Нодира Шавкат билан кўшнисини туйи куни танишади. Шавкат санъаткор, оилавий тўйга боришади. Акаси қўшикчи укаси доирада, Шавкат эса гармонда. Тўйда Шавкат кўзини Нодирадан хеч узмади.
Нодира қўхликкина, қошлари камон, кўзлари чарос, қадди-қомати келишган, яноқлакайфд тишлари бир хуснига ўн чандон хусн қўшади.
Ўша куни Шавкат Нодира билан қандай гаплашсам,- деб ўйлайди. Тўй тугагандан кейин Таваккал деб Нодирани ёнига келади.
—Ассалому-алайкум! Танишсак бўладими яхши қиз.
—Ва-алайкум ассалом! Нега?
—Билмасам, сиз билан танишгим келди.
—Узр, мени эса танишгим келмади. Яхши қолинг
—Тўхтанг. Очиғи сизни ёқтириб қолдим.
—Шунақа денг.
—Ха шунақа. Севиб қолдим десам хам бўлади.
—Демак ёқтириб қолиш бахона эканда. Нима сиз мени ахмоққа ўхшатябсизми. Севиб қолиш осон экан-да сизнингча?
—Йук, сиз мени хато тушундингиз. Рост айтаябман.
—Менга қаранг яхши йигит. Обрўйингиз борида бу сафсатангизни йиғиштиринг.
—Хеч бўлмаганда исмингизни айтинг. Нима севиш гунохми ёки айбми?
—Хар тўйда бир қизга севги изхор қиласизми?
—Яхши қиз, агар сизни ёқтириб қолмаганимда олдингизда турмасдим. Тўй бошлангандан бери бутун ўйи хаёлимни уғирлаб, мени қалбимга ишқ оловини солган, сиз бўлгандан кейин , сизга севги изхор қиламан-да. Бошка тўйда мани ҳали бундай ақли-ҳаёлимни ўғирлаган қиизни учратмадим.
Нодира хали энди 17-ёшни қаршилаган қиз эмасми. Бу гаплар уни эсанкиратиб қўйди. Балки ростдан ҳам севиб қолгандир. Ўзиям чакки эмас. Келишган чиройли йигит экан,- деб хаёлидан ўтказди.
—Нега жим бўлиб қолдингиз?
—Танишсамми, йўқми деб ўйланиб қолдимда,- деди Нодира бироз нозланиб.
—Ҳа, кўп ўйланасизми?
—Балки бир кун, бир хафта , ўн кун,- дея Шавкатни кўзларига боқди .Нигоҳлар тўқнашди. Тўқнашди-ю Нодиранинг қалби алланечук бўлиб кетди. Кўзларини олиб қочди, юзлари уятдан лов-лов ёнди.
Бир муддат ўтиб, исмим Нодира деди-ю орқасига қарамай чопқиллаб югурганича уйи томон кетди. Шавкат Нодиранинг орқасидан энтикиб, мамнун жилмайиб қолди.
Шавкат Нодирани кўриш иштиёқида тез-тез Нодирани кўчасига келар. Нодирани соатларча кутар. Нодира хам Шафкатга бефарк эмас. Нодира онасига, дугонамникига деб уйдан чиқар. Шавкат билан учрашарди. Булар бир неча ой учрашиб юришди.
Бир куни Шавкат Нодирани қариндоши ҳамда яқин дўстиси Анварни туғилган кунига таклиф қилади. Нодира онасига ёлғон гапириб ўша куни туғилган кунга боради. (Шахарга холамникига бораман деб айтади. 1994-йил . Нодира қишлоқда яшагани учун уйида телефон йўқ. Онаси телефон қилиб тайинлай деса. Шахарга шахарлараро қатнайдиган поездда 15 дақиқада борилади) Шавкат Нодира жуда хурсанд бахтли эдилар. Туғилган кунда рақсга тушушди, сухбат қилишди, **** ичишди. Шафкат бироз ичди кайфда.
Нодирага эса, мен ичмайман дейишига қарамай шампанский ичирди.
Ҳамма меҳмонлар тарқалишди. Жуда кеч бўлди. Нодира бу аҳволдям уйига боролмасди. Шавкат Нодирани қолишга мажбурлади. Дўсти Анвар Нодирага алоҳида хона тайёрлатди. Шавкат Нодирага бироз сухбатлашиб ўтирайлик. Кейин ухлайсан. Биз Анвар билан ён хонада бирга ётамиз. Хусни жамолингга туяй.
Багримга босиб бироз эркалай, сени жонимдан ортиқ кўраман,- деб хонада Нодира билан ёлгиз қолди. Нодирани сочларини силаб, ҳидлаб, ўзига тортиб бағрига маҳкам босди. Нодира хам уни бағрида ўзини бутунлай унитиб, ишқдан маст бўлганди. Бу икки ёш ўша куни ўзлари хохламаган ҳолда билиб-билмай гунохга ботишди. Нодира нима қилиб қўйганини, афсус кейин тушунди.
Онаси Нодирадан буни кутмаганди. Сени шу ниятда катта қилганмидим. Кўрнамак. Отангни ўйламадингми. Отанг эшитса, бу иснодга қандай чидайди. Бизни тириклайин ўлдирмоқчимисан. Гапир. Маҳаллада қандай бош кўтариб юрамиз,- деб йиғлаб қизини уриб қаргарди...
Шавкатни уйидагилар Нодирани олиб бермаймиз,- деб туриб олишди.
Нодирани уйидагилар Нодирани докторга олиб боришди. Нодира хомиладор.
Шундан кейин Шавкатни судга бериб, қонун олдида жавобгарликга тортишмоқчи эди.
Бу гапдан хабар топган Шавкатни опалари Нодирани уйига совчиликга келишди ноилож. Бир неча кун ичида тўй бўлди. Ҳовлида алоҳида солинган бир хонали уй бор. Шу уйга туширишди келинни. Нодира билан Шавкат бахтли эди. Нодира чаққонгина кулиб турган, гапга чечан, уй ишларини елиб югуриб қиларди. Қанча " Ойижон ",- деб кулиб хизматини қилсаям, қайнонасини кўнглини ололмасди. Турмушга чиқмаган ўзидан икки ёш катта қайнопаси Сайёра бор эди. Овкат қилса массаллиқларни Сайёра ўлчаб берарди. Уйнинг ичида алохида бир хоналари бор эди. Бу хонада ҳамма **** ичадиган нарсалар сақланарди. Калити қайнонасида , қайнона бир ерга кетганида Сайёрада бўларди. Шавкат кунора тўйга кетарди. Тўйдан келиши билан онаси дарвозани олдида кутиб олиб , Шавкатни қўлидаги хамма пулларни, хамма нарсани сириб супуриб оларди. Кейинчалик Шавкат хам уйга келмасдан олдин йўлда бироз пулни пайпоғининг ичига ёки енг ичига яшириб кейин уйга келарди. Онасига:
—Мана тушган бори пулим шу деб ,- бериб хонасига кириб кетарди. Нодира хомиладор эмасми, кўнгли у бу нарса тусар, Шавкат ҳозир деб чиқиб кетар, Нодирани кўнгли тусаган нарсани енг ичида яшириб олиб келарди. Кечқурун хамма ухлагандан кейин Нодира Шавкат келтирган нарсаларни ер эди. Бир куни Шавкатни қариндошларида тўй бўлди. Нодира Шавкат, ҳаммаси тўйга кетишди. Туйда Нодирани дарди кўзғаб қолди. Ҳали вақти бор эди Хомила эндигина етти ойлик бўлганди Шавкат Нодирани дарҳол тугрукхонага олиб келди. Икки соат ўтиб-ўтмай Нодира уғилли бўлди. Тугрукхона Нодиранинг онасини уйига жуда яқин жойда эди. Эрталаб тонгги соат тўртларда Шавкат қайнонасининг уйига суюнчига келди.
Уғил набира муборак,- деб.
—Ҳали вақти бор эди...Қалай қизимни аҳволи яхшими? Касалхона икки қадам бўлса, нега келганингиздай хабар қилмадингиз?- деб куёвидан ранжиди.
—Ойижон, сизларни ярим кечаси безовта қилиб, хавотирга қўймай дедим...Она-бола хар иккаласининг ҳам аҳволи яхши...
—Илоҳим чақалоқни умри-куни, рисқи билан берган бўлгайсан яратган эгам. Қадамлари қутлуқ бўлсин. Хайрли фарзанд бўлсин,- деб дуо қилди қайнонаси .
Дарров ошхонага кириб, музлаткичдан гўшт билан тухум олди. Товога сариёғ қўйиб, гўшт билан тухумни қовуриб, бир товоққа қўйди. Оғзини ёпиб бир кичгина дастурхонга ўради...Термозга чой дамлади. Новот қанд ,нон олиб хаммасини бир сумкага жойлади. Дарров туғриқхонага ошиқди.
Ҳамма хурсанд. Янги мехмон чақалок дунёга келганидан. Факат чақалоқни тугилиши Шавкатни хурсанд килмади.
Шавкатни катта опаси Ойгул опа, Нодира туғиб ётган касалхонада ишларди. Ойгул опа ўша куни сменада бўлади. Хамкасблари келинигиз келди, бироздан кўзи ёрийди,- дейишса;
-Туғилажак фарзанди мени укамдан эмас, худо билсин отаси ким?-деб жавоб берди.
Нодирани кўзи ёригандан кейин ,хамкасблари Ойгул опага:
-Чакки айтдингиз бояги гапингизни, чақалоқ икки томчи сувдай, қўйиб қўйгандай Шавкатни ўзгинаси,-дейишди.
Ойгул опа туғрукхонага кириб ,чақалокни ёнига келди. Чақалоқга назар солди. Ростдан хам чақалок худди укасининг ўзгинаси. Шундаям айтган гапига афсус қилмади. Барибир укам билан сени яшатмайман. Сен бизни оилага муносиб эмассан бузуқи,- деб кўнглидан ўтказди.
Дугонаси Феруза келин хам хомиладор. Ой-куни яқинлашган. Нодирани кўргани овқат қилиб, ул-бул нарса олиб келади. Икки дугона роса сухбат қилишади. Нодира ўғилли бўлдинг, энди хаётинг измига тушади. Шавкат сени яхши кўради. Қайнона. қайнопаларингни гапига эътибор қилма,- деб хайрлашади. Нодирага уйига кетишга рухсат беришади, ўша куни Феруза
туғруқхонага келади. Феруза эса қизли бўлади...
Нодира уйга келгандан кейин уйдагилар Нодира билан чақалокни унча хушламай кутиб олишди. Чақалок жуда нимжон. Етти ойлик туғилгани учун, бор- йўги бир кило етти юз грамм эди. Чақалоққа Шухрат деб исм қўйишди. Шухрат жуда кичик бўлгани учун 2-3 ой пахтани ичида катта қилишди. Нодирага болани катта қилиш албатта осон бўлмади. Онасини уйига тез-тез келадиган бўлди. Онаси уйни яхши иситарди. Шуҳратни бошдан-оёқ пахтани ичига ўраб қўярди. Онасини ёрдами билан Шухратни катта қилди.
Бир куни Нодирани овсини кайнакаси билан ҳовлида урушиб жанжал қилишади. Қайнакаси ичиб олган маст. Хотинини дўппослар, сени ўлдираман,- деб калтакларди. Аксига олиб уйда хеч ким йўқ. Ярим кечаси Нодира қўрққанидан нариги махаллада яшовчи катта қайнакасини чақириб келиш учун қайнакасини уйига кетади. . Йулда эри Шавкатни кўради. Ярим кечаси нима қилиб юрибсан?- деб Нодирага ўшқиради.
-Акамни чақиргани кетябман ,чунки акангиз хозир келинойингизни ўлдириб қўяди.
-Менга ёлғон гапирябсан. Ростини айтавер, ўйнашинг билан учрашгани кетябсан. Мени ахмок билябсанми ,-деб Нодирани билагидан тортиб уйига олиб келади.
Уйдаги жанжал хам тинган. Акаси супада ухлаб ётарди.
-Ростдан хам мен акамни чақиргани кетаётгандим,- деб қанча айтмасин Шавкат Нодирага ишонмади. Шавкат хам ичкили маст эди . Умрида хотинини урмаган Шавкат Нодирани уриб, қўлига ўғлини тутқазиб, кўчага хайдайди. Бу уйга бошқа қадамингни босма. Онам, опаларим хотининг тузук эмас деса, мен уларни оғзига урардим. Уларни гапида жон бор экан. Сен билан яшамайман , кет, йўқол.
—Бундай қилманг, кўз очиб кўрганим сиз. Менга тухмат қилябсиз.
—Сенга ишонмайман. Уч талоқсан
—Йўўўқ...
Нодира ярим кечаси Шухрат билан онасини уйига кириб боради.
Онасига хамма гапни айтиб беради.
—Қизим, мен нима деяолардим. Мен шундай бўлишини билардим. Хаммасига ўзинг сабабчисан. Шу хаётни ўзинг танладинг. Тақдирингни ўз қўлларинг билан яратдинг. Шавкатни уйидагилар ўғлимизни қаматишмасин ,- деб мажбуран тўй қилишди. Улар сени бошида қабул қилишмади.
—Онаси эмас, мени Шавкат эрим хайдади.
—Эҳ, қизима қизим. Сен халиям хеч нарсага ақлинг етмаябди. Шавкатни онаси, опаси сенга қарши гап беришган. Хар куни тўлдиришган. Бугун сени кўчада кўринча мана шу гаплар уни, бундай қилишга мажбур қилган бўлиши хам мумкин. Тонг отсинчи. Ўзим сени олдимга солиб олиб бораман. Қабул қилишмаса тор қорнимга сиғган , кенг ховлимгаям сигасан. Энди кириб ётгин.
Эрталаб Онаси Нодирани куёвини уйига олиб келди. Шавкат Нодирани жонидан ортиқ кўрарди. Бир -бирини қаттиқ севишарди. Шавкат бир кунда ўзгарганди.
—Нега келдинг, сенга кадамингни босма дегандим.
Қайнонасига олиб кетинг қизингизни. Набирангизниям,-дейди.
Шундай қилиб бир кунда уларни оиласи бузилди. Нодира онасини уйига Шухрат билан қайтиб келди. Нодирани бу вокедан кейин сути хам кесилди. Стрессданми, асабданми кўкрагига сут келмай қолди.
Асабданми стрессданми Нодирани кўкрагига сут келмай қолди. Қўшни Феруза келин Шухрат билан қизини галма-гал эмизарди. Орадан икки йилдай вақт ўтиб Нодирани хотини билан ажрашган бир йигитга шахарга турмушга беришди. Ўғли Шухрат онаси билан қолди. Шавкат хам уйланди. Нодира иккинчи турмушида бахтли эди. Турмуш ўртоғи Нодирани яхши кўрар эъзозлар. Қайнона-қайнотаси хам жуда мехрибон эдилар. Нодира бир йил ўтиб-ўтмай ўғил фарзандли бўлди.
Шавкат эса бахтли эмасди. Турмушга чиқмаган қизга уйланди. Чунки Нодирани севарди. Хато қилганини кейин тушунди. Афсус энди кеч эди. Шавкат аламини ичкидан оларди. Уйига кеч келар. Одамови бўлиб қолганди. Хотини Гулчехрага қанча азоб-уқубат кўрсатди. Фариштадай аёл экан. Шавкатнинг хамма қиликларига камситишларига хаммасига сабр билан чидади. Ичиб келган кунлари аёвсиз дўппосларди. Эртаси ўзига келганда кечирим сўрарди. Гулчехра эридан мехр кўрмасаям учта уғил фарзандли бўлди. Шавкат ичкига берилгандан кейин тўйларгаям чиқмай қўйди. Ота-онаси, қўшикчи акаси бирин -кетин оламдан ўтди.
Опаси фалаж бўлди. Шавкатни ўзи гиёхвандликка ўтиб кетди. Онасидан қолган уйдаги нарсалардан қўлига нима илса олиб чиқиб сотарди.
Нодира яна хомиладор бўлди. Вақти соати келиб оилада қиз туғилди. Кейин катта ўғли Шухратниям фарзандлари билан бирга ўстириб вояга етказиш учун Нодира уйига олиб келди. Аммо бу узоққа чўзилмади. Ўгай барибир минг қилсаям ўгай бўлар экан. Шухратни ўгай отаси ўз фарзандларидан айри кўрди. Нодирага кун бермай бошлади. Шухрат бу уйда ортиқча эди. Нодира яна оилам бузилмасин деб, Шухратни яна онасини уйига келтирди. Шухратга момоси онасидан мехрибон эди. Шухрат момосини бобосини жуда яхши кўрарди. Шухратни тоғалари хам яхши кўришарди. Фақат катта холаси отангга ўхшамай қол деб бироз Шухратни хушламасди. Бир неча бор Шухратни роса калтаклаган пайтлари хам бўлган. Турмушга чиқиб, фарзанди бўлмагани учун ажрашган эди холаси.
Шухрат мактабга борди. Момоси Шухратни бекаму-кўст ўстирди, тарбиялади, вояга етказди. Онасидан Шухрат учун, хаттоки битта пайпок хам олгани йўқ. Онаси хам ишламагандан кейин, ўғли Шухрат учун хеч нарса қилолмасди. Яширин бдлса хам бир дона дафтар ёки ручка олиб бермасди. Шухрат мактабда бировдан кам кийинмасди. Синфдошлари орасида энг чиройли замонавий кийинадиган Шухрат эди.
Шухрат Нодранинг илк мухаббатинг, севгисининг меваси. Оналар фарзандларини хаммасин бирдай кўради. Бирини олдин бирини кейин кўрмайди деб ўйлайман. Аммо Нодира Шухратга икки фарзандига берган мехрни бермади. Онасини уйига келгандаям "ўглим",- деб бағрига босиб , қучоклаб эркаламасди. Туғилган куни ёки бир байрамлардаям келиб алохида совға бермасди. Турмуш ўртоғидан қўрқиб балки шундай қилишга мажбурдир,- деб уйлайди инсон. Аммо у она. Оналар фарзанди учун хамма нарсага тайёр. Онасига ўғлим учун совға олиб мени номимдан беринг деб совға олдириб биларди. Гап совғада эмас.
Гап кўнгилда. Бола онасидан бир ширин сўз эшитса ёки совға олса, қандай бахтли бўлади. Кўнгли тўлади. Аммо Шухрат хам хохларди онасидан совға олишни. Онасини бағрида эркаланиб ҳидларига тўйишни. Онасини кўриб билиб туриб хам бегоналардай ўсди.
Бугун сўнгги қўнғирок. Мактаб билан хайрлашадиган хаяжонли кун. Шухратни бир нарса юрагини қийнаябди. Бугун ўқувчиларни ота-оналари қучокларида гул билан мактабга келишиб, фарзандларини сўнгги қўнғироқ билан табриклаб, совғалар улашишади. Шухрат ўша куни онасини келишини юрак-юрагидан хохлади. Онасини кутди. Нихоят , кутилган дамлар келди. Сўнгги қўнғироқ чалинди. Хамма ота-оналар фарзандларини табриклаш учун даврага ошиқишди.
Шухратни момоси қўлида катта айикча билан неварасини ёнига келиб пешонасидан ўпиб Болам табриклайман, кўнглингдаги ниятларингга етгайсан, ўқишга кириб, хаётда ўз ўрнингни топгайсан, келгуси хаётингда , ишларингда улкан зафарлар тилайман. Бошинг тошдан бўлсин. Бахтли тахтли бўлгайсан ,- деб дуога қўл очди. Кейин қўлида икки букет гул билан қўшни Феруза келин хам қизини, хам ўғлидай кўрган Шухратни табриклаб иккиласигаям, бахт омад тилаб. гулларни берди.
Шухрат кўзлари билан хар тарафга нигох ташлаб онасини қидирарди. Бугун албатта келади, -деб ўйларди. Афсус...келмади. Шухратни юрагини босиб турган шунча йилги согинч, алам, армон, хаммаси нафратга айланди.
Мактабни тугатган йили мусофир юртларга кетди. Бошда мусофир юртда қийналди. Кейин ишга жойлашиб ишлай бошлади. Хар ойда бувусини номига пул юбориб турди. Бир куни онасидан смс келди. Ўғлим мен хам мусофирчиликка ишлагани бормоқчиман. Бироз касалман. Даволанишим керак. Шунга бироз пул юбор ,- деб ёзилган бўлади. Бу смс дан кейин Шухратни хаёли яна ортга болалик йилларига олиб кетади. Онаси унга оналик қилиб ,ақлини танигандан бери бирон марта она меҳрини қалбдан ҳис қилдирмаган. Шухратни қалби хар доим унга талпинган. "Она",- деб кўксига бошини қўяолмаган. Онасига эркаланиб ҳидларига тўймаган. Энди онасининг эсига ўғли борлиги тушубдими. Нима учун...?Энди Шухрат ишлаябди пули бор , шунинг учунми? Шу пул ўлгур дунёда хамма нарсани ҳалми қилади. Уйлаб-уйлаб саволларига жавоб тополмади. Онасига пул
юборишга қарор қилди.
Онаси даволаниб, мусофир юртга келди. Албатта ўғлини кўрди. Мана уч йилдирки онаси мусофир юртда. Шухрат онаси билан на телефонда. гаплашади, на онаси билан учрашади.
Унга болалигида сут эмизган Феруза хам мусофир юртда қизи билан. Шухрат хар доим Ферузани кўргани келади. Ферузани қизини синглисидай кўриб, акалик қилади. Феруза : —Шухрат ўғлим онанг билан гаплаш, у сени дунёга келтирган, сенга хаёт бахш этган. Сени катта қилмаган бўлсахам онанг. Онангги дуосини ол,- деб неча маротаба насихат қилди. Аммо Шухрат халигача онасидан хафа. Мени онам хам, отам хам момом билан бобом дейди. Улар мени тарбиялаган вояга етказган, мен улар олдида карздорман. Сизгаям рахмат. Оч қолганимда фарзандингиздай кўриб эмизгансиз, қорнимни тўйғузгансиз.. Қаерга бормайлик синглим, яъни, қизингиз билан иккимизни хамма эгизак деб ўйлашади. Чунки сизларни ёнингизда катта бўлдим мен,- деб айтади.
Феруза икки ўт орасида. Нодирагаям гапиради. У сени ўғлинг. Сен онасан. Оналар фарзандлари учун керак бўлса жониниям беришга тайёр бўлади. Ўғлим деб мехрингни бер. Она мехрига зор боланг.
Аммо Нодира Ферузани тинглармиди. Онасини бирон марта холидан хабар олмаган мени ундай ўғлим йўқ . Ана мен керак бўлсам келсин. Телефон қилсин. Мен онаси бўлиб менга телефон қилмаса. Номерини билмасам. Кейин хаммага мени номеримни онамга берманглар деса ,нима қилишим керак,- дейди.
Шухрат онам икки фарзандини ўйлайди. Менга она бўлиб нима қилди. Бу ерга келганида мусофир юртдамиз деб бордим. Онам дедим, ёнида бўлдим. Аммо бир куни икки фарзанди учун бу дунёни совғасини олиб келди. Укаларингга олдим ,- деб. Аммо мен учун атиги битта пайпок олмаган. Мен хам фарзандиман. Кейин йўлларимиз айро тушди. Мени номеримни билган вақтиям на телефон қилди, на ўғлим деди. Чунки эри келганди. Мени яна унутди. Мени хеч қачон ўғлим демаган, -дейди.
Тамом.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5