Гуля хонадан чиқма деганига индамай ўтирибман.
-Ҳой сенга келишди. Яна хафа қилма.
Мен анграйиб қолдим. Мен ўтирган хонага ўрта ёш бир эркак кириши билан ўрнимдан турдим.
-Янгимисан?
У шу гапни айтар айтмас хонада ола тасир бошланиб кетди. Милиция ҳаммани ушлаб машинага босишди.
***
-Мендан нима истайсиз?
Ундан ўзимни нари олишга уриняпман, аммо уддалай олмадим. У тобора мени деворга қисиб келарди.
-Нега келдинг?
-Ишлашга.
-Отамни янги ўйнашимисан?
Уни гапи нафсониятимга тегди. Тарсаки солдим. У эса қутуриб кетди
***
-Кимлигингни унутиб бўладими? Етимча, эрсираган, хаттоки мактабниям битиришни кутмай фохишаликни бошлаб юборган бир бузуқисанда...
Тез кунда...
Янги асар...
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
💥БАХТ_ШУЬЛАСИ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Янги онлине қисса
1-қисм
Бисмиллаҳ
Кўнгил бериш,
Кўнгил олиш дегани эмас!
Кимнидир севганингда,
Ундан сени севишини талаб қилишинг,
Ёки кутишинг...
Бу ишқ эмас,
Бу худбинликдир!
Яна кўчадаман. Қўлимда бир сўм пулим қолмади. Яна иложсиз қўшнини эшигини қоқдим.
-Ҳа Меҳри нима бўлди яна?
Қўшним қалин қошларини чимириб қаради. Ич-ичимдан ўзимдан нафратланиб кетдим.
-Келинойи бироз қарз бериб туролмайсизми?
-Уффф янами? Ўтган гал олганингни берганинг йўқ. Онанг касал бўлса айб мандамаску. Ёки пешонамга пул заводини эгаси деб ёзиб қўйилганми?
Мулзам бўлиб ерга қарадим. Индамай ортимга бурилдим
-Ҳе савил, яна қовоқ осишига ўлайми? Мен сенларни кафилингни олганманми?
Ортимдан аёлнинг хунук сўзларию, қарсиллаб ёпилган эшик овози эшитилди. Хўрлигим келди. Кўзимда ёшларни ушлаб туролмадим. Эндигина ўн еттини тўлдирдим. Бирор жойда ишлай олмасам, мени биров ишга ҳам олмайди. Жуда озғинман. Ҳусним ҳам ҳавас қиларли эмас.
Ҳаво совуқ эмасми қўлларимга куҳлагунча бошқа эшикка шошдим. Бу бой хонадон. Балки сўнгги умидим шудир. Дарвозани қоқдим.
-Келинойиииии. Келинойииии.
Афсус ярим соатга яқин ўтирганим ўзимни зараримга ишлади. Жуда совуқ қотдим. Ҳавоям менга ўчакишгандек жуда совиб кетди. Уйда онамни дорилари тугаган. Ягона боқувчимиз онам эдилар. Улар ҳам буйрак ҳасталигидан азият чекиб ётиб қолдилар. Дориларни олиб бормасам туни билан инграб чиқадилар. Ноилож дорихонага кирдим.
-Ассаламу алайкум.
Гапни бошладим. Аммо нима дейишни билмайман. Оёғимда уриниб қолган этик. Уяламан. Биров қарамасин .
-Ҳўш, сизга қанақа дори керак?
Дори номини айтдим.
-165 минг сўм
-Ҳалиги... Қарзга беролмайсизми? Жуда зарил эди.
Дорихоначининг юзи буришди. Дорини қайтиб жойига қўйди.
-Эшикдаги ёзувни кўрдизми?
Эшикка қарадим
«Қарзга савдо йўқ»
Тарвузим қўлтиғимдан тушди. Индамай у ерни ҳам тарк этдим.
****
Туни билан онам инграб чиқдилар. Аммо мен имконини тополмадим. Йиғлаяпман. Ойимга билдирмай деб. Чорасизлик мени жуда қийнаб юборди.
2-қисм
Эрта тонгда кўча бошидаги қўшнини уйига боришни дилимга тугдим. Турли хил кийим, машиналарда юради. Ўша менга йўқ демас. Ойим уйғонмасларидан эшикни секин ёпдимда, ташқарига чиқдим. Совуқ суяк-суягимдан ўтиб кетади. Ойимга бериладиган нафақани кесилгани ҳам ёмон бўлди айни дамда. Ҳарна рўзғорга, дорига пул бўларди. Совуқдан дир-дир тирраганча икки қаватли, ҳашаматли уй эшигини қоқдим. Икки уч марта қўнғироқни чалдим. Эрта тонгдан келганимга ўзимни койидим. Ҳали ухлаб ётишган бўлишса-я.
Эшик очилди. Уйқусираб, устига платосини аранг илдирган опа эшикни очди. Менга саволомуз қаради.
-Ассаламу алайкум опа, яхшимисиз?
-Салом. Эрталабдан йўқлабсан?
-Сиздан ёрдам сўраб келдим. Имкон қила олсангиз менга пул беринг. Ёки иш топиб беринг. Мен сиздан бошқа кимдир ёрдам беришини тахмин қилолмадим.
Марям эди опани исми. Ёши ўттиздан ошган бўлса керак. Уни Мая деб чақиришарди. Менга бошдан оёқ қараб чиқди.
-Ҳммм, сенбоп иш менда бор. Нима иш бўлсаям қилаверасанми?
У кўзимга синчков тикилди. Тилла топгандек севиндим.
-Ҳа, ҳа қила оламан. Менга пул бўлса бас. Ойим касаллар. Сўнгги кунлари бўлмасин деб қўрқаман. Ойимдан бошқа яқиним йўқ.
-Ҳозирдан бораверасанми?
-Ойимдак бирров хабар олиб келсам бўлди.
-Унақада тушдан кейин шу ерда бўл.
-Ҳалиги... Пул бера олмайсизми озроқ? Дори олардим.
-Пулни ишдан кейин оласан. Унгача нархингни айтолмайман.
-Рахмат сизга. Мен албатта келаман.
3-қисм
Шошиб уйга қайтдим. Онам яна безовта эдилар.
-Қаердан келяпсан?
Маяни онам ёқтирмайдилар. Уни олдига борганимни айтолмайман.
-Иш излаб келяпман.
-Сени ҳам қийнаб қўйдим болам.
-Ундай деманг ойи.
-Менимча умрим кам қолди.
Ўпкам тўлиб кетди. Ойим нима деяптилар? Наҳотки... Йўқ буни ўйлашни ўзи дахшат.
-Ойи ундай деманг. Сизсиз, мен нима қиламан?
-Ўзингни асрайсан қизим. Онангни розилигини оляпсан болам. Насиб кам бўлмайсан.
-Ойи мен ишингизга бориб келаман. Унгача буларни еб олинг.
Кеча олган сутимизни истиб буханка нон билан ойимни олдиларига қўйдим.
-Рахмат қизим.
Тезда кийиниб ойимни иш жойларидан хабар олишга бордим. Зиёратгоҳда боғбон бўлиб ишлайдилар. Юмуши оғирмас. Гул кўчатлари аллақачон кўмиб қўйилган. Мен гулзорга бирров ахлат ташлаган бўлса олиб урнага ташлаб келаман. Супурувчи бунга эътибор қаратмайди. Шукрки ҳамма ер тоза экан. Совуқ қотганча уйга қайтдим. Онам ухлаб ётибдилар. Ҳаёлимда бироз иссиқлари бор. Соатга қараб туш бўлишини кутдим. Дарров йўлга отландим. Бу сафар эшикни кўп таққилатишимга тўғри келмади.
-Келдингми, сени кутиб тургандим ўзи?
-Ҳа опа келдим.
-Ҳозир машинамни олиб чиқай кетамиз.
Мая опа машинасида чиқди. Ийманиб ўтирдим. Ярим соатча йўл юриб баланд қаватли уйлардан бирига келиб қолдик.
-Олтинчи қаватга чиқамиз.
Мен индамай эргашдим. Олтинчи қават чапдаги эшикни Мая опа ўз калити билан очиб кирди. Ичкари атир ҳидига чўмилгандек эди. Арабча мусиқа қўйилган. Ярим яланғоч чиқиб келиб Мая опа билан сўрашди.
-Гуля бу янги, ўзинг ўргатасан.
Гуля мени обдон кузатди.
-Опа қиз болами бу?
-Ҳа кўрмаяпсанми? Энди мактабни тугатади.
-Эплайдими?
-Бунча эзмаландинг? Ўзинг эпламадингми? Бор олиб кир. Ювиб тара. Мен кетдим. Қимматроқ сўрайвер.
-Хўп опа.
-Ҳей исминг нима эди?
Мени чақирганини фаҳмладим.
-Мехринур.
-Мехри ишинг битгач пулингни беради. Уйингга борасан. Эртага ўзинг келавер. Кунлигини кунлик оласан. Бу ерда кўрганингни биров билмасин.
-Хўп опа.
-Қизлар эҳтиёт бўлиб ишланглар мен кетдим.
Мая кетди. Гуля мени бир хонага киритиб қўйди.
-Шу ерда кутасан. Ўзим чақираман.
4-қисм
У хонада қанча турдим билмайман. Жудаям зерикиб кетдим. Хира ёруғлик тушиб турарди. Нимагадир бўғилиб кетяпман. Ташқарида совуқ бўлганигами ҳамон оёғимга иссиқ ўтмади. Устки кийимимни ечмаганим энди эсимга келди. Уриниб қолган курткамни ечиб краватнинг бир бурчачагида қўйдим. Оддий хона, ҳашаматларсиз. Аммо тартиблиям деб бўлмасди. Деразаларни беркитиб ташлашиб хонану янада тор кўрсатишган.
Хонада кутиб турар эканман, қанақа иш қилишим кераклигини ўйлаб қизиқардим. Гуля хонадан чиқма деганига индамай ўтирибман.
-Ҳой сенга келишди. Яна хафа қилма.
Мен анграйиб қолдим. Мен ўтирган хонага ўрта ёш бир эркак кириши билан ўрнимдан турдим.
-Янгимисан?
У шу гапни айтар айтмас хонада ола тасир бошланиб кетди. Милиция ҳаммани ушлаб машинага босишди.
Идрок қилолмаяпман. Бизни машинада олиб кетишяпти. Мен нима гуноҳ қилганимга ҳамон ҳайратдаман.
-Мени айбим йўқ. Мени қўйворинг.
Милиция ходимига ялинчоқ овозда дедим
-Ҳамманг бир гўрсан. Шунақа дейсанлар. Аслида сендақаларни изингни қуритса кейин халқ тинч яшайди. Ўзи гўдакку қилаётган ишини буни?
Ёшроқ милиция ходими менга бошдан оёқ қараб жирканиб юзини бурди. Ёнимдаги шериклар норози бир нималар деб ғудраниб қўйишарди.
-Начайник келишволардик. Нима кераги бор бу ишни?
-Гапирмасдан кет.
-Сиздан олдингиси яхши эдику, хизматимизни ҳам таклиф қилиб турардик. Сиз ҳам дарровда обориб тиқмангда.
-Ўчир, умрингни турмада чиритаман.
Гуля бу гапга мийиғида кулиб тескари қараб ўтириб олди. Улар қанақа ҳизмат қилишар экан? Ҳамон ақлим етмаяпти.
Қизларни кийими шу совуқда жуда калта, чулкида қандай юришибди экан. Бошимда шапкам бўлса ҳам совуқ қотяпман. Лекин буларни сочи ёйилган, бемалол ўтиришибди.
-Камандир сигаретдан олинг.
Гуля ёқимсиз илжайди. Олди тугмасини очиб , кофтасини пастроқ тортди. Унга қараб мен уялиб кетдим.
-Эслаб қолганман сени. Муддатингга қўштираман.
-Оббо яна шу гап, яна шу. Мундоқ ўзизни фойдангиз учунам ишласангизчи? Сизни хурсанд қилардик.
Милиция кийимидаги эркак Гуляга кўз остидан ёмон қаради. Гуляни бу сафар аниқ овози ўчди.
-Етиб келдик
Олдиндан ҳайдовчини овози эшитилди. Бизни туртиб, туртиб панжарали хонага киритиб қўйишди. Қизлар негадир бемалол эди.
-Гуля опа нега келдик бу ерга?
Гуля менга анқовга қарагандек қаради. Кейин қаҳқаҳа отиб кулиб юборди.
-Овсар экансанку, ғирт тупооой.
Бошқа қизларам унга қўшилди.
-Рости билмаяпман
-Ҳов дўндиқча бу ер вақтинча ушлаб туриш жойи, қамоқхонадан олдин сақлашади. Биз эса танфурушлик қилардик. Ўзингни гўлликка солма, пул керак деб сенам эркакларни қучоғига ётишга келгандингку.
Бошимга гурзи билан урилгандек бўлди. Мана гап нимада экан? Энди ҳаммаси аниқ равшан. Шалвираб қолдим.
-Мен билмагандим. Рост билмагандим.
Хона ўртасида қотиб қолдим. Кейин панжараларни ушлаганча дод солдим.
-Мени буларга алоқам йўўўўқ, чиқариб юборинглаааар. Онам касал онамга қарашим керак.
Жазавага тушиб бақира бошладим.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6