22
муаллиф_Қосимова_Нодира
__Дадажон, мен бугун келган совчиларга розиман.
__Қизим эсингни ебсан, мен рози эмасман сендан йигирма ёш катта экан.
__Майли дадажон, мен сизни соғайиб кетиш учун жонимни беришга хам розиман.
__Мен учун ўзингни қурбон қилма қизим.
Шухрат зорланди қизига.
__Дадажон, сиз соғайишингиз керак, укам учун хам, мен укамни хотинингизга ишонмайман.
__Ундай дема қизим. У сени онанг.
__У онам эмас, онамни қотили. У мени онамни ўлдирган, тушуняпсизми?
__Бу нима деганинг?
__Хеч нима. Сакийна ташқарига чиқиб кетди.
__Бечора қизим, онасини ўлимини халиям қабул қила олмайди. Ясминани онамни ўрнига келиб олди деб, халиям ёқтирмайди. Сорани ўззи, қуйиб қўйгандек.
Лекин мени деб гулдек умрингни хазон қилишинга йўл қўймайман.
☘☘☘☘☘☘
__Ассалому алайкум.
Сакийна хонага кириб Фарходга салом берди.
__Ваалайкум ассалом.
Фарход қаршисида турган фариштадек қиздан кўзини узолмай қолди.
__Келинг ўтиринг.
__Шу ер яхши, гапингизни гапираверинг. Шу ерда туриб эшитаман.
Сакийна эшик олдида туриб гапирди.
__Мени гапларим кўп, сизни еб қўймайман.
Сакийна Фарзодни юзига қаради.
Фарход ёшига нисбатан анча ёш кўринар эди. Жуда келишган, хамма нарсаси ўзига ярашган эди.
Сакийна секин бориб хонни чеккасидан жой олди.
__Мени исмим Фарход сизникичи?
__Нахотки исмимни хам билмай туриб, мен билан учрашгани келган бўлсангиз?
__Исмингизни сўраш эсдан чиқибди.
Фарход самимий жилмайди.
23
_Шунақаси хам бўлар эканми?
Сакийна жиддийликни йўқотмай гапирди.
__Хуллас, мен отам учун рози бўлдим.
Сакийна тезроқ шу хонадан чиқиб кетгиси келиб бўғилиб гапирди.
__Хабарим бор, отангиз касал экан, мен ўзим даволатаман сизни бошимда кўтариб юраман. Дабдабали тўй қилиб бераман сизга.
__Менга, тўй хам бошқа нарса хам керак эмас. Менга хеч нимани қиззиғи қолмади.
__Сизни мажбурлашдими?
__Сизга нима қизиғи бор?
__Агар сиз рози бўлмасангиз, мен хам сизни мажбурлай олмайман.
__Мени хеч ким мажбур қилмади, тезроқ дадамни даволатиш керак.
Бошқа гапга хожат йўқ, мен кетишим керак.
Сакийна хонадан чиқиб тўғри ўзини хонасига кириб эшикни қулфлади.
Яна хамрохи, дардкаши, дардини айтса жилмайиб тинглайдиган мехрибони бўлган Сорани суратини қўлига олди
__Онажоним, қани эди хаёт бўлганингизда, ўзингиз тенгги одамга мени бермас эдингиз, онажон дадам учун рози бўлдим. Мендан хафа бўлманг онажон.
Сакийна яна кўз ёшларига ғарқ бўлди.
☘☘☘☘☘☘
Сакийнани фотихалаб кетишди, бир ойга қолмай тўй хам қилишга келишилди.
__Бойвочча эр топибсанда, шунга мени рад этдингми?
Абдуллоҳ Сакийнани тирсагидан махкам сиқди.
__Сизга нима? Мен билан ишингиз бўлмасин.
Сакийнани кўзларидан ёш оқарди.
Қўйиб юборинг қўлимни.
__Ўша қари эрингни хам, сени хам ўлдираман. Бировни қучоғига бергандан ўлдирганим яхши.
__Ўлдиринг, ўлдиринг мени яшашни хохламайман, эшитяпсизми хохламайман
Сакийна қўлини силтаб тортиб олди.
__Қани энди ўлиб қутилсам хаммасидан
Сакийна Абдуллоҳни кўксига муштлади.
__Сакин халиям кечмас, тўйни тўхтат
__Йўқ йўқ, асло бундай қила олмайман.
__Нега ахир? Отанг тенги одамга нега рози бўлдинг?
__Мажбурман, мажбур мен отам учун рози бўлдим.
Дадам сиз яшай олмаймиз, Усмоним учун хам дадам яшаши керак.
Абдуллоҳ хам кўзларидан ёш тўкар эди.
__Мен хам даданг учун харакат қиламан. Фақат мени ўзингсиз қолдирма.
__Сизни қачон харакат қилади деб кутиб ўтиргани вақтим йўқ.
Яқинда тўйим мени унутинг
Сакийна югуриб кетди
__Сакийна, Сакинннн......
Абдуллоҳ ортидан йиғлаб бақирганча қолди.
24
__Сакин жоним, нега хомушсан?
Ясмина Сакийнани олдига ўтирди.
__Нимадан хурсанд бўлишим керак?
Онамни ўрнини эгаллаб олганингизгами?
Онамни ўлдирганингизгами?
Ёки, дадам тенги эр топиб берганингизгами?
Сакийна ўрнидан туриб, алам билан гапирди.
__Мен.худоманми? Онангни ўлдирадиган.
Ўз ажали билан ўлди,
Эр топишга келсак, ундай бой одамга кимлар хохлашмайди дейсан эрга тегишни.
Ўзингча ноз қилма, сени ёқтирганига шукур қил
Яхшиси қизим, кел келишиб оламиз.
__Мен сиз билан хеч нимани келишмайман.
__Мажбурсан? Усмон учун мажбурсан.
Сен билан қанча яшайди буни билмаймиз, сен лаллаймай ўзинга оғдириб ол, пулини шилишинг керак, мен сени бекорга ўша одамга бераётганим йўқ, биз хам бойиб кетамиз, кейин ўқийсан.
Ясмина Сакийнани алдаб йўлига юргизмоқчи бўларди
__Мени дадамни даволатишга пул берса бўлди, ортиқчаси керак эмас. Мени ўзингизга ўхшатманг.
__Ўввв ўзингдан кетма, агар мени айтганимни қилмасанг, укангни бошига итни кунини соламан. Тушундингми?
__Укамга бир гап бўлса, сизни соғ қўймайман
Сакийна ташқарига чиқиб кетди.
__Қайсар, худди онасидек. Сора хам шундай қайсар эди.
Кўнасан кўнмай қаёққа борардинг?
Ясмина ўзига ўзи гапириб чиқиб кетди.
__Усмоним, мен кетган кейин қийналиб қоласанмикин?
Сакийна Усмонни бошини силаб гапирди.
__Опажон, мени ташлаб кетманг, сиз кетсангиз мен нима қиламан?
__Тез-тез кўргани келаман сени Усмоним.
Иккиси бир бирини қучоқлаб еғлашарди.
__Дадам соғайиши учун мен кетишим керак Ука
Ясмина сени қийнаса, аммамга айт тушундингми?
__Хўп опажон мендан хавотир олманг.
Усмон кўзларида ёш билан гапирди.
☘☘☘☘☘☘☘☘
__Фарход қиз билан учрашдингми?
__Ха, учрашдим жуда кичкина қиз экан. Бошқа қиз йўқмиди.
__Кичкина бўлса, ўзинг катта қилиб оласан.
Мунира совуқ жилмайди.
__Билол тенги менимча.
__Ха ўн саккизга кирибди, жон демайсанми ёшгина хотинга?
__Жон дейман жуда гўзал, оху кўзли гўзал юзли
__Хой хой севиб қолма келишув эсдан чиқмасин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев