muallif_Qosimova_Nodira
Кунлар ўтар эди бу орада Лайлони эри келиб уйига олиб кетди.
Қайнонаси халиям ўша ахвол қаттиқ қўл эди лекин Лайло сабр қилди ота онамга Нозиники етади деб хам кетди эри билан.
__Рустам бориб хотинингни олиб кел, бурнига сув киргандир икки ойдан бери
__Е ойи нима қиласиз бош ўғриқни
Рустам энса қотирди
__Хамма иш ўзимга қолиб кетди, қай бирига улгийман? Молга қарайманми уйгами?
Бор тез боласиям ювошиб қолгандир
__Нега келдингиз? Икки ой болангиз хам кўзингизга кўринмаган эди, энди керак бўлиб қолдикми?
__Бўладиган гапни гапир, нима қиласан кетасанми?
Рустам чўрт кесди
Дилшод ака билан келишиб ваъдаларни бериб Нозанинди яна уйига олиб кетди
Нозанин кетишни истамас эди лекин синглиси Зебога келган совчилар "опалари қайтиб келган" деган гапдан айниб кетишларини синглисини бахтини ўйлаб яна қайтишга мажбур бўлди.
Эрини уйида халиям аши мухит аши уруш жанжал тинмаган эди.
Орадан уч ой ўтиб Рустамни укаси Достонни уйлайдиган бўлишди.
Ширина бир ёшдан ўтиб анча ўзига келиб қолган эди.
Бу орада Нозанин иккинчисига хомиладор бўлди
__Келин болангизни уйингизга бериб юборинг, бир иш қилдирмайди бу қиз, тўйга хам бир хафта қолди.
__Инжиқлик қилади уёқда мен бўлмасам.
__Ишдан қоча олмайман денг.
__Хўп бериб юбораман , кўнглингиз хотиржам бўлсин
Нозанин хафа бўлганини билдириб гапирди.
__Хозоргиларга гапириб хам бўлмайди. Жавоби тайёр.
Мўътабар опа гезариб кириб кетди.
__Қизим боланг хали кичкинаку, сендан хеч айрилмаган ичикиб қолмасмикан?
__Ойижон бир хафта эплаб туринг илтимос тўйга, олиб кетамиз.
__Майли мен қарайман болангни ўйлайманда болам.
__Мен бора қолай ойи, яна жахли чиқмасин.
Нозанин болани ойисига ташлаб тез уйига қайтди.
Тўй яқин хамма иш Нозанинди бўйнида, Сарвиноз фақат ташкилий ишлар билан банд эди.
__Ойи анў келингизни қаранг, устидаги кўйлагини менга берсин, мен кийгим келяпти.
Сарвиноз ёш боладек минғиллади.
__Сенга янги олиб бердимку? Уни устидаги эски кўйлак, яшшамагур ўзи чиройлида хамма нарса ярашади
__Йўқ уни эртага кияман бугун шуни кийгим келяпти. Вечрда хамма менга қараши керак, унга эмас
__Ким айтди сенга вечрга боради деб? Иши анашунча ишини қилсин.
Қошлари чимирилиб Нозанинга қаради.
__Келин боринг кўйлагингизни бошқасини кийиб уни опангизга олиб чиқинг.
__Бошқа кўйлагим йўқ-ку ойижон
Нозанин ўзини устига қаради.
__Йўқ бўлса уй кийимингизни кийинг тамом. Сизни биров келин қиладими?
__Сарвиноз устидаги кўйлакка қараб мамнун жилмайиб қўйди
Қариндошу жиянларини еғиб келин тарафга вечрга кетди.
Нозанин шу ердаям ажратилганидан ўксиб қўйдида индамай идиш ювишга ўтирди.
__Мўътабар опа келингиз хам кийиниб чиройли бўлиб олсин. Хозир қуда тараф келса нима дейди?
Мўътабар опани синглиси секин гапирди.
__Қуда келганда кўринмайди бўлди. Бу кийин ясаниб юрса ким идиш ювади? Пасудамойчиклар хам айтмадик шунга ишониб.
__Вой товба ажойиб экансизлар.
Синглиси опасини гапидан ёққа ушлади .
__Сен бизни оилага аралашма бизда қонун, тартиб интизом шундай.
Мўътабар опа қатъий гапирди.
Хамма ўйин кулгу билан банд эди Нозанин қозон бошида идиш ювишдан бўшамади билиниб қолган қорнига қараб бошқаларни рахми келарди.
__Зулфизарой боринг сиз кираверинг хонангизга, ана овсинингиз бу уйни баланд пасини билади, ўзи еғиштириб қўяверади
Мўътабар опа янги келинга гапирди
__Рахмат ойижоним
Зулфизар келиб Мўътабар опани қучди.
Хонаси тараф кетди, Нозанин овсини кетган тарафга қараб қолди.
__Нозанин хозир булар бир-бирига тўймайдиган пайтида энди ўзиз тушунасизу
Нозанин жилмайиб қўйиб индамай туриб ишларини қила бошлади.
__Ширина ухлаб қолди мен билан қола қолсин еғласа чақираман ишингизни тугатиб дамингизни олаверинг, эрингиз бугун кеч келади
__Хўп, яхши дам олинг.
Ойижон ўғлингиз қаерда?
__Иши бор экан менга айтган эди.
Мўътабар опа хонасига кириб кетди.
Нозанин ишларини қилиб хонаси томон кетаркан, қўшни хонадан келаётган овозлар эшитилди.
Келин-куёвлар бир-бирини эркалаб гапиришлари, бир-бирига айтаётган эхтиросли сухбатлари овози келарди.
Нозанин қадами секинлашди ва ўзини келинлик пайти ёдига тушди
__ Мен хам келин бўлганман, лекин келинлик гаштини хам сурмадим, кўнгил қўя олмадим, иложим йўқ яшадим бу уйда, эрим билан эркалаб суйишмабман хам.
Шу хаёллар билан хонасига етиб борди.
Хонасига кирдию деворга суянганча ерга сидирилиб ўтирди, ўтирдию эски хотиралар яна азоб бера бошлади. Кўзларидан томчилаб ёш оқа бошлади.
Оллохим яна қанча синовларинг бор? Шунчаси камдек яна шунча азоб берасанми?
Рустам акамни хам на мен билан на қизи билан иши йўқ, уйга хам хохласа келади хохламаса йўқ.
Нозанин ерда деворга суянганча еғлаб қачон ухлаб қолганини билмайди
Сахарга яқин уйга кириб келган Рустам хотинини кўриб секин кўтариб жойига ёткизиб устини ўраб қўйди.
Тонг сахардан Нозанин туриб эшик кўчаларни супуриб тозалаб чой тайёрлаб хонасига кириб кетди
Уйқусираб ошхонага кириб келган Зулфизар хурсанд бўлиб кетди.
__Ассалому алайкум ойижон
Зулфизар сарисини ёпиб келин салом қилди.
__Ўзимни чаққон келинимдан айланай
Мўътабар опа Зулфизарни пешонасидан ўпиб қўйди
__Қани овсиниз? Халиям ухлаб ётибдими?
__Билмасам қўяверинг ойижон келинг чой ичамиз
Зулфизар қайнонасини авраб гапирди
__Ассалому алайкум яхши дам олдиларми?
Нозанин ошхонага кирди.
__Ха келин овсин келди деб ухлайверасизми?
Мўътабар опа захрини сочди.
__Нега ойижон? Мен сахар турганман. Ким тайёрлабди чойни?
__Мана эпчилгина келиним бор шу тайёрлади.
Зулфизар айёрона жилмайиб Нозанинга қараб қўйди.
__Бўлди тортишманглар. Қани опа ўтиринг чой ичамиз.
Зулфизар ўзича вазиятни юмшатди.
__Мен қизимга қарай сизлар ичаверинглар
Ортига қайтиб кириб кетди
__Кўрдингизми? Шунақа овсиниз айёр тулки эхтиёт бўлинг.
__Хўп ойижон.
Демак хаммаси мен ўйлагандек, шу хотинди йўлимга солиб олсам бўлди.
Зулфизар мийиғида жилмайиб қўйди.
__Нозанин сиз овқатга урининг шўрва осиб қўйинг, мехмонлар келишни бошлайди, овсинизи кўргани.
__Хўп
Нозанин эрталабки кайфият таъсири туфайли индамай овқатга харакат қилди.
__Қизим боринг сиз ясаниб кийиниб чиқинг, кўрганларни кўзи куйсин
Мўътабар опа келинини эркалаб қўйди.
__Овсинингизни сарполарини кўрдингизми? Тиллаларини кўринг, қудаларим бирам орзу хавасли эканда
Мўътабар опа Нозанинди олдига кириб атайлаб гап теккизди.
__Йўқ кўрмадим, мен бировни нарсасига ахамият бермайман.
Нозанин шартта гапини кесди, ташқарига чиқиб кетди.
__Куйиб ўл овсинига куйяпти
Мўътабар опа орқасидан гапирганча қолди
Нозанин кундан кунга эзғилана бошлади, энди овсинди олдида ерга уриб гап теккизишар Рустам хам шуларни олдида Нозанинди айбини қидирарди.
Нозанинди ой куни хам етиб қолди.
Оила аъзолари хаммаси Зулфизарни яхши кўриб Нозанинди ажратишарди Рустам Нозанинди нима куйга солишса хам бирор марта тарафини олмас эди. Хаттоки қайнонаси овқат бермай оқ қолдирган кунларда хам сабр қилиб яшаб келар эди.
Тун яримлаб қолган палла хаволар анча совиб қолган пайт, қишлоқ жойлар печка ёқилар эди.
Нозанин эрини кутиб кўзи илиниб қолди
Рустам хонасига кирди
__Ерим келди деб кутиб олишни хам билмайсан.
Печкани олдида турган бир чойнак сувни устидан қуйиб юборди
Нозанин қўрқиб кетиб чўчиб ўрнидан турди
__Нима сенга эр дегани хеч ким эмас деб ўргатишганми?
Бефарсат эрни кутиб олишни хам билмайсан Рустам бир шапалоқ солди.
Нозанин қўлларини қорнига олиб борди, ўзида қандайдир ориқ сезди.
Рустамака болам...
Ичидан бирнарса кетаётганини сезди.
Рустам ака болам..... Нозанин бақириб қорнини махкам қучоқлади.
Рустам шошиб ёнига чўккалаб ўтирди.
__Нима бўлди? Бироз эрта шекили?
Рустам тез ёрдам чақирди, тез ёрдам Нозанинди олиб кетди.
Орқасидан на қайнонаси, на овсини вана бошқаси келди.
Рустам ўзи олиб борди
Дўкторлар тезлик билан ичкарига олиб кириб кетишди
__Дўктор тинчликми?
Рустам докторни олдига шошди.
__Жуда кучли қўрқув ёки хаяжон. Ахволи жиддий кўп қон йўқотган, ўзи қони эллик эдикан.
Хозир осма укол уладик тўлғоқни тезлатиш учун. Тезроқ туғдириб олиш керак. Хар сония мухим хозирги вазиятда.
__Ойи етиб келасизми туғдириб оламиз дейишяпти
__Қайноненга хабар бер мен қизинга қараяпман.
Суюнчига деб хамма пулингни ишлатиб юборма тушундингми?
Феруза опа етиб келди.
Нозанин ўғил фарзандлик бўлди.
Нозанин ва Феруза опа хурсанд бўлишди.
Рустам бола туғилгандан кейин уйига кетган бўйи қайтиб қорасини кўрсатмади.
Нозанин шифохонада бир хафта ётди бу орада эрини уйидан хеч ким хабар олмади.
Кундан икки маҳал Феруза опа хабар олиб турди.
#қисмат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев