(Хаётий воқея)
"Ассалому алайкум ойижон, яхши юрибсизми, ишларингиз жойидами, акаларим укаларим борми йўқми билмайману улар ҳам яхшими, дадажоним яхшимилар? Сиз мени болалар уйига ташлаб кетган бўлсангиз ҳам мен сизни ҳали ҳамон яхши кўраман, биласизми ойижон, бу ерда мени опа сингиларим, ака укаларим бор улар мени жуда жуда яхши кўришади. Биз бир биримизни ҳафа қилмаймиз, ҳаммамиз аҳил иноқ яшаймиз. Сизга бу гапларни қизиғи борми билмадиму аммо айтиб ўтгим келди, мени соғлиқларим жойида кийимларим бутун, вақтида овқатланиб вақтида ювиниб юраман. Лекин лекин… лекин, вақтида ухлолмайман кечалари дераза олдида ўтириб сизни кутиб йиғлаб чиқаман. Биз ҳаммамиз биз биримизга сездирмасдан йиғлаб чиқамиз, лекин ёш бўлишимизга қарамасдан кўз ёшларимизни беркитиб оламиз. Кеча, кеча тарбиячимиз менга сен ойингга ўҳшайсанми дадангами, дея савол берди. Йиғлаб юбордим, мен сизларни ҳатто эслолмасам, ҳам кимга ўҳшаганимни билолмасам.., ойижон, роса йиғладим.
Ёмғир ҳам кўз ёшимга қасд қилганми билмадиму, лекин сира тўҳтагиси келмайди. Кўз ёшларим оқиб борар экан ёмғир ҳам шунчалар кучли ёға бошлади. Ойижон сизни жууддааа жууддаа соғиндим, қачон келасиз?
Ойижон ўтиниб сўрайман, мени бу ерлардан олиб кетинг… ишонинг сизга умуман ҳалал бермайман, йиғламайман, ишларизга ёрдам бераман, укаларимга қарайман, нима десангиз ҳаммасини бажараман, ақлли қизча бўламан ойижон. Ойижон, илтимос олиб кетинг, ҳамма нарсам етарли, олиб кетсангиз бўлди.
Фақат ёнизда олиб юриб "Қизим” десангиз бўлди, шу сўзиздан бошқаси керак эмас, ойижон, ойижон илтимос келинг олиб кетинг. Менга қўғирчоқлар керак эмас, ёнизда юрсам бас. Мени қизим десангиз дунё менга керакмас. Ойижон ҳар куни сизга хат ёзаман нега келмайсиз? Ёки хат ташувчи амакилар хатларимни сизга етказишмаяптими, ойижон келинг ўтиниб сўрайман. Қаранг, сизга атаб шеър ёздим, мен шоира эмасману, тарбиячимизни айтишларича менда истеъдод бор экан. Катта бўлсам сизга атаб китоб чиқараман, лекин, лекин исмингизниям билмасам мени олиб кетмасангиз китобларимда сизни исмингизни қандай номлайман ойижон...
Гулзор ичра гуллар тердим онамга деб,
Парваришлаб авайладим онамга деб,
Хона ичра очилган гул бир бир сўлди,
Бу қизингиз йиғлай йиғлай адо бўлди…
Бугун келар дея кутдим онажоним,
Олиб кетар дея кутдим отажоним.
Бор эканми ҳимоячим акажоним,
Ё бормикан менга сирдош опажоним.
Укам борми? Синглим борми билолмайман,
Кеча кундуз йиғлайману кулолмайман,
Нега энди? Мен ҳам бахтли бўлолмайман,
Отажоним онажоним олиб кетинг…
Уйингизмас менга меҳр бўлсангиз бас
Болам деган сўзиз керак бойлик эмас…
Шеъримни давом эттирардиму ойижон докторлар келишди уколимни олмасам бўлмас экан….
Доктор амакини гапларини тўсатдан эшитиб қолдим, ишонинг ойижон гап пойлаш ниятим йўқ эди, билмасдан эшитиб қўйдим, ойижон кечиринг пойлоқчи экан деб мендан ҳафа бўлманг…
Айтишларича мен рак эканман, рак нималигини билмадиму ойижон аммо бир ойлар яшар эканман, кўз ёш менга мумкин эмас экан, лекин улардан яшириб ҳар куни йиғлайман, сиз келмасангиз менга ҳаётни нима кераги бор ойижон.
Майли ойижон шу бир ой ичида бир марта бўлса ҳам узоқдан бўлса ҳам келиб кетинг. Бир марта бағризга босиб мени қизим денг ойижон.
Майли ҳайр ойижоним, ўзингизни эҳтиёт қилинг мени ташлаб кетган бўлсангиз ҳам мен сизни жуда жуда яхши кўраман. Дадажонимга салом айтинг, опа сингилларим ака укаларим бўлса мени номимдан ўпиб қўйинг. Ойижон сизларни жуда яхши кўраман…
Ойижон кечаси билан ҳеч қаерга сиғмадим болалар уйига, хонамизга хатто кийимимга ҳам қизиб кетавердим кетавердим…
Деразага кўп тикилдим келмадингиз.
Бирон бора ҳатто ҳолим сўрмадингиз
Ташлаб кетиш учун мени туғганмидиз?
Ҳайр ойи сўнгги куним келмадингиз…
Умрим шунча қисқа экан билмай ўсдим,
Етти ёшда рак эканман билмадингиз.
Мени шунча ёмон кўрасизми ойи
Мен кетяпман сўнги куним келмадингиз.
Жаннат сари қадам қойиб кетдим ойи
Кутмоқликдан озод бўлиб кетдим ойи
Энди сизни Жаннатда кутаман…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2