Предыдущая публикация
Бир оз ёқмаяпди бу паришонлик.
Қанийди, мен сизни унутган бўлсам,
Қанийди бу дарддан бўлса омонлик!
Орадан бир кун ҳам ўтмаган гўё,
Дўконга чиққансиз ярим соатга.
Ўша дақиқалар кўзга тўтиё,
Кўникмай боряпман сизсиз ҳаётга!
Гўё оломонда қолган юрагим,
Наҳот яшамоққа яна ярасам.
Балки биронтага йўқдур керагим,
Сизни...
Сизни соғинибман ўйлаб қарасам!
Малика Тавфиқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Ёнар тунда осмонда ҳилол,
Сўйлаб ишқнинг сир-асроридан.
Лек кўринмас у соҳибжамол,
Хабари йўқ ошиқ зоридан.
Ой тўлин бўлган ул оқшомда,
Изларман мен парир ўй моҳим,
Унга етишмоқлик гумонда,
Етиб борармикан дил оҳим.
Кел, жон, кел эй лаблари ғунча,
Юрагимни ўртама бунча,
Осмонимда бўлгин ҳилолим,
Қирол бўлай, сен қиролича.
Кўкка боқиб сурарман хаёл,
Фикру ёдим фақат бир сенда.
Эй кўзлари оҳу, сўз бол,
Гўзаллигинг шайдоси менда.
Дардларимни сўйлайман ойга,
Айлаб дилдан унга илтижо.
Етарманми сен гулчиройга,
Тошюракдан келарми садо.