МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
16-қисм
Қолган кунлар осойишта кечди. Анбар бувини юритишга ҳаракат қилдим. Аввалгидек бўлмаса ҳам буви қадам боса бошладилар.
-Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин. Хом сут эмган бандамиз, Аллоҳ текинга берган неъматини қадрига етмаймиз. Шу икки оёқни қадрини ётиб қолгач билдим.
Буви мен учун идеал инсон эдилар. Бир кун бўлсинки намозни қолдирмадилар.
-Мехри сен менга тахорат олишда ёрдам бердинг, илоҳим ҳеч ҳам ғам кўрма.
Мени тинмай дуо қилардилар.
-Буви нега набираларингиз сизни тарбиянгизни олмаган?
-Ким билади дейсан. Қаерда хато қилдим билмайман. Менимча набираларимга она танлашда адашдим, аниқроғи суйган ошини есин дея ўғилларимни бўш қўйдим. Мана оқибат.
-Ҳали кеч эмас.
-Тўғри айтасан. Кеч эмас, Аллоҳ кўнглига соламан деса ҳеч нарса эмас.
Бувининг тахорат олгандан кейинги тиловатлари руҳимга ором бағишларди. Эрта тонгда уларга тахоратда ёрдам берай деб, ойимнинг эски телефонларини уйғотгичга қўйиб уйғонардим. Ўзим билмаган ҳолда мен ҳам улар каби намоз ўқийдиган бўлиб қолгандим.
-Қизим Аллоҳ ҳаммани ҳам намозга чорламайди. Ким билан суҳбат қуришни истаса уни чақиради. Жойнамоз пастда бўлгани билан унга чиқишга ҳар кимни ҳам қурби етмайди.
Буви ҳақ эдилар. Мана ман деганлар жойнамозга чиқолмаган.
***
Илҳом севгилиси билан гаплашяпти.
-Кечаги жойга олиб борайми сени?
Гўшакни нариги томонидан қизнинг нозланиб кулгани эшитилди.
-Сиздан қўрқаман.
-Нега?
Илҳом қизнинг пичингига кулиб қўйди.
-Кеча еб қўяй дедингизку, саааал қолса еб қўярдизам.
-Бу даражага бормасдим. Чегарада тўхтаймиз жоним.
-Акам билса ўлдиради мени.
-Нозиии шу қилиғинг ёмонда, катта қиз бўлсанг, акангни нима иши бор сен билан? Ёки мени севмайсанми?
-Нега унақа дейсиз? Севмасам сиз билан юрардимми?
-Ростини айтсам бу камлик қиляпти менга. Нози анави кунги қора тўрлида расм тушиб таша, кўз олдимдан кетмаяпти.
-Вооой, ёқмай қолсин.
Нози қиқирлаб кулиб юборди.
-Яхшиси видеоқўнғироқ қиламан, кийиб тур.
Илҳом дарҳол алоқани узиб қўнғироқ қилишга тушди. Нариги томондан эса жавоб бўлмади.
-Менимча кийинаяпти.
Илҳом телефонни олиб "севимли дугона" лари юборган очиқ расмларни томоша қила бошлади.
-Сен учун қизлар ўзини фидо қиламан деса, мана буни яшаш деса бўлади.
17-қисм
Кейин қия эшикдан анави қизни ўтганини кўрди.
-Шу қизам чёткида, аммо тутқич бермайди.
Илҳомни ҳаёли видеоқўнғироқ сабаб бўлинди.
-Мана шуни айтгандимда.
***
Ўқишда ўтирибман, қайси олийгоҳни танлашни билмай иккиланяпман.
-Ўйлаб кўрдингми?
Дугоналарим бири қўйиб бири савол беради.
-Йўқ, кўзим етмаяпти. Бирор жойга ишга кираман.
-Олий маълумотли бўлсанг яхши маош оласан. Сен яхши ўқийсанку, амаллайсан.
Мени ортимда қўллагувчи йўқ, яшаб турган уйим ҳам вақтинча. Қолаверса бобо, бувига қарамасдан кетиш ҳам инсофдан эмас. Ахир Анбар буви бўлмасалар мен кўчада қолардимку . Йўқ ҳозирча ўқий олмайман. Қарорим қатъий .
Дарс тугаб уйга қайтдим. Анбар буви қаергадир кетган эканлар. Мухтор бува ухлаб ётардилар. Ошхонага кириб бироз тамадди қилиш учун музлатгични очдим.
-Салом оппоғой.
Чўчиб кетдим.
-Салом.
-Одатда тўлиқ салом берардинг .
-Вазият тўғри келиб қолди.
-Ҳм.
У оёғини чалиштириб стулга ўтирди. Ошпазлар кўринмайди.
-Қаерда ўқийсан?
-Мактабда.
-Воҳ, шунчалик ёшмисан?
Унга ҳайрон қарадим. У ҳамон мендан кўз узмай ўтирарди. Ҳатто киприк қоқмаяпти.
-Каттага ўхшатдизми?
-Ҳар ҳолда турмуш қурадиган ёшсан деб ўйлабман.
-Унга ҳали анча бор.
-Қанча?
Уни саволлари энсамни қотираяпти .
-Анча.
-Мен билан гаплашгинг келмаяптими?
-Қорним оч.
-Сенга ҳалал беряпманми?
-Сизни олдингизда бемалол овқат еёлмасам керак.
-Мен қарамайман еявер. Бир ўзим зерикдим. Биласан уйда бошқа ҳеч ким йўқ.
У олдимда турганига овқат ҳам ўтмасди томоғимдан.
-Биламан.
-Бирор жойга айланишга бормаймизми? Ҳеч қаерга чиқмайсан, зерикиб кетмайсанми?
-Менга шундай яхши.
-Юр айланишга олиб бораман.
Ҳудди ҳозир олиб кетадигандек жойимдан туриб олдим.
-Йўқ, рахмат.
Егуликни ҳам емасдан йиғиштириб олиб қўйдим. Хонамга шошдим. Бу ўзича мени ким деб ўйлаяпти?
****
Бугун Сиддиқа келди. Жуда безовта эди. Нуқул телефонда гаплашади. Баъзан уни овози менгача етиб келади.
-Нега тушунмайсиз, қанақа одамсиз? Сизни деб асал ойидан ҳам қайтиб келдим.
-
-Мен сиз айтган ишни қилолмайман.
-
-Оиламни бузманг.
Сиддиқа йиғларди. Менга кўзи тушиб ранги ўзгарди.
-Ҳа ортимдан пойлаб юрибсанми?
Жиннига қарагандек қарадим.
-Билиб қўй, бу уйдан кетмайман мен. Ҳеч ким мени ҳайдолмайди.
Жазавага тушганча бақириб хонасига кириб кетди. Эшик қарсиллаб ёпилди. Жинними бу, мен унга нима қилдим?
***
Анбар буви ҳомуш ўтирибдилар.
-Буви нега хафасиз?
-Бугун ёмон туш кўрдим. Рахматли қайнонам бобонгни олиб кетаман деб эшик олдида ўтирибдилар.
-Табири нима?
-Буванг... Туни билан алаҳлади, тинмай ўтганларни исмини айтди. Ўлган укасини ҳам чақирди.
18-қисм
-Бу ёмонми буви?
-Шундан қўрқаман. Аммо... Ўлим ҳақ, биз Аллоҳникимиз, бир кун унга барибир қайтамиз.
Анбар бувини илк бора кўзларида ёш кўрдим. Бу жуфтини йўқотишга бўлган қўрқув, айрилиқни истамаслик эди. Барибир бандасиники бўлмайди, Аллоҳ буюргани бўлади. Мухтор бобо икки кун шу ҳолатда ётиб, учинчи кун омонатларини топширдилар.
Уй ҳувиллаб қолди. Мен у кишига жуда ўрганиб қолгандим. Ўз бобомдек кўрардим. Аҳмад ака ва ака укалари синиб қолишди. Фақатгина Анбар буви тетик эдилар. Ҳаммасига бош қош бўлиб ўтирардилар.
-Бирортанг овоз чиқариб йиғлай кўрма. Қўлингдан келганича тиловат қил.
Ана шу онда билдимки, бирорта набира тиловат қилишни билмас экан. Улар ўзини ўта замонавий ҳисобларди. Мен билганимча таҳлил айтдим. Бувининг ўргатганлари бўйича сураларни ўқидим, дуо қилдим.
Келган мулла ҳам айтиб турди нималар ўқилиши кераклигини.
Қуръон тиловати ва бағишлаш:
Ясин сураси – марҳум учун ўқилганида унинг қабр азоби енгиллашиши ривоят қилинган.
Мулк сураси – қабрда ётган марҳумни азобдан сақлайди.
Фотиҳа ва Ихлос суралари – 3, 7 ёки 11 марта ўқилиб, савоби майитга бағишланади.
“Эй Аллоҳ, уни мағфират қилгин, унга раҳм қилгин, унинг гуноҳларини кечиргин. Уни ҳурмат ила қабул қилгин ва қабрдаги ўрнини кенг қилгин. Уни сув, қор ва муз билан покла. Уни гуноҳлардан тозала, худди оппоқ кийим кирдан тозалангани каби.“
Майитга таҳлил айтиш ва дуо қилиш Аллоҳнинг раҳматини умид қилиш ва марҳумнинг руҳига енгиллик тилашдир.
Мухтор бува яхши инсон эдилар. У кишини ётоқларига қарасам кўнглим бузилиб кетарди. Тазиядан бир кун ўтиб ошхонада ўтирсам Мухтор бувани қайсидир ўғлининг ўғли ёнимга келиб ўтирди.
-Бувам кетди, энди сенга иш керак. Хоҳласанг сени ёнимга оламан.
Уни дабдурустдан айтган гапига тушунмадим.
-Нега бирдан бунақа деяпсиз?
-Ҳа энди, бу чирой билан хизматчи бўлиш яхшимас дейманда.
-Буни мен эмас бувим ҳал қиладилар.
-Буни қарая, дарров бувилик ҳам бўлибсан. Сен бораман десанг бувим йўқ демайдилар.
Бизни кузатиб ўтирган Илҳом яқинлашди.
-Қизни нима деб ўраяпсан?
-Э бор нарёққа, сен ҳақингда гап бўлмаяпти .
Назаримда икки қариндош келишмайди бир-бири билан. Уларни орасида қолгим келмай ошхонадан узоқлашдим.
***
Сиддиқа таъзия сабаб бироз ўзини олиб қочиб юрса ҳам Нурматдан қочиб қутулолмасди. Ундан таҳдидли хабарлар тинимсиз келиб турарди.
“Мендан қутуламан деб оввора бўлма“
-Нималар қилиб қўйдим, қаердан шу одам билан танишдим.
Сиддиқа қанча ўзини койимасин фойдаси йўқ эди.
19-қисм
Кун-тун нима қилса бўлади, ўйловда ўтарди. Қўлига телефонни олиб ёзишга киришди.
-Нима истайсиз? Пул берайми?
Нариги томондан кулган стиккер расмлари келди.
-Бу аблах устимдан куляптими?
Яна ёзишга киришди
“Талабингиз нима?“
Жавоб куттирмади.
“Балки сен билан кўнгилҳушликни тиласамчи?“
Сиддиқа ўтириб қолди.
“Ноинсоф, мен ҳали янги келинман. Қандай тилингиз борди?“
“Нима бўпти, менам чаккимасман“
Сиддиқа нима қиларини билмай қолди. Кейин ҳаёлига келган фикрдан қувониб кетди.
***
Қизлар билан бугун музқаймоқ ейишга бордик. Кунлар исиб, қалин кийимларни ташлагандик.
-Қани ҳаммамиз иккитадан еймиз музқаймоқ.
Орамиздан ҳазилкаш Фазила ўйлаб ўтирмай музқаймоқ буюрди. Уччовга олтита музқаймоқ.
-Фазила жиннимисан?
-Мазаку, қани ол.
Қизлар билан узоқ ўтиролмадим. Икковини ҳам чақириб қолишиб , битта ўзим қолиб кетдим. Ёнимда чала ейилган музқаймоқлар. Ҳаёл суриб қолдим. Анбар бувига айтишим керак, мени бошқа бирор ерга юборсинлар. Ҳозир анча тузуклар, Мухтор бува ҳам вафот этганлар қарай десам. У уйда беҳудага яшаб юрибман.
-Безовта қилмадимми?
Олдимга ўтирган одамга қараб ҳайрон бўлдим. Бу мени кузатиб юрибдими?
-Менда ишингиз борми?
Ич-ичимда қўрқув бўлса ҳам сир бой бермадим.
-Таклифимни ўйлаб кўрдингизми?
-Йўқ.
-Қачонгача сиғинди бўлиб яшайсиз. Мен маошни яхши тўлайман.
-Керак эмас.
У менга зимдан қараб қўярди. Қаеридир Илхомга ҳам ўхшарди.
-Илҳом рухсат бермайдими?
-Нима?
Асабимни бузди.
-Ҳа сизга бефарқ эмас менимча. Аммо ундан умидингизни узинг, келинойим жуда манман. Сизни ўлса ҳам келин қилмайди.
-Ғалатироқмисиз дейман? Илҳом қайдаю мен қайда? Менам эсимни еганим йўқ унга илакишиб.
-Ҳмм, бу яхши. Аммо сизни ўзим билан ишлашингизни хоҳлашимга бошқа сабаб бор. Мен бобомни яхши кўрардим, сиз у кишига чин кўнгилдан қарагансиз. Савоб учун ёрдам бермоқчиман.
Бу йигитнинг тулкиникидек кўзларига қараб сира ҳам гапига ишонгим келмади.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4