Муаллиф: Рустамхон
Биринчи фасл
5 - қисм
Шахнозанинг кутганлари бекор бўлди. Дугонаси Сарвиноздан илтимос қилиб кетма кет уч кун дорихонада навбатчиликда турса ҳам ҳалиги “Қароқчи”дан дарак бўлмади. Сумкасида катта миқдордаги пул билан кўчада хавотир аралаш юришдан толиқиб кетган қиз, тўртинчи куни ўқишга ҳам, ишга ҳам бормай шифтга термулиб узоқ ётди.
-Ўқишга бормайсанми?
Мохим опачасини бир нечи марта берган саволларини жавобсиз қолдирган қиз. Бошини ёстиқ остига тиқди.
-Дам олмоқчиман!
-Тўғри қиласан! Асалим мени! Тўппа тўғри қиласан! Дам олиб ҳам туриш керак! Бугун уйда бўлсанг кечда битта ош қил! Давронни чақирамиз мазза қилиб ўтириб ошхўрлик қилайлик! Сени ошингни соғиндим.
Қиз ётган бир кишилик диванга келиб ўтирган опачаси қизни эркалаган сифат ёстиқ остига қўл тиқдида пайпаслаб қулоғидан ушлаб бошини ёстиқ остидан олди.
-Опааа
-Қиламан демагунингча қўймайман!
Шўхлиги тутган Моҳим Шахнозани қулоғини қаттиқроқ сиқди.
-Воой бўлди опа бўлди. Қиламан!
Моҳим кетгач ўрнидан туришга эриниб ётган қизни кўзи яна уйқуга кетди. Уйқудан негадир чўчиб кўз очди. Уфф шу вақтгача ухлаганимни! деворда илиғлиқ соатга кўз ташлаб олган Шахноза ўрнидан турди. Эринибгина ювиниб чиқдида, қаршисида турган кўзгуга тикилиб қолди. Кўзгу орқали, сутга чайилгандек оппоқ тиниқ юзли чеҳрасига, бир бирига билинар билинмас туташиб кетган тим қора қошлари, оҳуникидек катта катта қайрилма жингалак киприклар қуршовида турган шўхчан боқиб турган кўзларга тикилди. Худдики, қизил буёқ билан чизиб қўйгандек кичкина оғзида, қирралари аниқ билинадиган ғунча лабларига бармоқ урди. Ҳиёл чузинчоқлкка мойил юзининг икки томонидан сезиларли буртиб турган ёноқларига қўшни бўлган бежирим бурнига кўрсаткич бармоғи билан чертиб олган қиз, иягига нозик ингичка ва узун узун бармоқларини бирлаштириб таянч қилдида кўзгудан ўзига тикилиб туриб жилмайди. Жилмайган вақтида чап лунжидаги кулгучи чуқурлашиб табассумига янада жило берди. Моҳим опачасини кўпинча ўзига аллақандай ҳасад аралаш ҳавас билан тикилиб туришини сезади.
-Бунчалар ширинсана!- дейдида юзидан ўпиб олади. -Кирприкларинга кимдир ўзини осса бўлади дейди.
Ростдан шунчалик гузал эканманми? Ўзига тўймай тикилди.
-Ғирт дангаса қиз бўлдим, пичирлади. Бувим айтадиларку шу ўтирган аёл ўғил туғармишми деб. Бувимни шу мақоллари менга ўхшаб минг бир режа тузиб биронтасини амалга ошира олмайдиган одамларга нисабатни айтилса керакда! Уфф Сардор тезроқ ўқишга кирса эди. Ўнг қанотим бўлар эди . Бир йилдан кейин Элёр ҳам ёнимга кирса ўзимизни анча тутиб олар эдик. Ўзи режа қилган ишларни амалга ошириши учун керак бўладиган маблағларни аниқ ҳисоб китоблари орқали қоғозга тушириб олган лаб тишлаб ўйланиб турдида, сумкасидаги елим пакетга ураб қўйган пулни олиб санабб чиқди. Хамма режаларини амалга оширган тақдирда ҳам яна озроқ миқдорда пул ортиб қолар даражада экан. Нима қилсам эканаа? Ўйланиб турди. Яна бир ҳафта кутаман. Агар, келса пулини қайтариб бераман. Агар келмаса, ундан қанча қарз эканлигимни унутмаган ҳолда ишимни бошлайман! Ҳар ойда топган пулимдан ўн фоизини ундан олган қарзим сифатида йиғиб бораман. Кейин нима қиламан? Ўйланиб қолди. Кейин бир кун йўлиқиб қолсам қайтариб бераман нима қилардим. Бировни пулини ўзини рўхсатисиз ишлатиб юборсам? Бировни хаққини ейиш гуноҳ деб айтган бувим. Бу жуда оғир гуноҳ бўлади деганлар. Уфф худойимей нима қилсама!? Бир бирига зид бўлган ўй ҳаёллардан толиққан қиз. Кўзгу қаршисидан нари кетиб балконга урнатилган ошхонага чиқди. Моҳим опам айтгандек ош қила қолай. Музлаткичдан олган Гушт сабзи ва бошқа масаллиқларни бирин кетин ошга мўлжаллаб тўғрай кетди. Мен нима қилишим керак шу топда? Нима қилсам энг тўғри йўл тутган бўламан? Телефонинг жаранг сочишидан чучиб тушган қиз экранга кўз ташлаб юзи буришди. Уфф яна шу Давронми!? Моҳимни сўрайди. Тавба Моҳимда иши бўлса ўзига қунғироқ қилавермайдими? Қачон қарама менга қунғироқ қилгани қилган!
Қайта қата қунғироқ бўлавергач, ноилож кўтрди.
-Эшитаман!
-Салом яхшимисиз Шахноз?
-Ҳа яхши...
-Моҳим билан гаплашгандим. Кечда ош ерканмизми? -Шарақлаб кулиб юборган йигитнинг кулгуси ғашини келтирган қиз лабини бурди.
