Фарида хола ёлғиз боши билан фарзандларига ҳам оналик, ҳам оталик қилди. Икки ўғил, бир қизни оқ ювиб оқ таради.
Ўғиллари Хасан - Хусан саккиз, қизи Нозима олти ёшга кирганда турмуш ўртоғи юрак хуружидан вафот қилди. 28 ёшида бева қолган Фарида хола уч фарзанди билан бўзлаб қолаверди. Яхшиямки ҳунари бор, мактабда тарих фанидан дарс берарди. Ёлғиз аёлга барибир қийин экан. Бир тарафда иш, бир тарафда фарзандлар тарбияси , рўзиғор иши. Уйда эркакнинг ўрни албатта билинади. Эркак қиладиган ишларни хам кучи етганича ўзи қилар, ўғиллари хам қўлларидан келганича ёрдам беришарди.
Бева деб гап отганлар , йўлини пойлаганлар, оғиз солганлар хам бўлди. Фарида хола фарзандлари учун иккинчи турмуш қурмади, фарзандларини ўгай ота қўлида улғайишини ҳоҳламади .
Рўзиғор ғор деганларидай бир аёлнинг ишлаб топгани нима бўларди . Болалар улғайган сари сарф харажат ҳам катта бўларкан . Фарзандларини бировдан кам қилмаслиги учун ўзини ўққаям чўққаям урди. Кечалари қўшниларни кўрпасини қадади, кашта тикади . Фарзандларига халол мехнати билан халол луқма едирди.
***
— Қизим , келаётган совчиларнинг бирисини танласанг бўларди.
— Ойижон мени хали турмушга чиқиш ниятим йўқ. Мана мендан олдин акамлар турибди. Акамларни уйлантира қолинг. Тўй кўрмоқчи бўлсангиз.
— Аканглар қочмас, тенги чиқса текин бер деган гап бор она қизим.
— Ойижон мен хали ўқишим бор. Ўқишимни тугатиб олай. Кейин яхши бир жойга ишга кирай. Кейин турмушга чиқиш хақида гап очсангиз бўлади .
— Қизим сени узатсам, кейин акалангларни уйлантириш харакатига тушардим. Келаётган совчилар ичида бириси қатнайввериб мени холи - жонимга қўймаяпти. Эртага яна келишади. Келишса ёшлар учрашсин, бир - бирини кўрсин, қолганига худо пошшо деймиз. Бир учрашиб кўр, бунинг хеч зарари йўқ, ёки кўнглингга ёққани борми? Бор бўлса айт тортинма .
— Ойижон кўнглимга ёққани йўқ , майли сиз нима десангиз шу ...
Нозима Ботиржон билан учрашиш учун Раъно аммаси билан хиёбонга келди.
Аммаси укамдан қолган ёдгорларим деб жиянларини ташлаб қўймади. Жиянларини жонидан ортиқ кўради. Ёлғизгина укасидан айрилгач, укасининг сиймосини жиянларидан қидирди. Хасан - Хусанлар улғайган сари худди оталарига ўхшаб борар , ҳар келганида Раъно аммаси эса уларни қучоклаб " Худди укамни кўргандай бўламан сенларни кўрсам "- деб укасини эслаб кўз ёш тўкиб олади. Ўзингиз ўхшасангиз хам илохим ёшларингиз укажонимга ўхшамасин , Аллохим сизларга узун умр берсин деб узундан - узун дуо қилади.
Раъно Амма Нозимани хиёбонда келишилган ерга қўйиб, ўзи хиёбон четидаги ўриндикга охиста келиб ўтирди.
Аллохим ўзинг хайрли қил, - дея юзига фотиха тортди.
Нозима эгнига гунафша гулли бежирим қилиб тикилган кўйлак кийган. Ўриб ташлаб қўйилган узун сочлари бир хуснига ўн чандон хусн қўшиб турарди .Ўнг елкасига қора сумка осган, нигоҳлари ерга қадалганди. .
Ботиржон қўлида чиройли қилиб ясатилган гултаста билан келиб:
— Ассалому алайкум Нозима! -дея гулдастани Нозимага узатди.
— Ассалому - алайкум! Рахмат. " Ия, сизми ", - дея хайрон бўлиб Ботиржонга қаради.
— Ха мен, -дея самимий кулиб жавоб берди.Хайрон қолдингизми мени кўриб ,- деди Ботиржон.
— Ха. Хаёлимга хам келмаганди тўғриси.
— Совчи юборишимми...
— Хм.
— Нозима сизни яхши кураман, мактаб давридан бери ,аммо журъат қилолмаганман севги изхор қилишга. Айниқса...ўша тўп воқеасидан кейин.
— Ўша воқеа халиям эсимда ,эслагим хам кемийди ўша кунни.
Иккаласи хам бараварига кулиб юборишди.
Ботиржон мактабда Нозимадан икки синф юкорида ўқиган. Нозимани мактаб давридан бери яхши кўради. Бир неча марта севгисини изхор қилишга ҳаракат қилди. Аммо журъат қилаолмади. Чунки Нозимани йўлини пойлаган , севги изхор қилган , мактуб ёзган ошиқлари кўп эди. Нозима уларни бир гап билан оғзини пойини берарди. Ўша ошиқлар иккинчи марта Нозимани қаршисига юрак ютиб чиқаолмасди. Ботиржон буни билгани учун балки журъат қила олмагандир.
Ботиржон бир куни мактабда болалар билан футбол ўйнаётганди .Нозима қизлар билан йигитларни футбол ўйнашини кузатиб турганди, бир пайт Ботиржонни зарб билан тепган тўпи Нозиманинг боши аралаш юзига келиб тегди.
Нозимани худди кўзидан олов чиққандай бўлиб, вой дея юзини қўли билан тутиб чўккалаганча ерга ўтириб қолди . Ботиржон эса Нозимага ошиқ эмасми қўл - оёғидан куч кетиб бир зумда бўлган бу воқеадан довдираб қолди. Қизлар Нозимага дарров ёмон тегдими, оғрияптими, қани қўлингни олчи кўрайлик, - деб атрофини ўраб олишди.
Ботиржон ўзида куч топиб Нозимани олдига келди.
— Узр, қандай бу тарафга тўпни келганини билмайман ,атай қилмадим, кечиринг .
— Э, қилар ишни қилиб кечирим сўраш осонда, кўзингизга қараб тепсангиз бўладику ўша тўпни, - деди кўзлари ёшланиб.
— Кечиринг, яна бир бор кечирим сўрайман. Оғриябдими, - дея Нозимани юзини тутиб турган қўлини тутмоқчи эди, Нозима жеркиб берди.
— Тортинг қўлингизни .Сурбетлик қилишиничи, ўргулдим сендака футболчидан, - дея дугоналарининг тўхта, қаерга дейишига хам қарамай ўрнидан туриб тез - тез юриб кетди.
Қизлар Ботиржонга худди **** қўйгудай қараб Нозимани изидан чопқиллаб кетишди.
Ботиржон эса футбол ўйнаш ёки ўйнамаслигини хам билмай Нозима кетган тарафга хўрсиниб қараб қолди.
Нозимани жони оғриётган бўлсада йиғламади. Синфга кирди - да сумкасини олиб уйига кетди. Ўшандан кейин Нозима Ботиржонни кўрса ёв қараш қилиб қарарди...
***
— Унитадиган кун бўлмади- да Нозима. Қанча вақтгача ўзимга келмай юридим. Сизни хар кўрганда хижолатдан ерга кирай дердим. Ёв қарашингиз эса мени баттар адо қиларди .
—Мени юзимни оғриқи сизни хар кўрганимда эсимга тушарди. Совчи қўйдингиз мени ўқишим бор. Хали бери турмушга чикиш ниятим йўқ аслида. Бу ерга ойимнинг қистови билан келганман
—Нозима ўқишингизни тўйдан кейин хам давом қилдираверасиз. Уйдагилар , мен хам бунга қарши эмасмиз. Илтимос совчиларимни қайтарманг...
Икки ёш самимий сухбат килишиб , астагина хайрлашишди. Нозима уялганча аммасининг ёнига келиб " кетдик амма "- деди кўзи билан ер чизиб. Нозимадаги бу холни кўрган аммаси " демак куёв ёқибди , бўлмаса зўрға учрашувга чикққан қайсар қиз бундай мулойим бўлиб қолмасди "- деб кўнглидан ўтказди.
— Ҳа қизим учрашув қандай ўтди , куёв ёқдими , нималар гаплашдингизлар , онангга нима дей? Онанг менга кўнғирок қилиб, опа Нозима учрашувдан келса арзигулик хабар бўлса айтинг деганди , ўзихам хавотирланиб бир неча бор телефон қилди , дея бирин - кетин саволга кўмиб ташлади.
Нозима индамай борар , аста аммасининг қўлтиғига кириб жилмайиб қўя қолди холос.
— Жавоб бермаганингга кўра , хамда кўлингдаги гулларга асосланган холда жавобини ўзим айтаман , деди Нозимани секин туртиб. Демак розисан. Хозир онанга телефон қилиб Нозимага куёв ёқибди дейман ,дея кулиб қўлига телефонни олиб керакли рақамни тера бошлади .
— Ээээ ,билганингизни қилинг , - дея Нозима аммасининг қўлтиғидан чиқиб уялганча тез- тез юриб кетди...
Кечқурун Нозима идиш товоқларни ювиб ,ишларини тугатиб хонасига кирди. Китоб жавонидан қўлига китоб олиб варақлай бошлади.
Шу пайт телефони жиринглади. Телефонга караса нотаниш ракам. Ажобо ким экан деб жавоб бериш тугмасини босди.
— Ало , эшитаман .
— Нозима мен Ботирман.
— Ассалому алайкум !
— Ва алайкум салом !
Яхшимисиз?
—Рахмат! Ўзингиз яхшимисиз?
— Рахмат! Бугун сизга кўнглимни очаолдим , демак жудаям яхшиман. Шуни билингки Нозима оромимни ўғирлагансиз. На кечамда , на кундузимда халовот бор. Ўтирсам хам , турсам хам хаёлимдасиз , ухласам сизни тушларимда кўраман.
—Туппа - тузук тухматчи хам экансизу...
— Нега тухмат қиларканман. Ўғрисиз. Қалбимнинг ўғриси !Сизни севаман Нозима,қалбимнинг маликаси , уйимнинг бекаси , онажонимнинг севикли келини , фарзандларимнинг мехрибон онаси , мени суюкли рафиқам бўлишингизни хохлайман . Нозима
Индинга ойимлар боришади , бизни фотиха қилишса керак.
—Ботир ака кеч бўлди .
—Фотиха хақида хеч нарса демайсизми?
Нозима жим тураверди жавоб бермай.
Уялаётгандир деб ўйлаб Ботиржон бошқа гапни чўзгиси келмай дарров хўшлаша қолди.
— Майли Нозима чарчаган кўринасиз . Яхши дам олинг, хайрли тун тилайман . Тушингизга кирай бу кеча. Ўзингизни эхтиёт қилинг. Сизни севаман.
— Хайр.
Нозима телефонни ўчириб, жиннивой деб мияғида кулиб қўйди.
Варақлаётган китобини бир чеккага қўйди - да бугунги учрашувни кўз олдига келтирди. Учрашувга Ботиржон келишини хаёлига хам келтирмаганди. Ботиржонни унга тикилиб қарашлари кўз олдига келди - ю ғалати бўлиб кетди.
Товба менга нима бўляпти ўзи. Нега Ботир ака хақида ўйлаяпман . Ахир мени кузатганини билсамда билмасликка олардим . Уни кўрганимда аслида ғалати бўлиб кетардим, агар бир - икки кун кўрмасам нигохларим билан уни қидирардим. Балки бу севгидир. Демак севги. Боя тушингизга кирай дедими . Ха шундай деди, деб бир энтикиб қўйди. Нозима ширин хаёллар оғушида бошини ёстиққа қўйдида кўзларини юмди ...
Икки ёш фотиха қилиниб, икки тарафнинг розичилиги билан туй тараддуди бошланиб кетди.
Фарида хола бугун эрталабдан бери хаяжонда. Чунки бугун куёвнинг уйига бориб уй безатиш керак ,шунгадир балки.
— Нозима қизим аммангга қўнғироқ қилчи қачон келар экан. Ойим эрталабдан кутяпти, хаялламай келинг дегин.
— Хўп ойи.
Фарида хола уйга кириб куёвни уйига олиб кетиш учун хозирлаб қўйилган нарсаларни яна бир бор кўздан кечирди. Хамма нарса тахт, фақат парда йўқ. Бугун борганда ойна эшикларни ўлчовини олиб келишса бўлди, парда иши хам битади. Отаси тирик бўлганда қизимизга ўзи оқ фотиха берарди. Тўйида ўзи бош бўларди. Барибир ёлғизлик ёмон экан деб дилидан ўтказди.
Деволда осиғлик турган турмуш ўртоғининг расмини қўли билан силаб: " Дадаси мана қизимизни хам бўйи етиб қолди. Келин бўлиш арафасида. Қизимизни бир кўрсангиз эди. Бирам чиройли, одобли қизки кўз тегмасин. Худога шукур бировдан кам ўстирмадим, камчилигимиз йўқ. Аммо кўнглимиз ўксук, ёнимизда сизнинг йўқлигингиз билинади. Начора Аллохнинг иродаси шу экан. Дадаси мен гапиравераман, сиз тинчгина ётинг, жойингиз жаннат бўлсин ," - деб кўнгли бўшаб кўзига ёш келди.
— Ойи, деб кириб келган Нозима онасининг йиғлаётганини кўриб: " Ойижон нега йиғлайсиз , турмушга узатаман деб узатаётган сизку. Келин бўлганим йўқку хали. Хозирдан йиғлаяпсиз. Ёки хеч келин бўлмасамми - а, ойи " .
— Унақа дема жон қизим, яхши гапга хам ёмон гапга хам фаришталар омийн дейди. Дадангни эслаб кўнглим бузилиб кетди, шунга кўзимга қандай ёш келганини сезмай қолдим. Мени қараю шундай кунда хам одам йиғлайдими. Амманг нима деди.
— Аммамми, ха айтганча йўлда экан. Ўзимми ойижоним, бошқа йиғламанг. Кўз ёшингизни кўрсам тоқат қилолмайман деб эркаланиб ойисининг кўксига бош қўйди.
Фарида хола Нозиманинг сочларидан силаб, хидларига бир тўйиб, "борақол қизим чой қўй, хадемай мехмонлар келишади " - деди.
Аммаси катта юк машинасида уч - тўртда ёрдамчи йигитлар билан келди.
Фарида хола келганларга пешвоз чикиб :
— "Хуш келибсизлар , қани уйга мархамат "-деб ичкарига таклиф килди
Безатилган дастурхон бошида " илохим ёшлар бахтли бўлишсин "- деб юзига фотиха тортишди .
Нон тузи тотиб, бир пиёладан чой ичиб, қани омийн деб фотихага қўл очишди " Бошлаган ишларимиз бароридан келсин, эсон - омон келинни уйини безаб ёруғ юз билан қайтайлик. Ёшлар қўшгани билан қўша қаришсин, тўйлар муборак бўлсин, Аллоху акбар, Омийн " .
— Қани шаввозлар бир ўзларингизни кўрсатингларчи, мана бу ерда турган мебелларни секин эхтиёт бўлиб машинага юкланглар, - деб Раъно амма ўзи билан келган йигитларга деди.
Йигитлар хам: 'Хўп бўлади ""- деб ўша захоти ишга шўнғиб кетишди. Хасан - Хусан хам қараб турмади. Хаш - паш дегунча мебелларни, диван креслоларни, (спальный гарнитур ни) машинага юклашди.
Нозимани иккита холаси, аммаси келинни уйини безаш учун йигитларга бош бўлиб куёвни уйига кетишди. Қуда тараф уй безаш учун келин тарафдан келганларни очиқ юз билан кутиб олишди.
Қуда хола Ботиржоннинг аяси Гулсара ая шип - шийдам қилиб бўшатиб қўйилган катта хонага бошлайди келин тарафдан келганларни.
" Мана шу хонани тайёрлаб қўйдик "- деб кўрсатади.
Бир зумда мебеллар ўз жойини эгаллайди. Гиламлар ёзилади. Хона шунақанги шинам, кўркам бўладики, фақат парда камлик қиларди.
— Пардани энди оламиз. Хозир йигитлар ўлчовини олишсин, келаси хафта насиб қилса ўз қўлларим билан келиб тақаман, - деди Раъно амма қуда холага.
— " Майли , болаларимиз бахтли бўлишса бўлди. Бизга шуни ўзи кифоя. Илохим шу уйларда тўйлар бўлсин, Топганимиз йиғнаганимиз тўйларга буюрсин . Аллохим хаммани хам тўй муродига етказсин "- деб Гулсара ая дуо қилди. Қани энди ичкарига ўтайлик, дастурхон ёзилган, овқат тайёр ,- деб келин тарафдан келганларни ичкарига таклиф қилди.
Мехмонлар дастурхонга қўйилган нозу - неъматлардан танаввул қилиб ,овқат **** , дуо фотихадан кейин кетиш учун рухсат сўрашди...
Нозима бу орада Ботиржон билан икки марта учрашувга чиқди. Кейинги учрашувида Нозима гап бошлади.
— Эртага аммам парда олишга борамиз деди .
— Майли. Унда эртага эрталаб дадам билан машинада келиб сизларни уйдан оламиз. Мен хам ўзимга кастюм шим олишим керак. Биласизми қанақа ранг олмоқчиман кастюм шимни ?
— Йўқ. Қанақа ранг?
— Оқ.— Келин либоси билан бир хил рангда бўларканда унда.
—Худди шундай. Ёки бошқа рангда олайми ? Қайси ранг ёқади сизга ?
— Оқ ранг бўлақолсин. Ботир ака , тўйимизга хам тўрт кун қолди.
— Ха Нозима. Вақт яқинлашган сари , вақт секин утаётгандай. Тезрок висолингизга етмок хоҳлайман .
— Эээ Ботир ака. Сизга гап айтгудай эмас. Дарров одамни уялтириб қўясиз , - деб қизариб ерга қаради.
— Нози , нега уяласиз. Ахир тез кунда хотиним бўласиз. Яноқларингиз қизарса янаям чиройли латофатли кўринасиз . Шу қизил яноғнгиздан битта ўпиб қўяй ,Нози йўқ деманг илтимос.
— Ўша кун келсинчи ,хотинингиз бўладиган кун. Ўшанда ўпиб қўярсиз.
—Ана шунинг учун хам вакт секин ўтаётгандек менга. Битта яноқ ўпишниям тўй куни дейсиз - а !
— Ажап бўпти.
— Хм шунақа денг. "Бизни махаллада хам тўй бўлар "- деган гап бор. Қийноқларингизни хаммасини тўйдан кейин хисобини оламан , ўшанда кўрасиз пучуқ қиз ,- деб кулиб Нозимани бурнини чимчилаб қўйди.
Нозима яна уялиб ерга қаради.
Ботиржон Нозимани икки қўлидан маҳкам тутиб :
— Нози , биз албатта бахтли бўламиз.
— Худо ҳоҳласа Ботир ака. Мен уйга кетақолай кеч бўлмасидан. Ойим хавотир оладилар .
Менга бир табассум хадя эт, эй ёр,
Нур томсин лабларинг соҳилларидан.
Ўзинг айт сендай қиз яна кайда бор?
Киприклари узун, кокилларидан .
Мен эса ошиғинг сенинг энг ғариб,
Тундан сўз қарз олиб тонгга тутгувчи.
Сени ёнингда хам сени ахтариб
Сени ёнингда хам сени кутгувчи...
Ийманиб яшама хаёл пинжида,
Ёйил, яйра жоним, ўртанма ғамдан.
Ғийбатларга чида, ғамларга чида
Сен ахир биттасан ёруғ оламда.
Биз бахтли бўламиз Худо хохласа
Худо хохламаса учрашармидик... - деб Мухаммад Юсуфнинг шеъридан парча ўқиган Ботиржон Нозимага: Ана шоир айтганидай... Биз бахтли бўламиз Худо хохласа
Худо хохламаса учрашармидик... " деб чиройли табассум қилди.
— Тўғриси лол қолдим. Шеърни чиройли ўқиркансиз.
— Рахмат .Жойлари жаннатда бўлсин узтозни. Мухаммад Юсуфни шеърларини севиб ўқийман. Хохласангиз яна ўқиб берайми шеърларидан.
— Омийн , охиратлари обод бўлсин. Кейин ўқиб берасиз, кетақолай.
— Нози , тугриси хеч юборгим келмаяпти , вақт тўхтаб қолсаю дийдорингизга тўйсам. Салгина яна колинг ёнимда. Ўзим кузатиб қўяман.
— Сабр қилинг. Бугунни хисоб қилмасак уч кундан кейин хар доим ёнингиздаман. Хохлаганингизча дийдоримга тўясиз. Мен борақолай , шундоқ хам кеч қолдим.
— Хўп Нози , юринг ўзим кузатиб куяман уйингизгача.
—Кетдик. Фақат кўча бошигача.
— Уйингизгача кузатсам нима бўлибди. Фотиха қилинган бўлсак. Тўрт кундан кейин тўйимиз бўлса .
— Уяламанда ...
— Унда кечқурун телефонда гаплашамиз , хўпми ?
—Хўп !
Улар секин бир - бир қадам босиб хазил - ҳузил килиб сухбатлашиб кўча бошигача бирга келиб ўша ерда хайрлашдилар.
Нозима уйига кириб келганида анча кеч бўлганди. Фарида хола хавотир олганидан Нозимани кўчага чиқиб дарвоза олдида кутиб турарди. Узоқдан Нозимани кўриб " Хайрият " - деб енгил нафас олди.
— Ассалому алйкум ойижон! Нега кўчадасиз?
— Ва алайкум салом! Хавотир олдим кеч қолганингга.
— Вой ойижонимей, ёш боламанми хавотир оласиз. Узр сизни хавотирга қўйганим учун деб онасини чаккасидан чўпиллатиб ўпиб қўйди. Ботир акамлар кўча бошигача кузатиб қўйдилар .
— Боласи тушмагур, оламанда хавотир. " Онани кўнгли болада, болани кўнгли далада " - деганлари шу эканда.
— Юринг уйга кирайлик ойижон. Тезда кийимларимни алмаштириб чиқай, иссиққина чой дамлайман. Чой ичамиз она - бола иккимиз. Кейин қачон ичаман сиз билан чой. Хозир уйда вақтим бу фурсатдан файдоланиб қолай тўғрими ойи.
— Худди ўзга сайёрага кетаётгандай айтасан, гапингни қара - ю . Кунора бўлмасахам келиб турасану қизим...
— Акамлар кўринмайди.
— Ха бугун синфдошлари билан зиёфатлари бор экан. Кеч келамиз, сиз хавотир олмай ётаверинг деб кетишди.
Кийимларини алмаштириб Нозима қўлида бир чойнак чой билан кириб келди.
— Ана чой хам келди. Келинг ойижон.
Фарида хола Нозимани ёнига келиб чўкди. Нозима бир пиёла чой қуйиб онасига узатди.
— Ойижон бир паст тиззангизга бошимни қўйиб ётай.
— Ётақол қизим кел, - деб Фарида хола Нозимани бошини тиззасига қўйиб майин қўллари билан Нозимани узун майини сочларини силап, эркалаб бироз суйди.
— Ойижон бир ойдан кейин ўқишим хам бошлайди, қийналиб қолсам керак.
— Қийналмайсан қизим, сен уйга хам, келинлик вазифасига хам, ўқишга хам улгурасан. Эртага тўй харажатининг қолган камчиликлари олинса, бир дарддан қутилардик. Эсон - омон тўйни ўтказиб олайлик. Ўқишингни хозирча ўйламай тур. Чарчаб қоласан. Хозирча тўй югур - югури хам етади сенга.
— Хўп ойижон. Сизни соғинсам нима қиламан.
— Қиз бола палахмон тош, бировни хасми. Ўрганасан соғинсанг хам сабрли бўлишни.
Фарида хола шундай деди- да, ичидан бир нима узилгандай бўлди. Худди Нозимани охирги марта сочларини силаб эркалаётгандек туюлди ўзига. Дархол ўзини қўлга олди. Товба - товба деб кўйлагини ичига кўкрагига тупуриб қўйди.
Шу пайт Нозимани қўл телефони жиринглади. Экранда Ботир ака деган ёзув чиқди . Нозима жавоб бермади. Фарида хола бу холни кўриб: " жавоб берақол қизим, куттирма ", - деди.
Нозима онасини ёнида телефонни кўтаришни хохламади, худди онасига хурматсизлик қиладигандай кўринди.
— Хўп ойи, яна қўнғироқ қилса оларман деб қўйди.
Дастурхонни йиғиштириб хонасига кирди. Деразани очди. Деразадан ташқарига бошини чиқариб тўйиб - тўйиб нафас олди .Қўлларини юқорига оҳиста кўтариб " бунчалар гўзалсан ҳаёт " - деди шивирлаб. Сокин оқшом, хаво гўзал . Самода юлдузлар нур сочиб порлаб турар. Аҳён - аҳёнда кучукларнинг вовилагани эшитилар, япроқлар майин шитирларди. Дераза тагига экилган райхон гулнинг ҳиди одамни маст қилгудай даражада димоғга уриларди . Ариқда оқаётган сувнинг шилдираши эса қулоққа майин ёқарди . Бир паст турдида деразани ёпиб қўлига телефонни олди.
Хайрли оқшом. Узр Ботир ака. Ойим ёнида қўнғироқингизга жавоб беришни ўзимга эп кўрмадим , қўнғироқингизни кутаман ,- дея Ботиржонга хабар жўнатди.
Хеч қанча вақт ўтмай Ботиржондан қўнғироқ бўлди.
Яшил тугмага босиб Нозима майин овозда :
— Ассалому алайкум ,- деди.
— Ва алайкум салом яхши қиз Уйдагилар яхшими, ўзингизчи?
— Рахмат худога шукур яхшилар.
— Нози битта шеър ўқиб бераман, гўшакни қўйиб қўйманг охиригача эшитинг. Хўпми?
— Хўп.
— Ҳаловатсиз ўтади тунлар,
Бу жонимни азобга ташлаб,
Яна дилда севги учқунлар,
Сен учраган лаҳзадан бошлаб.
Келолмайман ўзимга ҳали,
Ишонмайман кўзимга ҳали,
Сўз излайман баён етгали,
Сен учраган лаҳзадан бошлаб.
Тинч қўймайди ўтли нигоҳинг,
Кишан этди дарду сипоҳинг,
Маъво тутдим қалби даргоҳинг,
Сен учраган лаҳзадан бошлаб.
Ақлим лолдир тушми ё рўё,
Сен ҳам мени кутгансан гўё,
Юрагимга сочилди зиё,
Сен учраган лаҳзадан бошлаб.
Ўзимдамас азму қарорим,
Сен учраган лаҳзадан бошлаб ...
— Шоир бўлиб кетингей.
— Майли бугунга етар.Нози хайрли тун. Сени эртагача соғиниб қоламан.
— Яхши дам олинг. Хайр ...
Ботиржон Нозима билан хайрлашгач кўзига уйқу келмади. Бир неча дақиқа кўзини юмиб ётди , балки ухлаб қоларман деган ниятда. Барибир ухлай олмади. Тезрок тонг отса - ю Нозимага ошиқса , унинг дийдорига тўйса.
" Қизиқ , Севги шундай бир туйғу эканки , инсонга азоб берар экан. ,соғинч юрагингни ўртаркан , кундуз халоватингни олса , кеча оромингни ўғирларкан. .
Хаёлларинг эса севган инсонинг томон кетаверар экан , уни ўйласанг юрагинг қинидан чиққудай бўлиб ураркан , эх нақадар қийнокли бўлсада , барибир азобию - қийноқи ширин бўларкан севгини "- дея хаёлидан ўтказди.
Энди ётишим керак. Эртага қиладиган ишим кўп. Эрталаб ухлаб қолмай , яхшиси соатни тузиб қўяй. Нозимага хайрли тонг тилаб хабар (смс) ёзиб юборишим керак.
Эрталаб соат 6 : 00 да Ботиржоннинг телефони жиринглади. Тонг отиб колибди - ю , Нозимага хабар йўлламокчи эдим дея қўлига телефонни олиб :
—Хайрли тонг Нози. Яхши дам олдингизми ? Ёки халиям ухлаяпсизми уйқудаги малика?
Ўзингсан ушалмас орзуларимда.
Ширин бир оғриқсан дардли қалбимда.
Севишим , ёнишим хар бир ҳиссимда.
Юрагимла сезиб тураман сени.
Қалбимда дардим хам хузурим мени.
Соғинчла юракдан севаман сени.
- дея хабар ёзиб юборди.
Бироз вақт ўтиб Нозимадан хабар келди . Дарров Ботиржон хабарни очиб ўқий бошлади.
—Хайрли тонг , уйқудаги маликамиш ...
Андиша сўзини унитиб қўйдим.
Сизга очиқ айтишга мен мажбур бўлдим
Юлдузларга боқиб тонгни оттирдим.
Сизни соғинганим мен сезиб қолдим ...
Хабарни яъни шеърни ўқиб Ботиржоннинг юраги тез - тез уриб қинидан чиқиб кетай деди. Биринчи маротаба Нозимадан соғиндим деган сўзни эшитиши эди.
Ботиржон телефонда гаплашса хам , учрашганида хам , хабар ёзса хам Нози соғиндим дер эди. Нозима эса соғиндим сўзига жавоб бермас эди. Телефонда бўлса "Хайр " деб гапни қисқа қилиб тугатиб қўярди. Хабар келса ўша хабарга жавоб ёзмасди. Учрашувда вақти эса , уялиб ерга қараб тураверарди , унинг ерга қараб туришидан ўртага жимлик тушарди. Кейин Ботиржоннинг ўзи гапни бошқа тарафга буриб ўртадаги жимликни бузарди.
Ботиржон бироз ўйлаб турдида дарров жавоб ёзди :
—Юрагимга малхам бўлди бу гапинг
Соғинчимга етармикан соғинчинг
Соғиндим деганингни эшитиб эй ёр,
Ошиқ қалбим бўлди сенга интизор.
Нозима шеърни ўқидада кулиб у хам жавоб ёзди;
—Гул борки унинг ўз булбули бор .
Булбули гулига ярашган бўлса.
Қиз борки унинг севган ёри бор.
Қалбини юракдан сезгувчи бўлса...
Ботир ака яна бугун учрашганимизда бу шеърлар хақида айтиб уялтириб қўйманг. Негадир бугун сизга , сизни соғинганимни ,сизни севишимни айтгим келди. Кўзингизга қараб айтолмайман буни биламан. Эрталабгача мижжа қоқмадим. Сизга қандай айтаман деб. Яхшиямки смс ёздингиз. Шу бахонада юрагимдаги дардни сизга айтаолдим. Бугун энди сизни кўзингизга қарай олмасам керак. Нима бўлса бўлди энди. Фақат мени уялтирманг хўпми Ботир ака , -дея хабар ёзиб юборди.
Хабарни олган Ботиржон.
—Хўп маликам , унутдим бу смс хақида. Фақат битта шарт билан. Бугун яноғингиздан учрашган онимиз битта ўпич оламан. Йўқ деманг. Тўй кунигача сабрим чидамаса керак. Шунга рози бўлсангиз сиз айтганча булақолсин ,- дея жавоб ёзди.
—Ботир ака шартингизни қабул килмайман десамчи...
—Унда бугун ёзганларингизни яъни мени соғинганингизни , мени севишингизни кўзларимга караб туриб айтасиз ...
—Хўп , фақат яноғдан битта ўпич. Ботир ака нонушта тайёрлашим керак. Сиз хам нонушта қилинг. Қорнингизни яхшилаб тўйдиринг. Кўп ишимиз бор бугун чарчаб колманг яна.
— Шунисигаям шукур Нози. Хўп. Ўзингиз хам нонушта қилинг. Чарчасак бир кафегами , чойхонагами кириб дам оламиз , овқатланамиз , чарчоғимиз чиқсин деб аччиқ чой ичамиз.
—Хўп Ботир ака.
—Нози , уйдан чиққанимизда тайёрланиб туринглар ,- деб телефон қиламан ,
— Майли ...
Нозима телефонни қувват олишии учун қувват жиҳозига уладида ,шоша - пиша нонушта тайёрлаш учун хонасидан чиқди. Қўл - юзини ювиб ошхонага кирди .Фарида хола нон қилиш учун хамир қилаётган эди.
—Ассалому алайкум ойижон ! Нега ўзингиз хамир қиляпсиз ойи. Мен турганда сиз нега хамир қорасиз ?
—Она қизим , сени бугун югур - югуринг кўп. Тўй харажатига чиқсанглар , амманглар билан уйга келасизлар. Шунга иссик нон ёпай дедим. Ош хам дамлайман. Бугун даданг рахматли тушимга кирди ,- деди овози сал қалтираб. Ўликлар ўлик эмас , тирик дейишади. Биз тўй югур - югури билан юрганимизни билиб рухи безовта бўлгандир . Шунга ош қилсам дегандим , амманг келса куръон тилавот қилардик.
— Тўғри ўйлабсиз ойижон. Ишқилиб кўрган тушингиз яхшиликка бўлсин.
— Омийн қизим. Юсуф пайгамбаримиз яхшиликка йўйсин дедим , уйғониб.
—Нега ойи ?
—Чунки онам рахматли айтарди. Агар ёмон Туш курсанг Юсуф пайғамбаримиз яхшиликка йўйсин де. Юсуф пайгамбаримиз туш таъбирини билганлар. Болалигида , ўн ёшлар чамаси бўлган. Бир туш кўрганлар ва уни отаси Яъқуб алайҳиссаломга айтганлар.
“Эй отажон, мен ўн битта юлдузни ҳам қуёш ва ойни ҳам кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим”, - деган. Отаси Яъқуб алайҳиссалом боласига тушда етган хабар бежиз эмаслигини билиб ўғлига : “Эй ўғлим, тушингни акаларингга айтма. Яна улар сенга бирон ҳийла қилмасинлар. Албатта шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир”- деб ўғлини огохлантирган. Пайгамбаримизга туш таъбирини Раббимиз ўргатган. Онам рахматлини айтганлари халигача эсимда :"Бу гапим кулоғингда сирға бўлсин , "- деганлар ўшанда.
— Менга бу хақда хеч айтмаган экансиз. Энди мен хам билиб олдим. Мен хам бу гапингизни қулоғимга сирға қиламан ,- деб кулиб Фарида холани ён тарафидан келиб махкам қучоклаб ўпди.
— Юзимни терлаган терлари билан ўпдинг.
—Бўлсин ойижон , терингизни хам яхши кўраман. Дунёдаги энг мехрибон ойисизда...
— Чойинг тайёр бўлган булса акангларни чақир , ишга кеч қолишмасин. Нонушта қилайлик биргаликда.
Мени хамирим хам тайёр бўлди. Яхшилиб ўраб қўяй.
Фарида хола фарзандлари билан бирга ўтириб нонушта қилди.
Нонуштадан кейин Фарида хола қўлларин дуога очиб узундан - узун дуо қилди.
Хасан - Хусан Фарида холани дуосини олиб , Нозимани хам пешонасидан ўпиб : "—Ўзингни эхтиёт қилгин пучук қиз , сен кетсанг кимни асабини ўйнаймиз - а "- деб сочларини тўзғитиб Нозимани юзларидан чимчилаб кулишди.
—Уф , ойи қаранг буларингизга , сочимни тўзғитишди.
— Сизлар хам шуни туртмасаларинг бўмийдими .
Биттагина синглингизлар бўлса. Шунгаям кун бермайсизларей турткилаб . Ишга кеч қолдингизлар , қани жўнангларчи бирон аввал.
— Ойи битта синглимиз бўлгани учун яхши кўриб эркалиймизда ,- деб Нозимага кўз қисиб кулишиб - кулишиб ишга отланишди.
Нозима дастурхонни йиғиштириб , идиш - товоқларни ювиб , уйни йиғиштирдии. Ювиниш учун хаммомга кириб кетди.
Раъно амма қизи Малохат ва иккита набираси билан кириб келди.
—Опа хуш келибсиз ,- дея Фарида хола югурганча пешвоз чиқиб, қулоч очиб куришди.
—Фаридахон тўй ташвишлари билан чарчамай ўтирибсизларми ? Жиянларим қалай ? Ўз соғликларингиз дегандай ?
—Худога шукур опажон хаммамиз хам яхшимиз. Хозирча чарчаш йўқ. Тўйдан бўлсинда опа. Ўзингиз яхшимисиз , поччам уйдагилар соғ - саломатми ? Малохат қизим сен тинчмисан?Жиянчалар хам катта бўб қоптию. Қани асал қизим келақол ўзимга. Вой бунинг ширинлигини ,- дея Малохатнинг икки яшар қизини даст кўтариб қучоқлаб эркалаб ўпди. Бу полвон болаям кап - катта бўлиб қолибдию Малохат - деди Фарида хола.
—Ха бувужониси , келаси йил полвон боланиям суннат қиламиз. Мен хам соғ - саломат қорнимдагини туғай. Кейин полвон болага келин обкеламиз деб ўғлини сочларини силаб меҳр билан эркалаб қўйди Малохат.
—Илохим умри куни , рисқи - рўзи билан туғилсин. Эсон - омон қўлингга ол . Тўйларга етказсин. Хаммамизни муродимизни берсин , - дея дуо қилди. Бу ерда турмай ичкарига кирайлик ,бир пиёла чой ичайлик. Унгача қудалар хам кеп колар ,- деб Фарида хола Раъно аммани , Малохатни ичкарига таклиф қилди.
Келинойи сиз ойим билан бемалол гаплашиб ўтираверинг , мен келинпошшони Нозимани ёнига кирай ,- деди Малохат.
—Нозима хаммомга кирганди , хозир келиб колар ўзи.
— Майли унда мен хонасида кутиб ўтираман.
—Чой ичмайсанми ?
— Рахмат келинойи , нонушта қилгандим , шунга бироз кўнглим айнияпти.
— Борақол унда қизим ,- деди Фарида хола.
—Опа , бугун укангиз тушимга кирибдилар. Жудаям хафа кўринадилар. Мени юзимга қарамадилар. Дастурхон бошида ўтирибмиз. Овқат ,чой қўйдим олдига, Хасан Хусанлар хам бор , Нозима йўқ эди. Қизинг қани ,- деди юзимга боқмай хўрсиниб. Шу ерида уйғониб кетдим. Шунга бугун ош дамламоқчиман. Кечқурун нариги махалладаги Саодат отинни чақириб куръон тиловот уқитсакми дегандим. Дадасини рухи нотинч .- деди кўзига ёш олиб Фарида хола.
—Келин яхши ўйлабсиз.-деди. Укажонима қанийди тирик бўлиб фарзандларинг тўйида ўзинг бош бўлсанг.Уйнинг тўрида савлат тўкиб ўтирсанг бўлмасмиди . Ёлғизгина укажонима. Мана фарзандларинг хам улғайиб қолди, шуларни орзу - хавасини кўрсанг бўлмасмиди, - деди кўзига ёш олиб.
— Опажон начора Аллохнинг иродаси экан. Йиғламанг кўз ёшингизни артинг, болалар кўрмасин , -деди.
Раъно амма кўз ёшларини рўмолининг учига артиб, ичим куйиб кетади-я келин жигаримни эсласам...
Нозима хаммомдан тўғри айвонга келди.
— Ассалому алайкум, аммажоним. Хуш келибсиз!
— Ва алайкум салом .Бўйларингга ўзим бўйтумор бўлай асал қизим. Келақол бағримга босиб, хидларингга бир тўяй. Жигаримни соғинганман, жигаримнии хидини олай сендан жон болам ,- деб Нозимани қучоқлаб хидлаб - хидлаб ўпди.
— Амма яхшимисиз, уйдагилар хаммалари саломатмилар. Йиғладингизми амма. Яна дадамни эсладингизми? Қанийди дадажоним тирик бўлсалар, дадажонимнинг оқ фотихалари билан келин бўлиб чиқсам шу уйдан ...
— Мени хар доимги ахволим шу қизим, менга эътибор бермагин . Сен буларни хеч ўйламагин хўпми . Алпомишдай акаларинг бор. Худо хохласа акаларинг беради оқ фотиха қизим. Айтганча опанг хам келган, сени хонангга кирувди жиянларинг билан.Борақол қизим опангни куттирмагин .
— Майли амма .
Нозима Малохат билан қучоқлашиб, ўпишиб кўришди. Жиянларини хам эркалаб қучоқлаб ўпиб, опжонимей сизни жудаям соғингандим. Яхши қилибсиз келиб.
— Ха. Уйда ўтириб зерикиб кетдим. Ойим бугун Нозима билан тўй харажатига борамиз дегандилар. Ойижон мен хам борай, набираларингизни хам олиб борай. Улар хам уйда зерикишди ,мен хам зерикдим. Ичимда бир ёмон хис бор. Балки сизлар билан айлансам ўтиб кетар, - дегандим .
Майли унда келақол, уйда ўтириб зериккан кўринасан. Айлансанг бироз кўнглинг ёзилади, - деди. Шунга жиянларингни олиб келавердим. Поччанг биласан рўзиғор тебратиш учун Россияда. Уй - жой қилишимиз керак. Икки ой бўлди кетганига . Шу икки ойда соғиндик дадасини .
— Опажон бу кунлар хам ўтиб кетар. Худо хохласа уй - жойингиз хам битай деб қолди. Келса қўшалоқ тўйлар қиласиз хали. Айтганча, жияним қийнаб қўймаяптими, - деди Малохатни қорнини сийпалаб.
— Иншааллох синглим! Бироз кўнглим айниди холос.
— Неча ойлик бўлди опа.
— Беш ойлик.
— Эсон - омон туғиб, бағрингизга олинг опа.
— Омийн, рахмат.
Нозима Малохат билан сухбатлашиб кийиниб, ўзига аро берди. Сочларини чиройли қилиб турмаклади. — Опажон қандай бўлдим ,- деди қўлларини қанот каби ёзиб айланди.
— Чиройли бўлдинг жудаям, туф - туф Аллохим ёмон кўзлардан сақласин...
Нозимани қўл телефони жиринглади. Нозима жавоб бериш учун яшил тугмани босди.
— Ассалому алайкум Ботир ака!
— Ва алайкум салом. Нози биз йўлга чиқдик.
— Хўп. Биз хам тайёрмиз.
Ботиржон отаси билан машинада Нозималарни уйи олдига келиб тўхтади. Уйдан Нозима, Раъно амма, Малохат икки фарзанди билан чиқиб салом алик қилиб машинага ўтиришди. Фарида хола уларга оқ йўл тилаб, эсон - омон бориб келинглар,- деб уларни кузатиб уйга кирди.
Хаммалари бирга пардачига боришди. Хонани рангига мос бўлган чиройли парда танлашди . Бу орада Ботиржон Нозимага мехр билан боқар , Нозима эса эрталабки ёзган смс идан уялиб кўзларини Ботиржондан олиб қочарди .
Кейин бозор расталарини айланиб аммаси ,Нозимани сепига атаб ,бу мендан сенга совға бўлсин, - дея бир нималар олиб берди.
Кастюм шим растасига боришди. Ботиржон Нозимага: — Куёвлик либосини сиз танланг, - деди.
— Хўп, - дея кастюм шимларни кўздан кечириб турганида Ботиржон Нозимага кўзингизни юминг, - деди.
— Нега? Хайрон бўлди Нозима.
— Телефондаги ваъдангизни унутдингизми?
— Шу ердая , хамма бизга қараяпти.
— Хеч ким хам қарагани йўқ. Хамма ўзи билан ўзи овора. Шунинг учун сизга танланг дедим. Ёлғиз қолишим учун.
Нозима беихтиёр кўзларини юмди. Ботиржон мехр севги ила Нозимани яноғидан ўпиб, астагина, сизни севаман Нози, - дея қулоғига шиварлади . Нозима хаяжонланиб ғалати бўлиб кетди. Дарров бу вазиятдан чиқиш учун: Ана бу кастюм чиройли экан, шуни кийиб кўринг, - дея оппоқ рангдаги бежирим қилиб тикилган кастюм шимни кўрсатди.
— Хақиқатдан хам чиройли экан Нозима, дидингизга қойил қолдим. Хозир кийиб кўрайчи. - деди.
Кастюм - шимни кийган Ботиржон худди куёв тўрани ўзи бўлди . Нозима Ботиржонга: — Жудаям ярашди эгнингизга, -деди.
Отаси хам ўғлига: Ўғлим илохим яхши кунларда кийиш насиб қилсин, эгнингда тўссин, худди куёв тўранинг ўзи бўлдинг, илохим кўз тегмасин, бахтингни берсин болам, - деди кўзлари қувнаб ...
Фарида хола нон хамирни ясаб, тандирга ўт қалади. Тандир таёр бўлгач, нонларни ёпди. Нонларни саватга қўйиб уйга олиб кирди.
Ошхонада бир чеккага қўйди - да, газни устига чой дамлаш учун, бир чойнак сув қўйди .Бироз ўзини чарчагандай хис қилди. Омонатгина кўрпачага охиста ўтирди. Чой қайнагунча бироз чўзилай, - деб бошини ёстиққа қўйди. Нимагадир кўнгли ғашдек эди. Чарчабман шекилли ,- дея ёмон фикрга бормай шунга йўйди. Чой қайнади. Бир чойнак чой дамлади. Аммо чой ичишга хам иштахаси қолмади . Товба менга нима бўлаяпти, кўнглим нотинч. Ишқилиб яхшиликка бўлсин. Ўзини бир нималар билан алдаб, кўнглини хотиржам қилиш учун хаёлига бошқа нарсалар келтирмоқчи бўлиб яхши нарсалар хақида ўйлади. Овқатга уннасамми дея, сабзи пиёз тўғради. Сабзи тўғраркан бармоғини кесди. Эй худойим шунга кўнглим ғаш эканда, - деди қон оқаётган бармоғини боғларкан. Кўнгли бироз хотиржам бўлиб, пиёладаги совиб қолган чойини ичди.
Бозор айланиб чарчашди. Ботиржон бир кафега кириб овқатланайлик, - деб таклиф қилди.
— Уйга бориб овқатланамиз. Фаридахон бугун ош дамлаб, бир - иккита аёл чақириб қуръон тиловат қилдирмоқчи . Шунга бориб Нозима билан Фаридага ёрдам қилайлик. Бир ўзи чарчаб қолмасин, - деди Раъно амма.
— Кичкинтойлар оч қолгандир, - амма деди Ботиржон.
— Шу ердан печенье олсак, уйга боргунча машинада оч қолишса ейишади.
Ботиржон Раъно аммани райига қараб, хўп дея болаларга бир пакетда печенье шакалад олиб келди.
Машинага ўтириб, бозордан чиқишди.
— Ботиржон аввал тўғри сизни уйингизга борайлик. Пардаларни тақиб, кейин уйга қайтамиз, - деди Раъно амма.
— Аммо Малохат опам билан мени уйга ташлаб, кейин парда тақишга кетаверинг, - деди Нозима секин аммасини туртиб.
— Э эсим қурсин қизим, келин тўйдан олдин куёв уйига бормайди - ку, - деди хижолат бўлиб;
— Ботиржон айбга буюрманг, сиз яхшиси хаммамизни уйга ташланг. Парда тақишга вақт топиб кейинроқ борамиз ўзимиз, -деди Раъно амма.
— Майли амма.
Бир пайт кутилмаганда катта бир камаз қаршидан чиқди . Ботиржон рулнии бошқараолмай қолди Камаз эса булар келаётган машинага келиб урилди. Машина пачақланиб кетди. Шафёр камазни ташлаб ўша захоти қочиб кетди. Бир зумда тумонат одам тўпланди. Ботиржон ,отаси, Раъно амма, Нозима, Малохат, Малохатнинг икки фарзанди, фожиа содир бўлган жойни ўзида жони узилди. Тезда милиция ходимлари, бир нечта тез ёрдам машинаси етиб келди. Афсуски машинада тирик қолган жоннинг ўзи йўқ эди. Машинанинг ичи қонга тўлган, шунингдек оппоқ кастюм - шим хам қип - қизил қонга бўялганди , даҳшатнинг ўзгинаси эди .Тўпланган оломон бу холни кўриб, аттанг - аттанг бир оила бир зумда бахтсиз ходиса туфайли бир вақтнинг ўзида ўлишди, - дея ачиниб кўз ёш тўкишди. Тез ёрдам машинасида ўликларни касалхонага олиб кетишди ...
Фарида хола чой ичиб овқатга уннади. Шу пайт кимдир эшикни тақиллатди. Қараса иккита милиционер. Милицияни кўриб кўнгли бир нимани сезиб хавотири кучайди. Қўл - оёғи бўшашиб ховлига чиқди.
— Ассалому - алайкум ,мумкинми опа.
— Ва алайкум салом, келинг тинчликми?
— Уйда сиздан бошқа ким бор?
— Қизим бозорга кетган, ўғилларим ишда .
— Опажон ўзингизни қўлга олинг. Биз билан касалхонага боришингиз керак.
— Нега? Тинчликми? Болаларимга бир гап бўлдими, Аллохим болаларимни ўзинг панохингда сақла...
Касалхонага бир зумда Хасан - Хусан, Ботиржонни уйидагидар, Раъно опанинг болалари ,эри , қудалари бир зумда етиб келишди. Касалхонадаги оху - фарёдларга, нолаларга еру - кўк ларзага келди. Фарида хола жон қизииииим ,сен ўлгунча онанг ўлса бўлмасмиди ,- деб бир Нозимани қучоқлаб йиғлар, опажон очинг кўзларинигизни бизни ташлаб кетманг, - дея бир тарафдан Раъно аммани қучоқлаб йиғлар, кейин Малохатни юз - кўзларини сийпалаб ох қизимма бўйларингдан айланай турақол, эсон - омон туғсанг суннат тўйлар қилмоқчи эдинг. Эй фалаааккк, шунчалар хам бағритошмисан, бу норасидалар дунёга келиб нима кўрди., - дея Малохатни болаларини қучиб - қучиб йиғларди. Болажонимга суннат тўйлар қилмоқчи эдик. Сизларни бундай кўргунча қулоқларим кар, кўзларим кўр бўлса бўлмасмиди. Аллохим мен бу дард билан қандай яшайман. Жоооон қизииим, тўйларингни кўраман дегандим, ўлигингни қучяпман. Аллохим хамма сиғган дунёга нега сизлар сиғмадингиз,-дея доду фарёд қилди.
Хасан - Хусан хам
кўзларида жиққа ёш билан Фарида холани қучоқлаб зор - зор йиғлашди ...
Нозимани ,Раьно аммани, Малохатни, Малохатни икки фарзандини Фарида холани уйидан уч тобутни бир кунда чиқаришмоқчи. Жанозага тумонат одам тўпланган.
Фарида хола дооод деб йиғлар, дунёларга сиғмасди. Нозиманинг совуқ баданини қучиб нола қиларди:
Сен ўлгунча онанг ўлса бўлмасмиди жо -о -он боламааа.Энди бу дунёда сенсиз қандай яшайман жон болам.
Ёнгинамда юрсанг кўнглим тўлмасмиди жо-о -он боламааа. Бўйларингни кўриб суймасмидим жон болам
Кафан эмас келинликда кўрсам кўзим қувнаб кулмасмиди жо - он болама . Азага эмас тўйга келса бўлмасмиди бу одамлар жон болам.
Мени ёнар ўтга ташлаб, юрак бағрим доғлаб қайга кетдинг жо-о он боламаааа - дея Нозимани оппоқ халил келин кўйлагини устига ёйиб айтиб - айтиб йиғлайверди.
Келинлигинг кўрмоқга жо -о -он болааам, муштоқ эдим зоор эдим.
Аслида бу дунёда жоо-он болам, шунинг учун бор эдим...
Фарида холани бу доду фарёдини тинглаган инсон борки юраги дош бераолмай кўзларидан беихтиёр дув - дув ёш тўкарди.
Кейин бир уй хотин Нозимани келин кўйлаги устига ёпиб йиғлаб - йиғлаб ёр - ёр айтдилар.
Тўй ўрнига аза очиб,
Йиғланг бугун ёр - ёр.
Юракларда алам билан
Йиғланг бугун ёр - ёр
Жаннатларга хур бўлиб
Кетдинг қизим ёр - ёр
Онажонинг қалбини,
Доғлаб кетдинг ёр - ёр.
Оқ либоснинг ерига,
Кафан кийдинг ёр -ёр.
Сени олиб қора ер,
Тўярмикан ёр - ёр.
Жаннатларда малаклар,
Суярмикан ёр -ёр.
Жоним қизим гул қизим,
Нуридийдам ёр - ёр.
Юрагида кири йўқ,
Беғуборим ёр - ёр.
Армонларга кўмилган,
Армонгинам ёр - ёр .
Бугун кўкка юлдуз бўлиб,
Учдинг қизим ёр - ёр...
Ботиржоннинг уйида келин учун безатилган уйга чимилдиқ осишди. Ботиржонни чимилдиқни ичига, чимилдиқни ташқарисига отасини жасадини қўйишди. Бу ердаги дооду фарёдни, оху - нолаларни таъсвирлаб беришга ожизман. Орзу умид билан келин тушураман деган Гулсара ая, келин учун жихозланган уйда иккита ўликни ўртасида ўтириб бир тарафда эрини қучиб: фарзандлар камолинии кўрмай армонда кетган ,уй - жой қилиб, бола - чақа қилиб рохатини кўрмай кетган суянган тоғим, уйимнинг устуни,- деб йиғласа ,бир тарафдан ўғлини жонсиз совуқ баданини қучиб : чимилдиққа кирмай кетган, орзулари армонга айланган, ёш умри хазон бўлган болам, кўзимнинг оқу - қороси нуридийдам боллааам, - деб нола қилиб, юракларни ўртаб доду фарёд қилиб йиғларди.
Икки хонадонда бир пайтнинг ўзида жаноза ўқилиб тобутлар қабристонга олиб кетилди. Келинии уйидан уч тобут , икки мурғак гўдак , куёвнинг уйидан келган икки тобут қабристонда бир ерга дафн қилинди. Бир зумда қабристонда еттита қабр қад кўтарди. Бу фожиани эшитиб кўрганларнинг қалбидан оғриқли бир нидо чиқарди.
Яратганга ҳар дам тавалло қилгум ,
Айрилиқ шарбатин ичмасин ОНА .
Чексиз азобларга бўлса-да маҳкум ,
Боласин тобутин қучмасин ОНА!
Олам чидай олмас мунг, ноласига ,
Тоғлар бермас бардош кўз жоласига .
Ким ўлим тилайди ўз боласига!?
Боласин тобутин қучмасин ОНА!
Сен ўлмай мен ўлсам бўлмасмиди деб,
Бахтингдан кўзларим кулмасмиди деб .
Камолингдан кўнглим тўлмасмиди деб ,
Боласин тобутин қучмасин ОНА!
Майли фарзанд кўмсин ота-онани ,
Доғини кўрмасин илло болани .
Ҳеч зот кўтаролмас бундай нолани ,
Боласин тобутин қучмасин ОНА!
Илохим бу дунёда хар - бир ота - онага фарзандлар бахти - камолини кўриб, уларнинг рохатини кўриш насиб этсин. Фарзандларимиз бахтига хам ота - оналаримиз соғ бўлсин. Хеч бир ота - онага фарзанд доғини Аллохим кўрсатмасин. Фарзанд доғи билан яшаш ота - она учун бир умрга юракда қоладиган оғир дард. Ўтганларимизни Аллохим ўз рахматига олган бўлсин. Жойлари жаннат бўлсин. Бу хикояни охирги мана шу қисмини ёзиш мен учун жудаям оғир бўлди. Бу фожиа дахшатнинг ўзгинаси.
Гурухимиз мухлисаси, шунингдек дўстларим сафида бўлган бир аёл менга личкамга мана шу фожиа хақида айтди. Унинг айтгани мени хикоя ёзишимга ғоя бўлди.(Мана ўша ёзганидан:
Машинада танишимни акаси булажак келин куев келинни аммасини кизи хомиладор булган ва икки фарзанди булган жами 7 киши оламдан куз юмган хаммаси хам ачинарли ахволда ниятига етаолмай кетди илохим жойлари жаннатда булсин охирати обод булсин ман битта кизимга чидайолмаябман уларни якинларига улкан сабр тилайман
Сизни гурухингизга оид мавзу деб уйладим шулар хакида хикоя езасизми деб уйладим нотугри уйлаган булсам узр уртокжон)
Фожиа бўлган ери хаётий кўрсатилди. Ўтганлар рухига дуо ўқишни унутманг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5