Муаллиф :Дилафруз Тожимуҳаммедова
Дилчехрани оёқларини остида кўрган Дониёр шошилиб қўлидаги нарсани ерга отдида Дилчехрани ўрнидан туришига ёрдам берди. Дилчехрани кўз олди қоронғулашиб кетти.
---Туринг қизим ёмон тепмадими. Туринг деб секин асталик билан ўрнида турғазди.
Дилчехрани кўзларидан тинимсиз ёш оқарди.
---Қизим яхшимисиз сиз ичкарига кириб туринг. Мен ҳозир деб Дониёр Дилчехрани ўз ҳоналарига киргазиб юборди. Буёқдан Бехрузга қўнғироқ қилиб чақирди. Моҳирани олиб келиш учун дала томонга югургилаб кетти. Дилчехрани қорин соҳасида жуда кучли оғриқ ҳосил бўлиб улгурганди. Қандайдур қадам ҳам босолмайдиган даражада оғриқ бўлди. Бехруз етиб келди. Моҳира ҳам келдида вой қизим бошландими деб Дилчехрани белларини силаб кетти.
---Ойижон ёмон оғрияпти. Мени шифоҳонага олиб боринглар. Ҳозир ўлиб қоламан деб йиглаб юборди.
Шифоҳонага олиб боришди. Шифокорлар уларга ҳали вақтли эканлигини айтишди. Оғриқ кучли бўлаётганини айтганидан кейин узи апаратига тушиб келишни буюрди. Узи апаратига боришганида Дилчехра умуман қадам босолмади шу сабабли Бехруз уни шартта кўтариб узи ҳонасига олиб кирди.
---Текширув натижаларига кўра тўлгўқ келтирувчи уколлар қилиб бўлса ҳам болани тезроқ дунёга келтириб олишга ҳаракат қилинглар. Ҳомилани суви оз. Агар суви оз бўлса бола ўқига ўралиб қолиши мумкун.
--- Бу гаплардан кейин мажбур чақалоқни туғдириб олиш учун яна шифохонага йўл олишди. Бехруз Дилчехрани шифокорларга топширдида.
---Нима керак бўлса қилинглар фақат иккаласини ҳам эҳтиёт қилинглар деб шифокорларга тайинлади. Ўша куни туни билан бечора Дилчехра оғриқдан қийналиб чиқди. Эртаси куни эрталабда шифокорлар смен алмашишига Дилчехра шифокорларга менга ёрдам беринглар жуда оғриқ кучли бўлаяпти деб ёрдам сўради. Ҳозирги кунда тиббиёт ривожланиб кетгани учун йўлларини юмшатиб очувчи гел ҳайдашди. Шундан кейин оғриқ яна ҳам кучайиб кетти куни билан шу оғриқ билан юрди. Кечга бориб яна оғриқ кучайди. Моҳира ҳам икки кунлаб ўша ерда қолишга мажбур бўлди. Дилчехра опасига қўнғироқ қилиб
---Опажон мен кечадан бери тугруқхонадаман илтимос чиқинг жуда хам қийналиб кеттим шифокорлар билан гаплашинг менга нимадур қилишсин. Қайниопам ойижонга осма укол қилдирманглар кейинги болаларини ҳам уколсиз туғолмайди деган экан уколга унашмаяпти уйдагилар деб опасига йиғлади.
80
Шундан кейин туғруқхонага Дилчехрани опаси Дилнавоз етиб келди. Дилнавоз ҳам 4ойлик ҳолиладор эди. Бечора синглисидан ҳавотир олгани учун қайнонасидан сўраб тезда етиб келди. Келиб Моҳирани ёнига борди.
---Ассалому алайкум қуда ҳола яхшимисиз.
---Ҳа Дилнавоз яхшимисиз.
---Нега ичкарига кирмаяпсиз.
---Ичкарига қўйишмаяпти.
---Ҳа бўлмаса мен шифокорлар билан гаплашайчи. Шундай деб навбатчи ҳамшира билан гаплашиб чонтагига беш ўн сўмни солиб Дилчехрани ёнига кириб кетти. Бехруз келиб ҳабар олмоқчи бўлганди. Моҳира Бехрузга
---Бугун ҳам туғмаяпти. Сен бу ерда кўринмай тура қол. Ишингни қил ҳозир дори дармон ёзиб берса пул керак бўлади. Пул топиб тур.
---Ойи келинингиз ўзи яхшими. Шифокорлар нима деяпди. Укол улатдиларми.
---Эй сен ҳам уколни гапирма ҳозир опаси ҳам келиб укол улатамиз деб кириб кетти.
---Ҳа ойи бу ерда кутиб тургандан кўра келинингизни жонини қийнаганидан кўра улашгани яхшику. Менга иккаласи соғ омон бўлишса бўлди. Қанча керак бўлса шунча топиб келаман..
---Синглинг укол билан туғса кейинги болаларини ҳам укол билан туғади дегани учун олиб чиқиб бермаётгандим.
---Шу синглимни нима иши бор экан. Ҳали менга ҳам қўнғироқ қилиб кеннаямни кўзи ёриганидан кейин мен чақалоқни дадасиман деб эмас тоғасиман денг бўлмаса суюнчини каттасини беринг деб бор пулингизни олиб қўйишади дейди. Кейин ҳозир кейинги фарзандларимни ўйлайдиган пайт эмас олдин шунисини соғ саломат дунёга келтириб олса бўлди келинингиз. Беринг шифокор берган рецептни дориларини олиб чиқиб бераман. Шу билан болам тезроқ онасини қийнамай дунёга келиб олса.
Беҳруз қоғозда ёзилган барча нарсаларни олиб чиқиб Дилчехра ётган ҳонани деразасини таққиллатди. Деразани Дилнавоз очди.
---Мана уколлари, синглингиз яхшими ўзи.
--Ҳа ҳолдан тойиб қоляпти. Ўзи ҳозир сизни сўраётганди. Ҳозир мен шифокорни чақириб келай сизлар унгача гаплашиб туринглар.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️
---Ассалому алайкум ҳаётим яхшимисиз.
---Ҳа ҳаёт. Аяси дадаси бўлишимиз ҳам қийин бўлиб кеттими. Ҳазил қилди Бехруз.
---Ҳа нимасини айтасиз.
---Бўпти ҳаёт ўзингни эҳтиёт қил ҳаммаси яхши бўлади. Деди шифокор кирганини кўрган Бехруз.
---Ҳўп ҳаётим сиз ҳам эҳтиёт бўлинг сизни яхши кўраман деб ҳайрлашишди.
81
Бу ёқда Жамила ҳам тўлғоқ егандек ҳамма жойи оғриб ҳаттоки белини ҳам кўтаролмай қолдида Ҳамид акага
---Дадаси шу Дилчехра яхшимикин негадур ҳамма ёғим оғрияпти. Мен Дилнавоз тўлғоқ еганида ҳам тўлғоқ егандим. Негадур қўнғироқ қилсам Бехрузбек кўчадаман деябдида икки кундан бери ҳавотир олаяпман деб уйқуга ётди.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️
Уколларни улашди тўлғоқ кучайди лекин чақалоқдан дарак бўлмади. Бечор Дилнавоз ҳам синглисидан жуда кўп даккиларни эшитди. Тез тез белимни силанг қайёққа қараяпси менга қаран шунга ўхшаш гаплар. Шу зайилда тонгни оттиришди. Дилчехрани умуман кучи қолмади. Шифокорлар бўлди аперацияга оламиз деб туриб олишди. Кейин Дилнавоз онасига қўнғироқ қилди.
---Аяжон Дилчехра икки кундан буён туғруқхонада экан мен ҳам кеча келгандим. Шифокорлар аперация қиламиз дейишяпти шунинг учун сизга қўнғироқ қилияпман тезроқ чиқинг.
---Ҳозир тушимга кирган экан. Энди дадангга айтиб тургандим ҳозир чиқаман. Туғруқҳона Жамилаларга яқин бўлгани учун 10 минутда етиб келди. Яхшиямки смендаги шифокорлар Жамилани танишлари экан. Бир зумда иккинчи уколни улашди. Дилнавоз синглисин онасига топшириб болаларидан ҳабар олиш учун уйига кириб кетти. Дилчехра бўлса онасига
_---белимни силанг ойижон айтинг тезроқ аперация қилишсин.
---Товба дегин ҳозир ўзинг туғиб оласан деб сўкиб берди.
---Сиз ёмон экансиз опамга нима десам ҳам индамай беломни силаётганди. Сиз бўлса келганингиздан бери сўкасиз деб онасига ҳам оғриқни зўридан жавраб юборди. Иккинчи уколи ҳам тугади. Лекин Дилчехрага кучан келмади. Шифокорлар Дилчехрага мажбур кучанасан энди деб уни мажбур кучантиришди. Ваниҳоят биз кутган чақалоқни секин аста сочалари кўрина бошалди. Шошилиб Дилчехрани туғруқ столига олишди. Ва яна кучанишга мажбур қилишди. Ахири Дилчехрани шунча қийнаган чақалогимиз дунёга келди. Чақалоқ туғулишига Жамола турган жойида шартта ўзини ташалаб ўтириб олди. Козларидан ёш чиқиб кетти. Дилчехра онасига қараб
---Ойижон мени ҳам шундай азоб чекиб дунёга келтирганмидингиз деб йиғлаб юборди. Жамиланинг ҳам кўзларидан ёшлари изин сўрамай қуйилиб оқарди.
Шифокорлар чақалоқни артиб тозалаб. Мана ширингина қизалоқ дунёга келди. Ўзиям онангни жуда қийнадингда деб Дилчехрани бағрига босиб қўйишди. Бу вақт ичида Ҳамид ака қизи учун ширингина маставани тайёр қилиб олиб чиқиб турганди. Жамила бир чинни маставан мажбурлаб Дилчехрага ичириб қорнини тўқлаб қўйди. Шифокорлар Моҳирага
---Суюнчисини беринг энди буважониси деб табриклашди.
---Жамила бўлса келинг Моҳира опа сиз ҳам икки кундан буён шу ерда юрибсиз иссиққина мастава қилиб чиқибди дадаси ичиб олинг деб Моҳирага ҳам овқат қуйиб берди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев