муаллиф_Қосимова_Нодира
Нозанин пастга тушиб келаркан таниш чехрани кўриб кўзлари ёшланди.
Рустам келиб Нозанинди махкам қучоқлади
__Тегманг менга
Нозанин ўзини олди
Қаерларда эдингиз шунча пайтдан бери?
__Мен сизлар учун хаётга қайтдим, ўлмадим болаларим учун, сен учун
__Нима бўлди?
Нозанин хайрон сўради
__Ўша куни сени олдингдан кетиб, аварияга учрадим, кўмада ётдим, бугун шифохонадан чиқиб тўғри олдинга келдим.
Сизларни олиб кетаман.
__Йўқ мени уйимга ташлаб қўйинг, мен кетмайман.
Рустам хеч бир сўзсиз Нозанин ва онасини обориб уйига ташлаб ўзи кетди.
Кунлар ўтар эди Нозанинди учта боласи хам катта бўлишарди.
Уларни хеч ким хабар олмас, хаттоки Рустам хам хаттоки телефон қилиб хол сўрамасди.
Мухаммад бир ёш бўлганда Нозанин болаларини Феруза опага ташлаб ўзи ишга чиқиб кетди.
__Ойи болалар қийнаб қўймаяптими?
__Йўқ қизим буларни ўзим катта қилдимку, билинмайди менга шўхликлари хам.
Айниқса Мухаммадим бошқача
Феруза опа қучоғида ўтирган Мухаммадни юзларидан ўпиб қўйди.
__Ойи бугун қўшнимизни кўриб қолгандим, боласини бохчага олиб келган экан.
__Ха нима қилибди, шу қўшнингни кўрганинга сиқилиб ўтирибсанми?
__Йўқ.. Рустам ака.....
Нозанин йиғлаб юборди.
__Нима Рустам?
__У Россияга кетган экан... Анча бўлибди кетганига.
__Кетса кетар.
Феруза опа ўзича Нозанинди овутди. Лекин ўзи эзилди.
__Қаранг ойи боласи бир ярим ёш бўлди. Кўргиси келмайдими?
Нозанин ўксиниб йиғларди
__Инсоф бериб қолар болам сиқилма.
Феруза опани хам кўзлари ёшланди.
__Нози Юсуф иссиғи баланд қизим нима қиламиз?
Ярим тун Юсуфни ўнташидан уйғониб кетган Феруза опа Нозанинни уйғотди
Нозанин шошиб Юсуфни пешонасини ушлади
Ойи бола ёняпти уйда дори хам йўқ.
__Хозир укангни уйғотай дори олиб келади
Бегзод энди ишдан келган бўлсада тез туриб дорига кетди
__Ечиб ташла устиларини
__Ойи укам ўзи исмендан чиқиб келганди, дадам бечора кечки исменда, биз сизларга роса юк бўлдикда.
__Кўп гапирма, хозир шунақа гапларни мавриди эмас.
Иккиси тезда болани истимасини туширишди
Бу хол бир хафта давом этди
Нозанин ишга хам бормай болага қарарди докторга олиб боришса личеня ёзиб берарди бу личенялар таъсир қилмас эди.
Нозанин нима қилишни билмасди
Охири Рустамга телеграмдан телефон қилди.
__Ало. ---деди Рустам сокин.
__Дадаси....
Нозанин шу гапни айта олди холос.
Чунки сал кам икки йил гаплашмади эри билан.
__Нози яхшимисизлар?
__Юсуф оғриб қолди
Нозанин йиғлаб юборди.
__Унга нима қилди, касал қилдинми?
Рустам жахл аралаш гапирди
__Докторга олиб чиқдингми?
__Олиб чиқдим хеч нима таъсир қилмаяпти.
__Мен пул жўнатаман хозироқ.
Болани тезда шахарга олиб бориб кўрсат.
Ўзимизни паликлиникага кўрсатдинми?
__Ха яна бошқаларга хам кўрсатдим, хеч ким топа олмаяпти.
Нозанин диққат бўлиб гапирарди
__Эртага эрталабдан олиб бор.
Эрта тонг хамма Юсуфни йиғи овозидан чўчиб уйғониб кетишди.
__Нима бўлди оппоғим?
Нозанин Юсуфни қучоғига олиб ёткизди
Қўли иссиқ суюқликни хис қилди.
__Сийгинг келганмиди? Шунга еғлаяпсанми?
Нозанин қўлига қараганда эса қўли қип -қизил қон эди.
Нозанини кўзлари катта-катта бўлиб кетди.
__ОЙИИИ......
__Нима бўлди ? Нега бақиряпсан?
Мухаммадга қараётган Феруза опа чопиб кирди.
Нозанин қўлидаги қонга қараганча қотиб қолган эди.
__Қўлинг нега қон?
Нозанин секин Феруза опа тараф қаради.
__Ойи буни қаранг.
Феруза опани ўтакаси ёрилиб кетай деди.
Тезда Юсуфни шимини ечиб қарашди.
Юсуф қон сияётган эди.
Зудлик билан Докторга қараб кетишди.
Докторлар текшириб болани қувиғини УЗИ апаратига солишди.
Дўкторлар бир-бирига бошини силкиб қўйишарди.
__Нима бўлди жиддий хеч нарса йўқми?
Нозанин хавотир билан гапирди.
__Биз бир нарса дея олмаймиз.
Тошкентга йўлланма қилиб бераман ўша ерга олиб бориб шу қоғозларни кўрсатасиз.
Доктор қоғозларни Нозанинди қўлига тутди.
__Шошилиш керак вақт жуда оз, хар бир сония мухим.
Нозанин каридорда дод солиб еғларди.
__Дадаси Юсуф қон сийяпти
__Нималар деяпсан?
__Тошкентга тез олиб боришимиз керак экан
__Олиб бор қанча кетса жўнатаман
Хозир тез ойимни олдига бор озроқ бўлса хам пул беради ва болани бирга олиб бор ойим билан
__Хўп
Нозанин тезда телефонни ўчириб болани Феруза опага ташлаб ўзи қайнонасини уйга жўнади.
У уйдагилар хеч хушлашмади икки овсин сўрашмади хатто, Нозанин буларга ахамият хам бермади
__Ойижон бирга борасизми?
__Йўқ мен бора олмайман.
Овсинларингизни иккита боласини қарашим керак мен болмасам овсинларингизни қийнаб қўйишади.
__Эрингизга айтинг бизда бир сўм пул йўқ, пули бўлса жонатсин
__Айтдим жўнатаман деди.
Юринг мен билан Ойим Мухаммадга қарайди биз Юсуфга
__Йўқ мен бора олмайман
Мўътабар опа қайсарлик қилиб кўнмади.
Нозанин ўзи ёлғиз қайтди.
__Зебо Ширинани яхши қарагин хўпми синглим
Нозанин хеч хам Ширинани ташлаб кетгиси келмас эди
__Хавотир олманг опа ўзим қарайман
Зебо опасини кўнглини хотиржам қилди
Тошкентга етиб боришди докторлар текширув натижаларига кўра.
Болани чап буйраги қорайиб кетган, сийдик йўлида тош қисилиб қолган, сийдик йўлини чиритиб ишдан чиқарган тез аперация қилиш керак.
Сунъий сийдик йўли қўямиз бола ёш кейинчалик ўзиникидай бўлиб кетади.
Эртага катталар билан келинг.
Эртадан анализларини тўғирлаб аперацияга тайёрлашни бошлаймиз
__Нозанин нима қилишни билмай шўкдâ эди
Ташқарига чиқиб эрига бор гâпни айтди
__Ало ойижон
Нозанин йиғлаб бор гапни Мўътабар опага айтди ва эртагаёқ етиб келишларини айтди
Мўътабар опа Расул ака ўша кунини ўзида йўлга чиқишди.
Докторлар Юсуфни йигирма бир кун аперацияга тайёрлашди.
__Юсуф беш ёш, бунақа катта аперацияни кўтариши 50га 50, хамма нарсага тайёр туринглар, отаси йўқ экан онаси тилхат ёзиб берсин.
Нозанин бу гапдан шўкда эди, қулоқлари хеч нарсани эшитмасди.
__Мен ёзиб бераман юринг.
Расул ака докторни хонаси томон юрди.
__Болажоним сен хаммасини енгиб ўтасан, мен учун албатта кучли бўл хўпми?
__Ойижон дадам келадиларми?
Нозанин Юсуфни қучоқлаб йиғлади.
__Албатта келади.
Менга ваъда бер.
__Нимага ойижон?
__Кучли бўлман деб.
__Ойижон мени деб кўзёш тўкманг, дадамни деб шунча йиғлаганингиз етади.
Юсуф бола қалби билан Нозанинди хамма дардларини сезар эди.
__Мен йиғламаяпман ўғлим.
Нозанин кўз ёшларини артди
__Онажон мен сизни яхши кўраман.
Юсуф Нозанинди юзларини силади
__Мен сизни хожиларга олиб бормоқчи эдим,
Катта бўлсам.
__Олиб борасан албатта, сен яхши бўл кейин биргаликда хаммамиз борамиз.
__Онажон... Мен... Мен яшашни хохлайман
Юсуф тутилиб гапирди.
__Сен хали узоқ яшайсан болажоним
Нозанин йиғлаб Юсуфни юз, кўзларидан ўпиб махкам бағрига босди.
Негадир кўнгли ғаш эди.
__Хонадан чиқинг ойиси бу полвонни устиларини алиштирайлик.
Хамшира наркоз берамиз деб имлади
__Онам ёнимда турсин
Юсуф онасини махкам ушлаб олди.
__Майли фақат эркалик қилмайсан хўпми?
__Хўп.
Онажон сизни яна қучоқлагим келяпти.
Нозанин Юсуфни махкам бағрига босди.
__Дадамни соғиндим.
Юсуфга наркўз таъсир қилиб ухлаб қолгунча дадаси хақида гапирди.
Нозанин икки елкасини қисиб , ташқарига чиқди. Қаддини тутишга хам холи қолмаган эди.
Юсуфни аперацияга олиб кириб кетишди.
Нозанин каридорни у бошидан бу бошига бориб келар эди. Ўзини қўйгани жой тополмасди.
Ташқарида ота-онаси, Қайнона -қайнотаси улар хам ичи тўла дард билан эшикдан кўз узмай ўтиришарди.
Рустам хам Рассияда туриб қўли ишга бормасди.
__Негаям кетмадима хеч йўқ шу пайтда ёнида турмасам қандай отаман.?
Ўзини ўзи койирди.
Давоми бор
#Қисмат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев