Муаллиф :Дилафруз Тожимуҳаммедова
Бешик тўйни ўтказишди. Гулноза яна қўнғироқ қилди.
---Ҳола нимага келмаяпсиз. Бу қизни ҳам қўлингиздан чиқарасиз шу кетишингиз бўлса.
---Бугун энди Мамурани бешик тўйидан бўшадим.
---Ҳўп ҳола ҳаракатизи қилинг.
---Ҳўп
---Мен ойимни чақириб қўяман. Эртага соат ўнларда келинг сиз ҳам.
---Ҳўп.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️
---Ҳа ойи жиянингиз нега қўнғироқ қилибди.
---Ҳалиги доктир қизникига совчиликка келинг. Тилликкина деб қўймаяпти.
---Ойи тилликкина бўлса сиз билан келишаолармикин.
---Нега ундай деябсан.
---Сиз унча гапга уста эмассиз шунинг учун айтяпман.
---Қани эртага бориб кўрайчи.
---Ҳўп ўзингиз биласиз.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️
Моҳира Гулнозани уйига келди. Ҳали опаси етиб келмаган экан. Бироз кутиб туришди. Опаси келгач Гулноза уларга совчи бўлиб кирадиган эшикни кўрсатиб
---Ҳола қизни онасини исми Жамилахон. Қизини исми Дилчехра. Опа сингил Жамила опани дарвозасини таққиллатишди. Эшикни Жамила опани овсинлари Раҳима очди.
---Келинглар
---Яхшимисизлар.
---Ҳа яхши рахмат Жамилахонни уйларими.
---Ҳа шу уй. Биз икки овсин бир уйда турамиз.
---Ҳа яхшида. Биз Дилчеҳрахонни қўлини сўраб келгандик.
---Ҳозир Жамила опамни чақириб юбораман.
---Ҳўп майли.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️
Бироздан сўнг Жамила чиқди. Жамила очиқ чехрали бир гаплашган одам яна гаплашишни ҳоҳлайдиган аёл эди. Қандайдур юзлари нурли. Кўзлари ёниб турарди.
---Келинглар. Яхшимисизлар.
--- Биз Гулнозани ҳоласи билан онаси бўламиз. Қизингизга совчикка келгандик.
---Қайси Гулноза. Келганилардан ҳурсанд бўлдим лекин қизимни ҳали узатиш нийятимиз йўқ. Деб Жамила дангал гапирдида Моҳираларни ичкарига ҳам таклиф қилмади.
Моҳира билан Мавжуда индамай орқаларига қайтишди..
---Ҳа ҳола тез қайтдилар.
---қизмизни чиқариш нийятимиз йўқ деб жавоб айтиб бизни қайтариб юборди.
---Ҳа ҳола ким ҳам биринчи боришизга ман қизим олинг деб сизга розилик билдирарди яна келаверинг икки уч кундан кейин. Жа кўнишмаса. Манави қўшнимиз. Ҳадича ҳолани ишга соламиз. Бу аёл Ҳамид акани амакисини ҳотини бўлади катта қизини ҳам шу аёл билан маслахатлашиб кейин беришган. Бу аёлни гапини икки қилмайди. Чунки Ҳамид ака Ҳадича ҳолани онасидан кейин она ўрнида кўради.
50
---Ҳа Жамила опа совчиларни уйга олиб кирмадингизми.
---Ҳали Дилчехрани ўқитамиз деябди Ҳамид аканг. Шунга буларни ҳам вақтини олмай деб жавобимни айтиб қўя қолдим.
---Ҳа бўптида лекин ўзи ўқитиб оладиган ҳонадон чиқса узатиб юборсез ҳам бўлади.
---Келин бўлиб ўқиса қизим қийналиб қолармикин дейманда.
---Дилчеҳра ҳаммасини эплайди. Бериб юбора қолинг.
---Ҳамид акам келсинчи бир гап бўлар. Дилчеҳрани бошқача яхши кўрадида қийналади деб ўйлаяпти шекилик.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️
Орадан икки кун ўтиб Гулноза билан биргаликда кечки соат бешларда Моҳира яна совчиликка келди. Лекин бу сафар уларни Ҳамид акани ўзи кутиб олди.
---Келинглар
---Яхшимисизлар Жамила опам йўқмиди..
--- Ҳозир келади. Қўшинини уколи бор экан шунга чиққанди. Ҳозир чақирамиз. Ҳамид ака меҳмонларни уйга олиб кирдида Жамилани чақиртирди.
Жамила кулиб кириб келдида.
---Келинглар яхаҳимисизлар. Узур ўша куни дадамни маззаси қочиб қолган экан. Шунинг учун уйга таклиф қила олмадим. Укам машинада келиб дарвоза ёнида кутиб турганди.
---Майли энди яхши бўлиб қолдими.
---Ҳа яхши оллоҳга шукур. Гулнозани ҳоласиман деганингизга қайси Гулнозани ҳоласикин депман сен умуман ҳаёлимга келмапсан.
---Ҳа бу мени ҳолам биттагина ўғли бор. Шунга қизизи сўраб келдик.
---Яхшикуя биласан қизимиз уколларни қилаоладику ўқиши чала бўлиб қолган. Шунинг учун ўқитиб нонини бутун қилиб бермоқчимиз.
---Моҳира Жамилани кулиб ширингина жилмайиб гапирётган гапарига маҳлиё бўлиб нега келгани ҳам ёдидан кўтарилиб кетти.
---Бўпти ҳола мен энди кирай уйимга. Сизлар бемалол гаплашиб олинглар.
---Ҳўп майли яхши бор. Гулнозани кузатиб қўйишди. Иккала аёл бироз суҳбат қургач Жамила
---опа мен ҳожайиним билан маслаҳатлашиб кўрай кейин сизга жавобимизни айтамиз деб чиройли муомилада Моҳирани кузатиб қўйди. Кейин Жамила ҳожайинини ёнига кириб
---Дадаси битта ўғил битта қизи бор экан қизини турмушга берибди. Ҳозир ўғли эри ва ўзи яшашаркан.
---Ҳа яхшида. Мен киёв болани суруштириб кўришим керак. Асосийси қизимиз киёв билан яшайди киёв яхши бўлиши керак. Қолган ҳаммасига чидаса бўлди.
---Ҳа тўғри айтасиз дадаси.
51
Жамила ва Ҳамиднинг олиласи Моҳира ва Дониёрнинг олиласидан тубдан фарқ қиларди. Бу олилада эри ҳотин жуда иноқ. Нима қилиш керак бўлса иккаласи маслаҳатлашиб кейин қарор қабул қиларди. Бир бирларига қилаётган муомиласини кўрган одам буларга ҳавас билан қарарди.
---Аяси Дилчеҳрани кўнглини ҳам билиш керак. Яшайдиган у. Ўзи қарор қилсин келаётган совчилардан бирига аниқ жавобимизни беришимиз керак.
---Дадаси мен анави ўқитувчилар олиласига берсакмикан десам. Укангиз уларни оиласи яхши эмас деди. Кейин ҳафсалам пир бўлди. Дилчеҳра билан гаплашганимда ойи мен четга чиқадиган болага турмушга чиқмайман деганди. Менимча шу болани суриштириб кўрсангиз сизга мақул келса кейин қизимиз билан обдон гаплашиб оламан.
---Ҳўп мен эртага бориб болани суруштираман. Тахта бозорида иш қиларкан дедингми.
---Ҳа юк тоширкан. Исми Беҳруз. Дадасини исми Дониёр экан.
---Ҳўп тонг отса бир бориб келаманда. Бола меҳнаткаш бўлса берамиз. Дангаса болага берсак Дилчехра қийналиб қолади.
---Дадаси ҳамма қарорни ўзингиз қабул қиласиз. Сизга ишонаман. Чиройли жилмайиб суҳбатга якун ясади.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️
Эртаси куни Ҳамид ака Беҳрузни яхшилаб суруштириш мақсадида иш жойига борди. Беҳрузни ёшлигидан билганлар уни жуда меҳнаткаш тиришқоқ йигит эканини айтишди. Бу Ҳамид акани қониқтирди. Уйга келиб Жамилага болани яхши эканини айтди.
---Бола яхши меҳнаткаш бола экан. Ёшлигидан меҳнатда чиниққан ўзи уй жойини чиройли қилибди. Қизимизни берсак уй жой қиламан демас экан.
---Болани ўзиз кўрдизми.
--Ҳа кўрдим.
---Чиройлимикан.
---Ҳа яхши истараликкина бола экан.
---Бўптида тақдир бўлса бераверамиз.
---Сен энди Дилчеҳра билан гаплаш.
---Ҳўп дадаси сизга ҳам менга ҳам мақул тушган бўлса. Қизимиз ҳам бир учрашиб кўриши керакмикин.
---Майли кўришишсин. Дилчеҳра нима деса шу. Мажбурлаб бериб бўлмайди.
---Ҳўп дадаси рахмат.
52
Икки ёш бугун кечга Жамола опаларни уйида учрашадиган бўлишди. Дилчеҳра қувноқ шаддод ҳеч нарсадан ҳаяжонланмайдиган қиз бўлса ҳам кун кеч кирган сари негадур уни ҳаяжон боса бошлаган. Нима бўлаётганини ўзи ҳам тушунмайдиган ҳиссиёт кечаётганди унда.
Учрашув вақти келди.
---Келинг Моҳира опа биз буёққа кира қолайлик. Гулноза сен жиянингни нарги меҳмон ҳонага олиб кир. Ҳозир Дилчехра чой дамлаб киради сен дуо қилиб берасан кейин чиқиб кетаверасан.
---Ҳўп.
Гулноза билан Беҳруз ичкарига кириб кетишди. Дилчеҳрада бўлаётган ҳаяжон Беҳрузда ҳам борлиги шундоққина билиниб турарди.
Дилчеҳра қўллари қалтираб чой олиб кирди.
---Келилар ассалому алайкум.
---Келдик. Гулноза дуо қилдида
---Сизлар бемалол гаплашиб олинглар деб чиқиб кетти.
Дилчеҳра янги дамланган чойдан пиёлага қуйиб Беҳруз томон узатди.
---Чойдан ичинг
---Рахмат. Яхшимисиз.
---Яхши рахмат. Сиз хам яхши келиб олдингизми.
--Ҳа рахмат. Мени исмим Беҳруз. Агар тақдир бўлиб бирга бўладиган бўлсак сизга ошиқча шарт қўймайман. Мен битта ўғилман. Кундузи билан ишда бўламан. Сиз асосан онам билан бўласиз шу онамни кўнглини олиб онамга яхши гапириб. Юрсез мен сизи ҳар қанақа вазиятдан олиб чиқиб кетоламан.
---Ҳўп. Мен ҳақимда суриштириб билиб олишингиз мумкун.
---ойим айтганди маҳаллада укол қиларкансиз шу ростми.
---Ҳа рост.
---Лекин бизникида укол қилмайсиз.
---Ҳўп.
---Мени айтадиганларим шулар эди. Сизни менда ҳеч қандай саволиз йўқми.
---Йўқ. Агар саволиз бўлмаса чиқиб кетсам бўладими.
---Ҳа майли.
---Яхши етиб олинг деб Дилчеҳра чиқиб кетти. Дилчеҳрани орқасидан Беҳруз ҳам чиқди. Ташқарида гаплашиб турган Гулноза билан Дилчеҳрани опаси Дилнавоз вой бўлдими деб ҳайрон қолишди. Моҳира билан Жамила ҳам эндигина суҳбатга киришишган эди. Улар ҳам бор зумда икки ёш гаплашиб олишганидан ҳайрин қолишди. Майли икки ёш бахтли бўлишсин деб дуо қилиб Жамила Моҳирани кузатиб қўйди.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️
- - - Ҳа қизим йигит ёқдими кўрдингми. Биз зумда гаплашиб бўлдиларми.
-- Ойи яхши йигитга ўхшади. Бераман деган саволларимни ҳам ҳаяжонланганимдан унутиб қўйдим. Онам билан келишиб яшасангиз бўлди. Деди мен ҳам Ҳўп дедим укол қилмайсиз деди Ҳўп дедим шу бошқа гаплашолмадим. Негадур ичимдан қалтироқ чиқиб кетти деди Дилчехра.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️
---Ўғлим гапир нима бўлди қиз ёқдими.
---Ойи жони жиччагина экан. Мен гавдалироқ ҳотин олмоқчи эдим. Ўзим жичча бўлсам ҳотиним ҳам жичча бўлса болаларимиз ҳам кичкина бўлишадику.
---Ўғлим ўзинг семиртирволасан. Мен совчликма совчилик юриб чарчадим уйланшанг шу қизга уйлан бўлмаса мен бошқа қиз қидирмиман.
--Ҳўп ойи уйланавераман.
Шундан кейин икки ёшни унаштирув маросими бўлиб ўтди. Тўй сентябрь ойида бўладиган бўлди. Келинга сеп қилиш бошланди. Ёшлар ҳатто телефонда ҳам гаплашишмади. Июнь ойида Беҳруз Гулнозага телефон қилиб закиска ариза ташагани боришлари керак эканнини айтди. Шундай қилиб уч ой деганда ёшлар яна қайта учрашишди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев