МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
32-қисм
—Сув...
Ахрор ҳолсиз ерга ўтириб қолганди. Зийнат чаққонлик билан унга сув тутди. Кейин тупроқ, қон бўлган кийимларни ечиб ахлат қутига ташлаб юборди.
— Гапиринг нима бўлди сизга?
Зийнат эрини юзларини нам салфеткада артар, жароҳат жойига тегмасликка тиришарди.
—Мени қўрқитманг.
—Ҳаммаси жойида. Мени ётоққа олиб бор.
Зийнат Ахрорни оғир гавдасини ўзига суяганча минг бир қийинчилик билан краватга етиб олди.
—Дори бер, ҳозир бошим ёрилиб кетади.
Зийнат дори олиб келиб ичирди. Кейин эса Ахрорни жароҳат жойларига малҳам қўйишга тушди.
Зийнат туни билан ухламай Ахрорни бошида парвона бўлди. Эртаси куни ҳам мазали шўрва пишириб эрига ичирди. Музлаб қолган ҳисларга бироз илиқлик югурди. Энди Ахрор ҳеч қаерга чиқмай куну тун уйда эди. Бу ҳолатда ташқарига чиқа олмасди ҳам.
—Бирорта яхшироқ кино қўй, бирга кўрардик.
Аввал бирлик қўшимчаси билан айтилган сўзлар, энди кўплик қўшимчаси билан айтила бошлаганди. Нақд бир ҳафта улар бир-бирига мехр бера оладиган даражага келиб қолди. Чунки шу бир ҳафта икковидан бошқа биров бу дунёда йўқдек яшашди. Мазмунли суҳбатлар, тансиқ таомлар барчаси бир ҳафтагина давом этди. Ана шу бир ҳафта Зийнатни умидини қайта гуриллатиб аланга олдирди.
—Бугун ишга бораман.
Тонгда нонушта қилиб ўтиришаркан Ахрор айтиб қолди.
— Кўринишингиз аввалгидан зўр. Бемалол борсангиз бўлади.
— Рахмат сенга.
— Нима учун?
—Мени ёлғиз ташлаб қўймадинг
—Ўша куни нима бўлганини айтмадингиз.
—Ҳали ўзим ҳам тагига етганим йўқ. Билиб олай кейин .
—Хўп майли.
Зийнат Ахрор кийиниб чиққач уни бўйинбоғини боғлаб қўйди. Нафаслар бир-бирига урилар, Зийнатни ҳаяжон босарди.
—Мен кетдим
Ахрор кетар маҳали Зийнатни юзидан илк бора ўпди. Зийнат жойида қотганча қолди. У ҳатто эшик ёпилганини ҳам сезмади. Ўзига келганида Ахрор кетиб бўлганди.
***
—Йигит анча тетик чиқиб қолди.
Бўри диванга оёғини чалиштирганча ўтириб Тимурга ҳисобот берарди.
—Йўғеэ.
—Шеф у охиригача туриб берди. Майиб қилиб қўймай деб чўчидим ҳам.
—Ўзидан кўрсин. Бизга тегишлиси, доим бизники бўлиб қолади, -Тимур сигарета тутатганча гапирди.
—Бечора уйига эсон омон кириб олгандир, шифохоналарда кўринмади. Юраги бақувват экан. Ҳуллас бизни ишимиз ҳал. Ҳамма гап сизда қолди.
— Бўри йигитларга айт, точкалардан улушларни олиб келсин. Мен архитектор билан гаплашишим керак.
33-қисм
— Нимани режа қилдингиз?
—Янги ароқ заводи. Энергетик ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўямиз. Ҳозирда бозори чаққон бўлган маҳсулот бу.
—Сизни тушундим жаноб.
***
Баъзи эшиклар ёпилди, сеники бўлмагани учун.
Баъзилар сендан кетдилар, чунки улар саҳифа эди, китоб эмас.
Баъзи истаклар амалга ошмади, чунки ҳали вақти эмас.
Баъзи қиссалар тугаб қолди, чунки ҳали сенинг ҳикоянг бошланмади.
Гоҳида фурсатни бой бердинг, чунки сен ҳануз илм ва тажрибага муҳтожсан.
Баъзи оғриқлар чўзилиб кетди, чунки ундан кейинги саодат унданда узунроқдир.
— Бирга дўконга борамизми?
—Сен боравер. Мени чиққим йўқ.
Зийнат нима деб сўраса рад жавобини оларди. Кейин индамай қўйди. Бугун ишдан қайтган Ахрорни ўзи таклиф қилиб қолди.
—Юр айланиб келамиз. Чиройлироқ кийиниб чиқ
—Хўп.
Зийнат ўзида йўқ шод бўлганча кўзгу қаршисига ўтириб олди. Обдон пардоз қилди. Ҳусни яна ҳам очилди. Кейин эса икковлашиб кўчага чиқишди. Зийнат бугунги кундан кейин Ахрордан совий бошлашини ҳаттоки ўйламаганди ҳам. Бошида ҳаммаси рисоладагидек кечди. Ўтириб таом тановул қилишди. Кейин эса Ахрорга қўнғироқ бўлди. Ахрор ҳозир келаман дея шошилиб чиқиб кетди. Зийнат уни узоқ кутди. Ахрор бир соат деганда ҳам қайтавермади.