-Ҳа
-Ош билан нима кетади?
-А?
-Ош билан ейишга ва ошдан кейин дисертга нима олиб борай дейман?
-Билмасам? Ажабланиб елка қисган қиз. Лаб бурди.
-Айтинг бирон нарса егингиз келаётган бўлса олиб бораман.
-Хеч нарса шарт эмас!
Йигитни ўзига жуда ҳам яқин олиб гапиришидан ғаши келган қиз индамай қизилни босдида. Ғаши келганидан бошини чайқатиб олди. Тавба ҳафтада икки келиб Моҳим билан чақчақлашиб ўтириши кўз олдига келди. Мени ҳам ўзига ошно қилмоқчи бўлдими дейман!? Тавба бореей суюқ, бир камим сенми!? Ахмоқ! Мен сени анави қизларинга ўхшатасан шекилли!?
Анави қизлари қаторига Моҳим опачасини қўшганидан виждони қийналган Шахноза ўзидан ўзи норози бўлиб, чала қолган ишларини давом эттирди.
Моҳим опачасига қунғироқ қилиб қачон қайтишини аниқлаштирдида, келиш вақтини мўлжаллаб, ошга гурунч солди. Сувини тортган гурунчни бир жойга уйди. Гурунч устидан товоқ бостириб, газ тагини пастлатган Шахноза эшик қунғироғига жавобан ошхонага чиқиб, эшикни очдида, остонада турган Моҳим ва унга шерик бўлган Давронга кўзи тушди.
-Ассалому алайкум келинг опача.
Ичкарига киришлари учун йўл берган қиз ошхонага чиқиб кетди. Даврон хуш кайфиятда қиз билан сурашиб , балконда турган стол устига ўзи келтирган нарсаларни бирин кетин жойлаштира бошлади. Буғзи зар қоғоз билан уралган чет эл коньягини кўрган қиз балкон эшигида туриб йигитни кузатиб турган Моҳимга боққанда у қўявер дегандек ишора қилиб зал томон кетди. Моҳимнинг ортидан чиқиб кетаётган Даврон қизга бир қараб олдида ишшайиб чиқиб кетди. Тавба ғалати бола а шу?! Ғаши келиб кайфияти бузилганини пайқаган Шахноза лабини буриб олди.
Нигора ҳам кўп ўтмай келгач, ош сузилди. Даврон келтирган ичимликлар сузилди. Кескин рад қилган Шахнозадан бўлак барчаси кетма кет уч рюмкадан ичдилар. Биргаликда ош еб бўлишгач Даврон томонидан келтирилган ширинлик билан чой ичишгач, дастурхонни йиғиштириб олган, Шахноза ошхонага чиқиб кетди. Кўп ўтмай балконда пайдо бўлган Даврон Шахнозани юмушни кузатиб турди.
-Менда гапингиз бормиди?- ўзидан кўз узмай туришидан безовталанган қиз бош буриб йигитга саволомуз нигох ташлади.
Индамайгина бош силкитиб олган йигит, юзида пайдо бўлган сирли табассум билан жавоб қайтарди.
-Ишларингизни тугатиб олсангиз бир оз гаплашиб олардик.
Йигитни юзи қизариб кетганига диққат қилган қиз, коньяк маст қилган шекилли, кўнглидан йилт этказиб ўтказди. Йигитнинг эшикка суяниб турганидан ажабланиб қошини бир учириб олдида юмушида давом этди.
Кун бўйи миясидан кетмаётган ўйларга берилган қиз, Даврон қачон ёнига яқинлашганини ва ўзини қучоқлаб олганини сезмай қолди.
-Шахноз!- хаяжондан титраб чиққан нафасидан ҳалигина ичган ичкилик хиди бурнига ва иссиқ хароратли нафаси бўйнига урилганидан ҳушёр тортган қиз жон холатда ундан қутилиш учун ўзини нари олди.
-Қўйиб юборинг!- беихтёир қичқириб юборди.
Даврон аксинча қўйиб юбориш ўрнига баттар ёпишди.
-Шахноз сизни севиб қолдим йўқ деманг!
Бир зумгина эсанкираб қолган қиз ўзини тутиб олдида йигитни кўксига қўлларини мушт қилиб тираб куч билан итариб юборганди. Йигитнинг қучоғидан ўзини қутқаза олди.
-Яқинлашманг! Қўлига стол устида турган катта ош пичоқни олди.- Агар, бир қадам қўйсангиз, ўйлаб ўтирмай уриб юбораман!
-Хўп хўп! Қизнинг қўлидаги пичоқни кўрган йигитнинг ранги учиб кетди. -Хўп яқинлашмайман пичоқни ташланг!
-Йўқол бу ердан!- қичқириб юборган қиз. Титраб кетаётгани сезиб ўзини тутиб олишга тиришди. -Йўқол ифлос! Шахнозани овозини эшитиб ичкаридан олдинига Моҳим, унинг ортидан Нигора кўринди.
Даврон қизларнинг таънали нигоҳларидан ўзини қаерга қўйишни билмагандек бир оз нималарнидир ғулдираб турдида отилиб балкондан залга ундан эса ташқарига чиқиб кетди. Йигит чиқиб кетганини англаган Шахноза бир оз карахт бўлиб турдида, ниҳоят ўзига туғилган хавф чекинганини тушиниб йиғлаб юборди.
-Бўлди, шириним бўлди. У ичган эди. Эртага ўзига келса кечирим сўрайди.
Ёнига келиб далда бериш мақсадида елкасидан қучмоқчи бўлган Моҳимнинг қучоғидан нари кетган Шахноза ғазабли кўзларини қаршисидаги қизга тикди.
-Агар, унга ичимлик олиб келишини айтмаганизда ва у билан қўшилиб ичмаганизда шу ишлар бўлмасди!
-Воой шириним мен айбдорми шунда?
Ёйилиб кулган Моҳимдан илк марта ғазаби қўзғалганини сезган Шахноза алам билан лабини тишлаб жим қолди. Бу хам маст унга гап гапирганини фойдаси йўқ! Яхшиси эртага гаплашаман! Эрталаб эса Моҳим билан гаплашишга имкон бўлмади. У кўзини очганида Моҳим аллақачонлар ишга кетиб бўлган эди. Қайтганимдан кейин албатта гаплашиб оламан! Бу нима аҳвол? Ҳафтада икки марта келишига зўрға кўниккан эдим. Тавба бу Даврон деганлари ҳам ғалати эканда а? Моҳим билан нима алоқаси бўлса ёки бирга ишлашар эканми? Қизнинг бундай деб ўйлашига сабаб Даврон ва Моҳимнинг бир нечи марталаб пул олди берди қилганларига гувоҳ бўлгани эди. Ишқилиб ўрталарида нима бор билмадиму ҳар холда қиз болалар турадиган уйга бемалол келиб кетиб юриши яхши эмас. Бу бувиси айниқса дадасини қулоғига етса борми бир кун ҳам Тошкентда қолдирмаса керак. Салга ловуллаб кетадиган, ўта тажанг дадаси ёдига тушган Шахноза вахимага тушди. Ҳақиқатдан, уйларига қайтса, Тошкентда ўқиб ишлаб юрган маҳалладошлари, танишлари тўғрисидаги янгиликларни эшитиб ҳайрон қолади. Тавба Тошкентда туриб мен билмайман, сизлар қаердан биласизлар?- ҳайрон савол беради.
Гапни оёғи эмас болам қаноти бор дейди бувиси бош тебратиб олиб шунинг учун қиз бола жудагина эхтиёт бўлиши керак. Қиз бола бир мисол чиннида болам, унга дарз кетса, минг чиггалла бутун булиши мумкин аммо доғи кетмайди. Сен бизни юзимиз, укаларинг дадангни номусисан болам, Тошкентда юрганингда авволо мана шуларни ўйла. Ҳар бир қилаётган ишингда, мен шу ишни қилсам, дадам мен туфайли қизармас эканми? Дадам мана шу ишим туфайли олқиш олармикан? Укаларим боши эгилмасмикан? Деган саволларни ўзинга берсанг болам ишонаман тўғри хулосага келиб оласан!
Мен у ердан кетишимни айтаман! Ишда келса Моҳим билан гаплашиб оламан ва кетишимни айтаман! Ё Даврон бу ерга келиб кетишини бас қилади ё мен...
Моҳим ҳеч қачон ўзига қол демаслигини англаб турган Шаҳноза бош чайқаб олди.
Агар, танловга тўғри келса Давронни танлаши аниқ. Бу аниқ! Шундай экан индамайгина ижарага квартира излай қоламан! Бошқа чорам йўқ! Уй томонда ким билади қадай гаплар висир висирлаб кетган бўлса? Мен ҳали кўп гапдан бехабардирман. Ифлос! Давронни кечаги қилмиши кўз олдига келиб титраб кетди. Ота онасини яккаю, ёлғиз эркатойи бўлган Даврон. Чиндан исми жисмига мос ҳаёт кечиради. Ҳамма истаги муҳайё. Отасидан ҳам кўра тоғаларига суянадиган бу йигитча, мактаби тугатмаган вақтидаёқ тагида машина билан юрарди. Кимсан фалончи деса қишлоқ аҳли оёққа турадиган тоғалари бор. Бувиси, онаси ва қариндошларидан эшитиши бўйича, Давроннинг катта тоғаси Аъламхон қишлоқда қийналган оила борки ёрдам қўлини чўзаркан, айтишларича, савобли ишлари илгари ҳам кўп қилгани учун бўлса керак, анча йиллар бефарзад бўлга синглисини худойим қучқордек билан сийлабди. Худойим берган иноятдан тўғри хулоса қилган ака укалар савоб ишларга янада бел боғлаган эмиш. айтишларича, мустақилликдан кейинги, эл ўртасида кузатилган, бир оз тортилиш вақтлари ҳам, укаларига уйма уй юриб, муҳтожлар холидан хабар олишни тайинлаган экан......
-Шамсиддинова сизни декан хонасига чақираяпти!
Аудиторияга кириб келган ўқитувчи қизнинг хаёлларига чек қўйиб ўзига тикилиб тургани кўрган қиз ўрнидан турди. Ўқитувчи эса, Шахнозани чиқиб кетишини кутгандек, дарс бошламай жим тикилиб қолди.
Нима иши бўлса менда?
Курсдошларининг ўзига қараб турганларидан хижолат тортган Шаҳноза стол устидаги нарсаларини тез тез йиғиштириб, сумкасига жойладида, ёнида ўтирган курсдош дугонасига яхшилаб ёз деб, аудиторияддан чиқди. Каридорда кетаётганди, ортидан кимдир исмини айтиб чақирди.
-Шахноза...
Ортига бурилган қиз ўзидан чамаси олти етти қадамча нарида турган Давронни кўриб барчасини тушунди. Демак, ҳеч қандай декан эмас! Бунчалар сурбет бўлмаса а бу!? Уша квартира топишга ёрдам сураган вақтимдаёқ буни барча сурбетлигига ўзим йўл очиб берган эдим. Алам билан лабини тишлаган қиз йигитнинг ўзи томон яқинлашишини кузатиб турди.
-Салом яхшимисиз? Икки одим масофа нарида тўхтаган йигит журъатсизгина кўз ташлади.
Ўзига тикилган қахри нигоҳлардан эти жунжиккандек елка қисди.
-Шахноза мен айбимни биламан...- бош эгди. –Кечиринг! Мен нима бўлганини, нега ундай қилганимни билмайман...Мени нима жин урди. Илтимос эгилган бошини кутариб қизнинг кўзларига тикилди. Илимооос Шахноза кечиринг!
Шу вақтгача йигитни парчалаб ташлашга шай қиз бушашди. Енгилгина хўрсиниб олди.
-Моҳим сизни қаттиқ ҳафа бўлганингизни айтди....
Даврон ўз сўзлари билан қизга таъна ва дошном эшигини очиб берганини ўзи билмай қолди.
-Неччи ёшсиз?- Лабини бир томонга қийшатириб савол берган қизга ҳайрон боқди.
-Ёшингиз нечида деяпман?- овозини бир оз кўтарган қиз каридор деразасига орқа угириб елкасини деворга тиради.
-Йигирма уч... Йигирма тўртга тўламан шекилли
-Бир оила боши бўладиган ёшдасиз! Шу ёшда сиз ўзингизни ишингизни баҳолай олмаслигингиз ва қилган ишингизни кимдир баҳолаб бергач, ҳаракат қилишингиз менга жуда аянчли туюлди.- Ғаши келганида елка қисиб олган Шаҳноза бошдан оёқ қаршисида турган йигитга кўз ташлаб олди. -Сизни опангиз сингилингиз бўлмагани учун ҳам эхтимол қиз бола номуси орияти деган тушунчалар сизда йўқдир! Эҳтимол шу учун ҳам бемалол, қиз болалар яшайдиган уйга келиб кетиб юрарсиз! Менга сизнинг кечиримингиз керак эмас! Мен ўзим айбдорман! Сизга ишониб бир жойданмиз, бошимга мушкул иш тушганда беғараз ёрдам берадиган мард йигит деган ўйга боргандим...
Ялт этиб юзига боққан йигитнинг юз ифодасига кўзи тушган қиз гапини давом эттирмади.
-Мен кечирим сўраяпман кўзларига тик боққан йигит пичирлади.
-Эшитдим!- Бош ирғаган қиз нафратли кўз тикди. –Битта кечирим ва ҳаммаси унутилиш керак шундайми? Сиз шундай ўйлайсиз тўғрими?
-Хўп нима қилишимни истайсиз?
-Қўлингиздан келадими бажариш? Пичинг аралаш сўзлаган қиз йигитни яна бир карра кўзда кечирди.
-Келади! Шарт кесган йигит бир қадам қиз томон ташлади.- Келади!
-Мен уша уйда бўлган вақтимда, у ерда сизни кўрмай!
Юзига қараб қотиб қолган йигитга боқиб туриб жилмайди.
-Жуда оғир шарт айтдимми рангингиз учиб кетди?!
Саволига жавоб кутмай дераза томон бош бурган Шахноза кўз қири билан ҳушёр холда Давронни кузатиб турди. Ўтган галги қилиғидан сунг билиб бўладими?...
-Йўқ!
Оғир нафас олиб чиқарган йигит жим ўзига тикилиб турганини кўз қири билан кўрсада, деразадан кўз ўзмай тураверди. Даврон тоқати тоқ бўлгандек бармоқларини қисирлатди.
-Мен у уйга...мен у ерга...
Хотиржам бош бурган қизнинг кўзларига кўзи тушишдан қўрққандек бош эгди.
-Хўп сиз бор вақтингизда бормайман!- сўз бериб чуқур нафас олиб чиқарди. -Кечирдим десангиз менга кифоя!
На мунча ғаши келиб ўй сурди. На мунча кечирим сураб қолди? Шунчалик муҳимикан? Кечирдим демасам нима қиларкан? Ғалати бола эканку бу! Кечирдим десангиз кифоя эмиш! Лаб бурган қиз,қаршисида турган йигитни яна бир карра кўздан кечирди. Хушрўйгина йигит. Ишбилармон ҳам. Аммо шу қизлар масаласида...Ҳамюрт қизларнинг ҳикоя қилишларича, бир ўзи ҳайҳотдек уйда яшайдиган Давронни доим кийимлари озода дазмоллаган, уйи ҳам тоза турармиш сабаб эса, уни қизлари уйига бемалол бориб юришида экан... Эшитай деса миш мишларни чегараси йўқ. Лекин Шаҳнозани шундай мишларга бир оз тоби ва асосисийси эшитиб ўтиришга вақти йўқ!
Моҳим билан нима алоқаси бўлса? –Ўз ўзига савол берди. - Адашмасам Моҳим бундан катта шекилли. Шу вақтгача ўзи бирга яшайдиган қизнинг нечи ёшда эканлигидан бехабарлигидан ажабланган қизнинг кулгуси келди. Шу даражада иш иш деб одамларга нисбатан бефарқ бўлиб кетибманда! Шунда Даврон каттами ё Моҳимми? Ораларидаги фарқ бир ёшгами ё икки ёшгами? Вой Шаҳноза қизиқсанаа сенга нима бир ёш каттами икки ёш каттами? Муҳими сени кўзинга кўринмаслигимасми?
-Бўпти!- қаршисида айбдорларча бош солинтириб жим турган йигитга ачинган сифат кўз ташлади. -Кечирдим агар шу сизга шунчалик муҳим бўлса! Аммо билиб қўйинг бу қилмишингизни асло унутмайман!
Бош кутариб ўзига тикилиб қолган йигитнинг кўзларидан кўз олиб қочган Шаҳноза, дарс бўлаётган аудитория томон қадам ташлади.
Мен уйдан чиқиб кетишим керак! Аудиторияга кираётиб қарор берди. Ҳозир кечирим сўради. Қай бир куни маст бўлиб ухлаб ётган жойимда бостириб келса нима қила оламан? Унда мен ялинаман бунга! Ҳаёлига келган ўйдан бутун танасига титроқ кирган қизнинг квартира топиш тўғрисидаги қарори қатъийлашди. Чиқиб кетишим керак! Моҳим ҳеч қачон Давронни оёғини у уйдан уздирмайди. Келмай кетган вақтлари ҳам ўзи қунғироқ қилиб чақирганига нечи марта гувоҳ бўлганман. Фақат ҳотиржам ҳаракат қилишим керак. Шошилмай қулай ва яхши квартира топилгандан секингина чиқиб кетаман. Бир хонали бўлса ҳам майлига. Ўқувчиларимга бемолол дарс ўта оламан. Ҳадемай Сардор келади. Иккимиз яшайверамиз. У келгач квартира топишимиз аниқ эди. Уни нотаниш болалар ичига қўйиб ўзим хотиржам яшай олмасдим. Дадам ҳам йўл қўймайдилар. Асалликдан эндигина оёққа турган дадаси Тошкентдан уй олиш харакатига тушган. Қачондан буён уканг ёнингга борса бирга турасизлар алоҳида квартира олиб бераман деб юрибди. Тезроқ шу кунлар келса эди. Ўз ташвишлари билан дарслар қандай якунланганини сезмай қолган Шахноза ўқув марказига йўл олди. Бугун тест олишим керак кетаётиб ўйлаб олди. Натижаларни индин эълон қиламан. Ўқув маркази рўпарасида турган машинага кўзи тушган Шахноза асабийлашиб лаб тишлади. Уф жонга тегди шу шилқим йўқ деганга қўймайди. Икки йилдан буён бир хил гап.
-Салом Шахноза! Халигина асабийлашишига сабаб бўлган йигит қиз томон қадам босди. Жонизга тегиб кетганимни биламан, лекин ўйлаб кўринг! Катта пул! Икки йилдан бери урунади натижа чиқмаяпти. Ўн беш жойида санайди. Қизнинг ўжарлик билан қош чимирганини кўрган йигит осмонга юз буриб ёйилиб кулди.
-Бўлди нима бўлса бўлди! Шартта қўл чўзди. Мендан кетса кетди. Йигирма! Розимисиз? Шахноз сиз унга жуда ўхшайсиз! Учраштираман ўзингиз ҳам хайрон қоласиз! Битта кўзойнак и всё! Хавсизлигингиз юз фоиз таъминланади! Вақт оз қолаяпти Шахноза ўйлаб кўринг! Уч соат вақт и сизни қўлингизда Тошкентдан уй олишга етадиган пулингиз бўлади. Бунча иккиландингиз! Мана менга бериб қўйибди пулни қўлида турган елим пакетни силкиди. Қизни адаси катта одам шу қизини тиббиётга киритсак иккимизга ҳам ёрдами тегади. Шахноз қўлида одами кам деб ўйлайсизми мингта одамим бор шу пулни ярмига кириб чиқаман деганлар юзлаб лекин у сизга ўхшайди. Ортиқча харажат йўқ! Ишонинг сизга зиёни тегмайди!
-Мен ўйлаб кўришим керак! Йигитнинг гапини шарт кесди. Мен ўйлаб олишим керак!
Уйига боргач Моҳим билан бўладиган гап сўзларни ўйлаб олган қиз рад қилишга шошилмади.
Илгаридек урушиб ташламагани далда бўлдими, йигит хам кўп тихирлик қилмади.
-Қачон жавоб кутай?
-Эртага шу вақтда!
-Бўпти эртагача! Сизни рози деб ҳисоблайман! Қизнинг норози нигоҳига жавобан қах-қах уриб кулиб юборган йигит кулгусини йиғиштириб қизга тикилиб қолди. – Шахноза мени айтди дейсиз! Ҳали рахмат дейсиз ҳаммаси яхши бўлади!
-Бўпти Нодир ака мен дарсга кечикаман ўқув биноси томон ишора қилди.- Эртагача!
-Хайр бош силкиб хайрлашган йигит машинаси томон юрди.
Абутурентларига ўзи тайёрлаб келган тестларни тарқатиб чиққан Шахнозани хаёли Нодирнинг гапларига кетди. Нахотки бирданига йигирма мингни санаб берса? Юраги энтикиб кетди. Бунча пулни бирдан санаб бера олармикан?Икки ой сабр билан ўқиб излансам ва у қиз ўқига кирса! Мени Тошкеннтдан уйим бўлади! Ширин хаёллардан юраги эникиб кетган қиз, стол устида турган китобни қўлига олди. Таваккал қиламан! Майли нима бўлса бўлди! Етар жонимга тегди. Дадам у ёқдан харакат қилаяпти. Бу ерда мени ишим ўхшаса бемалол икки хонали уй ола биламан. Сардорни ёнимга оламан. Олдинига уйда секин аста биронта бино ижарага олиб бутун диққатимни репитеторликка қаратаман. Ўқитувчиликни ойлигига яшаб бўлмайди. Тошкетнтдек жойда итнинг орқа оёғи бўлиб кимларнидир уида ижарада яшамайман! Эртага келса розилигимни айтаман ва тайёрланишни бошлайман. Биринчи курсни битирганимда умуман ўзимга ўхшамаган одам ўрнига киргандим. Арзимас пулга киргандим. Шуни орқасидан компютер олдим, кийим кечак, барча харажатларимни қоплади. Энди каттароқ иш қиламан. Ё ютаман ё ютқазаман тамом!
-Вақт бўлди болалар! Ҳамма тестини топширсин!
Ўрнидан турган Шахноза ҳали ҳам тест варақасидан бош кўтармаётган ўқувчилари қаторидан юриб улар ечиб улгурган варақаларни стол устидан йиғиб олишга киришди. Булар учун навбатаги тест худди биринчи августдек туюлади шекилли. Жилмайиб олган қиз аудиторияни тўлдириб ўтирган ўқувчиларига меҳр билан кўз югуртирди. Арзимас пул тўлашади. Агар ойлигимни икки баравар оширишса мен бошқа иш изламас эдим. Афсус билан лаб тишлаган қиз. Стол устида турган тест жавоблар варақларини бир жойга тўплаб сумкасига жойлади. Уйига етиб боргунича вақт алламаҳал бўлиб кетди. Кўп қаватли уй ёнбошида турган Давронни машинасига кўзи тушган Шахноза асабийлашб лаб тишлади.
