Тишлари тўкилган кемшик бола эдим. Сой бўйидаги ўтлоқ биз
болаларнинг «катта еримиз» эди. Ҳар куни эрта билан ойим чийдухоба шимимнинг чўнтагига яримта зоғора, бир бўлак қайнаган лавлаги солиб берардида, шохсиз, ювош эчкимизни етаклаб, катта ер»га жўнардим. Овози дўриллаб колган Меливой кўк кўзни айтмаса, ҳаммамиз ёш болалар эдик. ўтлок ёнидаги икки туп азим тол бизнинг овунчоғимиз эди.
Баҳор келиши билан болалар тол новдаларидан ҳуштак ясашар, қизлар бўлса баргак тақиб, дарахт соясида черта ўйнашарди.
Бир куни орамизга янги меҳмон Ҳалима деган қизча кўшилди. Унинг кишлоғимизга келганини ҳаммадан аввал мен билдим. Кечқурун ойим дадамга айтган гапини эшитиб колгандим.
- Ҳаким сассик шахарга бориб кизини топиб келибди. Хотинининг
бошига итти кунини солибди. Узингку, шармандалик қилдинг...
Майли, сен ўша топганинг билан бўлавер. Менга кизимни бер, дебди...
Ҳаким сассиқ урушдан келгач, полизда бригадир бўлиб ишларди. Мен уни ёмон кўрардим: бир марта эчким полизига кириб кетганида мени икки тарсаки урган. Ойимнинг гапидан ҳеч нима тушунмаган бўлсам ҳам, Ҳаким сассикнинг қизини кўргим келди. Эртасига кўрдим ҳам...
Ўша куни эрталаб момақалдирок бўлиб, жала қуйгани эсимда бор.
Ойим одатдагидай эчкининг елин копини боғлаб бўлмаса боласи
эмиб қўярди арқонни қўлимга тутқазди:
- Яхшилаб тўйғаз!
Катга ерга етиб келгунимча ҳаво чараклаб очилиб кетди. Эчкининг арқонини ечиб, молларга қўшиб юбордимда, тол тагида тўдаланиб турган болалар ёнига келдим.
Ўртада урушда ўлган дадасининг каттакон беқасам чопонини кийиб олган Меливой ёнбошлаб ётар, яланг оёқ болалар унинг атрофида ўтириб олиб, нимагадир хохолаб кулишарди.
- Ҳаким сассикнинг кизини кўрдингми, Анвар?
- Меливой яқин келишим билан дўриллаб сўради. Кейин қўлидаги тол ёғоч билан имо қилиб кўрсатди.
- Дадасига ўхшаган дароз экан.
Болалар тағин бараварига кулиб юборишди. Толнинг панасида турган новча кизалокни энди кўрдим. Унинг катта-катта кўзлари маъюслик билан жавдирар, нима қилишини билмай, калишининг учи билан майсаларни эзғиларди.
Меливойдан ҳаммамиз қўркардик, у ҳеч кимни аямасди. Лекин ҳозир у қизни масхара қилиши алам қилди менга.
- Дароз бўлса сенга нима? дедим аламимдан чийиллаб. Ҳалима ялт этиб менга қарадию, индамади.
Меливой бирпас бакрайиб турдида, таёғининг учи билан сой томонни кўрсатди.
- Бор, букамни кайтариб кел! Сенинг галинг келди. У ҳар доим молини бизларга кайтартирарди.
Нимагадир бу сафар ўжарлигим тутди. Сой бўйига тушиб кетган
кора буқага қараб қўйдиму:
Ўзинг қайтар! дедим.
- Ш унаками?
- Меливойнинг кўк кўзлари олайиб кетди. Ирғиб ўрнидан турдию, кўлидаги таёқни баланд кўтарди. Ҳозир елкамга калтак тушишини билиб, қўркувдан кўзларимни юмиб олдим. Аммо калтак тегмади. Бир маҳал кўзимни очиб карасам, Ҳалима таёқни ингичка тиззасига тираб, синдиряпти.
- Бузуқнинг боласи! деди Меливой унга караб. Ҳалиманинг лаби пирпираб, йиғлаб юборай деётганидан бу ёмон ran эканлигини тушундим.
- Ўзинг бузуқнинг боласи! дедим бақириб.
- Кўк кўз! Кўк ғарка! Ўша куни Меливойнинг буйруғи билан катта ердан ҳайдалдим. Эчкимни ҳам сойнинг нариги бетида боқадиган бўлдим. Болалар орасига кайтгим келардию, кўк ғарқадан қўркардим. Фақат бир нарсага хурсанд эдим: Ҳалима ҳам ола сигирини мен билан бирга боқарди. Кейин билсам, у мендан уч ёш катта экан. Кун бўйи иккаламиз чиллак ўйнардик. Ҳалима бу ўйинда ўғил болалардан қолишмасди. Ёзда тағин бир одат чиқардик. Ҳар куни пешинда сой бўйида олов ёқиб, қўрига иккитадан картошка кўмиб ейдиган бўлдик. Бир гал у, бир гал мен уйдан картошка олиб келардик. Чўғда қоп-қорайиб пишган картошкани шоша-пиша артиб, оғзимиз куйишига қарамай **** олишдан лаззатлироқ нарса йўқ эди бизга. Ҳеч эсимдан чиқмайди. Бир куни ўша тотли тушликни **** бўлиб, майсалар устига чалқанча ётиб олдим. Тубсиз осмоннинг бир чеккасида кўпикдай оппоқ булутлар оҳиста сузиб юрар, баланд-баландларда жажжигина бир тўрғай турган ерида типирчилаб, шодон сайрарди.
Ҳалима ёнимда ўтириб олиб, ўтлардан ажина ковуш тўқир, узун-узун бармокларининг шунчалик чаққон ҳаракат қилишига ҳайрон колардим. Бирпасдан кейин у ингичка, паст товушда ашула айта бошлади.
Очил-очил оқ тошлар-а...
Мен онамни кўрайин-а...
Дийдорига тўяйин-а...
Унинг секин хўрсинганини эшитдим. Зум ўтмай яна кайтарди.
Ойижоним...кўрайин-а
Дийдорига...
Кейин бирдан жим бўлиб колди.
Алланимадан кўрккандай, секин бошимни кўтариб карадим.
Ҳалиманинг катта-катта, қоп-кора кўзлари жикка ёш эди.
Нима килишимни билмай, довдираб колдим.
- Йиглама, дедим ялиниб.
- Йиғламагиин...
Ҳалима кўлидаги ажина ковушни улоқтириб юбордида, кизил чит қўйлагининг этагини кайириб, кўз ёшини артди. Арпага ўрок тушди. Энди бизнинг хам ишимиз кўпайиб колганди, ҳар куни машокка борардик. Уша куни пешингача иккаламиз бир тўрвадан машок тердик. Урокчилар нариги адирга ўтиб кетишган, кизиб ётган арпазорларни куёш ёндирарди.
- Юр, сойдан сув ичиб келамиз, дедим тўрвачамни орқалаб.
- Полизга бориб қовун емаймизми?
- Даданг бермайдида, дедим ишонмай.
- Беради, беради,
- Ҳалима қўлимдан ушлади.
Чопиб кетдик. Сой бўйидан юриб, полиз ёнига етиб борганимизда тўхтаб колдим.
Қўрқма! Ҳалима судрагудай бўлиб полиз ичига етаклаб кирди.
Пушталар устида юмалаб ётган катта-катта ковун-тарвузларни кўриб, кўзим ўйнарди. Лекин, чайла ёнига яқин борганда қўрқа-писа яна тўхтадим. Чайла
соясида Ҳаким сассиқ билан табелчи Тўлаш ака чордона қуриб ўтирганча, коса килинган босволдини ейишарди.
- Дада, бизгаям қовун берасизми?
- Ҳалима аввал менга, кейин дадасига қараб қўйди.
Ҳаким сассиқ қизариб кетган кўзларини менга қадаган эди, ургани эсимга тушиб кетди. Ўшанда қам кўзлари шунақа қип-қизил эди. Бирдан Тўлаш ака оғзини катта очиб, хохолаб кула бошлади. Яккам-дуккам тишлари орасида ярим чайналган оппоқ босволди бўлаги кўринди.
- Сассиқ! деди у оғзини тўлдириб.
- Тўйни бошлайверсанг хам бўларкан. Мана куёв болаям тайёр.
- Кейин яна хохолаб кулди.
Ҳаким сассиқ лабининг бир чеккаси билан илжайиб қўйди. Ҳайрон бўлиб, Ҳалимага қарадим. У хам кўзлари жавдираб, атрофга аланглар, ҳов ўшанда Меливойдан сўкиш эшитганда қандоқ қилган бўлса, ҳозир ҳам ўшандай, калишининг учи билан ер чизарди.
Тўсатдан миямга бир нима урилгандай бўлди. Улар мен билмайдиган, ёмон бир нарса тўғрисида гапиришаётганини тушуниб колдим. Секин бурилдиму, йиглаганча чопиб кетдим. Катта-кичик қовунларни босиб, пушталар устидан сакраб-сакраб борарканман, елкамдан огир бир нарса босиб тушаётганини анчадан кейин билдим. Бошок тўла халтам экан. Уни хам улоктирдиму, сой бўйига югурдим. Ақлимни таниганимдан кейин билсам, мен ширин, бегубор туш
кўраётган эканману, Тўлаш бир оғизran и билан устимдан муздай совук сув куйиб, уйготиб юборган экан. Мен бўлсам мана шу туш узок, жуда узок давом этишини хоҳлардим. Ўша-ўша Ҳалимани бошқа кўрмадим, нимагадир кўришни хохдамадим
ҳам. Кейин эшитсам шаҳарга ойисининг ёнига кетиб колибди. Кеча Панорама кинотеатри ёнида Ҳалимани кўриб колдим. Агар ўзи чакирмаса, танимасдим. У йўлкадан коляска етаклаб борарди. Қизиқ, Ҳалима мени қандай таниганига ҳайронман...
Арғувон тагидаги скамейкада ўтириб гаплашдик. Ҳалима турмуш курибди. Эри аспирант, ўзи врач экан.
- Бу иккинчи ўглим, деди у аравачада ухлаб ётган ширингина чакалоқни кўрсатиб. Анчагача жим ўтирганимиздан кейин секин хўрсинди.
- Қандоқ яхши опа-ука эдика... Қаранг, ўн олти йил ўтиб кетибди.
Мен уни сизлашни хам, сенлашни ҳам билолмай, иккиланиб қолдим.
- Ҳалиям кўрга кўмилган картошкани яхши кўрасизми? дедим анчадан кейин.
- Ҳалиям ёш боласиза, Анвар... у кулди. Бу ўша ўзимга таниш опаларча меҳрибон кулги эди.
Юрагимнинг бир бурчида соғинч туйғуси жўш уриб кетди. Роста, қандоқ опа-ука эдика!... Тўлаш ака ўшанда нимагаям шунақа дедиа?
Тамом...
Ўткир Ҳошимов.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев