Насиба узига тук оддий бир оила фарзанди. Ота-онаси махаллада узига яраша обру -эьтиборга эга инсонлар. Фарзандларини уч угил ,икки кизни ок ювиб ,ок тараб вояга етказдилар. Оллохга шукур фарзандлари акилли ок -корани танийдиган инсон булиб етишдилар. Насибага ёш булишига карамай хар тарафдан совчилар кела бошлади. Насиба хали ёшман. Турмушга чикмай укишга кирсам,кулимда дипломим булса ,-деб каршилик килишига карамай,ун етти ёшида турмушга беришди. Янги хонадон,янги оила. Албатта янги хонадонга Насибани куникиши осон булмади. Турмуш уртуги Сарварбек Насибани яхши куриб ардокларди. Кайнонси бироз инжиклик киларди. Насибанинг хар бир килган ишидан камчилик кидирарди. Насиба яхши тарбия олган киз эмасми. Кечиринг ойижон,хозир айтганингиздай киламан. Хуп булади ойижон!Билмаганимни айтиб тугри йул курсатганингиз учун рахмат ойижон деб ширин тили ,одоби билан кайнонасининг калбига кунглига йул топа олди. Орадан уч йилдай вакт утсада Насибани буйида булмади. Кайнонаси орада Насибани кунглини огритиб куярди. Бир янгилик йукми. Качон мен хам набира суюш бахтига муяссар буламан ?-дея.
Насиба хеч нарса дея олмасди. Факат Оллохим менга хам фарзанд ато килгин,-деб кечаю-кундуз дуо киларди. Дуолари ижобат булиб бир йилдан кейин ,жажжи кизалокли булди. Оилада хамма хурсанд. Айникса Насиба. Турт йил деганда кизалокли булган Насиба оналик бахтидан сермаст эди. Оллохга бехисоб шукроналар айтарди. Менга оналик бахтини муяссар килганингга шукур Оллохим,-дея. Аммо киизи бир ёшга тулар-тулмас, эри Сарварбек огир дард туфайли оламдан утди. Бу жудолик каршисида Насиба узини буткул йукотиб куйди. Йигирма икки ёшида бева колди. Устига-устак, кайнонасини муомиласи хам узгарди. У кишини хам тушунса булади. Уларга ҳам огир. Ҳеч ким фарзанд догини курмасин экан. Асабийлашганида бор аламини Насибадан оларди. Кизини багрига босиб, нима килишни билмай,Насиба уксиб-уксиб йигларди. Сарварбекни улганига бир йил булгандан кейин Насибани ота -онаси келиб олиб кетишди. Кайнонаси кизини олиб колмокчи булди-ю, Насибанинг ундан бошка овунчиги йуклиги учунми, иложсиз колди. Насиба не орзу умидларда келган хонадонини юраги тилка-пора булиб тарк этди. Ахир шу уйда келинлик гаштини сурди, шу ерда она булди, севди, севилди.
Турмуш уртогини хеч унутолмасди,хаёлан сухбат курарди. Хар доим тушига кирарди. У кишисиз хаёти мазмунсиз бир бушликка айланиб колганди.
Келинойиси хар доим кунгил берарди. Насиба пешонангизда бор экан. Кизингизни уйланг. Куп зик булманг. Касал булиб коласиз. Кизингиз учун хам кучли булишингиз керак дерди.
Беш йилдай ота-онасини уйида яшади. Бу орада Насибага совчилар кела бошлади. Хотини улган ёки ажрашганлардан. Насиба хеч кимга рўйхушлик бермасди. Аммо ота-онаси:
-Ёшимиз ҳам бир жойга бориб колди. Кузимиз очиклигида тинчиганингни курсак, яхши буларди. Хали яна бу ховлига иккита келин туширишимиз керак. Эртага нима булади, факат Яратганга аён. Ҳеч булмаса, кизингнинг келажагини уйла. Унга ота керак, биздан давр утгандан кейин холинг не кечади. Хозир биз тирикмиз бу ховлига сигаябсан. Бизни сенга боглаб бергани йук кизим. Кузим очик кетмасин бу дунёдан , жон болам. Ота - онани фарзандлари тиниб тинчиса , кунгли тинч булади. Отанг билан маслахатлашиб бир карорга келдик. Сени узатамиз кизим. Йук демагин жон болам. Акангни хам уз оиласи бор. Опанг узокда. Укаларингга кандай келин тушади билмаймиз,-дейишди.
-Ишлайман,ишлаб, бир амаллаб уй олсам булди. Кейин топганим кизим иккимизга етади. Унинг угай ота кулида усишини хохламайман, -деди.
-Шунака дейсан-у, аммо барибир отанинг йуриги бошка. Эрта яхши кунинг бор, ёмон кунинг бор. Бошингда эринг,ёнингда суянчигинг, умр йулдошинг булиши керак. Ёлгизлик факат Оллохга хос кизим. Хаёт сен истагандек бир текисда давом этмайди,-дея насихат килишди.
-Кеча келган совчилар ҳам яхши жойдан. Бечоранинг иккита боласи бор экан. Факат шу болаларга мехр бериб, оналик килса, булди, дейишаяпти. Шу норасида гудакларниг бошини силасанг, Худойим сенинг бошингни силайди,-деди онаси куз ёш тукиб.
Насиба индамай урнидан туриб, хонасига кириб кетди. Юрагидаги бор аламларимни тукиб, туйиб
-туйиб йиглади. « Сарвар ака сизни йуклигингиз шунаканги билдирадики , кизимиз булса хам , дунёда сизсиз ёлгизман. Сиз тирик булганингизда балки бошкача булармиди. Чирок ёкса хам кунглим ёришмас даражада чукиб колган. Сизни согинаман. Кеча ёстикка бошимни куяман ухлаш учун. Ёстиким куз ёшларимга ювилиб ,Тунларим бедор сизни уйлаб кечади. Сарвар ака нега бизни ташлаб кетдингиз. Энди нима килай?Кизим угай ота кулида усиб улгайсинми?"Ота -онам мени бошка турмушга бермокчи. Сарвар ака мени кечиринг. Турмуш курсамда сиз бир умр мени калбимдасиз,-дея йиглаб-йиглаб ухлаб колди.
Такдир деб шунга айтишса керак. Ким хам уйлабдики Насиба 22 ёшида бева колиб,иккинчи бор икки болали инсон билан такдирини боглайди деб. Худонинг буюргани буларкан. Бандаси эса такдирнинг измига куниб, яшашдан бошка чораси булмас экан.
Насибани иккинчи турмушига куникиши кийин булди. . Энг катта кизи Лайло ун ёшда . У Насибани хеч онасининг урнида кабул килолмасди. Кичгинаси Насибани яхши курарди. Аммо шу Лайло билан тил топиш осон кечмади. У Насибани хам, кизини хам хушламасди. Пиширган овкатини емасди. Хуллас Насибани она урнида кабул килмади. Ёши катта булиб,хамма нарсага тушунгани учунми,уни она урнида кабул килолмасди.
Турмуш уртоги Зокир ака Насибага илк куниёк :
-Мен рахматли аёлимга севиб уйланганман. Узингиз биласиз, якин кишингизни йукотиш азоби кандайлигини. Халигача йуклигига куника олмадим. Кизингизга уз отасидек мехримни бераман,оталик киламан. Сиз хам болаларимга онаси йуклигини билдирманг, болаларимни сизга ишонаман,мехрингизни аяманг.
Бундан кунглингиз тук булсин ,-деди Насиба. Зокир ака айтганидек Насибани кизига оталик килди. Эрталаб кетиб кечкурун келарди. Насиба уйда болаларнинг тарбияси,уй ишлари билан шугулланарди. Болаларни хаммасини бирдай курарди. Лайло хам аста-секинлик билан Насибага мехр куя бошлади.Орадан икки йилдай вакт утиб бу оилада угил чакалок дунёга келди.. Насиба ҳам бу утган кунлар ичида эрини яхши куриб колди. Зокир ака жуда жиддий, аклли, мехрибон инсон эди.
Йиллар хам окар дарёдай утар экан. Бирпасда Лайло хам буйи етиб, келин булди. Туйи куни Насибани кучоклаб, "Ойижон",-деб йиглади .
-Кизим, , илохо, бахтли булгин, борган жойингда тошдек урнашгин,угил-кизинг куп булсин. Борган ерингда мехр топгин. Кадаминг кутлук кадам булсин,-деб кулини дуога очиб,Насиба ок фотиха берди.Уша куни Насибани юрагида нималар тугён урди. Бу факат Насибани узига аён ...
Зокир ака бир куни Насибага ,мен кутгандан хам ортик болаларимга оналик килдинг мехр кургаздинг ,-деди.
Бирин кетин кизларини турмушга беришди. Энди эса углини уйлантириш арафасида келин кидириш билан оввора.
Инсон сабрли, матонатли булса, хаёт синовлари олдида узини йукотиб куймаса, албатта эзгу ниятларига етаркан . Насиба опа бугунги кунда турт нафар фарзанднинг онаси, бир этак набираларнинг бувуси. Ёнида Насибани тушунадиган, хурмат киладиган ва севадиган инсони турмуш уртоги бор.
(Само юлдузи. Дилфуза)шахсий ижод.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1