МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
64-қисм
Анбар буви узоқ жимиб қолди.
-Мехринурдан сўраш керак. Ўзи қаерда?
-Менимча яна китоб олишга кетган.
Охирги вақтлар Мехринур фақат мутолаа орқали ҳаловат топаётганди.
***
Мехринур китоб дўконига бориб улгурмай ортидан чақирган кимсани овозини эшитиб қадамини тезлатди.
-Тўхтасангизчи.
Етиб келган Руслан Мехринурни ўзига қаратди.
-Нима дейсиз?
Маҳзунлик қоплаган кўзлари ила дардли қаради.
-Мени сўзим сўз, ортингдан тинмай югуртиряпсан.
-Жавобимни айтганман.
-Бу етарли эмас, бошинг очиқ, сенам эр кўргансан, эр кўргандан кейин барибир бу сенга ҳам керак. Йўқ дема квартирага бориб турамиз.
Мехринур Русланга тарсаки тушурди.
-Иймонсиз, мени ўзингга ўхшатма. Ўлсам ўламанки, сени таклифингга рози бўлмайман.
Мехринур тез юрганда китоб дўкони томон одимлади. Кўзлари аллақачон ёшланишга улгурганди.
Руслан неча ойдан бери Мехринурни тинч қўймайди. Ўзинг шаҳвоний орзуси йўлида қизни тинчини бузади.
-Бу аҳмоқдан осонликча қутилиб бўлмайдиёв.
Кўз ёшларини артганча китоб танлай кетди.
-Йиғладингизми?
Қаршисидаги йигитнинг саволига жавоб бермай нари кетди. Йигит ҳам уни жавоб беришни истамаганини тушуниб ортиқ безовта қилмади. Мехринур иккита китобни танлаб, сотиб олгач изига қайтди. Уйида ҳам уни хушхабар кутиб турмаган экан.
-Қизим кейин хонамга кир гапим бор.
Анбар буви шундай дея хонасига кириб кетди
65-қисм
Мехринур қўлидаги китобларни столга қўйдида, рўмолини бўйнидан ечиб, хонасига ўтиб кетди. Юраги безовта эди. Руслан билан бўлган учрашув унинг юрагини баттар сиқди. У ҳар сафар эрининг ўлимидан кейин дунё унга қанчалик қаттиқ тишини қайраганини ҳис қиларди.
Анбар бувининг овози эса бу безовталик устига янада оғир юк бўлди. “Нима гап бўлди экан?“ деган ўйлар юрагини тирнаб ўтди. У бироз тўхтаб, чуқур нафас олди ва бувисининг хонасига кирди.
— Кел, қизим, ўтир, – деди Анбар буви унга қараб.
Мехринур аста бориб каравот четига ўтирди. Анбар буви деразадан ташқарига қараб, узоқ сукут сақлади. Гўё юрагини оғир дард босиб тургандек эди.
— Қизим, – деди буви секин оҳангда, – биламан, сенга оғир. Илҳом кетганидан кейин ҳаёт сенга бегона бўлиб қолди. Лекин сен ҳали ёш. Ўзингни бунчалар қийнама.
Мехринур бувининг гапини тушунсада, юрагида қабул қила олмади.
— Мен яхши... ҳеч нарса керак эмас, буви, – деди у.
Анбар буви ўрнидан туриб, Мехринурнинг ёнига ўтирди ва унинг қўлини оҳиста сиқди.
— Ёлғизлик ёмон. Илҳом ўрнини ҳеч ким боса олмайди, лекин ҳаёт давом этади, қизим. Яна қайта яшашни ўрганишинг керак. Балки оила қурарсан?
Мехринур бошини эгди. Бу гаплар унга неча бор айтилган, лекин юраги ҳали бу ҳақиқатни қабул қилолмасди.
— Мен Илҳомни унутолмайман, буви. У ҳар доим юрагимда.
— Юрагингда бўлиши яхши. Лекин юрагингдан ташқарида ҳам ҳаёт бор. Сени Озод билан никоҳласак нима дейсан?
Мехринур бувининг кўзларига қаради. Бу кўзларда тажриба ва меҳр билан бирга, юракда туганмас оғриқ бор эди. Анбар буви умр йўлдоши кетганидан кейин ҳам ҳаётини давом эттирган эди.
— Мен буни ўзим ҳал қиламан, буви, – деди Мехринур оҳиста. -Озод мени акам. Бошқача бўлиши мумкинмас.
Анбар буви секин бош ирғаб, унга дуо қилди.
— Майли, қизим, сен билганингни қил. Лекин эсингда бўлсин – ҳаёт ўтиб кетади. Уни ушлаб қолишнинг иложи йўқ.
Мехринур бувининг ёнидан чиққач, юраги яна сиқилди. У хонасига кириб, китобларини варақлай бошлади. Лекин кўнгли мутолаа қилишдан кўра, тўшакка чўзилиб, шифтга тикилишдан таскин топарди.
“Ўлсам ҳам...“ деб пичирлади ичида. Шу гапдан ўзи ҳам сесканиб кетди. Йўқ, у бундай бўлишини хоҳламайди. Илҳом ҳам буни истамасди.
Китобни четга қўйиб, таҳорат олди. Ҳар гал қийин бўлса ҳам, намоздан кейин юраги бироз енгил тортарди.
Бу гал ҳам шундай бўлди. Мехринур тўшакда ёнбошлаб ётаркан, Илҳомнинг суратига термулди.
— Қайтиб келмасангиз ҳам, юрагимдасиз... – пичирлади у.
Эртанги кун яна қандай синовлар олиб келишини у билмасди. Лекин у бу синовларга тайёр бўлишни ўрганиб борарди.
66-қисм
Мехринур хонада ёлғиз қолгач, юраги ғаш бўлди. Илҳомнинг онаси – Гулнора опа ҳаммасини яхши ният билан айтаётганини биларди. Аммо бу гаплар унинг юрагидаги оғриқни яна бир бор тирнаб ўтарди.
«Яна турмуш? Озод ака?» Мехринур бундай ҳаётни тасаввур ҳам қила олмасди. Илҳомнинг хотираси ҳали ҳамон тирик, юрагининг туб-тубида у билан бирга яшаётган эди.
У дераза ёнига бориб, ташқарига термулди. Кузнинг салқин шамоли дарахт баргларини шивирлатар, худди ўтган ҳаёт фаслларини эслатаётгандек эди.
«Илҳомнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди...»
Эртаси куни эрталаб Мехринур одатдагидек тонгги намозини адо этиб, ҳовлига чиқди. Ҳовлида Озод қўлларини белига тираганча, нималарнидир ўйлаб турарди. Улар кўзлари тўқнашди.
— Ассалому алайкум. Қалай, яхши турдингизми?
— Ваалайкум ассалом, раҳмат.
Мехринур қисқагина жавоб қайтардида, уёқ-буёққа қараб, ҳовлида бирор иш топишга ҳаракат қилди. Озод эса унинг ҳар бир ҳаракатини синчиклаб кузатарди.
— Мехри, – деди Озод ниҳоят, – мен сизни тушунаман. Лекин...
— Озод ака, – унинг сўзини кесди Мехринур, – илтимос, бу мавзуда гаплашмайлик. Мен бу ҳақда ўйламайман.
Озод бошини эгиб, индамай қолди. У ҳам ўзини ноқулай ҳис қиларди. Мехринур биларди, Озод ҳам бу вазиятдан ўзи рози эмасди. Лекин бу ердаги босим фақат уларга эмас, балки атрофдагиларнинг кўнглида шаклланган тасаввур эди.
«Бева аёл ёлғиз яшай олмайди» деган фикр одамларни онгига сингиб улгурганди.
-Мен ҳам бу фикрга қаршиман демоқчи эдим.
-Рахмат сизга.
Мехринур ебгил тортди.
Кунлар ўтиб, бу босим кучайиб борарди. Бир куни Анбар буви кечки чой пайтида Гулнора опага қараб шундай деди:
— Қизимнинг юрагида ҳали ҳам Илҳом яшайди. Уни йўлидан қайтарманглар. Ҳар ким ўз тақдирини ўзи белгилайди. Яхшиси, аралашмаганимиз маъқул.
Гулнора опа сукут сақлади. Қайнонасининг сўзларига қарши чиқишга юраги бетламади.
***
Мехринур эса тўшагида ётаркан, шукур келтириб пичирлар эди:
— Раҳмат сизга, буви мени тушунганиз учун.
Яна қўлига суратни олди.
Бизнинг ишқимизнинг ҳикояси бор,
Сўзлаб берайинми бошидан бошлаб.
Ёки охиридан бошлай қоламан,
Сўнгида сиз мени кетасиз ташлаб!
Бизнинг ишқимизнинг ҳикояси бор,
Бир куни қувончда, бир куни кўз ёш.
Минг бора уришиб, минг бор ярашиб,
Қаттиқ соғинчларга берардик бардош!
Сўзлаб берайинми бошидан бошлаб,
Яшаётган эдим шу ишқ бор учун.
Айромиз Ой билан Қуёшга ўхшаб,
Чиройли ҳикоя, аянчли якун!
Уни ёзганларнинг ҳислари қалам,
Ҳар сўзи жонимга отилган ўқдир!
Лекин,
Ишонсангиз,
Нима бўлса ҳам,
Бунчалар чиройли ҳикоя йўқдир!
Бизнинг ишқимизнинг ҳикоясини,
Кунда бир ўқийман бошидан бошлаб.
Сўнгига етишни истамайман ҳеч,
СЎНГИДА...
СИЗ МЕНИ...
КЕТАСИЗ...
ТАШЛАБ...
Малика Тавфиқ
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8