УЧИНЧИ ФАСЛ...
15 - ҚИСМ...
2021- декабрь. Тошкент
Карантин туфайли ортга сурилган операция ниҳоят орадан бир йил ўтиб амалга оширилиши ва докторларнинг сўзига кўра кутилганда мувафиққиятли ўтганлигидан кунгли хотиржам тортган Афруза Алижоновна Ўзбекистонга очиқ чеҳра билан қайтиб келди. Аэропортга кутиб олган турмуш ўртоғига табассум ҳадя қилган аёл у бошлаб борган машинага ўтирди.
-Ишларингиз яхшими?
-Ҳа яхши. Моҳим қалай, аҳволи тузукми?
-Тушкунликка тушиб қолган эди. Докторларнинг сўзларидан кейин оз моз ўзига келди. Умарбекнинг аҳволи яхшими? Қийнаб қўймадими?
-Ҳа дуруст. Чарчадингми?
-Ҳа бир оз...
-Ҳаммаси ортда қолгани рост бўлсин! Уйга етайлик дам оласан. Меҳрибонлик билан елкасидан қучган эрининг куксига бош қўйган Афруза Алижоновнанинг охирги олти йил ичида хаётларида рўй берган ходисалар кўз олдидан ўтди. Давроннинг соғлигини тиклаб олишни олдига мақсад қилиб унинг соғлигини тиклаш умидида дунёни пиёда кезиб чиққандек бўлди гуё. Ниҳоят, океан ортидан келган хабарга кўра уни даволашни иложи бор. Олиб кетди. Даврон энди энди ўзига кела бошлаган паллада Ўзбекистонда Моҳимнинг тўйи бошланди. Аввалига Моҳимдан дилида ранжиди. Афруза Алижоновнанинг назарида вақт тўхтаб қолганди. Дунёда кулгу, хурсандчилик, тўй каби қувончли кунлар борлигини унутган эди. Аёлнинг кайфиятга қараб атрофидагилари ҳам жимгина сукут қилиб туришгани учунми у Моҳимнинг шодон ҳолда турмушга чиқишини қабул қила олмади. Дилидаги хижиллик билан тўйни тугата солиб Моҳим эри билан чет элга жўнаб кетишини кутиб ўтирмай Даврон сари қанот қоқди. Даврон оёққа тургунича Афруза Алижоновна минг ўлиб минг тирилди. Инсон зоти яралибди-ки хукмронлик куч сари интилади. Шу хукмронликка интилиши оқибатида қанча қанча урушларни кўрмади бу дунё. Хукмронликнинг бош таъминоти бу албатта пул! Олдинига суяк кейин, танга сунг, қоғоз шаклида дунёни эгаллаган инсонларни васвасага солувчи омил қанча кўп бўлса инсонлар имкони шунчалик юксалди. Аммо пули қанчалик кўп бўлса ҳам ўзини унутмаслик кераклигини яратган зот бир неча мисоллар билан инсонларга ибрат қилиб кўрсатиб қўйган. Бу ибратларнинг боши Қорун бўлса, ҳали ҳануз бойлиги бор, аммо фақатгина ечими Аллоҳнинг измида бўлган муаммолари бор инсонлар бисёр. Шундай бандалалар қаторида Афруза Алижоновна ҳам бор. Унинг имкони етмаган иш йўқдек, аммо шунча имкониятга эга бўлса ҳам Давронни дардига шифо топа олмаётгани аёлнинг пешонасини саждага олиб борди. У ўғлининг дорилар таъсирида карахт, тирик мурда мисол ётган кунларининг бирида буюк зот сари юзланди. Қилган гуноҳларига иқрор бўлди. Тавба сари юзланди. Унутишга мойил биз бандалар ишларимиз ривожланиб турганда яратган зотга эгилишни, унга тавба қилишни унутиб қўямиз. Аммо ўзимизни бу дунёда энг чорасиз ёлғиз ҳис қилганимизда эса яратган зотдан бошқа топинадиганимиз бўлмайди. Афруза Алижоновна ҳам шундай бўлди. Қирқ йил саждага эгилмаган боши эгилди. Ҳар тун тавба қилишни ўзига одат қилди. Роббидан ўтиниб ўғлига шифо тилади. Олти ой деганда бош кўтариб жилмайган ўғлини кўриб кўзларидан шукроналик ёшлари оқди. Шифохонадан олиб чиққан ўғли билан бир уйда яшаш унинг учун Аллоҳнинг унга берган энг олий мукофоти бўлиб кўринди. Бир нуқтага термулиб ўтирадиган Давронни худди гудак боладек сўзлашга ургатди. Қўлидан етаклаб қадам босишни ургатди. У йигирма олти ёшли ўғлини икки ёшли боладек парвариш қилди. Афруза Алижоновна соғлиги тўлиқ тикланган ўғлига қараб туриб Моҳимдан бир вақтлар бекорга ранжиганини, уни ҳам бахтли турмуш кечиришга хаққи борлигини тан олди. Шу тан олиш Моҳим билан бир оз совуқ муносабатини аввалгидек тикланишига сабаб бўлди. Бу ўртада ҳали у ҳали бу юмушга уруниб юрса-да, ватанига қайтишни истамаётган Даврон "Қизил ярим ой жамияти" тўғрисида гап очди. Афруза Алижоновна узоқ ўйлади. Ўйлаб туриб Давронни истагига қаршилик қилмасликни аксинча уни қўллаб қувватлашни маъқул кўрди. Ўғлини Рим шаҳрида қолдириб, ўзи ватанига қайтиб яна одатий хаёт тарзига қайтди. Одатий хаёт тарзига Аллоҳ буюрган фарз амаллари қўшилди. Қолгани Даврон билан бирга яшаган давридагидек давом этди.
Даврон бутунлай ватанига боришдан бош тортганида мен билан ҳам муносабатини якунласа керак деб умидсиз бўлган эди. Давронга эътироз билдира олмади, аммо бедор ўтказган тунларида дили қатидаги сўзларини уялмай айта оладигани раҳмдил Аллоҳга илтижо қилди. Бу сафар ҳам Аллоҳ ундан карамини дариғ тутмаганлигини бир ҳафта ўтиб Даврон томонидан қилинган қунғироқ орқали билдирди. Даврон билан узоқ сўзлашмаган бўлса ҳам унинг аҳволини сўраши, соғлиги яхши эканлиги тўғрисидаги саволни ўзи унга дунё бойлигини туҳфа қилди. Шундан бери мана хафтада бир кун беш ўн дақиқа гаплашиб туришибди. Давронда ҳаммаси жойида, лекин Моҳим...
Ҳаёт шу эканда, болалар ташвиши билан умринг ўтганини сезмай қолар экансан. Саид яхши йигит чиқди. Моҳимнинг кунглидагидек. Тўйдан кейин тезда ҳомиладор бўла олмай бир оз қийналиб юрди. Яратганга шукр фарзанд билан сийлади. Паҳлавондек ўғлига қудалар узора маслаҳатлашиб Умарбек деб исм қўйишди. Икки қуда иноқлиги юавас қилар даражада эди. Одамзотни бошига тушган кулфатлар аслида ким эканлигини кўрсатар экан....
Ҳаёт бир зайлда кетаётган кунларидан бирида, катта тезликда келаётган машина ўз йўлида ўзларига яқинлашиб келаётган кулфатлардан бехабар Саид ва Моҳим ўтирган машинага келиб урилади....Воқеа жойида икки машинадан икки киши, нарги машинадан ҳайдовчи ёнидаги йўловчи, Моҳимларнинг машинасидан эса Саид. Моҳим эса оғир аҳволда касалхонага етказилди. Карантин бошланиш арафасида юз берган ҳалокатнинг кулами нақадар катталигини биринчиси, иккинчи фарзандига ҳомиладор Моҳимнинг боласининг ўлик ҳолда туғилиши бўлса, кейингиси Моҳимнинг умуртқа поғанаси синиши бўлди. Ундан ҳам оғири кейинчалик рўй берди. Саиднинг ўлимида қудалар негадир Моҳимни айблашди. Аслида у бечора ҳам жабрланувчи эканлигини ҳеч ким уларга тушунтира олмади. Улар ҳатто ўғилларидан қолган ёлғиз ёдгор бўлмиш Умарбекни кўришни ҳам истамадилар. Карантин тугагач эр хотин мол мулкларини арзимас пулга сотиб юбориб Амеркага кўчиб кетганларидан сунг Афруз Алижоновна болани ўз қаромоғига олди. Қайнона ва қайнота қилмишлари шусиз ҳам тушкунликка тушиб қолган Моҳимни бутунлай умидсиз аҳволга солиб қўйди. Туҳмат балоси, айбсиз айбдор бўлиш юкини кўтариш азобига чидай олмаган қизини тунлари юм юм йиғлаб чиқишини эр хотин бир бирига термулиб жим тинглашдан ўзга чора топмадилар... Дунё бўйлаб эълон қилинган крантин уни даволатиш учун чет элга олиб кетишларига қўйилган энг катта тўсиқ бўлди. Мана орадан салкам икки йил вақт ўтиб ўтказилган операция мувафаққиятли деб баҳоланди. Энди бундан бу ёғига худойимнинг раҳми келсин. Насиб бўлса тузалиб кетсин!
-Умарбек қалай?
-Зўр! Сени сўрайди. Бувим қани бувим қачон келади. Кўрасан-ку ўзинг ҳам келинг дейди фақат.
-Ҳа мен ҳам уни жуда соғиндим. Нега олиб чиқмаднгиз?
-Бир оз шамоллаб турибди. Кўча совуқ.
-Иситмаси йўқми?
-Йўқ.
Афруза Алижоновна Умарбекка ўзгача меҳр берди. Қоши кўзи тим қора бу болача унга негадир Давронни эслатди. Балким у Давронни болалаигини кўрмаганлиги учунми кўча куйда уч тўрт ёшли ўғил болачаларни кўрса, Даврон ҳам шу ёшда шундай бўлгандир деган ўйда болачаларни кузатиб турар эди. Энди унга ҳар бир ҳаракати билан Давронни эслатиб турадиган невараси бор. Тўғри уни Давронга умуман алоқаси йўқ, лекин негадир Умарбекнинг сиймосида У Давронни кўради ва ўзини эса Умарбекни онаси мисол ҳис қилади. Бу тасаввур ўзида болага нисбатдан чексиз меҳр уйғонишига сабачи бўлди. Моҳимнинг ёнида бир ой бўлиб неварасини қаттиқ соғинган аёл бир оздан сунг у билан дийдор кўришишини ўйлаб энтикиб нафас олди.
-Ишларингиз яхшими? Эрини оқ оралаган сочларига қўл узата туриб савол берди.
-Ҳа. Ҳар куни гаплашиб турган гаплар. Янгилик йўқ. Ишларимиз бир миъёрда тинчлик. Сен келдинг энди ғалвалар бошланади-да. Ҳазил қилиб кулиб олган эркак қаттиқроқ қучди.
Афруза Алижоновнани назарида иккисини орасини биргаликда ўтказган йиллар янада қаттиқроқ боғлади. Моҳимнинг бошига тушган фалокат иккисини жипислаштирди. Моҳим касалхонада жон олишиб ётганида икки кун невара боқинг деб дадасига ташлаб кетилган бола тепасида эри хотин кўз юммай тонг оттиришди. Тушакка михланиб, инжиқ сиркаси сув кўтармайдиган бўлиб қолган Моҳимнинг талабга кўра тепасида иккиси навбати билан навбатчиликда турган вақтлари бир бириларига нисбатан янада меҳрибонроқ бўлдилар. Қайнотасининг ўлимидан сўнг барча мол мулкини Давронга васият қилиб қолдирилганлигини билганидан сунг эри бўшашганча анча вақт хаёл суриб юрди. Афруза Алижоновна йиллар давомида эри оиласига хиёнат қилмаслигини кўп маротоба гувоҳи бўлсада уни молк мулк учун қайғуришига ҳайрон қолар эди. Қолдириб кетадиган кими борда бунчалик ружу қўймаса деган саволига жавоб топа олмас эди. Карантин даврида кетма кет икки қуда вафот этди. Дадаси, ва қайнотасининг ўлими эса эрига акс таъсир қилди. Ёдида уша вақтларда дадаларининг маъракаларини ҳам ўтказа олмадилар. Ковид деган ҳасталик туфайли иккисининг ҳам совуқ мурдасини кўриш насиб қилмади. Миллий гвардия томонидан махсус цилофан халтага дорилаб солинган мурдаларни ўзлари кўмишди. Мана шу жараён эрига жуда қаттиқ таъсир қилди. Кунлардан бир куни шифтга термулиб хаёл суриб ўтирган эркак аёли томон угрилди.
-Сени даданг ҳам мени дадам ҳам росса пул тўплашди. Дадангни исмини эшитиб оёғи қалтирамайдиган одам йўқ эди. Мени дадам ҳам худди шундай эди. Мен сенга уйланган вақтимда икки тоғ бир бирлари билан кўришиш учун биздан қўл сифатида фойдаланишди деб ўйлар эдим. Дадам бу йўлда Моҳимни онасини ими жимида ўлдиртириб юборишдан ҳам тоймадилар. Аммо нима бўлди? Қара аҳволимизга. Оталаримиз қилган режаларни биронтаси амалга ошмади. Дадамдан ёлғиз ўғил эдим. Менга уша бир вақтлар дадам нафратланган турк келини туққандан ўзга фарзанд бермади. Ўғил ўғил деб куксига урган дадамни ўлигини кумиш насиб қилмади. Бу ўткинчи дунёда югурарканмиз еларканмиз бойлик мол мулк тўплар эканмиз-да кунлардан бир куни қип ялонғоч ҳолда қора гўрга кириб ётар эканмиз. Шундан кейин номоз ўқийдиган аёлига қараб қараб қўядиган эр масжидга чиқадиган бўлди. Худойим қулфи дилини очаман деса ҳеч гап эмас экан....
Югуриб келиб қучоғига ўзини отган неварасини кўтариб олган Афруза Алижоновна эрига савол назари билан боқди.
-Умаржонни арчага олиб чиқдингизми?
-Йўқ вақтим бўлмади.
-Унда бир оз дам олиб биргаликда арчага борамиза?Умарбекнинг луппи юзига лаб босиб савол берди.
-Урреее! Бувисининг қучоғида туриб чапак чалди.
Янгиликни энгасига етказиш мақсадида қучоғида типирчилаган болани ерга қўйган аёлга эри хайрон боқди.
- Узоқ учдинг чарчамадингми?
-Майли қўяверинг Умарбек хурсанд бўлса бўлди.
Умарбек билан сайилгоҳда сайир қилган аёлнинг чарчоқлапи чиқиб кетди. Эртага янги йил киради. Бир оз дам олиш ва нарироқдан ўзи каби ота онаси билан сайирга чиққан болалар билан ўйнаётган Умарбекни кузатиб ўтириш мақсадида сайилгоҳ бўйлаб ўрнатилган суянчиқли ўриндиққа ўтирган аёл ўй сурди. Инсон тирик бўлса умр ўтаверар экан. Бир кун ундай бир кун бундай. Мана дадамдан давр ўтди. Қандай инсон эдилар. Нафасидан от ҳуркарди. Алижон деса бир сесканмаган одам йўқ эди. Хўрсиниб олган Афруза Алижоновна шу топда дадасини жуда соғинганини ҳис қилди. Инсон ўтиб кетаверар экан умри яратган белгилаб берган умр якунлагангач жимгина ўрнини ўзидан кейинги авлодига бўшатиб берар экан. Бу ҳаётга келиб кетган инсонни ўзи ўтиб кетса ҳам авлоди фалончани қизи, ўғли невараси деб уша ўтган инсон умрини давом эттирар экан.Дадамдан сўнг мен яна нечси йилдир худойим белгилаган вақтгача фалончини қизи деган ном остида дадамни умрини даврм эттираман. Мендан кейин Даврон. Аммо Даврондан кейин нима бўлади? Ёши ҳам ўттиздан ошди. Ёлғизлик Аллоҳга ҳос эканлигини унга тушунтира олишим керак. Балким кимнидир ибрат қилиб кўрсатсам фикри ўзгарар. Хўрсиниб олди. Ибрат оламан деса ҳатто бандасини ўлими ҳам ибрат бўлар экан. Уйга қайтишимиз керак. Ҳадемай қоронғу тушади. Кеч тушиши билан салқин тушади. Умарбекка таъсир қилмасин. Ўрнидан туриб невараси томон қадам босиши билан чунтагидаги телефони вибрация берди. Ким бўлса дадаси шекилли хавотир олиб. Нотаниш рақамни кўриб аввалига ҳайрон бўлди. Ким бўлса? Бу нотаниш инсон эмас. Нотаниш инсон тўғридан тўғри мен билан боғлана олмайди. Аброр ака билан боғланиб зарур бўлса Аброр ака огоҳлантиришидан сунг менга чиқа олади. Бу қунғироқ қилаётган мени илгаридан танийди. Номеримни билади. Мен ҳам танийман. Ким бўлса? Жавоб қилди.
-Эшитаман.
-Ассалому алайкум! Хайрли оқшомлар! Шодон овозни эшитиб юзига табассум югурган аёл аппаратини қулоғидан олиб экранга боқди.
Даврон!? Ўзбекистон рақамидан қунғироқ қилаяпсан қайтдингми!?
-Ҳа.
-Қачон?
-Кеча. Сиз Тошкентда эмас экансиз.
-Қаердасан? Шу топда қаердасан?
Ўғли билан бўлажак учрашувларини ўйлаб энтикиб кетган аёл ҳозиргина турган ўриндиғига қайтиб ўтирди.
-Мен Қаршидаман. Дадамни олиб Тошкентга қайтмоқчиман...
Дадамни дейиши билан кўз олдига Аъзамхон келган Афруза Алижоновна лабини қаттиқ тишлади.
-Мен тоғамни айтмаяпман. Жим бўлиб қолган аёлнинг юаёлидан ўтган ўйни сезгандек изоҳ берди. Тоғамни бир эмас уч ўғли бор. Уни менга муҳтожлик жойи йўқ. Ўзимни дадамни айтаяпман.
-Ҳа. Тушундим. Қачон келасан?
-Эртага
-Яхши. Эртага байрам. Балким бизни уйда биргаликда...
-Йўқ, шарт эмас. Иккимиз амаллаймиз. Хавотир олманг. Мен бошқа масалада қунғироқ қилаётувдим...
Иккилангандек сўзлашдан тўхтаб қолди.
-Даврон нима гап? Тинчликми?
-Мен ишламоқчи эдим. Илгаригидек...
-Ишламоқчисан? Рухсат сўраяпсанми мендан? Ажабланиб савол берди.
-Ҳа.
Даврон, бу нимаси ўғлим?! Таъна билан сўз бошлаган аёл. Сўзларини давом эттирмай қисқа сукут қилиб олди.-Давронжон эртага иш куни. Бемалол ўтириб гаплашиб олсак бўлади.
-Ойи, Тошкентда сиздан булак ҳеч кимни топа олмайман. Дўстларим билан алоқалар узилиб кетган. Имкони бўлса ишхонангизда кўришиб олсак бўладими?
Ойи деган вақтидаёқ қулоғи битиб қолган аёл бошқа сўзларини англай олмади.
-Хўп, хўп!-нима учун розилик бераётганини англамай бош силкитиб олган Афруза Алижоновна алоқани чекламаса ҳунграб йиғлаб юборишини Даврон ҳам эшитишидан чўчиб алоқани узди ва йиғлаб юборди. Ҳолатини тушуниб қайта қунғироқ қилмаганини ўғлининг зийраклигига йўйган аёл атрофидан ўтиб қайтаётганларга эътибор ҳам қилмай кўз ёш тукди.
-Буви, бувижон!- ёнига югуриб келган Умарбек пинжига суқилди. Буви жажжи қўлчаси билан юзини сийпалаши аёлга хўш ёқиб тутиб берган аёл йиғисини давом эттирса Умарбекни қўрқитиб юборишдан чўчиб чунтагидан шошилиб олган рўмолчасини кўзларига румолчасини бостирди.
Буви ким сизни хафа қилди? Менга айтинг, уни ўзим жазолайман! Кичкина мушт тугилди.-Айтинг буви!
-Мени ҳимоя қиласанми?
-Албатта, айтинг буви ким хафа қилди.
-Йўқ болажоним бу қувонч ёшлари.
-Одам қувонса йиғлайдими? Ҳайрон боққан болакайни сочига қўл узатди.
-Ҳа болажоним, қувончдан ҳам одам йиғлайди. Уйга қайтамизми?
-Ҳа.
-Кетдик! Ўрнидан туриб болакайни қўлидан тутди.
Уйларига етиб бўлгунича ҳам кўз ёшларини тия олмади.
Умарбекни энагаси олдига йўллаган Афруза Алижоновна хонасига кириб эшикни ичкаридан беркитиб олгач шу вақтгача буғзида тутиб турган овозини қуйиб юбориб юм юм йиғлашга киришди. Йиғлаш асносида бутун ҳаётини кўз олдидан ўтказди.
Эшикнинг урилишидан эри келганини англаган аёл ўрнидан туриб эшикни очди.
-Афруза тинчликми нима гап? Ёмон хабар эшитдингми? Моҳимнинг соғлиги жойдами?
-Яхши унда ҳаммаси яхши. Йиғи аралаш жавоб қайтарди.
Унда нима бўлди. Тинчликми? Бирон жойинг оғрияптими?
-У мени ойи дедиии. У ойи деб атади мени? Ниҳоят йиғиси сабабини очиқлади.
-Ким? Ким ойи деди?
Ҳайрон савол берганча тикилиб турди. Ким эканлигини тушунгач эса жилмайиб бағрига тортди.
-Бу сабрингни меваси. Бу сен учун яратганни мукофоти! Ахир мен сенга айтгандим. Уни қонида сени қонинг бор, бир кун она дейди дегандим. Бу йиғлашга арзийди! Кулиб олди. -Йиғлаб бўлиб пастга тушсанг биргалашиб ош ердик. Мен борай чиқасанми а?
-Ҳа. Ҳозир тушаман.
Қувончи чексиз аёлнинг чарчоғи тарқалиб кетсада иштаҳаси буғилди.
-Биласанми, овқатланиб бўлгач иккиси ёлғиз қолган вақтида секингина сўз бошлаган эрига хаёлларини йиғиштириб боқди.-Мен иккимизни ҳаётимизни тафтиш қила туриб уша кечада сендан кечмай туғри қилганлигимни тан оламан. Сен билан ўтган кунимга розиман. Моҳимга сендан меҳрибон она, ўзимга сендан муносиб аёл топа олмас эдим. Яхшиям хаётимда борсан!- жилмайди. Давронни у ёқдаги ёввойи ҳаётдан кейин бу ерга куникиши бир оз қийин кечади. Уни ёлғиз қолдирма. Мен бир оз ишлайман. Сен дам ола қол!
Хонасига кутарилган Афруза Алижоновна деразани очиб юбориб осмонга тикилди. Эртага янги йил, лекин осмон тўла юлдуз! Уч кун олдин ёққан қор эриб битди. Хўрсиниб олиб телефонига кўз ташлади. Шу вақтгача мен Даврон билан кўришган, гаплашган эдим. Эртага мен ўғлим билан кўришаман. Жилмайди. Ўғлим олис сафардан қайтди. Мен бир вақтлар қолдириб келганим ўғлим, сафардан қайтди! Кўзларини кафти билан тусган аёл елкалари силкиниб йиғлаб юборди........
Давоми бор
#сийратҳикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев