95
муаллиф_Қосимова_Нодира
__Доктор 💯 фоиз жавоб берасизми аперация муваффақиятли ўтишига?
__Бу ёғи худодан. Беморни яшашга умиди сўниб бўлган, ўзидан хам кучлик бўлиш талаб этилади.
Биз харакат қиламиз, лекин бу катта аперация. Хамма нарсага тайёр бўлиб кирамиз аперацияга.
__Ундай бўлса қилдирмаймиз.
Азиз хавотир билан гапирди.
__Мен розиман доктор, аперацияга тайёрлайверинг.
Азиз ортига қаради
Сохиба тенги ўтирди.
__Ундай қилма гўзалим. Сен менга шу холингда хам кераксан.
__Менга ишонинг Азиз ака, хаммаси яхши бўлади.
__Йўқ мен бунга қаршиман Сохи уйга қайтамиз. Ишимни хал қилдим бўлди
__Йўқ, мен аперация қилишини хохлайман, мен кетмайман
Сохиба қайсарлик қилиб туриб олди.
Дўкторлар Сохибани бир хафта аперацияга тайёрлашди.
__Сохи сен кучлисан албатта енгиб ўтаман деб ваъда бер
__Оллох пешонамга нима ёзган бўлса шуни кўраман.
Азиз ака, агар менга нимадур бўлса....
Азиз бармоғини Сохибани лабларига босди.
__Бундай гапларни гапирма. Бўлмаса аперацияни тўхтатиб уйга олиб кетаман.
__Гапимни бўлманг, мени гапларимни диққат билан эшитинг.
Юнусни кўзларидан ёш оқизманг, уни суянадиган акаси ё синглиси йўқ, сиз бор бошқа хеч ким йўқ.
Мени хурсанд бўлишимни хохласангиз айтганларимни қилинг.
Иккиси кўзларида ёш пешоналари бир бирига теккизган холда йиғлашар эди.
__Сохи, мени ташлаб кетмайман деб ваъда бер илтимос.
__Азиз ака.... Лаблари қалтираб гапирди.
Имконингиз бўлса Нозанинни бахтли қилинг.
Дўкторлар аперация хонаси томон аравачасини судраб олиб кириб кетишди эшик олдида иккисини қўли ажралди. Азизни қўллари хавода муаллақ қолди.
96
Азиз каридорни у бошидан бу бошига бориб келар эди.
Олти соатлик аперациядан чиққан доктор Азизни елкасини қоқди
__Бардам бўлинг, аёлингизни сақлаб қола олмадик, юраги кўтара олмади.
Доктор бошидагини ечди.
__Нима....????
Нималар деяпсиз?? Топиб бер хотинимни, топиб бер хотинимни.
Азизни дардли овози шифохонани тутарди.
Дўкторларни қаршилигига қарамай Сохибани олдига югурди.
__Сохи тур кетамиз. Тур аяси, бундай ётма
Азиз бошини Сохибани Қўллари устига қўйди.
__Юнусга нима дейман, қандай жавоб бераман, илтимос мени аросатда қолдирма.
Азизни ховурини хеч нима боса олмади.
__Ўзингизни қўлга олинг, авария пайтида бошига хам анча зарба олган экан, шуни хам тасири бўлди.
__Мен энди қандай яшайман, боламга нима дейман?
Доктор болам хали она мехрига тўймаган эди. Онасини сўраса нима деб жавоб бераман?
Юнусим мени кечир, мен онангни қотилиман, мени деб ўлди.
☘☘☘☘☘
__Нозанин мени кечир. Болаларимни бир марта кўрай
Рустам Нозанинди уйига келди
__Бизни унутинг, сизга унутиш хайф тушундингизми?
Сизга хайф кечириш, менга қилган нохақликларингизга жазойингизни олибсиз.
Болалардан умид қилманг.
Уларга сиздек ота керак эмас.
__Кечир, илтимос Нози
Қайт уйга энди бошқача хаёт кечирамиз.
__Бундай чўпчагингизни бориб, Зулайхохонга айтинг
Нозанин тескари қараб юрди. Икки қадам юриб ортига қаради.
__Айтганча, ўша гўзалингиз қарамадими сизга?
Қўлларини қовуштирди.
__Менга уларни қизиғи йўқ. Хато қилдим биламан, энди бундай бўлмайди менга ишон.
__Сиз нима десангиз ишониб кетадиган. Нозанин ўлган эсингизда турсин.
Нозанин Достонга қараб гапирди.
__Акангизни олиб кетинг, бу ерга бошқа олиб келманг.
Азиз Сохибани Ўзбекистонга биринчи рейс билан олиб келди.
Аирапортда Азизни хамма оила аъзолари, Сохибани ота онаси қариндошлари кутиб олишди.
Уларни хам дардли, хам аламли йиғи овозлари юрак бағирни эзадиган даражада эди.
Юнус хеч нимага тушунмай, дадаси билан ойисини чиқишини кутиб турарди.
Дадасини кўриб чопқиллаб югуриб борди.
__Дадажон, ойижоним қани?
Юнус дадасини елкасидан орқага қараб қидирарди.
__Ойижонинг фариштага айланиб учиб кетди, энди у бизни доим кузатиб юради.
__Ойим... Ойим энди биз билан яшамайдими?
Юнус йиғлашни бошлади
__Кечир, болажоним хаммасига мен айбдорман.
Азиз Юнусни махкам қучоқлаб йиғлади
__Ойижонимни топиб беринг, мен ойим билан яшашни хохлайман.
Аирапорт ходимлари Сохибани махсус идишда олиб чиқиб яқинларига топширишди.
Мадинага солиб сўнги манзилга кузатиш учун, тайёрлагани уйга олиб кетишди.
Сохибани олиб диванга ёткизишди, худди ухлаб ётгандек янаям гўзаллашиб, чиройли бўлиб кетган эди.
__Қизим, болажоним кўнглинг сезган экана? Мен билан бошқача хайрлашиб, гапирган гапларингдан билсам бўлмасмиди, сени жўнатмасам бўларкан, мен ношуд онангни кечир
Сохибани онаси кўксига муштлаб уриб йиғлар эди.
Ичидаги оловни хеч нима босолмас эди.
Уйни хар хил йиғи овозлари тутиб, хамма шу ерда, тумонат одам кўпайгандан кўпаяр эди.
Азиз Сохибани пешонасига лаб босди.
Сохи бизни ташлаб кетиб, жилмайиб ётишингни қара. Ўлмагансана? Сен ўлмагансан. Қара Юнусни ойи деб хархаша қиляпти.
Азиз хаммани хонадан чиқариб юбориб Сохибани жасади олдида ўзи ва ўғли билан қолди.
__Ойижон туринг, юринг жойимизда ётайлик.
Юнус онасини юзини ушлаб сесканиб қўлини тортиб олди.
__Дада ойим совуққотибди, юзлари мушдек
__Кел ўзимга, ойингни қара фариштадек бўлиб ухлашини. Ўғлим биз энди кучли бўлишимиз керак.
Азиз ўғлини қучоғига ўтиргизиб тўрт ёшли боласига хамма нарсани тушунтирди.
Юнус хам тушунгандай гох йиғлаб, гох индамай эшитарди.
#Қисмат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев