(Ёхуд қизига бола тугиб берган Она.)
(Хаётий вокеага асосланган шахсий хикоя, илтимосларига биноан исмлари узгартирилган)
Муалиф:Гульнора Саидова.
Сен аёлни куп синама ҳаёт,
Синовинга бардош беради,
Лек жонини к,илгин эхтиёт,
Фарзанд учун жонини беради!
Шифокор куригидан утиб уйига зурга етиб келган ва шу кунларда ранги учиб, иштахаси бугилган Муборак опа ташкаридаги каравотда бехол утираркан, бир неча ойдан бери эрининг таъналарига чидайвериб, холдан тойганга ухшарди.
- Қирк турт ёшда бола тугишга бало бормиди? Қуда-анда, куёвлар эшитса нима булади, одамни ёши катта булганда хаммани олдида мени уятга қуясан онаси?
- Кейин биласиз, отаси!
- Нимани биламан?
- Куп нарсани!
- Тушунтириб гапирсанг биламан-да!
- Эсон-омон қутулиб олай, хаммасини бир бошидан айтиб бераман...
Муборак опа х,омиладор булганида узи хурсанд булди, аммо эри: «Олдириб ташла!» деб қаттик туриб олди, бирок парво қилмади. У эрининг жахли чикса хам асл максадини айтмади.
- Қуркманг, сизга боланинг огирлиги тушмайди, - дейиш билан кифояланди. Қизи Мохиранинг бола билан боглик можароларини айтгиси келди-ю, огиз жуфтлаган жойида қолаверди. Эрининг одатдаги бепарволиги шаштидан туширганди. Шу билан бу мавзуда суз очилмади.
Орадан беш ой утгач, Муборак опанинг эсон-омон кузи ёриди.
Хурматли мухлис хикоя тушунарли булиши учун Муборак опанинг беш ой олдин булиб утган хонадондаги катта қизи Мохиранинг хаёти тугрисидаги вокеаларга қайтамиз.
Мохира қизлик ховлисига кирдию, пешвоз чиккан онасига узини отиб укириб йиглаб юборди. "Уйни согинганда" - аввал парво қилмади Муборак опа. Кейин эса қизнинг ёпишиб йиглашидан ахвол жиддийлигини сезди. У қуркиброк хавотир билан: - Нима гап, қизим?
- Булди, туйиб кетдим, энди у уйга бормайман!
Қизнинг йиги аралаш бундай гапларини илгари хам куп эшитгани учун сал хотиржам тортди. Алдаб-сулдаб, бош- кузини силаб, пешонасидан упиб уйга олиб кирди. Чой дамлаб, нон билан узум кутариб кирганда хам Мохира хали йигидан тухтамаганди.
- Уйини елкамнинг чукури курсин! - қайнонасига нафратини билдирди Мохира.
Муборак опа қудаси Зохидани тили захар, тутуми саранжом, гапга чечан аёллигини яхши билади. Аммо буюрганини вактида бажармаса, к,изми, келинми, қудами чаёндай чакиб олади. Эри хам "гах" деса унинг қулига қунади. Угиллари чизган чизигидан чикмайди, қудалари маросимларда ёкмайдиган гап айтишдан сакланиб турадилар. Ана шундай қайнонага беш йилдан бери келин булиш машаккатини Муборак опа яхши тушунади.
Қизи - қул-оёги чаккон, саранжом-саришта, х,овлини чиннидай тутадиган келин. Уша Зоя Захаровна (Зохида опани тили жуда захарлиги учун якинлари шундай аташарди) гоҳо дастурхон атрофида мактаб қуяди.
Факат бир масалада Муборак опанинг тили қисик...
Беш йилдан бери к,изи хомиладор булмаяпти! Энг ёмони, айб куёвда эмас, мутахассислар келин бепушт деган хулоса беришган! Тахлил натижаси қайнона булмиш Зохида опанинг тилини бир қулоч узайтириб юборган.
Келин куёв билан Муборак опа эса врачлар хулосасига унчалик ишонмай, Худодан муъжиза кутадилар. Хар бирининг кунглида: "Врачлар адашган, шундай келишган, соглом, чаккон кунгли тоза аёл фарзанд курмасмиди?» деган фикр урнашиб қолган.
- Фарзанд курмаётган булсанг, - дейди Зохида опа углига баъзан келини олдида, - бошинг эгиладиган қилиб тугмаганман. Бунинг жавобини бер, эртагаёк онаси упмаган қиз олиб бераман!
Бу найза келин олдида углининг обрусини кутармаслигини қайнона хеч қачон тушунмайди.
- Тугмас хотин билан яшайверасанми? Нима бало, илми амал билан тилингни боглаб ташлаганми? Ё уни юзида ой курганмисан деб қаттикрок урушади.
- Улугбек онасининг бу таьнасига чидаб туролмади.
- Ойи?! - деди ички газаб билан.
- Нима дейсан, гапир!
- Мен Мохирани яхши кураман!
Зохида опа углининг келинга кунгли борлигини биларди, аммо бу қадар очик, гапиришини кутмаганди.
- Кунгил улсин! 18- яшар буйдокмидинг, севги деб х,амма нарсадан кечсанг!
- Хали ёшмиз, икки-уч йилдан кейин буп к,олар.
Она тутокиб кетди.
- Осмондан чалпак ёгишини кутиб юравер. Синфдошларинг икки-учтадан болалик булди. Туй к,илиб, элга ош берди. Менда ҳам орзу, хавас бор. Катта углимдан набира курмай утиб кетишим керакми? Туртта хотиннинг орасига кирсам, шундан гап очади. Тилим қисикдай, суз тополмай қоламан.
Зохида опа Мохиранинг чиройи, одоби, келинлик хизматидан, қудалардан камчилик тополмайди. Акс х,олда, аллакачон қизининг таъбири буйича углини "туккиз ойда к,учкордай угил тугиб берадиган"ига уйлантирарди...
- Нега бунчалик куясан?
- Муборак опа қизига чой узатаркан ташвишини сездиргандай булди.
- Зоя Захаровнангизнинг ниши жонимдан утиб кетди.
- Э, қизим, унинг булгани шу! Арзимаган гапгаям йиглайверасанми?
- Ахир, эринг сени яхши куради, бошида кутариб юради-ку, ортикча гапи йук.
- Куёвингиз мулойимлигини қайнонамнинг захарлиги ювиб юборади!
Бир ойчадан бери у билан болаларуйидан бола олишни маслахат қилиб, Захаровнага айтолмай юрувдик. Кеча учини чикарган экан, икки кундан бери к,улогимиз тинчимайди.
Мохира кечагина қайнонаси айтган гаплар қулоги остида жарангларкан, онасига барини окизмай-томизмай сузлаб берганини сезмай қолди.
- Бутун маҳалла-куй, қариндош-уругнинг келини тугди, униб-усиб юрибдию, мен детдомдаги тайини йук болани невара қиламанми? Бу гап келинимдан чиккан. Дадаси даволатсин. Бола кутаргиси келса тугсин! Эплолмаса углимни бушатиб қўйсин!
" Бу гапда Зоя Захаровнанинг пинхоний режаси йукмикан?" Муборак опа 8 - ой аввалги режасини эслай бошлади... Ва худди узига гапираётгандай:
- Х,аммаси яхши булади, - дея пичирлади...
Мохира икки кун ётиб қолди, учинчи кун онаси алдаб-сулдаб уйига жунатмокчи булиб турганда, куёви Улугбек келиб мушкули осонлашгандан суюнди.
Эри тугрукхонадан жавоб бериш кунини сураганда Муборак опа шошилмади.
- Дадаси, бир пас тухтаб туринг сиз билан маслахатлашадиган иш бор, - деди.
Палатасига кириб кетиб, чорак соатдан кейин иссик кийиниб ташкарига чикди.
Эри "Нима гап?" дегандай унга қаради. Турмуш уртогининг феълини яхши билган Муборак опа бирдан гапириб юбормокчи эмасди.
- Дадаси, - гап бошлади у майин товушда, - Мохирани яхши курасизми?
- Қизим булгандан кейин ёмон курармидим?
- Оиласи мустахкам булишини хохпайсизми?
- Албатта!
- Бир иш к,илсак...
- Хуш?! - у хотинидан ёмон гап чикмаслигини биларди.
- Бизда уч угил, уч қиз бор, а?
- Х,а!
- Қизимизда эса битта хам зурриёд йук, эри билан етимхонадан бола олмокчи экан, қайнонаси Зохида опа эшитиб кун бермай қуйибди. Углини ажратиб олмокчи, қизимизни уйга хайдаб бошка келин олмокчи эмиш....
- Биламан.
- Чакалогимизни унга берсак, турмуши яхшиланиб кетармикин, деган максадда хомиламни олдириб ташламай туккан эдим, сиз бунга нима дейсиз?
Абдурасул ака хангу манг булиб қолди. Икки қизни чикарган, бир угилни энди уйлайдиган, қирк турт ёшни уриб қуйиб, тугишни хохлаган хотинидан бир вактлар қанчалик газабланган булса, ҳозир шунчалик ҳайратланаётган эди у.
Муаммоларни бир бола билан ечишга чоглаганини олдиндан билганда хотинига бошкача гамхурлик қилмасмиди? Эх, хотинлар ажойиб-да! Айникса, Муборак аломат-да! Салкам бир йилдан бери таъна дашномларимни эшитиб, бир огиз "чурк" этмаганининг сабаби шунда экан-да! Эх, онаизор! Бола учун нималар қилмайди?!
- Шуни лозим курган экансан, «Балли, хотинжон, рахмат!» дейман! Майли уша пасткаш, захар қуданг яхшиликка арзимайди-ю, қиз учун қанча қилсак оз!
Куёв ҳозиргача бир огиз қаттик-қурук гапирмади, таънасини сездирмади.
- Шуни айтаман-да!
- Аммо менда битта мулохаза бор!
- К,анака?
- Захар қудангнинг гаши келмасмикан?
- Бола узимиздан-ку! Купам хархаша қилмас!
- Балки...
- Куёвингиз ва қизинг билан гаплашинг, менимча, суюниб кетишса керак! Айникса қайнонаси агар тугсанг, алохида ховлига кучираман деганди, ажабмас, рузгори алохида булиб, к,изимиз хам эшик очиб утирса! Х,аёти изига тушиб балким узи хам фарзанд курар!
- Яхши...
Муборак опа тугрукхонада ётаркан, хаёлидан турли туман фикрлар утарди. Қудаси нима дейди? Тугмаган одам боланинг к,адрига етмайди, онаси берган билан боласининг айби ёпилиб к,олмайди. Бировники билан умрини утказадиган углим йук, деса эри тарвузи қултигидан тушиб қайтиб келмасмикан?! Атайлаб қизи учун тукканда қайнона рад этса-я! Қариндош-уругларнинг айтишича, Зоя Захаровнадан хамма гапни кутса булади. Бирок у ҳам одам, угли ва келинини тушунар, неча йилдан бери фарзанд гамида юраклари эзилганини билади.
Муборак опа шуларни уйларкан, дили бироз ёришди. Назарида бироздан кейин хаммалари машинада келиб она- болани олиб кетадигандай, худди куриниб к,оладигандай ташкаридаги сигналларга қулок тута бошлади ҳамшира қиз "Муборак хола, тезрок жунанг сизга келишди", дейдигандай кийим-кечак, идиш-товокларни целлофан халталарга жойлаб қуйди. Хозиргина қайта йургакланган, пишиллаб ухлаб ётган чакалок хам гуё уларнинг келишини интизорлик билан кутаётгандай эди..
У машина сигналини эшитиб, тугрукхона ховлисига қаради. Оппок рангдаги «Нексия»ни куриб юраги уйнади. Янги йургак кутарган қудаси угли ва келини билан бинога якинлашарди. Муборак опани хапкирган қалби бироз тинчланди, кузларидан севинч ёшлари қуйилди.... Ичида узинга шукр Аллох деди астагина!
Орадан икки йил утиб, Мохиранинг хаётига қувонч олиб кирган кичкина Хуррамжон чопкиллаб юрган, тили бийрон чиккан кунларнинг бирида Муборак опа хушхабар эшитди:
"Мохира урик гурасига ва қуртга бошкоронги булганмиш!" деб.
Оназор охиста шивирлади: «Худога минг қатла шукр..." Фарзандни эрта кечи йук, Алохим ҳеч бир бандангни бу неъматдан бебахра к,олдирма деб кузидан севинч ёшлари окди....
Гульнора Саидова шахсий ижоди.
Ушбу ҳикояни ёзишда менга ёрдам берган устозим Робиябегимга узимни шахсий миннадорчилигимни изхор этиб қоламан. Хикоя тугади хато ва камчиликлари булса узургимларим.
Хулоса узингиздан бу хаётда булган вокеа аммо қайси шахарда ва қайси оилада булганини ва исмларини узгартириб улар хакида тулик ростини ёзмадим. Сабаби у оила узлари ҳакида барчани билишни исташмади.
Мен уни севаман жуда хам қаттик,
Бу эртак эмас чин хакикатдир,
У мени борлигим жонажонимдир,
У инсон ёр эмас, мени Онажонимдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3