Келмайман дегандику! Уфф бунга барибир эканда! Ҳозир кириб бир боплайман!
Балкон томондаги деразадан кўзи тушмасин деган мақсадда, уйни нарги томонидан айланиб ўтишга қарор қилган қизнинг қулоғига Моҳимнинг шўх кулгуси ортида йигит кишини овози эшитилди.
Опачам ким биландир гаплашиб ўтирибди. Анави гурсухта уй ичида бўлса! Ғаши келиб лаб бурган қизнинг қулоғига ўз исми урилиб хушёр тортди.
-Шахнозаҳонни ортидан ялиниб кечирим сўраб борасиз, аммо мен соғиндим десам парво қилмайсиз!- ўпка гина, эркаланиш оҳангидаги Моҳимнинг овозига диққат қилган Шахноза ҳайрон елка қисди. -Кимга гапираяпти?
-Уни яхши кўришимни сенга айтганман!
Давроннинг дағал овозидан чучиб тушган Шахноза овоз қаердан келаётганига диққат қилиб, шундоқ ўзидан чамаси беш олти метрлар чамаси узоқликдаги, скамейкада ёнма ён ўтирган икки инсонни ўзи хақидаги гапларига эътибор қаратди.
-Мен бошидан сенга айтганман! Уни яхши кўраман уйланаман деб!
Нимаа? Йигитнинг сўзлари қулоғига ўқдек қадалган Шахноза ёқасини ғижимлади. Нима деяпти бу жинни!?
-Менчи? Мен нима бўламан? Шундай юриб ташлаб кетаверасизми? Билсангиз уша ойимчангизга сиз учун жим сабр қиламан! Уни пала партишликлари! Бефаросатликлари жон жонимга тегсаям сиз учун сабр қилиб келаяпман! Даврон илтимос мени кунда ўлдирманг уни яхши кўришингизни айтиб, озгина раҳмингиз келсин!
-Моҳииий
-Нима қил дейсиз а? Нима қил дейсиз? Сабр қилаяпманку! Ҳафтада икки мартагагина келишингизга ҳам рози эдимку! Энди бу гап қаердан чиқди. Мен жинни бўлиб қоламан ахир! Моҳимнинг йиғи овози қулоғига урилгач, оёқ учида улардан узоқлашган Шахноза ўзини титраб кетаётганига эътибор қилди.
Воой мана асл сабаблар, у уни севаркан! Мен бўлса!
Тусатдан қиш кунларини бирида, шошилинч уйга келганида, эшикни астагина очган Моҳимни секинроқ гапиришини ва ичкарига имо қилиб, йўлдан келган Давронни ухлаб ётганини айтгани ёдига тушди.
Бундан чиқди иккиси...
Кўнглидан ўтган ўйдан қалтираб кетган Шахноза югуриб зинадан кутарилдида эшик қунғироғини босди.
-Тинчликми? Эшик очган Нигора зинадан пастга кўз ташлаб олди. - Ортингдан ит қувдими нима бало!
-Йўқ, дом орқасида иккита ёввойи мушук ўтирган экан қурқиб кетдим. Ўз гапидан кулгуси келган қиз ичкарига кирди.
-Қорнинг очми? Мошхурда қилувдим
-Ҳмм. Ҳозир ювиниб чиқай.
Оч экан ҳеч нарсага қарамай олдига келтирилган овқатни пақос туширган қизнинг қулоқлари остида Моҳимни гаплари жаранглади. Бефаросот, пала партиш бўлса ҳам сиз учун сабр қилаяпманку!
Ургулдим сенга ўхшаган фаросати ғовлагандан, ўзинку оёқ кийимингни сочиққа артар даражада молсифат бўлсанг! Яна одамларни бефаросатликда айблайсанми!? Тавба!- лаб бурди.
--Нима гап? Ўзинга ўзинг гапираяпсанми?
Нигорани саволидан хушёр тортган Шахноза базўр жилмайди.
- Йўқ ўтиладиган дарсларимни такрорлаяпан. Идишларни мен юваман! Ўрнидан туриб идишларни шоша пиша йиғиштирдида ошхонага чиқиб кетди.
Эртага квартира бозорга бораман. Яхшироқ шароитли, ўқишимга ишимга яқин жойдан излаб топаман. Камроқ ейман ҳеч қиси йўқ. Сардор ёнимга келгунича, биронта қизни олсам ёнимга сунг бу ёғини амаллайман. Телефони жиринглашидан чучиб кетган қиз, чунтагини ковлади. Сарвиноз. Нима гапи бўлса?
-Ҳа Сарви яхшимисан?
-Яхши ўзинг тузукмисан? Эй сенда гапим бориди. Бир ҳафтадан бери айтаман дейман эсимдан чиқади. Вақтинг борми?
-Ҳа гапир
-Анави қўшнимиз борку Виталий
-Ҳмм танимаса ҳам тасдиқлаган қиз бош ирғади.
-Шу оиласи билан Амеркага кўчиб кетаяпти экан. Уйи бор, уч хонали. Поччанг сотиб олмоқчи эди сотмайман узоқ вақтга ижарага турадиган бўлса биронта оилага берардим дебди. Ижара пули ҳам унча қимматмас. Уйдаги барча мебел бошқа ҳаммасини ташлаб кетаркан. Лекин олдиндан олти ойлик пулни оларканда
-Қанча?
Сарвиноз айтган нарх Шахноза маъқул келди. Ишлаб топиб жойига қўяман! Тамом чиқиб кетаман! Бояги гаплардан кейин Моҳимнинг юзига қарай олишимга кўзим етмайди!
-Қачон кўрсам бўлади?
-Нимани?
-Квартиранида
-Истасанг ҳозир...Сен олмоқчимисан ?
-Ха бир оз жамғарган пулим бор. Ҳам бозордаги квартира нархидан анча арзон айтибди менга маъқул. Уйини кўрсам бўлди.
-Уй жуда ҳам яхши ремонтиям. Мебеллари ҳам. Кел бирга бориб сени таништирамиз маъқул десанг кўчиб келаверасан. Бир биримизга яқин бўламиз. Бизга қўшни подъез. Поччанг сотиб олиб икки уйни қўшиб юборишни режа қилувди. Лекин сотмади. Майли сен турсанг яхши бўлади бир биримизга яқин бўламиз ҳар томондан қулай жой. Вой қандай мазза келасанми?
-Ҳа. Ҳозир бораман.
-Мен бир жойга бориб келишим керак.
Нигорага шундай деб ташқарига чиққан қиз, Давронни машинаси ёнида Моҳим билан сўзлашиб турганига кўзи тушди.
Ёввойи мушуклар суҳбати тугабдида!
Бош чайқаб олган Шаҳноза иккисини ёнидан индамай ўтиб кетди. Шу вақтгача Шахнозага кўзи тушса асалим шириним деб ялтоқланиб ёнига келиб юрадиган Моҳим ҳам бу сафар индамай юзини тескари угирди. Даврон сўзлашдан тўхтаб қизни кузатганча жойида қолди. Катта йўлга чиқиб олган Шахноза кўз қири билан ҳали ҳам иккисини суҳбатлашиб турганини, Моҳимни эса ниманидир жой куйдириб Давронга тушнтираётганини кўрдида, ёнига келиб тухтаган таксига ўтириб, борар манзилини тушунтирди. Куп қаватли уй олдида кутиб турган дугонаси билан бошлашиб ўзи ижарага олмоқчи бўлган квартирани борди. Ёши элликлар атрофидаги рус миллатига мансуб инсон очиқ чеҳра билан қизларни ичкарига таклиф қилди. Уй ичига кўз югуртирган Шаҳнозани оғзи очилиб қолди. У ижарага бериб кетар экан деганда, ҳатто ҳозир ўзи яшайдиган уй шароитини ҳам тасаввур қилмаган эди. Бу уй эса! Уч ҳонали. Сунги имкониятлар даражасида жиҳозланган.
-Агар яшашни истасангиз менга олти ойлик пулни олдиндан тўлайсиз. Сунг мен сизга банк ҳисоб юбораман ойма ой пул ташлаб борасиз. Мен уйими сотмоқчи эмасман. Чунки у ерда ишим қанчалик ўхшашини билмайман. Ишларим кунглимдагидек бўлса, кейин сотиш ҳақида ўйлаб кўраман. Битта уй одамга керакда
-Менга уйингиз ёқди. Оламан! шарт кесган Шахнозани ёнига дугонаси яқинлашди.
-Олти ойлик пулни,бирданига бера оласанми?
-Ҳа. Ўзим билан олиб келдим. Сумкасига ишора берган Шахноза дугонасига секингина шивирлади. Эрингга айт келиб савдолашиб берсин. Ҳар ҳолда эркак киши.
-Бўпти. Сарвиноз эрини чақириб келиш учун ўз уйига ғиззалади.
-Мен ўқиб ишлайман. Уйда репитеторлик ҳам қиламан. Олдиндан огоҳлантириб қўйганим яхшида.
-Майли. Мана сизга чеклар. Ҳамма комуннал тўловлар ёпилган. Бу ёғига сиз жавоб берасиз. Эрталаб барча хужжат ишларини тугатсак мен кундуз учиб кетаман. У ердан сизга банк ҳисобини юбораман.
-Хўп. Тушундим сизни.
-Менга битта паспорт нусхангиз керак.
-Хуп хозир сумкасидан паспорти нусхасидан бирини олиб узатган қиз очиқ эшикда кўринган дугонасини эрига кўз ташлади.
-Қачон кўчиб келсам бўлади? Савол берди уй эгасига.
-Эртага тушдан кейин бемалол кўчиб келаверинг.
Иккала эркак ошхонада алланималарни узоқ гаплашишгач, дугонасини эри қайтиб чиқди. Пул ёниздами?
-Ҳа.
-Беринг.
Ажратиб қўйилган пулни олиб узатди.
-Мана сизга калитни бир нусхаси эртага тайёрланиб турсангиз дугонаиз билан бориб кучириб келаиз. Уч хоналик катта уйда яшашга, бир ўзиз қўрқмайсизми?- кулди.
-Укам келади.
-Ҳа унда маъқул. Бош силкиб олган йигит уй эгаси ўтирган хонага кириб кетди.
Дугонасини уйига борган Шахноза вазиятни тўлиқ тавсилоти билан бўлмаса ҳам сал юмшатиб гапириб берди. Даврон ҳақида эса гапирмади.
- Моҳим опача йигитидан мени рашк қилаяпти. Без бўлиб яшаш ноқулай бўлаяпти. Бугун сеникида қолсам бўладими?
- Вой бемалол! Мазза қилиб гаплашиб ётамиз икковимиз! Ё тавба жинними у қиз? Опача мен қор маликасиман демадингми! -Шарақлаб кулиб юборган Сарвиноз кўз олайтириб турган дугонасини елкасидан қучди. -Дарров тумтайма! Ҳазил қилдимку!
-Сен ҳазил қилмадинг! Анави қайинукангга йўқ деганим учун аламинг қолди сени! Дугонасини биқинидан эркалаб чимчилаган Шахноза кулиб юборди. -Ғалати қайинуканг борда! Шаҳнозаҳон мен сизда ўз бахтимни кўраяпманмиш. Кафтларини бир бирига енгилгина уриб чапак чалиб юборган Шаҳноза кулгудан энтикиб қолди. -Менчи мени ҳеч нарсани кўришга ҳаққим йўқми десам бузрайиб қолди.
-Ўлее одам подаммасан! Кулма устидан! Бечора ҳали ҳам умид узгани йўқ.
-Жим бўл! Бир қоши паст бири баланд бўлган Шаҳноза лабини жийирди. -Уша хаёлпарст укангга бошқа қиз топ! Илтимос шунақа қила қол! Мен уни бир куни бир уриб ўлдириб қўяман. Қўйгин дугош эрини ўлдириб қўйибди деган айб билан қамалиб кетмай!
-Шаҳноза кўз куйдиргудек чиройинг бор дугон, наҳот биронта йигит ёқмайди? Коллежда вақтимизда қанчаси ортингдан юрган. Сени кучада бирга юрсак келин қилиш истагида орқангдан келадиган аёллар кўп. У куни тепадаги қўшнимиз тушибди. Сарвинозхон шу дугонаизни адресини беринг. Ўғлим юридик инситутда ўқияпти бирам ҳавасим кетди дейди. Нима дейишни билмай гаплашай дедим. Кейинги чиққанда, йигити бор экан деб юбордим. Қачонгача юрасан? Тенгдошларимизни битта иккитадан боласи бўлди. Малика учинчисига
-Бўлди қил! Жеркиб берди дугонасини.- Эндигина йигирмага кирдим. Мен йигирма бешга кирганимда ўзим севган инсонга турмушга чиқаман! Ҳали беш йилим бор!
-Вооой жинни! Холам кутиб ўтирадими сени йигирма бешга киришингни?
-Онамга айтганман. Кунглинга қарайман деган. Ўқишим тугаса магистр ўқимоқчиман.
-Вой майли. Ниятларинга етуу. Вақт ўтаяптими дейманда
-Сарвиии, қўй дугон келганимга пушоймон едирма!
-Наҳот биронта йигит ёқмаса? Ҳа майли қандай йигитни орзу қиласан?
-Мард йигитни! Айтса ва айтадиганини бажарса! Тутган жойидан кесадиган! Қўполлик қилмай мени ўзига буйсунтирадиган! Ўжар ва қайсар бўлса! Сени қайинуканг мисол бир марта йўқ дедим бўлди сулпайиб йўқолди. Ростдан мен керак эканман, қандай қилиб бўлмасин кунглимни топса бўлар эдику! Латта дейман мен унақа болаларни. Ҳали унга ҳали бунга севги изхор қилиб ликкиллайди унга ўхшаганлар! Оиласини ҳамма нарсадан устун кўрса! Ха асосийси онасини ҳурмат қилса. Биласанми, мен кузатиб шу нарсага амин бўлдимки, онасини ҳурмат қилган, онасини қадрлаган йигит бошқа аёлларни ҳам хурмат қила олади экан. Онасини хурмат қилмайдиган йигитлар бошқа аёлларни хурмат қилишига ўла қолсам ишонмайман.
-Сен айтгандек онасини яхши кўрса, қайнонанг сенга кун бермайди жинни!
-Йўқ! Бош чайқади.- Мен айтгандек йигитни тарбия қилган аёл ҳам ўғлидек мард бўлади. Мард она, мард ўғилни тарбия қила олади.
-Балким ҳақдирсан, лекин унақа йигитлар қизил китобга кирган менимча. Мен ҳам эримни сен айтгандек деб ўйлар эдим. Мана тўйимиз бўлди. Билдим. Ўлгудек майда гап. Ҳамма ишга тумшуғини тиқаверади. Барибир камчилиги бўлади. Нимадир кунглингдагидек бўлмайди.
-Севсанг шу айбини ё тузатасан, ё мослашасан
-Бу гапинг юз фоиз тўғри лекин! Кўп китоб ўқиганинг билинади. Вой сен билан гаплашсам маза қиламан. Қорнинг очми?
-Йўқ овқатландим. Менга жой ташлаб бер. Ўзим ухлайман дугон сен болангга эрингга қара. Кучиб келай эринг асабинга тегса чиқасан иккимиз мазза қилиб ачомлашиб ухлаймиз. Бугун менга алоҳида жой ташла.Жуда чарчаганман.
-Майли.
Дугонаси тушаб берган ўринга кирган қиз. Чироқни учир ишорасини бердида кўзларини юмди. Чироқ ўчирилиб дугонаси хонадан чиққач кўзлари ярқ очилган Шахноза қаддини тиклаб ўринга ўтирдида тиззаларини қучиб тиззасига бош қўйди. Сарвинозга ўз орзусидаги йигитни гапираётган вақтида кўз олдига дорихонага бостириб келган “Қароқчини” кўзлари келгани ёдига тушиб хайрон бош кўтарди. Менга нима бўлди? Нега у кўз олдимга келди. Афтини ҳатто эслай олмайманку! Лекин кўзлари... Тим қора ёлқилланиб турган кўзлар ўзига тикилиб тургандек юраги гупиллаб кетган Шахноза ўрнидан туриб деразадан ховлига кўз ташлади. У ким эди? Ўз ўзига савол берди. Нега ғазаб билан бостириб келдида, сунг тиз чукиб ялинди.
Бир дунё пулни олдимга отиб кетди. Бурилиб ёстиғини тепасида турган сумкасига кўз ташлади. Бир дунё пул. Мен бу пулни йил бўйи ишлаб топа олмайман. Нега бундай синовни бошимга солдинг худойим? Мана шу пулни бир озгинасини бугун ўз эҳтиёжим учун ишлатдим. Агар у эртага дорихонага келсачи? Мен кўп пул ташлаб кетибман қайтар десачи? Ич ичидан қалтираб кетган Шахноза пешанасини кафти билан махкам сиқди. Тезкор дарс оладиган олтита бола топсам. Ишлатган пулимни бир ойда ўрнига қўя оламан. Эртага шу бўйича эълон бераман. Худойим ўзинг йўл бер. Бандаларинг олдида шарманда қилма! Ўрнига чузилган қиз кўп ўтмай чуқур уйқуга кетди..........................
Давоми бор....
#СИЙРАТҳикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Қанча лайк бўлса одамни яна янги хикоялар куйгиси келади