Хаётий хикоя.
У қаноти синган қушдек пирпираб тушаётган баргларни босиб, секин борарди.
Касалдан тургани учун руҳсиз.
Автобус бекатида Жавлонни учратди.
— Жавлон! — У дўстини учратганидан севиниб кетди. Гўё танасидаги оғриқлар бирдан тарқаб кетгандай туюлди.
— Салом, Маҳмуд, — қўл узатди Жавлон.
— Қандай шамол учирди? Қачон келдинг?
— Малака ошириш курсига келгандим, йигирма кун бўлди.
— Нега уйга бормадинг?
— Бир марта ишхонангга телефон қилувдим, касал дейишди.
Уйингга боришга, тўғриси, вақт тополмадим.
— Ҳа, анчадан бери ётувдим, бугун ишга чикдим...
Қани кетдик, бир отамлашамиз. Уйда ётавериб жуда зерикканман.
— Раҳмат, мен бугун кечки поезд билан кетяпман.
— Ҳали вақт бор-ку, бир оз ўтирайлик.
— Йўқ, Маҳмуд, ҳали бошқа ишларим бор, бир кишининг олдига боришим керак... Хайр, яна келганимда гурунглашамиз. Жавлон шундай дедию жойидан кўзғалаёттан автобусга лип этиб чиқиб олди.
Маҳмуд ҳайрон бўлганча унинг орқасидан қараб қолди. Бу учрашув тушида содир бўлдими, унгидами — билолмади. Дилида ҳалиги қувончидан асар ҳам қолмади, аксинча, танаси баттар оғирлашиб, дили хуфтон бўлди-қолди...
У уйига қандай етиб келганини билмади. Ўзини каравотга ташлади. Кичкина хона янада тор, совуқ туюлди. Истар-истамас Жавлон билан кечган дамларини эслаб кетди...
Жавлон иккаласи синфдош. Бирга дарс тайёрлар, бирга ўйнашарди.
Сира сан-манга боришмаган. Дарвоқе, бир марта сал қизаришиб қолишганди.
Мактаб ҳовлисида Маҳмудни биров туртиб қочди.
Нарирокда қиқирлаганича Ж авлон чопиб боряпти, Орқасидан югурди.
У мактабнинг ёзлик спорт майдончаси томонга қочди. Маҳмуд етиб олди-да, уни уриб ортига югурди, сўнг синфга кириб кетди. Бироздан сўнг шоп мўйловли, жуссадор бир киши югуриб кирди-да, кўзларини бежо ўйнатиб сўради:
— Ж авлонни уриб қочган ким?!
Болалар жим, Махмуд қўрққанидан дағ-дағ титрайди.
Синфга Жавлон кириб келди. Ҳалиги киши ундан сўради:
— Қани, сени урган бола?
— Ана, — деди у Маҳмудни кўрсатиб.
Маҳмуд ўзини батамом йўқотиб қўйди.
Мўйловли киши унинг юзига тарсаки тортди.
Маҳмуднинг кўзидан олов чиқиб кетгандай бўлди.
Бу — Жавлоннинг отаси эди...
Ўшанда Жавлондан Маҳмуднинг кўнгли қолди.
«Отасига нега чакди? Ўйинни ўзи бошлади-ку!» Анча пайтгача у билан гаплашмай аразлаб юрди. Болалик-да, яна ярашиб кетишди. Жавлоннинг ўзи яқинлашди. Аразлаб юрса баҳолари тушиб кетиши аниқ. Уй вазифаларини ҳам бош қотириб, ўзи ишлаши керак...
Орадан йиллар ўтди. Улар мактабни тугатгач, пединститутга ўқишга отланишди.
Уларни шаҳарга кузатгани Жавлоннинг отаси ҳам чикди.
У кишини кўриши билан Маҳмуднинг хаёлига болаликдаги ўша воқеа келди.
Энди, Маҳмуджон, Жавлон билан бирга шаҳарга кетяпсанлар. Эҳтиёт бўлиб юринглар. Бир-бирингга ҳушёр бўлинглар. Бегона жой, шаҳарда юриш осон
иш эмас.
Маҳмуд индамади.
Бир-биридан кўмак олиб имтиҳонларни топширди.
Иккови ҳам ҳамма имтиҳонлардан ўтди. Бироқ Жавлоннинг бали бироз кам бўлиб қолди. Бундан у хафа. «Мен мандатдан ўтолмасам керак».
Маҳмуд дўстига далда берди: «Нимага ундай дейсан, ўтасан, жўра...»
У шундай дейди-ю, ўзи ичида иккиланди: «Ўтармикин?
Ишқилиб ўтсин-да. Бир-биримизга ҳамроҳ бўлиб ўқир эдик...»
Орзиқиб кутилган кун ҳам келди. Ҳавонинг иссиғи, ҳаяжон қўшилиб, ҳамманинг юзлари қизариб кетган. Барчанинг нигоҳи икки тавақали залворли эшикда.
Бир маҳал бино пештоқидаги катта радиокарнай тилга кирди: «Ҳурматли абитуриентлар! Ҳозир мен кимнинг фамилиясини ўқисам, ичкарига киради».
Сув сепилгандан сўнг чанг босилгандай ҳамма жим.
Тўпланганлар бутун вужудини қулоққа айлантириб тинглайди. Баъзилар қулоғи эшитмай қоладигандек, оғзини ҳам очиб карнайга термилади.
Ярим соатлардан кейин Маҳмуднинг фамилиясини ўқиди. У Жавлонни ҳам эсидан чиқаргандек эшикка ўзини урди...
Бали камлиги учун Жавлон сиртқи бўлимга қабул қилинди. Маҳмуднинг севинчи ичига сиғмайди. Жавлоннинг қовоғи солиқ. Махдгуд дўстининг кўнглини кўтарди:
— Ҳечқиси йўқ, Жавлон. Сиртқига бўлса ҳам кирдинг-ку!
Келаси йили кундузгига ўтказиб оларсан.
— Холамнинг эри ректормидики кундузгига ўтказиб қўйса мени, — зарда қилди Жавлон.
— Хафа бўлма, жўра, — деди Маҳмуд яна, — шунга ҳам шукур қилсанг-чи.
Уни овутарди-ю, ўзи Жавлонга ич-ичидан ачинарди.
... Махмуднинг ўқишлари бошланиб кетди.
Жавлон ҳар сессияга келганда дўстининг олдига боради.
Йўқ, Маҳмуднинг ўзи уни хонасига бошлаб келади. Яна биргалашиб дарс тайёрлашар, суҳбатлашарди. У Жавлонга қўлидан келганча ёрдам берди.
Ўқишни битиргандан сўнг Маҳмудни институтда ишга олиб қолишди. Ж авлон ундан бир йил кейин тугатди. Шу сўнгги йил давомида уларнинг дўстлиги яна ҳам мустаҳкамланди. Жавлон диплом ёзиш учун отпуска олиб шаҳарга келди. Маҳмуднинг ётоқхонасида туриб диплом ишини ёзди.
Жавлон давлат имтиҳонини ҳам, диплом ишини ҳам аълога топширди. Маҳмуд доим унинг ёнида бўлди. Кечқурун ётоқхонага қайтгач, иккови икки каравотга оғир чўкди. Униси ҳам, буниси ҳам жим. «Яхши бўлди, Жавлон ҳам битириб олди. Кўп қийналди бечора», деб ўйлади Махмуд.
У дўстига ҳазил қилди:
— Мана Жавлон, институтниям битирдинг. Диплом киссада: энди бир ювсанг бўлармиди.
У ётган жойидан аста Жавлонга кўз қирини ташлади. Жавлон икки кўлини боши остига қўйганча шифтга термилиб ётаркан аста деди:
— Қўйсанг-чи, сиртқи дипломини ҳам ювадими?
Маҳмуд ёстиққа тирсаклади.
— Энди шундай дейсан-да. Шу вақтгача битирармиканман-йўқми, деб ташвишда эдинг.
— Шу заочниниям битиролмасам тоза саводсиз эканман-да, — деди Жавлон ўша ёттанича қимирламай. — Кундузгида ўқиганларнинг ҳам ҳаммаси бир
хилда билимлими?! Ана, мактабимизда кундузгида ўқиб борган саводсизлар қанча...
Жавлоннинг бу гапи Маҳмудни ҳайратга солди.
«Нега бундай деяпти? Гапимни бошқача тушунди чоғи...»
— Гап сиртқию кундузгида эмас-ку, — деди Маҳмуд.
— Ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ...
Маҳмуднинг гапи чала қолди. Жавлон жойидан ирғиб турди.
— Ичасанми? Нима олиб берай?
Маҳмуд кўзларига, қулоқларига ишонмасди.
— Тинчликми, Жавлон?
Жавлон индамай ташқарига чиқиб кетди.
Эртасига Жавлон қишлоққа жўнаб кетди.
Маҳмуд автобус бекатигача кузатиб қўйди.
— Бирор ҳафталардан кейин бориб қоламан, — деди Маҳмуд.
— Отпуска оламан.
Жавлон индамай қўл узатди.
Маҳмуднинг қишлоққа келганига уч кун бўлди, аммо Жавлондан дарак йўқ. Илгарилари Маҳмуднинг келганини эшитган заҳоти дарров етиб келарди. Ҳоли жонига қўймай уйига олиб кетарди. Ҳамма ўртоқларини уйига тўплаб, Маҳмуднинг «шарафига зиёфат» берар эди.
Маҳмуднинг: «Бунча тарадду-ташвишнинг нима кераги бор, Жавлон. Ундан кўра, бироз гаплашиб ўтирайлик», деган гапига «Қўйсанг-чи, энди.
Бир кеп қопсан-да. Суҳбатам, улфатчиликам — ҳаммаси бўлади», деб уни ўз ҳолига қўймас эди. Ўртоқларига Маҳмудни мақташдан бўшамасди. Бундан Маҳмуд қанчалар хижолат чекмасин, у сира тинмас эди.
Ҳозир эса ундан хабар йўқ. «Ёки эшитмадимикан?» Рости, Маҳмуд ҳам унга ўрганиб қолган, қишлоққа келиб уни учратмаса, озгина бўлса-да, гурунглашмаса кўнгли жойига тушмайди.
Ётоқхонадаги ran, автостанциядаги хайрлашув Маҳмуднинг ёдига тушди.
«Нега ундай деди? Жуда совуқ хайрлашди. Нима учун? Уни хафа қиладиган ran бўлгани йўқ-ку. Аксинча, қўлимдан келгунча диплом ишига ёрдамлашдим, имтиҳонда домлаларга тайинладим...»
Жавлоннинг диплом ишини машинкалатишни, муқовалатишни Маҳмуд зиммасига олганди. «Нега келмаяпти экан?» Охири сабри чидамади, укасини
Жавлонни чақириб келгани юборди. «Аканг келганини эшитдим. Ишим кўп. Вақт топсам бирор кун борарман», депти.
Махмуд бу жавобни эшитиб, жуда ажабланди. «Нега унақа қилади? Наҳотки, кечқурун ҳам вақти бўлмаса? Ёки мендан хафамикан? Нима учун? Уни ранжитадиган бирон иш қилмагандим шекилли! Балки чиндан ҳам иши кўпдир. Қишлоқчилик ахир...» Ана шу фикрлар билан Маҳмуд ўзига-ўзи таскин берди.
Аммо эртасига ҳам, индинига ҳам Жавлондан дарак бўлмади. «Мен бекорчиман-ку, Жавлонни ўзим йўклаб боришим керак».
Жавлоннинг уйига йўл олди.
Дарвозани тақиллатган эди, хотини очди.
— Ҳозиргина бир жойга чиқиб кетдилар, — деди.
— Балки бизникига кетгандир?
— Билмадим.
Махмуд индамай орқасига қайтди.
Кунлар кетидан кунлар ўтаверди. Жавлонни қидириб борган Маҳмуднинг укаси уни яна тополмай келди. Шундан сўнг Маҳмуд ҳам сўрамади. Бироқ ran нимада эканлигини, Жавлон нега бундай қилаётганини у сира тушунолмасди.
Бир кун оқшом Маҳмуд газета ўқиб ўтирганди, кўчадан келган отаси:
— Жавлон келдими? — деб сўради.
— Йўқ, — деди Маҳмуд ажабланиб, — нима эди?
— Ҳалигина кўчамиздан ўтиб кетди-ку!
— Билмадим, келмади.
Бу гапдан сўнг Маҳмуднинг ҳайрати янада ошди.
«Наҳотки, Жавлон шу кўчадан ўтса-ю, бирров кирмаса».
Отаси Маҳмуднинг фикрини англагандек гап қотди:
— Тўғрисини айтсам, шу жўранг менга унча ёқмайди. Илгари ҳам бир-икки гапирганимда хафа бўлувдинг. Мана кўрдингми, иши битди — эшаги лойдан
ўтди. Энди сенинг керагинг йўқ. Илгари шаҳарга тез тез бориб турарди — сен яхши эдинг, қадрдон эдиларинг. Қани энди ўша пайтдаги жўрачиликларинг...
Отасининг гаплари Маҳмудни ўйлантириб қўйди.
Бирон нарса дейишга тили бормасди. «Рост-да, бўлмаса нега бирон марта келмади? Унинг ўзи неча бор дўстлигимиз абадий бўлади деганди-я».
Лекин кўнгли ишонмасди. «Йўқ, Жавлон унақа пасткаш эмас, бу қадар тубанликка бормайди у». Маҳмуднинг отпускаси ҳам тугади.
У эрта шаҳарга жўнайман деган куни Жавлоннинг уйига борди.
Дарвозани унинг ўзи очди.
— Э, салом, шаҳарликларга! Қани, марҳамат, — деди Жавлон.
Унинг гаплари, таклифи Маҳмудга ясама, сохта бўлиб кўринди.
— Рахмат Жавлон. Эртага қайтаётган эдим, бир кўриб кетай, дедим.
Бир неча марта қидириб тополмадим сени.
— Шу десанг, жуда иш кўпайиб кетди. Бораман деб ҳеч қўлим тегмади.
— Ҳозир каникул эмасми?
— Мактабда каникул бўлгани билан уйнинг ишларини айтмайсанми. Диплом ёзамиз, деб шаҳарда санғиб юраверган эканмиз, ишлар йиғилиб қопти. Бош қашишга қўл тегмайди. Ҳозир ҳам бир жойга бормоқчи бўлиб турувдим.
Илгари бирон марта Жавлондан ишим кўп, деган гапни эшитмаган эди. Икки-уч куплаб дўсти билан юрар, бақор кезлари тоғларга олиб чиқарди. Шунда Маҳмуд хижолат бўлиб, «Сени ишдан қолдираяпманку», деса «Эй, жўра, иш топилади, аммо дўст топилмайди, одам топилмайди. Унинг устига сенинг бақонангда ўзим ҳам бироз дам оламан», деб Маҳмудни хижолатдан чиқарар эди.
Маҳмуд ўйланиб қолди: «Наҳотки, отамнинг гаплари рост бўлса?
Одам одамга иши тушгани учун дўст тутинадими?»
Бу фикрларни сиртига чиқармади.
— Шаҳарга борганингда албатта киргин.
— Шаҳарда нима қиламан энди? — деди Жавлон тиржайиб.
— Ўқиш бўлса битди. Тушиб қолган ишим борми...
Маҳмуд индамади. У хайрлашиш учун қўл узатди.
— Кирсанг бўларди, — деди Жавлон хайрлашар экан.
— Раҳмат, бир жойга бормоқчи экансан. Йўлдан қолма.
Мен ҳам шошиб турибман.
— Шундайми?! Майли, яхши бор. Оқ йўл.
Маҳмуд индамай йўлга тунтди.
...Шундай қилиб, Махмуд қадрдон дўсти Жавлон ҳақидаги турли хаёллари билан шаҳарга келди. У бу гапларнинг сабабини тушунгандай бўлар, аммо кўнглида ҳамон «наҳотки» деб иккиланарди. Иккиланган кезларида отасининг гаплари ёдига тушар, шу заҳоти фикрлари тингандай, тарозининг отаси томондаги палласи босиб кетгандай туюлар эди...
Ўша воқеадан кейин бугун улар тасодифан учрашиб қолдилар. Бу учрашувдан сўнг Маҳмуд Жавлон ҳақидаги фикрларига нуқта қўйди.
Сўнгра кундалигига бугунги числони ва шоирнинг қуйидаги икки мисрасини ёзиб қўйди:
Мен дўстимдан айрилдим бугун,
Тирик туриб айрилиб колдим.
Ҳазратқулов Маматқул.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1