МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
10-қисм
Мухтор бува тўйга яқин анча дардман бўлиб қолдилар.
-Умрингдан барака топ, менга ўз яқинингдек қараяпсан.
Бувани кўзларидан ёш оқди.
-Бува ундай деманг.
-Менам қизим бўлишини орзу қилардим. Жудаям. Мана қариганимда сени етказди. Аллоҳни ишларини қараки, бирорта қиз набира бермасая.
-Ҳали абиралариз бўлади бува.
-Йўқ қизим, мен асрни ўқиб бўлдим. Шомга етганман. Сенга ҳам маслаҳатим намозда собит бўл. Ўлим қачон келишини билмайсан. Улгураман дема, тўсатдан ўтиб қолсанг, кейин ортга йўл йўқ.
Буванинг сўзларини мен яхши англай олмадим. Тушунганим намоз ўқиш керак экани. Аммо мен бу нарсалардан йироқ ўсганман. Доим тиним билмас онам, ва касал отам билан. Отам қандли диабетни ўтказиб юбориб қайта ўнгланмадилар. Онам дадамни даволатиш учун уйни сотиб ижара уй олгандилар. Мана улар энди йўқ.
Ҳар куни хонамда ойимнинг эски ҳалатларига қараб йиғлайман. Вешилкага осиб қўйиб уни қучаман. Унда ойимнинг ифорлари бор. Енги билан ўзимни қучаман. Ойим мени қучяптилар деб. Қўлимдаги эски телефонда ойимни расмлари бор. Ухлашдан олдин термулиб ухлайман.
-Сизни соғиндим ойижон...
***
Бугун мактабга кетаверишда Илҳомни бир қиз билан кўрдим. Иккови бир-бирига ёпишиб кетай дерди. Уларни олдидан ўтмасдан иложим йўқ. Мени пайқашмасди ҳам.
-Анави кунги расминг росса жонни ёқдия.
Қиз нозланганча Илҳомни туртди.
-Ўзингааам офатижон бўлиб кетибсан. Қучоқласам бир қучоқ.
Қиз кулиб юборди. Менимча улар бир-биридан бўса олди. Куппа кундузи кўчада.
Мен индамай йўлимда давом этдим. Мактаб мени яхши қабул қилди. Тўхтовсиз ўқирдим. Ҳар бир керакли фанни ўзлаштиришга интилардим. Тўйга ҳам яқин қолган, уйда Гулнорахон тиндирмасди. Мухтор бувани олдидагина дарс қила олардим. Анбар буви уйда бўлсалар мен томонда қуёш чарақларди.
Буви бўлсалар ўзимни беҳавотир ҳис қилардим.
***
-Сенга айтганимдақа видео юбор бўлди.
Илҳом гапира туриб бақирди. Сўнгра менга кўзи тушиб илжайди.
-Салом.
Унинг ғалати қараши оёғимгача титратиб юборди.
11-қисм
Унинг кўзлари ниятини сотиб турарди. Мен учун бу уйдаги энг катта хавф бу Илҳом.
-Асса... лом.
-Нега тутилиб қоляпсан? Мен азроилга ўхшайманми?
-Йўқ.
-Алдама. Мендан қўрқасан.
-Мендан нима истайсиз?
-Сен истаганимни беролмайсан. Қолаверса сендан нимадир керак бўлса сени фикринг муҳиммас менга. Унга барибир эришаман.
У мендан икки қадам нарида туриб дадил гапирди. Мендан анча баланд бўлган бўйи, ўз устида моҳир сартарош яхшигина ишлагани билиниб турган, соч-соқоллари, бренд кийимлари бошқа қизларни ақлини олса, мени юрагимга қўрқув соларди.
Қўлидаги телефон хабар келганини билдиргач менга гапиришдан тўхтаб, диққатини телефонга қаратди. Сўнгра овозли хабар жўнатди.
-Мана бўларкану айтганимдақа видео олса , келаси сафар ноз қилишдан олдин ўйла, менда бунақа видеоларингдан жуда кўп.
Илҳом хонаси томон юриб кетди. Енгил нафас олдим. Анбар буви ҳар куни «точка»ларидан хабар олардилар. Ижарага берилган уй, дўконларни саноғи йўқ эди. Ҳар куни бир бора кўздан кечирмасалар кўнгиллари жойига тушмасди.
***
Бугун тўй, ҳамма хурсанд, ҳамма шод. Мен эса тўйга бормадим. Бу аниқ эди. Қандай қилиб бувамни ташлаб кетардим.
-Қизим мен бир ўзим қўрқмайман. Борганинг яхши эди. Ёзилиб келардинг.
-Воее бува менга тўйни ким қўйибди. Мен тўйларга қизиқсам экан борсам, сизга китоб ўқиб берсам ҳордиқ чиқараман.
-Шу феълингга борманда, майли кечаги жойидан давом эттир. Ҳализамон тўй тугаса бу уйда давом эттирадилар.
Буванинг оёқ қўлларида мадор йўқ учун олиб боришмади, тўғриси буни имкони йўқ эди.
Бу тўй шунчаки мен учун оддий тўй бўлиб қолмади. Аввалги синфдошим бўлган Солиҳанинг опаси Сиддиқа Гулнорахонни катта келини бўлаётгани тушимга ҳам кирмаганди . Мен Солиҳани опасини танимасдим, токи Солиҳа опасини кўришга тўйдан икки кун ўтгач келдию, мени кўриб қолди.
-Мехрииии сен бу ерда?
Менам аввалига уни кўриб ҳайрон бўлгандим.
-Яхшимисан Солиҳа?
-Ҳа яхши, сени Дубай кетворган деб юрардик.
Уни ҳиринглаши ёқмади .
-Бу нима деганинг?
-Ҳа энди, кўзи очилган қиз битта жойда туролмайди.
Жахлим чиқиб кетса ҳам ўзимни босдим.
-Бу сени муаммонг эмас.
Ортиқ сўзлашга хоҳиш бўлмай у ерни тарк этдим. Ҳаммаси кейин бошланди. Қайнона ва келинни тупроғи бир жойдан олинишини Сиддиқа исботлади. Мени қаерда учратиб қолса гап билан узиб оларди. Албатта бунда Солиҳанинг бир мунча роли борлиги кўриниб турарди.
-Ҳов менга қара яна эримга кўз сузма.
Сиддиқа билагимни тутиб айтган бу сўзлари, товонимгача музлатиб юборди.
-Нима?
-Кимлигингни унутиб бўладими? Етимча, эрсираган, хаттоки мактабниям битиришни кутмай фохишаликни бошлаб юборган бир бузуқисанда...
-Сиз...
Йиғлаб юбордим. Индамай хонамга кириб кетдим.
12-қисм
Бир келса дард қўшшалаб келаркан. Анбар буви оёқлари тойиб йиқилибдилар, бу воқеа тўйдан бир ҳафта ўтиб юз берди. Қари аёл эмасми ётоқда қолдилар. Энди мени зиммамга икки бемор тушганди. Икковлари ҳам кўнглиночиқ инсон бўлсаларда, уларни олдидан чиқсам мен учун камситилишлар бошланарди.
-Фаросат йўқ бунда, оёғингни кўтариб юр, бу ер сени кулбангмас.
Оддий қадам товуши ҳам Гулнорахонга ёқмасди. Энди илар икки кишилашиб мени масхара қилишарди. Сиддиқа ҳам бу борада қайнонасидан ўтса ўтардику, асло қолишмасди.
-Бадбахтгина, яхшиям бувим сени кимлигингни билмайди. Йўқса аллақачон думингни тугарди.
Ошхонада бувам учун гиёҳли дамлама дамлаяпман, столда ўтирган кўйи писта чаққанча Сиддиқа гапирарди.
-Опа...
Энди оғиз жуфтлагандим гапимни илиб кетди.
-Опа эмас, хоним деб айт. Мен бу уйни бекасиман. Сенга опа бўлишдан худо асрасин.
Уларнинг ҳар бир гаплари мени қалбимни тилкалаши билганларида эди. Афсус, улар инсонийлик ҳислатларидан йироқ.
***
Мактаб кетяпман, ортимдан Илҳом эргашган.
-Бунча шошасан. Бирга кетардик.
-Сиз нима қиласиз мени мактабимда?
Унинг уфуриб турган атирини ҳиди негадир ёқмади. Оралиқ масофани сақлаб борардим.
-Сенгаям ёқмадими?
Унга ҳайрон қарадим, сезибди.
-Нимани айтяпсиз?
-Атирни ҳидинида, ўзимга ҳам ёқмади. Жаа мақтаворишганди, олибман менам. Энди эса кечикяпман. Ортга йўл йўқ.
Мен индамадим, у билан суҳбатлашишга кўзим учиб тургани йўқ.
-Йигитинг борми?
У тезлик билан қўлимдан тутганига чўчиб тушдим. Қўлимни ололмадим.
-Жиннимисиз?
-Сенга савол бердим.
-Бунақа нарсаларга вақтим йўқ.
-Янгам бошқа гап айтди лекин.
Ичим шув этди, наҳот энди бу ҳам мени бузуқ деб ўйласа.
-Бу... Тухмат. Мен ҳеч қандай ёмон иш қилмадим.
Илҳом мени тўхтатиб ўзига қаратди.
-Аниқми?
-Ҳа.
-Унда буни ўзим текшириб кўришни истайман.
Унинг юзида айёрона кулгу зоҳир бўлди. Қўлимни кескин тортиб олдим.
-Юзсиз,- аламим келди.
-Ишон бу мен учун қизиқ.
Уни сўзларини ортиқ эшитишга тоқатим қолмади. Аллоҳим яна қанча синовларинг бор?
***
Дарсда яхши ўқиганим учун домлалар мени қўллаб қувватлашарди. Синфдаям аълочилар сафидан эдим. Энг муҳими улар мени оддий синфдош деб қабул қилишганди. Ҳеч ким ўтмишни юзимга солмасди.
-Мехри сен қайси институтга топширасан?
Дугона бўлиб улгурганим Озода ёнимга келиб ўтирди.
-Билмайман, ўйлаяпман.
-Сен хоҳлаган жойингга кира оласан. Мен бунга ишонаман. Қара ўзлаштиришинг зўрку.
-Мен сендек имкониятлари етарли оилада ўсмаганман.
-Билиминг бўлса бас, қолганини эпласа бўлади.
-Озода, бу айтишга осон. Мен сенга қачондир ўзим ҳақимда айтиб бераман. Ҳали тайёр эмасман.
-Майли кутаман.
Қизлар музқаймоққа, қаҳвага чиқишарди. Мен эса бормасдим. Бунга маблағ танқислиги ҳам сабаб эди. Пулим бор, аммо йиғишим керак. Илҳом тихирлик қилаётган вақтда мени у уйда ким ҳимоя қиларди? Ҳозир кетай десам бува билан буви қаровсиз қолиб кетадилар.
***
Анбар бувининг ҳашаматли уйи, Гулнорахон мени тинч қўярмиди? Зиналарни артиб юрибман. Унинг айтишича текинхўр эканман.
-Умуман чанг қолмасин. Сени бекорга боқмаётганимизни билиб қўй.
-Бувим...
-Эеэ ўша кампирни гапирма, уйда ётибам менга хўжайинлик қилади. Ўргилдим, ёшингни яшаб жииим ўтир, ҳар нарсага бурнини суқади бу кампиршо.
13-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Гулноранинг қайнонасига нисбатан бу даражадаги ноўрин сўзлари мени ғашимни келтирарди.
-Э анқаймай тезлаш, ҳали иккинчи қаватни деразалари ҳам бор.
Оббо бугун дарс қилолмас эканманда. Аслида бу уйда ҳизматкор бор. Аммо мени ҳам бўш қўймайди бу аёл. Қўйдек ювош Аҳмад ака қандай бу сувилонга уйланган мен ҳайронман.
-Илҳомни хонасини ҳам тозала.
Фақат бу эмас. Юрак ютиб сўрадим.
-Илҳом ака уйда эмасми?
-Қайёқадир кетган чиқиб, уни манзили пешонасида ёзилган.
Гулноранинг чалпиллаб сақич чайнаши мени асабимни бузарди.
-Хўп.
Ишларга шўнғидим. Бугун тиним билмай фақат иш қилиш билан ўтди куним. Ишларимни саранжомлаб Илҳомни хонасига кирдим. Бетартиб хона, кийимлар ётоқ устида қаланиб ётибди. Ҳамма ерни йиғиштиришга тушдим.
-Бунча бу олифта ўзини эплаб юролмайди.
Хонасининг хожатхонаси ҳам ивирсиб кетган. Менимча бу йигит хонасига ҳеч кимни киритмайди. Тез ишлаяпман. У олифта келгунча чиқиб кетсам бўлди. Ўйларим ниҳояламасидан эшик ширқ этиб очилди. Жойимда қотдим. Илоҳим Гулнора опа бўлса бўлсин. Лекин Илҳом эмас. Афсус... Хонага аллақандай қўшиқ ҳиргойи қилганча Илҳом кирди. Бу вақтда мен шкаф олдида кийимларни илардим.
-Ана буни янгилик деса бўлади.
У менга кўзи тушиб жилмайди. Кўзлари сузилган, менимча ё маст, ёки нимадир чеккан.
-Узр, ойингиз...
-Айтдилар, майли ишингни қилавер.
У менга эътибор бермай кийимини еча бошлади. Мен қулай фурсатни пойлаяпман.
-Ҳа нимага бунча тикилдинг?
Аслида уни нарироқ туришини кутяпман.
-Ундай эмас.
-Тортинмай айтавер, кетворган йигитманку а?
У кўзини қисиб қошини учириб қўйди.
-А? Йўғе?
У ғалати қараш қилди.
-Йўғеее, мен хунукманми?
У билан бу борада гап сотгим йўқ. Чанг латтани жойини мўлжал қилиб дарров ўша томон бордим.
-Тинчликми? Нимага довдирайсан?
Жавоб бермай хонадан чиқиб олдим. Аллоҳга шукр қутилдим.
***
Бугун кечликда Анбар бувини бироз қон босимлари ошди. Ошхонада тушиб кийик ўти дамлаётсам Озод келиб қолди.
-Менга сув бер, ёмонам чанқадим.
Озод мен билан иши йўқ, буни яхши биламан. Сув олиб берганимни биламан қаёқдандир пайдо бўлган Сидиққа менга ёпишиб кетди.
-Ифлос, эримга осилма дегандим сенга.
Сидиққа сочимга чанг солди. Мен нима бўлаётганини англашга улгурмай қолгандим.
-Мен...
-Ўчир, билмайди деб ўйлайсанми эримга кўз суришингни? Доим мулойим мушукча кўрсатасан ўзингни.
Аямай берилаётган зарбалардан ўтирганча ўзимни паналашга уринардим.
-Сиддиқа ўзингни бос, ундан сув сўрадим ҳолос.
-Жим бўлинг, ўзиз ололмайсизми? Нега ундан сўрайсиз? Бу бузуқ сизни тузоғига туширган. Мен кетаман бу уйдан, ёки у кетади.
14-қисм
Шовқиндан Аҳмад ака чиқиб келдилар. Нечундир Гулнорахон кўринмади. Мен ҳамон ерда бошимни қўлларим орасига олиб ўтирардим.
-Нима гап?
Сиддиқа дарров гапиришга тушди.
-Дада бу эримга кўз сузяпти.
-Шу гапга ўзингиз ишондингизми?
-Мени ёлғончи деяпсизми? Бу ғирт бузуқику, онасиям буни танфурушлигини кўтаролмай ўлган. Сизлар уйга кимни олиб келганингизни билмайсизлар.
Мен қулоқларимни ёпиб олдим. Устимдан ўқилажак ҳукмни эшитишни истамасдим.
-Шунақа денг
-Ҳа шундай , мен уни бу уйда кўришни истамайман.
-Келин кучингиз шу етимга етдими? Сизга нима кам? Нима етишмаяпти? Неча ойдан бери Мехринурни кузатиб келдик, уни нўжўя қадамини кўрган эмасмиз. Уялинг бу тухматиздан. Агар у кетса уни ўрнига онам ва дадамга қарайсизми? Гаршогини тўкиб, тагини тозалайсизми?
Сиддиқа жим қолди. Дами ичига тушиб кетди.
-Агар шу ишларни оғринмай қиламан десангиз майли у кетади. Хўш жавоб беринг.
Сиддиқа жим эди. Гапиролмади.
-Дада бу валдираверади, қани Сиддиқа юр хонага , Мехри сендан узр сўрайман,- Озод хотинини қўлидан тутди.
-Тўхта.
Аҳмад ака уларни тўхтатди.
-Хотининг ундан кечирим сўрасин кейин кетаверсин. Агар йўқ деса ана эшик.
Сиддиқа менга олақараш қилди. У вазиятни бу қадар ўзгариб кетади деб кутмаганди.
-Кечир Мехри.
Мен гапирмадим, у ҳам тез юрганча , эри билан хонасига кириб кетди.
-Қизим борақол дамингни ол.
Мен қўлимдаги дамламани олиб бувини олдиларига югурдим.
***
-Қанақа одамсиз?
Сиддиқа эри билан хонага кирган заҳоти бақира кетди.
-Нима бўлди?
-Нега жим турасиз? Сизга кўз сузганини кўрдимку.
-Оббо жинни бўпсан. У сув олиб берди ҳолос.
-Ойижонга айтиб уни бу уйдан йўқотаман. Нега ўша фохишани бу уйда туришига индамайсизлар? Наҳот кўзингиз кўрмайди?
-Сиддиқа, агар у кетса дадам айтгандек бувим, бувамга қарайсанми?
Сиддиқа терс бурилиб олди.
-Мен ҳизматкор эмасман, уларни тагини тозалайдиган.
-Шундай экан жим юр.
Озод тескари қараб ухлади.
***
Бугун Гулнорахон чамадонини тайёрлаб, спорт кийимида телефонда гаплашарди.
-Нурик поччанг билан дам олишга кетяпмиз. Келин куёвни ҳам асал ойига жўнатяпман.
-Анакондайизчи?
-Ука ҳали эшитмадингми? Пенсияга чиқарвордим, хонасидан чиқолмайди.
Гулнора хандон отиб кулиб юборди.
-Опанг ўзига хон, ўзига бек. Ҳеч ким мушугини пишт демайди.
15-қисм
Гулнора опа рост айтган экан. Улар кетишди. Уйда мен бобо ва буви қолдик. Биздан бошқа ошпаз аёл ва ҳизматчи аёл ҳам бор бўлиб, уларни унча биз билан иши бўлмасди. Мен бир инсонни кўздан қочиргандим. Бу билганингиздек Илҳом эди. У деярли уйда бўлмасди. Ғирт такасалтанглиги учун Анбар буви ҳар замонда тергаб турардилар.
-Ҳой бола эсингни йиғ. Ўқишни битиряпсанам, бир ишни бошини тутмайсан.
Илҳом эса шу ҳолатда ҳам телефондан бош кўтармасди.
-Телефон сени боқмайди.
-Буви ҳозир ҳамма гап телефонда билсангиз агар.
-Сени қанақалигингни яхши биламан. Эрта бошимга бирортаси қорнимда болам бор деб келсаям ҳайрон бўлмасдим.
-Гапниям топиб айтасизда буви, мен сизга ўшанақа , иштони ечилиб кетадиганларга уйланармидим?
-Уяциз, гапингни қарада.
Анбар буви тескари қараб аразлаб олдилар. Аммо Илҳом бепарво эди.
-Бува ўзингиз гапиринг бувимга. У киши олдинги замонда фикрлайдилар. Ҳозир мингтаси билан юриб биттасини оладиган давр.
-Эсингда бўлсин, поклар поклар учундир.
-Буви ўша пайт тавба қилиб уйланаман.
-Сенга ҳам тавба қилгани учрамаса бас.
-Бу ёғидан кўнглингиз тўқ бўлсин. Мен кетдим.
Илҳом менга кўз ташлаб жилмайдида чиқиб кетди. Анбар буви ух тортдилар.
-Бугуноқ гипсни ечтираман.
Катта хонада иккита ётоқ қўйилиб, бирида бобо, бирида буви ётардилар. Бобо ҳар ҳолда туриб юриб кейин ётардилар. Анбар бувига эса туриш мумкинмасди.
-Жим ётавер.
-Илҳомни қаттиқ ушламасам бўлмайди.
-Ана онаси бор. Ўзи қарайди. Ўғлинг барибир бўш.
Кўпинча шу мавзуда суҳбат бўларди. Ҳизматчилар кечки овқатни еб бўлишгач уйларига кетишар. Мен эса қўрқишни бошлардим. Кексаларни хонасидан чиқишни истамасдим. Мени хонам катта хонадоннинг нариги томонида. Унга боргунимча Илҳомга дуч келмасликни дуо қилардим. Уч кун куним шу тахлитда ўтди. Тўртинчи куни барибир унинг қўлига тушдим.
-Салом жонидан.
У ортимдан келаётганини сезмапман ҳам.
-Ассаламу алайкум.
-Менга бирор нима тайёрлаб бер. Ўлгудек очман.
Бу вақтда ошпаз кетиб бўлганди.
-Мен...
-Илтимос.
Унга йўқ деёлмадим. Индамай ошхонага ўтдим. У ҳам ортимдан келди.
-Нима ейсиз?
-Осонроқ нимадир. Рости чарчадим, ейман-у, ётаман.
-Картошка ва гўшт қовурайми?
-Майли.
Илҳом бошини столга қўйди. Мен дарҳол ёғни қозонга солиб, картошка арча кетдим.
-Чаққон экансан.
Индамадим.
-Мен билан гаплашгинг йўқми?
-Йўқ, нега ундай дейсиз?
-Нега унда ўзингни олиб қочасан?
Нима деб жавоб беришни билмадим.
-Рости билмайман.
-Мен ёмонманми? Ҳамма мени ёмон кўради, ҳатто сен ҳам.
-Бу гапингиз кулгули чиқди.
-Нега?
-Сизни яхши кўришим керакми?
-Албатта, чунки мендақа йигитни фақат орзу қилишади.
Илҳом керишиб қўйди.
-Бу қадар дидли эмасман.
Овқатни тайёр қилиб уни олдига қўйдим.
-Мен билан ўтир, бир ўзим овқатланишни истамайман.
-Узр ишларим бор эди.
-Майли, зоримиз бор, зўримиз йўқ.
Уни ёнидан тезроқ кетишни истадим. Чунки ҳаёлида нима бор менга қоронғу.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5