—Намунча қолиб кетди.
Зийнат телефонига қараб бетоқатлана бошлади. Кейин ўрнидан туриб ташқарига Ахрордан хабар олишга чиқиш учун ўрнидан турди.
Зийнат унча баланд бўлмаган пиллапоядан тушаман деганида кўзи ногаҳон Лола ва Ахрорга тушди. Иккови бир бирига ёпишиб кетай деб яқин туришарди. Икковини юзида ҳам кулгу, иккови ҳам хурсанд ҳолда қизғин суҳбат қуришарди.
—У мен билан бирор марта бундай гаплашмаган.
Зийнатни бўғзига нимадир тиқилди. Титраб кетиб пиллапоя ушлагичини қаттиқ ушлади. Кейин ўзини қўлга олиб бир поғона пастга оёқ қўяман деганди ҳамки, мункиб кетди. Оёғи қайрилиб бир икки поғона пастга тушиб қолди, аммо йиқилмади, уни кимдир ушлаб қолганди. Оғриқдан жони чиқай деди.
— Яхшимисиз?
—Йўқ.
Зийнат ўзида эмасди. Кўз ёшларини сидирганча тураман деганди, оёғи қаттиқ оғриди.
—Айй оёғим.
—Менимча ёмон қайириб олдингиз.
Айни шу вақтда эса Зийнатга Ахрордан қўнғироқ бўлди.
—Алло, - Зийнат зўрға гапирди.
—Зийнат.
—Мен... Оёғим.
Зийнат гапини тугатолмади.
—Сен ўзинг уйга боравер, мени ишим чиқиб қолди.
34-қисм
Зийнат Ахрорни қандай иши чиқиб қолганини юқоридан кўриб турарди. Лола ва Ахрор ресторандан чиқиб кета бошлади. Зийнат гапини тугаллай олмаган кўйи телефон узилди.
—Келинг сизга ёрдам бераман.
Зийнат ҳалоскоридан зарда билан қўлини тортиб олди.
—Кераги йўқ.
Чўлоқланганча жойига қайтиб сумкасини олмоқчи бўлди.
—Ёрдам бераман.
Йигит қайсар экан, Зийнатни қўлини қўйиб юбормади. Зийнат эса бу йигитдан қутилиш йўлини изларди.
—Сизга нима керак?
—Ҳеч нима, ахволингизга қаранг. Бу туришда мени ўрнимда бошқаси ҳам ёрдам берарди.
—Бошқаси... Ҳа бошқаси ёрдам берарди... Фақат бошқаси.
Зийнат ўзига ўзи гапирарди.
—Сиз ўзизда эмассиз.
—Мен бу дунёда яшамаяпман. Мен борлик ва йўқлик орасидаман. Қани эди йўқ бўлиб қолсам. Қани эди мавжуд бўлмасам.
Зийнат столига ўтириб йиғлай бошлади.
—Шунчалар қийналяпсизми?
—Йўқ... Мен ... Мен дарс оляпман. Қалбим ўляпти ҳолос.
—Исмим Тимур.
Йигит қўл узатди. Зийнат унга ҳайрон қаради. Аммо қўл узатмади.
—Зийнат исмим.
— Сиз...
Йигит гапира олмай қолди.
—Менга такси чақириб бера оласизми? Бу аҳволда кета олмайман.
—Ўзим олиб бориб қўяман.
—Йўқ Тимур, мен сиздан қўрқаман. Биринчи таъсурот менда доим муҳим аҳамият касб этган.
—Ўша куни...
Тимур бошини қашиди.
—Тўғриси мен ўзимга қарши айтилган сўзларни ҳазм қилар даражада кучли эмасман.
—Кўриниб турибди.
Зийнат кўзидаги ёшларни сидирди. Тимур уни қараб турган томони кўрмаганини тушуниб етганди.
—Дунёда энг қийини нима биласизми?
—Нима?
—Мавҳумлик. На боши ва на охири бор.
Зийнат секин оёққа қалқди. Қайрилган оёғини эҳтиётлаб босди. Барибир юришга қийналди. Тимур уни сумкасини олишига ёрдам бериб қизни суяди.
—Бу аҳволда ўзини тортиш аҳмоқлик.
—Билдим.
Улар секинлик билан ташқарига чиқишди. Тимур қизни ўз машинасига олиб борди.
—Ўтиринг.
—Сиз билан...
—Шунчаки ёрдам бермоқчиман ҳолос.
Зийнат жойлашиб олгач Тимур бир зумда тезликни ошириб яқин орадаги шифохонага боришди. Шифокор қабулига ҳам Зийнат ёлғиз кирмади.
— Оёғингизни пайи бироз чўзилибди. Гипс қилсак ҳам бўлади. Аммо асрайман десангиз эластик бинт ўраб ҳаракатдан чекланишингиз лозим.
—Гипс керакмас, унга чидашга сабрим йўқ.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5