(Бўлган хаётий воқеа)
Эр-хотин қўл ушлашиб, эрталаб ишга отланишди. Уларнинг иш жойлари бошқа-бошқа жойда бўлганлиги учун бекатда бир-бири билан хайрлашди. Ҳўжайини аёлини таксига чиқариб, машина узоқлашиб, кўринмай кетгунча ундан нигоҳларини узолмади. Тушликка яқин Тўлқиннинг кўнгли беҳузур бўла бошлади. Сал вақт ўтмаси қайд қилди, гўёки ичи узулиб оғзига келаётгандек, бирданига кучли оғриқ сезди. Қараса қон қусаяпти. Гавдасини кўтариб туришга оёқларида дармони йўқ, бутун танаси ваража олиб, қалтирарди. Хотинига қўнғироқ қилди.
— Ойиси, менинг мазам йўқ.
— Нима бўлди, Тўлқин ака?
— Билмадим, ёмон қусдим,
ҳаётимда ҳеч қачон бундай
бўлмаган.
— Ҳозир қаердасиз, ишдан
руҳсат сўрайми?
— Йўқ сизга гап тегмасин, уйга бориб ётаман, бемалол ишингизни қилиб келаверинг. Уйи учинчи қаватда жойлашган. Бу зиналардан кунига неча маротабалаб чиқиб тушарди, лекин ҳар битта зинани босиб ўтиш шу қадар азоблигини ҳеч тасаввур қилмаганди. Юқори қаватга кўтарилишга мадори етмади. Катта қизини қўнғироқ қилиб чақирди. Мухлиса энди мактабдан келган эди. Тоғдек гавдасини тутолмай, 11-яшар қизчасининг кичкина жуссасига суяниб чиққанига ўзини кечиролмади, оғриқнинг кучидан эса ўзини тутолмасди.
— Дадажон сизга нима бўлди?
Кичкина қизчаси ҳам югуриб келиб, ҳайрат кўзлари билан опасининг саволига жавоб кутарди.
— Озгина тобим қочди, мен бир паст ётай.
— Бирор нарса олиб келайми?
— Йўқ, фақат шовқин қилманглар, дам оламан. Ойинг сўраса, дадам яхши денглар, хавотир олмасин. Оғриқ қолдирадиган дори ичди. Бошини ёстиқа қўйиши билан ўтган умрини бирма-бир эслашга ҳаракат қилди, кўз ўнгидан хотини, иккита қизчасининг чеҳраси кетмасди. У ҳаётидан мамнун эди. Биринчи марта аёли билан танишган даврларни эслади. У олийгоҳнинг битирувчиларидан бири эди. Зебо эса биринчи босқичда ўқирди. Синглиси ҳам шу институтнинг талабаси, Зебо билан бир хонада турганлиги боис доимо акасига шу қизни мақтарди. Уни келинойи қилиш ҳавасида эди. Зебони биринчи кўрганида юраги ғалати бўлиб кетганди, айнан ўзи орзу қилган қизни топгандай. У адашмаган экан. Мана тўйи бўлганига 12-йил бўлган бўлсада, уни борлиғи билан яхши кўрарди, шу йиллар ичида хотинига муҳаббати кундан-кун ортган бўлсада, заррача ҳам сўнгани йўқ… Унинг оддийлиги, беғуборлиги, пазандалиги, бир қарашда нима демоқчилигини тушуна олиши… Дунёдаги ҳеч бир аёлни унга тенглаштиролмасди. Оиласи учун ҳеч нарсани аямасди, рўзғорини ҳеч нарсадан кам қилмасди, хотинига, болаларига фақат қимматбаҳо кийимлар танларди, ҳар байрамда аёли учун тилла тақинчоқлар совға қиларди, шу ўринда ҳеч қачон ота-онасини ҳам ёддан чиқармасди..
Улар бир-бирларига узукка кўз қўйгандай мос тушганди. Бир-бирларига бу каби мос жуфтликлар кам учрайди. Бахтли оилаларда ҳам келишмовчиликлар бўлиб туради, аммо буларда ундай воқеалар деярли бўлмасди.
Донишмандлардан бири фақирлик келганда, муҳаббат деразадан чиқиб кетади деган эди. Йўқ, уларда бунинг акси бўлди. Орада унинг иши юришмай қолди. У пайт Зебо ҳам ишламасди. Нонга ҳам пул тополмай болаларига неча чақирим йўл босиб, боғдан бир бош узум олиб келган ёки аёли овқат қилиш учун уйдан ҳеч нарса тополмай бир чимдим унни атала қилиб берган кунлари ҳам бўлди, аммо хотини бир оғиз эркаксиз, топиб келинг, кўзи жовдираб турган гўдакларимга нима
бераман демади. У ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлининг кўнглига қарашга, асраб-авайлашга ҳаракат қиларди. Ҳар куни ишдан қайтгунча Зебо уни деразадан мўралаб, кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтирарди, ҳайратланарлиси шундаки, агар ишдан кеч қолса, ҳатто қачон келишини айтмаса ҳам ички бир сезги орқалими, у албатта ойнадан табассум тўла юзлари билан эрини кутиб оларди. У Оллоҳга ўтказган ҳар бир куни учун шукрона айтарди. Ҳаёллари тушга айланиб, мудраб, уйқу кетган жойида, ёнига кимдир келиб,
— Тур кетамиз, деди.
— Уйда болаларимнинг ўзлари қўрқади, онаси келсин. Шу пайт телефоннинг жиринглашидан ўйғониб кетди. Кўрганлари тушида бўлдими ёки ўнгида англай олмади.
Алло, дадаси яхшимисиз, хозир 15-дақиқада уйда бўламан.
— Шошмай келаверинг, яхшиман. Ич-ичидан фарёди бўғзига тиқилиб келарди, ўзини аранг тутишга ҳаракат қилиб, болаларини чақирди.
- Қизларим, сизлардан илтимос, аянгни асранглар, айтганларини қилинглар, хафа қилманглар, мендан
қўрқманглар. Бу сўзларни нима учун айтганини, улар тушунишмади, ахир уларнинг дадаси дунёдаги энг меҳрибон инсон-ку, нима учун мендан қўрманглар деди, нега бундай ахволда?
— Мухлиса, мен сени жудаям яхши кўраман қизим, чунки менинг ота бўлишимга сен сабабчисан, синглинг кичкина бўлгани учун уни кўпроқ эркалатсам, хафа бўлма. Унинг овози титраб кетди. Қизларини бағрига босиб, роса йиғлади. Дадасининг юзлари, баданлари жудаям иссиқ эди.
— Дадажон иссиғингиз чиқаяптими, дори олиб келайми, йиғламанг дадажон биз сизни жудаям яхши кўрамиз.
— Ойинг кечга қолаяпдику, соатга қарачи, болам. У эшикдан кўзини узолмади. Хотининиг тезроқ келишини интиқлик билан кутарди. Зебо ховлиқиб кириб келди.
— Нима бўлди, дадаси, нимага бунча қалин ўраниб олдингиз, иссиғингиз баландку, тез ёрдам чақирмадингизми? Тез ёрдамга қўнғироқ қилгач, эрининг ёнига ўтирди. У ётоқхонада, деванга суянганча ярим ўтирган холатда ётарди, бир сўз дейишга мажоли йўқ эди, юзида илиқ табассумнинг акси бор эди, ҳолос. Хеч нарса демади, фақат хотининиг юзларига тўйиб қараб олдида кейин ўгирилиб, бир-икки чуқур нафас олиб, бошини ёстиққа қўйди. Кўзлари юмилди.
— Тўлқин акажон нима бўлди, сизга бизни қўрқитманг, кўзингизни очинг, нимага ундай қиласиз?. Қўллари қалтираб томирини ушлади, юрагини эшита бошлади, оёқ-қўлларини уқалади.
— Қизим дадангнинг пайпоғини олиб кел, оёғи музлаб қолибди.
— Аяжон дадам ўлиб қолди, оёғи яхлаб қолган. Мухлиса дағ-дағ титрарди. Йўқ, ундай дема, хушидан кетди ҳолос, ҳозир кўзини очади.
— Тўлқин акажон кўзингизни очинг, болаларим қўрқаяпти. Тез ёрдам келганда, у бу оламни 36-ёшда тарк этган эди. Бу уйнинг фарёди кўкни титратиб юборди. Зебо ўзини йўқотиб қўйди, укол қилиб ўзига келтиришди. Экспертиза хулосасига кўра жигар церрози ташхиси қўйилди. Энг ачинарлиси шундаки, бу дардга чалинган беморлар энг шошилинч ҳолатда ҳам уч кун ётиши керак экан, лекин у ҳатто бир соат ҳам ётмади. Ёшлигида икки марта сариқ касали билан оғриган. Баъзан жигаридан шикояти бор эди, аммо ҳеч қачон кўрпа-тўшак қилиб ётган одам эмасди. Бундан икки ҳафта олдин шамоллаб, кассалиги чўзилиб кетайвергач, антибиотик укол олган эди, балки шу ҳам сабаб бўлгандир.
Зебо боши гаранг ҳолатда ҳеч нарсани англолмасди, қулоқларига ҳеч нарса кирмасди, бир қараса, ёнида одамлар кўп, нималарнидир муҳокама қилишарди, сал ўтмай, ўша одамлар қаёқадир ғойиб бўлгандай, ҳеч кимни кўрмасди. Кўзидан бир томчи ёш чиқмасди. Тилида фақат
бир гап айланарди. Нима учун бундай бўлди? Нимага айнан Тўлқин акам?Барибир ярим йўлда ташлаб кетар экансиз, нимага бирор марта бўлсада дилимни оғритмадингиз, нимага кўнглимга қараб шунча авайладингиз, хатто бир оғиз ҳам сен демадингиз. Бир аёлни бахтли бўлиши учун нима керак бўлса, хаммасини бердингиз, мени шундай ардоқланишга ўргатиб қўйиб, нимага ташлаб кетдингиз. Мен бутун умрим давомида яшаган йилларимни мана шу ўн икки йилга алмаштирмайман. Шу пайт онасининг фарёди хаёлларини тўзғитиб юборди. Худо менга куёв эмас ўғил берди, деб шукрона қилардим. Менинг пешонамга ўғилли бўлиш ёзилмаган экан. У жуда олийжаноб бағри кенг, ким бўлишдан қаттий назар қўлидан келганча ёрдамини аямайдиган, кўнгли пок ҳақиқий, яхши инсон эди. У бу дунёдан кўз юмган кундан бошлаб, унинг яқинларининг юрагида бир умирлик оғриқ қолди...
Шу митти қалбимда яшар бир олам, Дўстларим сезмаган ғам, туғён, алам. Шунчалар дардим кўп, ёзиб бу қалам Дардимни ҳеч ерга сиғдиролмайди...
Орзуларим бисёр, армонлар бисёр, Баъзида азизу, баъзан бўлдим хор. Умримнинг баҳори ҳамда кузи бор, Тоғлар ҳам ғамимни кўтаролмайди...
Айрилиқ доғидан куйдим, кул бўлдим, Қон ютиб йиғладим, ғамларга тўлдим. Нав-ниҳол ёшимда гулдайин сўлдим Дардимни китоблар сиғдиролмайди...
Тамом...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3