийналмади дейсизми? Ўтган тўрт ой муддат уни қанчалар эзиб ташлади. Ёшлигидан Отабекни феьли шундай у биров билан уришиб қолса айб бунда бўлса сира ҳам кечирим сўрамасди. Кеча Анорани кўриб шу сабабдан хам индамади. Ўз принсипларига қарши бора олмади. Анорани олдидан сўзсиз ўтиб кетди. Кетиб борар экан Лобарга телефон қилди.
-Алло.
Гўшакни нариги томонидан Лобарнинг қувноқ овози эшитилди.
-Лобар қайердасан?
-Ишда эдим. Тинчликми?
-Вақтинг бўлса кўришайлик дегандим.
-Сен чақирасан-у йўқ дермидим?
-Унда тайёр тур. Ишхонангни олдига бораман. Таксидаман.
-Хўп.
Лобар кулди. Сумкасидан упасини олб кўзгусига қараб ўзига оро бера бошлади.
-Отабек менга бефарқ эмас. Буни шундай қолдириб бўлмайди. Менинг имкониятим бу.
Лобар хиди ўткир бўлган атириниолиб сепди.
-Ана тайёрсан Лобар. Отабек сени чиройингга кўз юма олмаслиги аниқ.
****
Дилноза қайтиб келганида Анора тушкун холатда эди.
-Нимадир бўлдими?
-Худди Отабекни ёнимда тургандек сездим ўзимни.
Дилноза дугонасига ачиниб қаради. Қандай қилиб ундан ҳақиқатни яшириб юришибди. Наҳот билиб қолишидан қўрқишмайди.?
-УНи унут. Ўзингни қийнаб юбординг.
-Унутолмайман. Юрагим қачон уришдан тўхтаса кейин унутсам керак.
Дилноза хўрсиниб қўйди. Дугонасини қўлидан ушлади.
-Кетдик навбатимиз ҳам келиб қолгандир?
Икки дугона коридор бўйлаб кетиб боришарди.
Текширувлардан кейин Анорани бир хафтадан кейин оператция қилинишин гаплашишди.
-Бир хафтадан кейин келасиз. Хамширага учрасангиз нима кераклигини айтади. Олиб келасиз.
-Хўп.
Қизлар чиқиб кетишди.
****
Лобар Отабек билан сайр қилиб юрибди.
-Мен бунақа даражада ўзгариб кетади деб ўйламагандим.
-Мен хам.
Отабек хўрсинди.
-Нега бизга бундай бўлди тушунолмадим.
-Ҳали бахтингни топасан. Шундай қилки сени ташлаб кетганига пушаймон бўлсин.
-Шундай қиламан. Бутун умр афсусланиб ўтади.
Отабек оёқ остидаги тошни тепди.
-Оёқни асра, ҳали энди соғайдинг.
Лобар унга танбеҳ берди.
-Мени ҳам онам тинч қўймаяптилар. Тезроқ эгангга бериб қутилсам дейдилар.
-Нимани кутяпсан унда? –Отабек сўради.
-Оқ отдаги шахзоданидир.
-Лобар бу кетишда ччолга тегма дейманда.
Лобар хўрсинди. Қандай айтсин сенда кўнглим бор дея?
-Ҳаммаси ҳам биз ўйлаганимиздек осон эмас.
-Нима муаммонг бор? Мен ёрдам бера оларман.
-Отабек шунчаки кўнглимга ёққани учрамади дейлик. Бошқа муаммо йўқ.
-Юр овқатланамиз. Яёв юрииб чарчаб кетдим. Хали унча кўп юрий олмас эканман.
Отабек яқин атрофдаги тамаддихонага Лобарни бошлаб кирди.
9-қисм
***
Козим пичоғини чархлаб ўтирибди. Бугунга сўйиш учун иккита новвос бор.
-Козим. Ҳой Козииим.
Онаси Илмира опани овози эшитилди.
-Ҳа ойи.
Козим дўриллаган овозда жавоб берди.
-Молларингга ўзинг қара. Мени мехмондорчилигим чиқди. Кетяпман.
-Лобар қайерда? Уйда ким қоляпти?
-Лайло бор. Лобар ҳали қайтмади.
-Ойи шу Лобаризни бир нима қилиб қўяман. Мен билан ўйнашмасин.
-Козим яна шу гапми? Ҳеч шу опанг билан келишмадингда. Индама нима дейсан унга?
-Сиз камроқ ёнини олинг. Мен уни бу ҳолатида кўчага чиқариб қўймайман.
-Опанг ахир. У билан тортишиб нима қилаасан?
-Мен айтдим сизга. Қолганини ўзиз биласиз. Кейин огоҳлантирмади деманг.
Козим яна пичоғини чарҳлай бошлади.
-Сен болани хеч эсинг кирмадиида. Майли мен кетдим.
Илмира опа кетди. Козим эса кушхонага ўтиб кетди. У ерда шогирдлари уни кутиб турарди.
Лобар эшикдан кириб келар экан кайфияти яхши эди.
-Бу нима юриш?
Козим кушхонага кирмай туриб опасига кўзи тушди.
-Нима бўпти юришимга?
Лобар беписанд оҳангда гапирди.
-Кийимингни узун, тилингни калта қиламан мен сени. Бор кириб алмаштириб чиқ.
-Козим мен опангман. Синглинг эмас. Буни эсингдлан чиқарма.
Лобар уйга кириб кетди. Козимни қўллари мушт бўлиб тугилди.
-Аҳмоқ. Кўрасан ҳали мендан.
Лобар хонасига кирар экан Лайло китоб ўқиб ўтирарди.
-Опа акамга ортиқча гап қилманг. Асаби тез.
-Мен нима қилай асаби тез бўлса? Бурнини тишласин жахли чиқса.
Лайлони кўзларида дахшат акс этди.
****
Анорани уйи. Онаси унга китоб ўқиб беряпти.
-Ойи севги ҳақида ўқиб берманг. Кўтара олмайман.
-Қизим севги бир марта берилмайди.
-Мен ўлдирдим уни ойи. Мен қилдим. Агар у менга уйланмаганда хозир тирик бўларди. Анора йиғлаб юборди.
Онаси Анорани қучди.
-Йиғлама болам. Сени тақдиринг шу экан. Қўлиимиздан нима ҳам келарди?
Анора ўпкасини босолмай йиғларди.
-Сен ҳали шунчалар бахтли бўласанки, сени кўролмаганлар мум тишлаб қолади.
-Ойи машинани тормози ишламади. Мен болани урмай дедим. Мен... мен...
Анора ҳиққилаб қолди.
-Болам ҳаммаси Аллоҳдан. Бунда ҳам бир хайр бор.
Анора жим қолди.
-Ойи у ўлмаган.
Малохат опа жим қолди.
-Ундай деб ўзингни қийнама болам. Кўзинг тузалсин бу ерлардан кетамиз. Дадангга тоғдан уй оламиз деди. У ерда иш чиқибди дадангга. Биласан агрономни иши ер билан боғлиқ.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5